ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2022 й. 388-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2022 й.

N 388




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, сув хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, сув хўжалигига оид қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш ва тарқоҳ ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш талаб этилмоқда.

Қонунчилик ҳужжатларини юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатларга мувофиқлаштириш ва қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон ҳамда "Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-42-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

давлат бошқаруви органлари, хусусан, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ости ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

сув хўжалиги соҳасига оид айрим тушунчаларга аниқлик киритиш;

сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларидаги ҳужжатларни ўрганиш муддатини узайтириш мумкин бўлган ҳолатлар доираси қатъий белгиланмаганлиги билан боғлиқ коррупциявий омилни бартараф этиш;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириладиган вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларини аниқ белгилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 июлдаги

388-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги 1004-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Сув қурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) илованинг "Масъул ижрочилар" устунида:


1 ва 2-позициялардаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.Ахмедходжаев)" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов)" сўзлари билан, "Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов)" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-позициядаги "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Ш.Хошимов), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов), "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-позициядаги "Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Ш.Хошимов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (М.Рузметов)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-позициядаги "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Ш.Хошимов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (М.Рузметов), "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов), "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-позициядаги "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Ш.Хошимов), "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-позициядаги "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Ш.Хошимов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (М.Рузметов), "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов), "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


10, 12 ва 14-позициялардаги "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-позициядаги "Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Ш.Хошимов)", "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-позициядаги "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-позициядаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (М.Рузметов), "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари "Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов), "Сувқурилишинвест" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-позициядаги "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев) ва унинг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "техник эҳтиёжлари учун" сўзлари "техник эҳтиёжлари учун етказиб берилган ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатиб ўтилган мақсадларга сарфланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида" 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарорида:


а) 2-банддагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг тўртинчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва "Сувқурилишинвест" давлат муассасаларига улар" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тақдим этилган ҳужжатларни шартномада белгиланган муддатларда кўриб чиқади. Ҳужжатларни ўрганиш учун қўшимча мутахассисларни жалб этиш, қўшимча илмий асосланган маълумотлар, алоҳида махсус илмий- тадқиқот ёки тажриба-синов ишларини ўтказиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш талаб этилганда ва бошқа ҳолларда "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари билан имзоланадиган қўшимча келишув шартномасига мувофиқ ўрганиш муддати узайтирилиши мумкин";

олтинчи хатбошисидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетига" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг "Чора-тадбирлар" устуни "7-босқич" ва "11-босқич" позицияларидаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқиот университети" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 июлдаги

388-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Рус тилида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг "Сув хўжалиги қурилиши корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чоралари тўғрисида" 2000 йил 4 майдаги 177-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 7 майдаги 92-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича "Ўзмахсуссувқурилиш" ихтисослаштирилган компанияси" давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 10 сентябрдаги 259-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг ирригация-дренаж тизимларини тиклаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган халқаро молия институтларининг кредитларини ўз вақтида қайтаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 14 февралдаги 42-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 126-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 10 июлдаги 478-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 53 ва 57-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 'Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 июль













































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск