ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2022 й. 377-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2022 й.

N 377



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИГА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ

ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни таъминлайдиган йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини кенгайтириш бўйича ички ишлар органлари фаолиятининг сифат жиҳатидан янги тартиби белгиланди.

Мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ фаолият кўрсатаётган йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали ушбу масканларда инсон омилини чеклаган ҳолда транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича "Яшил" ва "Қизил" йўлак тизимини (кейинги ўринларда - "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили) босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, йўл-патруль хизмати стационар постларида ташкил этиладиган:

"Яшил" йўлакдан - белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади;

"Қизил" йўлакдан - қидирувда бўлган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўл-патруль хизмати стационар постларида "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида йўл-патруль хизмати стационар постларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби;

автотранспорт воситаларининг йўл-патруль хизмати стационар постларида "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида ташкил этиладиган йўлаклар орқали ҳаракатланиш тартиби;

постларга хизматни ўташ учун жалб этиладиган йўл-патрул хизмати ходимларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

постлар фаолияти устидан назорат қилиш тартиби.


3. Белгилансинки, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили мазкур қарорга 2-иловадаги жадвалга мувофиқ босқичма-босқич республиканинг йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Яшил" ва "Қизил" йўлаклар тизимини жорий этиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда 2023 йил 1 ноябрга қадар тизимнинг ишга туширилишини таъминласин;

Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларнинг олдини олиш, қидирувда бўлган ва олиб қочилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олган радиочастоталардан фойдаланган ҳолда контактсиз маълумотлар алмашинуви технологиясининг жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган йўл-патруль хизмати стационар постларига туташ ҳамда улар атрофидаги бўш турган ва захирага олинган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаларини ушбу постларда зарур иншоотларни барпо этиш ва жиҳозлаш мақсадида тегишли ички ишлар органлари мурожаатига асосан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, йўл-патруль хизмати стационар постларида "Яшил" ва "Қизил" йўлак тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарорига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

377-сон қарорига

2-ИЛОВА


Йўл патруль хизмати стационар постларининг йўл

инфратузилмасини тайёрлаш ҳамда "Яшил" ва "Қизил"

йўлаклар тизимини босқичма-босқич жорий этиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

ЙПХ

стационар

пости номи


Ҳудуд номи


ЙПХ стационар пости

жойлашган манзил


Йўл

инфратузил-

масини

тайёрлаш

муддати


Тизимни

жорий қилиш

муддати


I босқич

1.

"Чинор" ЙПХ стационар пости

Тошкент вилояти

А373 "М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 199-километри, Оҳангарон тумани


тайёр

2023 йил декабрь

2.

"Наманган" ЙПХ стационар пости

Наманган вилояти

А373 "М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 273-километри, Поп тумани


2023 йил декабрь

2024 йил декабрь

II босқич

3.

"45-ЙПХ" ЙПХ стационар пости

Андижон вилояти

А373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 469-километри, Хўжаобод тумани


2024 йил февраль

2025 йил февраль

4.

"А.Турбонов" ЙПХ стационар пости


Тошкент шаҳри

М34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 15-километри, Сергели тумани


2024 йил март

2025 йил март

5.

"Эркин" ЙПХ стационар пости


М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 817-километри, Чилонзор тумани


2024 йил апрель

2025 йил апрель

6.

"Шарқ" ЙПХ стационар пости


А373 автомобиль йўлининг "а" "Тошкент шаҳрига" шохобчасининг 45-километри, Бектемир тумани


2024 йил май

2025 йил май

7.

"Уч қаҳрамон" ЙПХ стационар пости

М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 817-километри, Юнусобод тумани


2024 йил июнь

2025 йил июнь

8.

"Ойбек" ЙПХ стационар пости


Тошкент вилояти

4Р20 "Қорасув-Бўка-Бекобод" автомобиль йўлининг 63-километри, Бекобод тумани


2024 йил август

2025 йил август

III босқич

9.

"Сирдарё" ЙПХ стационар пости


Сирдарё вилояти

М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 871-километри, Сирдарё тумани


2024 йил сентябрь

2025 йил сентябрь

10.

"Норин" ЙПХ стационар пости


Наманган вилояти

4Р112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 101-километри, Норин тумани


2024 йил октябрь

2025 йил октябрь

11.

"Манас-14" ЙПХ стационар пости


Жиззах вилояти

М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 939-километри, Дўстлик тумани


2024 йил ноябрь

2025 йил ноябрь

12.

"Яккабоғ-15" ЙПХ стационар пости


А376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўлининг 242-километри, Зомин тумани


2024 йил декабрь

2025 йил декабрь

13.

қори нуқта" ЙПХ стационар пости


Самарқанд вилояти

М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1039-километри, Булунғур тумани


2025 йил январь

2026 йил январь

14.

"Омонқўтон" ЙПХ стационар пости


М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1120-километри, Ургут тумани


2025 йил февраль

2026 йил февраль

IV босқич

15.

"Мингчинор" ЙПХ стационар пости


Қашқадарё вилояти

М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1139-километри, Китоб тумани


2025 йил март

2026 йил март

16.

"Умакай" ЙПХ стационар пости


А378 "Самарқанд-Ғузор" автомобиль йўлининг 57-километри, Чироқчи тумани


2025 йил апрель

2026 йил апрель

17.

"Ширинбулоқ" ЙПХ стационар пости


А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автомобиль йўлининг 147-километри, Муборак тумани


2025 йил май

2026 йил май

18.

"Дарбанд" ЙПХ стационар пости


Сурхондарё вилояти

М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1335-километри, Бойсун тумани


2025 йил июнь

2026 йил июнь

19.

"Мангузар" ЙПХ стационар пости


М41 "Бишкек-Душанбе-Термиз" автомобиль йўлининг 1618-километри, Термиз тумани


2025 йил июль

2026 йил июль

V босқич

20.

"Сармижон" ЙПХ стационар пости


Бухоро вилояти

М37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 212-километри, Ғиждувон тумани


2025 йил август

2026 йил август

21.

"Караката" ЙПХ стационар пости

Навоий вилояти

А379 "Навоий-Учқудуқ" автомобиль йўлининг 125-километри, Конимех тумани


2025 йил сентябрь

2026 йил сентябрь

22.

"Зарафшон" ЙПХ стационар пости

А379 "Навоий-Учқудуқ" автомобиль йўлининг 202-километри, Зарафшон шаҳри


2025 йил октябрь

2026 йил октябрь

23.

"Самарқанд" ЙПХ стационар пости


М37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 147-километри, Кармана тумани


2025 йил октябрь

2026 йил октябрь

VI босқич

24.

"Момокўпир" ЙПХ стационар пости


Хоразм вилояти

4Р160 "Урганч-Гурлан-Манғит-Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг65-километри, Гурлан тумани


2025 йил ноябрь

2026 йил ноябрь

25.

"Бройлер" ЙПХ стационар пости


Қорақал-поғистон Республикаси

А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автомобиль йўлининг 754-километри, Нукус шаҳри


2025 йил ноябрь

2026 йил ноябрь

26.

"Мискин" ЙПХ стационар пости


А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автомобиль йўлининг 561-километри, Тўрткўл тумани


2025 йил ноябрь

2026 йил ноябрь

27.

"Довут ота" ЙПХ стационар пости


А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автомобиль йўлининг 1184-километри, Қўнғирот тумани


2026 йил январь

2026 йил декабрь

28.

"Бектемир" ЙПХ стационар пости


Тошкент шаҳри

4Р2 "Тошкент-Тўйтепа-А373 автойўли (55 км)" автомобиль йўлининг 11-километри, Бектемир тумани


2026 йил январь

2026 йил декабрь

29.

"Келес" ЙПХ стационар пости*


Тошкент вилояти

4Р4 "Тошкент-Келес-Қозоқкентсой-М39 автойўли (820 км)" автомобиль йўлининг 16-километри,

Тошкент тумани


2026 йил*

2026 йил*

           

Изоҳ: Йўл инфратузилмасининг тайёр бўлишидан келиб чиққан ҳолда, "яшил" ва "қизил" йўлаклар тизими жорий қилиш жадвалда белгиланган муддатлардан олдин амалга оширилиши мумкин.


*) "Келес" ЙПХ стационар пости қуриб битказилгандан кейин "яшил" ва "қизил" йўлаклар тизими жорий қилинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июлдаги

377-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги

соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш

самарадорлигини оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил

20 сентябрдаги 747-сон қарорига

киритилаётган қўшимчалар


1. 4-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хатбошиси "рағбатлантирилади" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиясининг хизмат автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Илованинг 11-банди биринчи хатбошиси "рағбатлантирилади" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиясининг хизмат автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль













































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск