ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спортни ривожлантириш вазирининг 13.07.2022 й. 9-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.07.2022 й. 2921-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.07.2022 й.

N 2921-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

13.07.2022 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ



"Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган нормалар ва талаблар ҳамда уларни бажариш шартларининг мазмунини, ягона спорт таснифини шакллантириш, шунингдек спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш тартибини белгилайди.";


б) 14-банд, 20-банднинг биринчи хатбошиси ва 28-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 21-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 22-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси (16 ёшга тўлмаган спортчиларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси);";


е) 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 30-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 32-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси (16 ёшга тўлмаган спортчиларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси);".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 июль













































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск