ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2022 й. 383-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 июлдаги

383-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ички ишлар органлари томонидан конвой

ҳаракатларини амалга оширишда электрон

браслетлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар (кейинги ўринларда - конвой остидаги шахслар) билан конвой ҳаракатларини амалга оширишда ички ишлар органлари томонидан электрон браслетлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан электрон браслетлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчаларданфойдаланилади:


конвой - жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумларни белгиланган манзилга қўриқлаб бориш;


конвой остидаги шахслар - конвой қилинаётган, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар;


конвой бўлинмалари - конвой остидаги шахсларни белгиланган манзилга қўриқлаб бориш борасидаги вазифаларни амалга оширувчи ички ишлар органларининг бўлинмалари;


электрон браслет - конвой остидаги шахслар қочишга уринган (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа) ҳолатлар ҳақида онлайн режимида автоматик тарзда товушли ва визуал хабар берувчи, шунингдек, конвой остидаги шахсларнинг ҳаракатланишини онлайн назорат қилиш имкониятни яратувчи электрон қурилма.


4. Конвой ҳаракатларини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:

суд, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг талабномалари;

суд ажрими (ҳукми);

ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни ва жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тиббиёт муассасасига жойлаштириш ёки тиббиёт муассасасида текширувдан ўтказиш лозимлиги тўғрисида тиббиёт ходимининг маълумотномаси.


5. Электрон браслетлар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари (кейинги ўринларда - Қоровул қўшинлари), ички ишлар органларининг конвой бўлинмалари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари таъминланади.


6. Электрон браслетлардан фақат конвой остидаги шахслар билан барча конвой ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида, шунингдек, ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнингва жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида стационар даволаниши ёки тиббиёт муассасасида тиббий текширувдан ўтказиш даврида улар устидан тўлиқ назорат ўрнатиш мақсадида фойдаланилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН БРАСЛЕТЛАРНИ САҚЛАШ


7. Конвой бўлинмалари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун ажратилган электрон браслетлар, улар жойлашган ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларидаги махсус воситаларни сақлаш хоналарида, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги учун ажратилган электрон браслетлар ҳарбий қисм бўлинмалари махсус воситаларни сақлаш хоналарида, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари учун ажратилган электрон браслетлар эса ушбу муассасаларнинг махсус хоналарида сақланади.


8. Электрон браслетлар алоҳида жавонлар, сейфлар ёки махсус ажратилган жойларда сақланади.


9. Электрон браслетларнинг ҳаракати ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, ички ишлар органлари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари навбатчилик қисмлари томонидан алоҳида юритиладиган Электрон браслетларни тарқатиш ҳамда қабул қилиш журналида (кейинги ўринларда - журнал) қайд этилади.


10. Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

электрон браслет берилган ходим (ҳарбий хизматчи) фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда имзоси;

берилган электрон браслетнинг индивидуал рақамлари;

электрон браслет берилган ҳамда қабул қилиб олинган сана ва вақт;

электрон браслетнинг топшириш вақтидаги ҳолати (соз ёки носозлиги);

электрон браслетни қабул қилиб олган масъул шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда имзоси.


11. Журнал белгиланган тартибда Қоровул қўшинлари қўмондонлиги, ички ишлар органлари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари девонхоналарида рўйхатдан ўтказилади.


12. Журнални сақлаш ва йўқ қилиш ички ишлар органларида махсус воситаларни бериш ва қабул қилиш журналини юритишга (сақлаш ва уларни йўқ қилиш) белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.


13. Электрон браслетларнинг техник созлиги, электр қувватининг тўлиқлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисм бўлинмаларининг навбатчилари, ҳудудий ички ишлар органлари ва тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колониялари навбатчилик қисмлари масъул ходимлари томонидан доимий равишда назорат қилиб борилади. Хизматга жалб этилаётган ходим (ҳарбий хизматчи)ларга носоз ёки электр қуввати тўлиқ бўлмаган электрон браслетлар берилишига йўл қўйилмайди.


14. Электрон браслетни қабул қилиб олган ходим (ҳарбий хизматчи) махсус тасма бутлигини, махсус мослама созлигини ва электр қуввати тўлалигини, электрон браслетнинг "GPS" сигнали ишлаётганлигини текширади.

Электрон браслетда носозликлар аниқланганида носоз электрон браслет топширилиб, соз электрон браслетга алмаштирилади.

Электрон браслетдан фойдаланишдан олдин ходим (ҳарбий хизматчи) томонидан унинг махсус тасмасига дезинфекция воситалари (антисептик, спирт) ёрдамида ишлов берилади.


15. Конвой ҳаракатлари якунлангандан сўнг ходим (ҳарбий хизматчи) томонидан махсус тасмага дезинфекция воситалари (антисептик, спирт) ёрдамида ишлов берилган ҳолда электрон браслетлар тегишлича Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмлари бўлинмаларининг навбатчиларига ва ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига, шунингдек, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колонияларининг махсус хоналарига топширилади.


16. Топширилаётган электрон браслетлар Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисм бўлинмалари навбатчиларининг, ҳудудий ички ишлар органлари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмлари масъул ходимлари томонидан ташқи кўрикдан ўтказилгандан сўнг журналга имзо қўйиш йўли билан қабул қилиб олинади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН БРАСЛЕТЛАРДАН

ХИЗМАТДА ФОЙДАЛАНИШ


17. Конвой ҳаракатларига жалб этилаётган ҳар бир ходим (ҳарбий хизматчи) конвой қилинадиган шахслар сонидан келиб чиқиб электрон браслетлар билан таъминланади.


18. Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларига стационар даволаниш учун жойлаштириладиган ёки тиббиёт муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш учун қўриқлашга хизматга жалб этиладиган ходимлар ҳудудий ички ишлар органлари, тергов ҳибсхоналарива жазони ижро этиш колониялари бошлиқлари қарорлари асосида белгиланиб, уларга электрон браслетлар конвой қилинадиган шахслар сонидан келиб чиққан ҳолда ажратилади.


19. Ходим (ҳарбий хизматчи) конвой қилинадиган шахс жойлашган манзилга етиб борганидан сўнг унга бириктирилаётган конвой қилинувчига хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўзидаги электрон браслетни тақиб, махсус калит билан қулфлайди ва бутун конвой ҳаракатлари давомида индивидуал тартибда назорат қилади.


20. Электрон браслет конвой қилинувчи оёғининг болдир қисмига тақилади. Конвой қилинувчиларнинг оёғига электрон браслетларни тақиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда (суяк синиши, бошқа жароҳатлар билан тиббий муолажа кўрсатилган ва ҳоказо) электрон браслетни қўлнинг билак қисмига тақишга рухсат берилади.

Аёл жинсидаги конвой қилинувчига электрон браслет шу жинсдаги ходим (ҳарбий хизматчи) томонидан тақилади.

Аёл жинсидаги ходим (ҳарбий хизматчи) бўлмаган тақдирда, конвой қилинувчи аёлга электрон браслетни қўлининг билак қисмига тақишга рухсат берилади.


21. Имплант қилинган кардиостимуляторга эга, юқумли тери касалликлари бўлган ҳамда туғма ногиронлиги сабабли танасининг оёқ аъзоси бўлмаган ва хомиладор конвой қилинувчиларга электрон браслетлар тақилмайди.


22. Конвой ҳаракатларини ўтказиш жараёнида ва конвой остидаги шахснинг соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасасида стационар даволаниш ёки тиббий текширувдан ўтиш даврида электрон браслет конвой остидаги шахснинг оёғидан (ёки қўлидан) ечилмайди ҳамда доимий ишчи ҳолатда бўлиши таъминланади.

Электрон браслетнинг қуввати тугаган тақдирда, ходим (ҳарбий хизматчи) томонидан бу ҳақида навбатчилик қисми огоҳлантирилиб, конвой остидаги шахснинг оёғидан (ёки қўлидан) электрон браслет ечиб олинади ва уни маълум вақт ичида қувватлаш чоралари кўрилади.


23. Стационар даволанишга ётқизилган конвой остидаги шахсга жарроҳлик муолажаси ўтказилиши сабабли жарроҳлик муолажасини ўтказувчи шифокор талаби асосида электрон браслетни ечиш зарурати юзага келганида, ходим бу ҳақида навбатчилик қисмини огоҳлантиради ва конвой остидаги шахс жарроҳлик хонасига олиб кирилишидан олдин электрон браслетни ечиб олади.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг конвой остидаги шахс палатага олиб чиқилганида, ходим шифокор рухсати билан электрон браслетни қайта конвой остидаги шахсга тақади ва бу ҳақида навбатчилик қисмига ахборот беради.


24. Конвой остидаги шахслардан электрон браслетлар конвой ҳаракатлари тўлиқ якунланганидан сўнг, ички ишлар органларининг тегишли вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари маъмурий биноларининг ичида ечиб олинади.


25. Электрон браслетнинг товушли сигнали ишга тушган тақдирда, ходим (ҳарбий хизматчи) юзага келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда конвой остидаги шахснинг электрон браслетни ечишга, унга шикаст етказишга ёки қочишга бўлган уринишларини бартараф этиш (тўхтатиш, чек қўйиш, назоратни кучайтириш), конвой остидаги шахс қочган тақдирда, уни таъқиб қилиш ва ушлашга қаратилган чораларни кўради.


26. Электрон браслетнинг товушли ва визуал сигнали ишга тушган тақдирда, ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмлари масъул ходими зудлик билан ҳолатга аниқлик киритади ва бевосита раҳбарига хабар беради.


27. Электрон браслетнинг товушли ва визуал сигнали ишга тушиш сабабларига аниқлик киритиш жараёнида конвой остидаги шахснинг қочганлиги тасдиқланган тақдирда, ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмлари масъул ходими зудлик билан ички ишлар органларининг қўшимча куч ва воситаларини жалб қилиб, қочган конвой остидаги шахсга тақилган электрон браслетдан узатилаётган "GPS" сигналига мувофиқ уларни тегишли ҳудудга йўналтиради. Мазкур ҳаракатлар қочган конвой остидаги шахснинг ушлангунига қадар давом этади.


28. Электрон браслетнинг товушли ва визуал сигнали ишга тушиши билан боғлиқ ҳар бир ҳолат ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмлари масъул ходими томонидан белгиланган тартибда қайд қилинади.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН БРАСЛЕТГА ШИКАСТ

ЕТКАЗИЛГАНДА ЁКИ ЙЎҚОТИЛГАНДА

МОДДИЙ ЗАРАРНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


29. Электрон браслетнинг корпусида шикастланишлар, носозликлар аниқланганида ёҳуд улар йўқотилганида Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари бўлинмалари навбатчилари, ҳудудий ички ишлар органларининг, тергов ҳибсхоналарининг ва жазони ижро этиш колониялари навбатчилик қисмлари масъул ходимлари томонидан зудлик билан раҳбариятга ёзма равишда ахборот берилади ҳамда журналга тегишли ёзувлар киритилади.


30. Электрон браслетларнинг механик ёки бошқа турда шикастланганлиги факти аниқланган тақдирда, шу куннинг ўзида Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колонияларининг раҳбарлари кўрсатмасига биноан текширув ишларини ўтказиш бўйича комиссия тузилади.

Комиссия таркиби Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, ҳудудий ички ишлар органлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг раҳбарлари томонидан белгиланиб, унинг таркибига ушбу бўлинмаларнинг масъул ходимлари ҳамда электрон браслетлардан хизматда фойдаланган ходимларнинг бевосита раҳбарлари (ёки командирлари) киритилади.


31. Текширув ўтказишда электрон браслетларнинг механик ёки бошқа турда шикастланганлиги сабаблари, шарт-шароитлари тўлиқ ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Электрон браслетларнинг йўқотилиши ҳолати юзасидан эса белгиланган тартибда хизмат текшируви тайинланади ва ўтказилади.


32. Ходим (ҳарбий хизматчи) томонидан электрон браслетларга механик ёки бошқа турдаги шикаст етказилганлиги ёки йўқотилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда моддий жавобгарлик чоралари қўлланилади.


33. Электрон браслетларга конвой остидаги шахс қасддан механик ёки бошқа турдаги шикастни етказган тақдирда, етказилган моддий зарарнинг ўрни конвой остидаги шахс томонидан қопланади.


34. Етказилган моддий зарар миқдори Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, ҳудудий ички ишлар органлари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари раҳбарларининг қарори билан белгиланади. Мазкур қарор конвой остидаги шахсга тилхат олиш йўли билан эълон қилинади. Конвой остидаги шахс қарор устидан юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга шикоят қилиши мумкин.


35. Конвой остидаги шахс моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплашни рад этган тақдирда, бу зарар қонунга мувофиқ суд тартибида ундирилади.


36. Етказилган моддий зарар учун нотўғри ундирилган суммалар конвой остидаги шахсга қайтарилиши лозим.


37. Конвой остидаги шахс етказган моддий зарар ўрни унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан уларнинг розилиги билан қопланиши мумкин.


38. Конвой остидаги шахс суд ҳукмига асосан жазони ижро этиш муассасасига юборилганда, ўрни қопланмаган моддий зарар ушбу муассаса маъмурияти томонидан маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига тушадиган маблағлар ҳисобидан ундирилади.


39. Конвой остидаги шахс қамоқдан озод қилинган тақдирда, у томондан ўрни қопланмаган моддий зарар қонунга мувофиқ суд тартибида ундирилади.



5-БОБ. ЭЛЕКТРОН БРАСЛЕТЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА

КОНВОЙ БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


40. Электрон браслетларни қўллашда конвой бўлинмалари ходимлари (ҳарбий хизматчилари) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

конвой остидаги шахслардан электрон браслетларни ечиш ёки унга зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиш;

конвой остидаги шахслар томонидан электрон браслетларни ечиш ёки унга зарар етказиш борасида ҳаракатларга барҳам бериш, уларни бартараф этиш;

конвой остидаги шахслар томонидан носоз ҳолатга келтирилган электрон браслетларни ечиб олиш.


41. Электрон браслетларни қўллашда конвой бўлинмалари ходимлари (ҳарбий хизматчилари) қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

электрон браслет тақиладиган конвой остидаги шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш;

конвой остидаги шахснинг мурожаати асосида электрон браслетни жароҳат мавжуд бўлган оёқдан (ёки қўлдан) ечиб, соғ оёққа (ёки қўлга) тақиш;

конвой остидаги шахслар томонидан носоз ҳолатга келтирилган электрон браслетлар тўғрисида бевосита раҳбарларига билдирги асосида ёзма ахборот бериш.



6-БОБ. ЭЛЕКТРОН БРАСЛЕТЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА

КОНВОЙ ОСТИДАГИ ШАХСЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


42. Электрон браслетларни қўллашда конвой остидаги шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

электрон браслет тақилганида ўзининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

электрон браслет тақилаётган оёғи (ёки қўли)да жароҳат мавжуд бўлганида, уни соғ оёғи (ёки қўли)га, шунингдек, кийими устидан тақилишини сўраш.

Конвой остидаги шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


43. Конвой ҳаракатлари даврида конвой остидаги шахсларга электрон браслетларни ўзбошимчалик билан ечмаслик ҳамда унга зарар етказиш борасидаги ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбурияти юкланади.

Конвой остидаги шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, ҳудудий ички ишлар органлари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари раҳбарлари носоз бўлган электрон браслетларни таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чораларини кўришлари зарур.


45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгилаган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, ички

ишлар органлари, тергов ҳибсхоналари ва жазони

ижро этиш колониялари навбатчилик қисмлари

томонидан алоҳида юритиладиган электрон

браслетларни тарқатиш ҳамда қабул қилиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Электрон браслет

берилган ходим (ҳарбий

хизматчи)нинг


Берилган

электрон

браслетнинг

индивидуал

рақами


Ходимга

электрон

браслет

берилган

сана ва вақт


Электрон

браслетнинг

ходим томонидан

навбатчилик қисмига

топшириш вақтидаги

ҳолати (соз ёки

носозлиги)


Ходим

томонидан

электрон

браслет

топширилган

сана ва вақт


Электрон

браслетни

қабул қилиб

олган масъул

ходим Ф.И.О

ва имзоси


Ф.И.О.


имзоси


1.

2.


3.


4.

5.

6.

7.

8.

1.









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 июль
















































Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск