ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2022 й. 378-сон "Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жалолиддин Мангуберди хиёбонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2022 й.

N 378




ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ УРГАНЧ ШАҲАР

ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАЛОЛИДДИН

МАНГУБЕРДИ ХИЁБОНИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ,

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида барпо этилган Жалолиддин Мангуберди хиёбонида амалга оширилган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимларини эксплуатация қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Жалолиддин Мангуберди хиёбонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Жалолиддин Мангуберди хиёбони (кейинги ўринларда - хиёбон) ҳудудида амалга ошириладиган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, суғориш тизимларини эксплуатация қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш ишлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўл (йўлак)лар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дарахтлар, буталар ва гулларни сақлаш ҳамда парвариш қилиш, уларни зараркунандалар ва касалликлардан муҳофаза қилиш, ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ишларини замонавий агротехник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини ҳамда яшил майсаларни сақлаш бўйича зарур чораларнн кўриш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди хиёбонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди хиёбонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти учун сотиб олинадиган махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги:

2022 йилда Департамент бошқарув ва ёрдамчи ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари харид қилиш учун талаб этиладиган маблағларни Хоразм вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган маблағларнинг мақбуллаштирилган қисми ҳисобидан;

2023 йилдан бошлаб Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


5. Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб:

ҳар йили Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида Департаментни сақлаш учун назарда тутилган маблағлар;

фаолият йўналиши бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


6. Белгилансинки, Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган "Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


7. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда:

Департамент фаолияти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

хиёбон ҳудудидаги Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларини, кўчаларни ёритиш объектларини, фаввораларни ва бошқа ободонлаштириш объектларини ҳамда ушбу ҳудудга бириктирилган 25 нафар ободонлаштириш ходимларини белгиланган тартибда Департаментга ўтказилишини таъминласин;

б) ободонлаштириш ишларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ Урганч шаҳар марказининг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этсин ва амалга оширсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 июлдаги

378-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги

ҳузуридаги Урганч шаҳридаги Жалолиддин

Мангуберди хиёбонини кўкаламзорлаштириш,

ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ







Директор

1












































































Бош муҳандис

1





Иқтисодий таҳлил бўйича мутахассис

1

































Ландшафт бўйича дизайнер

1





Кадрлар бўйича инспектор

1

































Техника хавфсизлиги муҳандиси

1





Ёрдамчи ходим

1












             

Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимлари (25 нафар) Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида мазкур ҳудуд учун ажратилган штат бирликлари ҳисобидан ажратилади.

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 7 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 6 нафар, ёрдамчи ходим - 1 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 июлдаги

378-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги

ҳузуридаги Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди

хиёбонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва

сақлаш департаменти учун сотиб олинадиган махсус

автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Махсус автотранспорт воситалари

ва асбоб-ускуналар номи


Сони

Нархи

(минг сўм)


1.

Юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси (ISUZU NQR 71 PL)


1

545 000

2.

Сув ташиш ва сепиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (ISUZU NQR 71PL)


1

540 000

3.

Ўт ўриш учун мўлжалланган техника


5

30 000

4.

Мотоцикл (уч ғилдиракли)


1

35 000

5.

Автоминора (ISUZU) 22 м


1

1 049 000

Жами


9

2 199 000

        

Изоҳ. Харид қилинадиган автотранспорт воситалари, техника ва жиҳозларнинг якуний қийматига белгиланган тартибда расмийлаштириладиган шартномалар асосида аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 июль












































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск