ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2022 й. 384-сон "Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2022 й.

N 384



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЯНГИ БАРПО ЭТИЛАЁТГАН КЎЧМАС МУЛК

ОБЪЕКТЛАРИНИ ФУҚАРОЛАРИ СОТИБ ОЛИШ

ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно) сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида - қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

бошқа ҳудудларда - қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Бунда, мазкур бандда назарда тутилган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.


2. Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно) фуқаролари яшаш гувоҳномасисиз сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, ушбу қарор мақсадлари учун қурилиш ишлари бошланган, бироқ фойдаланишга қабул қилинмаган, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ёки қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган кўчмас мулк объектлари янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектлари ҳисобланади.


4. Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари орқали оммавий ахборот воситаларида республикада янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи жорий этилганлигини кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда олти ой давомида ушбу қарор ижросини мувофиқлаштириб борсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 июлдаги

384-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас

мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно)

фуқаролари яшаш гувоҳномасисиз сотиб олиш

ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар

РЎЙХАТИ


1. Австралия Иттифоқи


2. Австрия Республикаси


3. Озарбайжон Республикаси


4. Антигуа ва Барбуда


5. Аргентина Республикаси


6. Барбадос


7. Белиз


8. Венесуэла Боливар Республикаси


9. Ватикан


10. Люксембург Буюк Герцоглиги


11. Венгрия


12. Уругвай Шарқий Республикаси


13. Бруней-Доруссалом давлати


14. Исроил Давлати


15. Гренада


16. Греция Республикаси


17. Грузия


18. Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси


19. Доминикана Республикаси


20. Ирландия


21. Баҳрайн Қироллиги


22. Исландия


23. Италия Республикаси


24. Канада


25. Қирғизистон Республикаси


26. Андорра Князлиги


27. Лихтенштейн Князлиги


28. Монако Князлиги


29. Гайана Кооператив Республикаси


30. Бельгия Қироллиги


31. Бутан Қироллиги


32. Дания Қироллиги


33. Испания Қироллиги


34. Марокаш Қироллиги


35. Нидерландия Қироллиги


36. Норвегия Қироллиги


37. Таиланд Қироллиги


38. Швеция Қироллиги


39. Латвия Республикаси


40. Литва Республикаси


41. Малайзия


42. Мальдив Республикаси


43. Мексика Қўшма Штатлари


44. Мўғулистон


45. Янги Зеландия


46. Бирлашган Араб Амирликлари


47. Португалия Республикаси


48. Албания Республикаси


49. Болгария Республикаси


50. Босния ва Герцеговина Республикаси


51. Беларусь Республикаси


52. Гватемала Республикаси


53. Гондурас Республикаси


54. Индонезия Республикаси


55. Қозоғистон Республикаси


56. Кипр Республикаси


57. Корея Республикаси


58. Коста-Рика Республикаси


59. Маврикий Республикаси


60. Македония Республикаси


61. Мальта Республикаси


62. Молдова Республикаси


63. Науру Республикаси


64. Палау Республикаси


65. Панама Республикаси


66. Перу Республикаси


67. Польша Республикаси


68. Сан-Марино Республикаси


69. Сейшель Ороллари Республикаси


70. Сербия Республикаси


71. Сингапур Республикаси


72. Словения Республикаси


73. Суринам Республикаси


74. Тринидад ва Тобаго Республикаси


75. Тожикистон Республикаси


76. Фижи Республикаси


77. Филиппин Республикаси


78. Хорватия Республикаси


79. Чили Республикаси


80. Эквадор Республикаси


81. Россия Федерацияси


82. Руминия


83. Сент-Винсент ва Гренадин


84. Сент-Люсия


85. Словакия Республикаси


86. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги


87. Доминикана Ҳамдўстлиги


88. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги


89. Америка Қўшма Штатлари


90. Вьетнам Социалистик Республикаси


91. Туркманистон


92. Туркия Республикаси


93. Украина


94. Бразилия Федератив Республикаси


95. Германия Федератив Республикаси


96. Сент-Китс ва Невис Федерацияси


97. Финляндия Республикаси


98. Франция Республикаси


99. Черногория


100. Чехия Республикаси


101. Швейцария Конфедерацияси


102. Эстония Республикаси


103. Жанубий Африка Республикаси


104. Ямайка


105. Япония


106. Қувайт Давлати


107. Қатар Давлати


108. Уммон Султонлиги






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 июлдаги

384-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни

бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни

тасдиқлашнинг маъмурий регламентига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 18-банднинг иккинчи хатбошиси "(кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи)" сўзларидан кейин "бўлган" сўзи билан тўлдирилсин.


2. 32-бандда:


а) биринчи хатбоши "яшаш гувоҳномаси" сўзларидан кейин "ёки ID-картаси" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) иккинчи - олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


3. Қуйидаги мазмундаги 32-1-банд билан тўлдирилсин:

"32-1. Хорижий давлат фуқаролари қуйидаги шартларда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 6-иловада кўрсатилган хорижий мамлакатлар фуқаролари:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида - 300 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида - 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида - 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқаролари янги барпо этилган кўчмас мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно) қуйидагича сотиб олиш тарзида инвестиция киритган ҳолда:

Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида - қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаганда;

бошқа ҳудудларда - қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган.

Мазкур бандда назарда тутилган кўчмас мулкни сотиб олишда ўзаро ҳисоб-китоблар банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади ҳамда уни тасдиқловчи ҳужжат нотариусга тақдим этилади.

"IT-visa"ra эга бўлган хорижий фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) томонидан кўчмас мулк сотиб олишда уларга нисбатан мазкур бандда кўрсатилган кўчмас мулкнинг қиймати татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га "IT-visa" ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома "IT-visa"ra тенглаштирилади".


4. 33-бандда:


а) биринчи хатбоши "яшаш гувоҳномасига" сўзларидан кейин "ёки ID-картасига" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олишиши ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхатининг (кейинги ўринларда - Рўйхат) 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг (кейинги ўринларда - M ва ФРБ) доимий рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса. Бунда, нотариус:

Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий рўйхатга олинган шахснинг доимий рўйхатга олинганлигига унинг қайд варағи орқали уч йил тўлганлигини".


5. 34-бандда:


а) биринчи хатбоши "яшаш гувоҳномасига" сўзларидан кейин "ёки ID-картасига" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "рўйхатдан ўтган" сўзлари "рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий рўйхатга олинган шахснинг доимий рўйхатга олинганлигига унинг қайд варағи орқали уч йил тўлганлигини".


6. 35-бандда:


а) биринчи хатбоши "яшаш гувоҳномасига" сўзларидан кейин "ёки ID-картасига" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "хорижий фирмалар, компаниялар ва банкларнинг" сўзлари "хорижий банкларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 45-бандда:


а) еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. 65-банддаги "амалга оширилганлиги учун" сўзлари "учун ундирилган" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 июль











































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск