ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2022 й. 382-сон "Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2022 й.

N 382



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ

ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИНИ МАХСУС

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО ВА ВИДЕО ҚАЙД

ЭТИШ ДАСТУРИЙ-ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИ

ЎРНАТИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисида ахборот берувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлардан самарали фойдаланилишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойни аукцион орқали сотишдан тушган маблағларнинг 1 фоизи операторга, қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджет даромадига ўтказилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 июль











































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск