ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2022 й. 386-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2022 й.

N 386




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИНИНГ

БАКАЛАВРИАТИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ЖАРАЁНИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада олий таълим ташкилотларига муносиб, билимли ёшларни танлаш имконини беришга ҳамда абитуриентлар орасида соғлом рақобатни яратишга, шу жумладан, диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси айрим таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони кескин камайиб, қабул чегарасидаги баллар пасайиб кетган. Шу боис Академиянинг баъзи бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ҳамда дастлабки имтиҳондан ўта олмаган абитуриентлар учун бошқа олий таълим ташкилотларига турдош таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиш имкониятини бериш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бошқа олий таълим ташкилотлари билан интеграциясини ривожлантириш, абитуриентлар учун эркин ва адолатли танлов муҳитини яратиш ҳамда қабул жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳони бўйича турдош таълим йўналишлари танлови имкониятларини кенгайтириш;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясида дастлабки имтиҳонни таълим шаклидан қатъи назар, фақат диншунослик ва исломшунослик бакалавриат таълим йўналишлари учун татбиқ этиш;

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига кириш имтиҳонлари учун қабул комиссиясига ҳужжатларни онлайн тарзда электрон шаклда юбориш орқали ҳужжатларнинг аслини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 июлдаги

386-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар таълим шаклидан қатъи назар, дастлабки имтиҳон ("Диншунослик" ва "Исломшунослик" бакалавриат таълим йўналишлари учун), касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинсин. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 июндаги 358-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг "Диншунослик" ва "Исломшунослик" бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнида дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби татбиқ этилади. Бунда, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади";


б) 1-илова (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом)да:


8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш "Диншунослик" ва "Исломшунослик" таълим йўналишлари учун ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ, бошқа таълим йўналишлари учун Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.

9. Абитуриентлар "Диншунослик" ва "Исломшунослик" таълим йўналишлари учун Академиянинг махсус дастури орқали электрон шаклда қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ректор номига ариза;

фуқаролик паспорти (ёки ID-карта) ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;

паспорт ёшига етмаганлар учун тугилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан)";


11, 12 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. "Диншунослик" ва "Исломшунослик" таълим йўналишлари учун ҳужжатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида қабул қилинади. Охирги ўн кун давомида дастлабки имтиҳонни ўтказиш ва ундан муваффақиятли ўтмаган абитуриентларга Академиянинг "Диншунослик" ва "Исломшунослик" таълим йўналишларидан ташқари таълим йўналишларига ёки бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш имконияти яратилади.

"Диншунослик" ва "Исломшунослик" таълим йўналишларига дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар томонидан кириш имтиҳонларининг кейинги босқичида иштирок этиш учун ҳужжатлар топшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий тартиб асосида амалга оширилади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. "Диншунослик" ва "Исломшунослик" таълим йўналишлари учун абитуриент махсус дастур орқали тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб олиш тўғрисида қабул комиссиясига ариза бериш, шунингдек, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра кейинги босқичга ўтмаган ҳолларда ҳужжатларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга";


18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Диншунослик" ва "Исломшунослик" бакалавриат таълим йўналишлари учун дастлабки имтиҳон";


Илова (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилиш схемаси)да:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатининг

"Диншунослик" ва "Исломшунослик" таълим

йўналишларига қабул қилиш

СХЕМАСИ";


"I босқич" позицияси "Бажариш муддатлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 июль























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск