ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.2022 й. ПҚ-319-сон "2022-2030 йилларда "Навоийуран" давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2022 й.

N ПҚ-319



2022-2030 ЙИЛЛАРДА "НАВОИЙУРАН" ДАВЛАТ

КОРХОНАСИДА УРАННИ ҚАЗИБ ОЛИШ, ҚАЙТА

ИШЛАШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ ҲАМДА

УНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

           

            

Уран хомашё базасини барқарор ривожлантириш, уни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш, соҳани трансформация қилиш ҳамда унга инвестицияларни ва замонавий технологияларни жалб этиш, пировард натижада геологик ўрганишлардан чуқур қайта ишланган маҳсулот олишгача бўлган жараённи қамраб оладиган замонавий кластер фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида:


1. "Навоийуран" давлат корхонаси (кейинги ўринларда - "Навоийуран" ДК) фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

уран минерал хомашёси базасини 100 минг тоннага етказиш, янги конларни очишни таъминлашга йўналтирилган геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

"Навоийуран" ДК трансформациясини жадаллаштириш орқали замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш, шунингдек, геология-қидирув ишларидан бошлаб юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча бўғинларда ягона рақамлаштирилган тизимни жорий этиш;

ҳозирда ўзлаштирилмаган ва саноат даражасида ўзлаштиришга тайёрланаётган конларда уран ва йўлдош металларни ажратиб олиш, шунингдек, ўзлаштирилаётган конларда уран ажратиб олиш даражасини ошириш бўйича тажриба-саноат ишларини ўтказиш;

уран хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмини икки бараварга ошириш, шунингдек, нодир ва камёб металларни ажратиб олишда самарали технологияларни жорий этиш ва уларни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш;

республика ҳудудида уран хомашёсини қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли маҳсулот олиш, жумладан, ядро ёқилғи циклини ядро реакторигача бўлган технологик занжири бўғинлари учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;

ишлаб чиқариш жараёнига замонавий, ресурстежамкор рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, хавфсиз технологик ечимларни жорий этиш орқали уран хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларининг экологик хусусиятларини яхшилаш бўйича илмий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш;

уран хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш, қўшимча қиймат яратиш, сифатини ошириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича илмий изланишлар ўтказиш, шунингдек, уран хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича жаҳон амалиётини ўрганиш, энг мақбул тажрибаларни республика амалиётига татбиқ этиш;

уран, нодир ва камёб металларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш доирасида лойиҳа ҳамда инжиниринг хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, замонавий технологияларни ва инновацияларни жорий этиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

уран, нодир ва камёб металларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, мавжуд ва янги барпо этиладиган ишлаб чиқариш қувватларини юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

геология-қидирув ишлари орқали уран захираларини кўпайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

уран қазиб олиш ва қайта ишлашнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

"Навоийуран" давлат корхонаси томонидан уран қазиб олиш ва қайта ишлашни кўпайтириш мақсадида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

"Навоийуран" давлат корхонасини ривожлантириш ва трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Навоийуран" ДК мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ корхона томонидан ишлаб чиқаришни кескин ошириш ва трансформация дастурларини жадаллаштириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини белгиланган муддатларда ижросини тўлиқ таъминласин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Навоийуран" ДКнинг йиллик бизнес режасида соф фойдани тақсимлашда мазкур қарорга 3, 4 ва 5-иловаларда амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни молиялаштиришни инобатга олсин.


4. "Навоийуран" ДК Кузатув кенгаши:

а) бир ой муддатда "Навоийуран" ДК ташкилий тузилмасида трансформация жараёнларини тўлақонли жорий этиш мақсадида Лойиҳа офиси ташкил этилишини, унинг харажатлар сметаси тасдиқланишини ва малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича чоралар кўрилишини таъминласин. Бунда Лойиҳа офисига қўйидаги вазифалар юклатилсин:

корхонанинг замонавий ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш ва Кузатув кенгашига мустақил аъзо ҳамда корхонанинг раҳбарлик лавозимларига хорижий тажрибага эга бўлган, юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича хорижий рекрутинг ташкилотлари билан ишлаш;

рекрутинг ташкилотлари ҳамда "Орано Майнинг" компанияси (Франция) мутахассислари билан биргаликда "Бошқарув ходимлари қобилиятини ривожлантириш" дастурини ишлаб чиққан ҳолда, корхона ходимларини хорижий олий таълим муассасаларида ҳамда етакчи хорижий компанияларда тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;

корхонада кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича рекрутинг ташкилотлари билан лавозимларни баҳолаш тизимини жорий этиш;

консалтинг компанияси билан биргаликда корхонанинг 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

хорижий консультантлар тавсиялари асосида корхонанинг операцион самарадорлигини оширишни ҳамда уни техник аудитдан ўтказилишини ташкил этиш;

халқаро рейтинг агентликлари тавсияларига мувофиқ экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ва уларни доимий такомиллаштириб бориш чораларини кўриш;

консалтинг компаниялари билан биргаликда уран захираларини халқаро стандартларга мувофиқ босқичма-босқич баҳолаш ишларини ташкиллаштириш;

корхонанинг харидлар тизимини қайта ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини ошириш ва "форензик" аудитидан ўтказиш;

миллий стандартлар асосида тайёрланаётган молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартига босқичма-босқич ўтказишни ташкил этиш ва халқаро тан олинган аудит компанияларидан аудитдан ўтказиш;

корхонанинг ҳисоб-китоблари, харидлари, кадрлари, омборхоналари, маҳсулотлар экспортини бошқариш ҳамда уран хомашёсини қазиб олиш, дастлабки ва охирги қайта ишлаш босқичларини тўлиқ рақамлаштириш;

б) корхонада режалаштирилаётган ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича:

техник-иқтисодий асослар, зарур ҳолларда, хорижий консалтинг компанияларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилган ҳолда, пухта ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини;

тасдиқланган ўрта ва узоқ муддатли стратегияларга мувофиқлиги бўйича Кузатув кенгаши ҳузуридаги Стратегия ва инвестиция қўмитасининг ижобий хулосаси олиниши;

инвестиция лойиҳаси хорижий консультантлар иштирокидаги экспертлар кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг уни амалга ошириш тўғрисидаги қарор ҳамда асосий техник-технологик ечимлар, иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар, молиялаштириш схемалари белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Навоийуран" ДК билан биргаликда корхонанинг трансформация жараёнларини жадаллаштириш, ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш, операцион самарадорлигини ошириш, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва мавжуд кадрлар малакасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали корхонани замонавий ва рақобатбардош компанияга айлантириш мақсадида:

а) 2022 йил 1 декабрга қадар хорижий рекрутинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда Кузатув кенгашига мустақил аъзо ҳамда корхонанинг бошқарувига бош геолог, бош геотехнолог ва бошқа раҳбарлик лавозимларига хорижий тажрибага эга бўлган, юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хориждаги ватандошларни жалб қилсин ҳамда "Бошқарув ходимлари қобилиятини ривожлантириш" дастурини ва корхонанинг замонавий ташкилий тузилмасини ишлаб чиққан ҳолда лавозимларни баҳолаш тизимини жорий этсин;

б) 2022 йил 20 декабрга қадар халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда:

"Навоийуран" ДКнинг 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишни;

геология, қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларининг операцион самарадорлигини ошириш ҳамда техник-технологик жиҳозланганлик ҳолатини яхшилаш мақсадида техник аудитдан ўтказишни;

консалтинг компаниялар томонидан берилган тавсиялар ва кўрсатмаларни босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;

в) 2023 йил 1 июнга қадар халқаро талабларга мувофиқ экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этcин;

г) 2023 йил 1 январдан бошлаб:

халқаро консалтинг компанияларидан бирини жалб қилган ҳолда уран захиралари Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ тайёрланишини таъминласин;

"Навоийуран" ДК раҳбар ходимларининг камида 30 фоизини хорижий давлатларнинг соҳада юқори рейтингга эга бўлган олий таълим муассасаларида ҳамда етакчи халқаро компанияларда тизимли равишда қисқа ва ўрта муддатли ўқув ва қайта тайёрлаш курсларида малакасини ошириш чораларини кўрсин;

д) халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда "Навоийуран" ДКнинг:

2023 йил 1 апрелга қадар харид жараёнларини "форензик" аудитдан ўтказиш, шу жумладан мавжуд харидлар тизимини қайта ташкил этиш ва коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини оширишни;

2023 йил 1 октябрга қадар молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказишни таъминласин;

е) 2023 йил 1 декабрга қадар "Навоийуран" ДК молия, харидлар, кадрлар, омборхоналар ва экспортни тўлиқ қамраб оладиган ресурсларни бошқариш (ERP) ахборот тизимини яратиш ҳамда уран хомашёсини қазиб олиш, дастлабки ва охирги қайта ишлаш босқичларини бошқариш бўйича (SCADA) рақамлаштирилган тизимини такомиллаштириш;

ж) 2024 йил якунига қадар халқаро кредит рейтинги қўлга киритилишини таъминласин.


6. "Навоийуран" ДК тузилмасида бош директорнинг трансформация жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари - Лойиҳа офиси раҳбари ҳамда илм-фан ва инновацион ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилсин. Бунда:

трансформация жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари - Лойиҳа офиси раҳбарига мазкур қарорнинг 4 ва 5-бандларида ҳамда корхонани трансформация қилиш бўйича белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш;

илм-фан ва инновацион ривожлантириш бўйича ўринбосарга - мазкур қарорда ишлаб чиқариш ва илм-фан интеграцияси бўйича белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юклатилсин.


7. "Навоийуран" ДКнинг иқтисодий салоҳиятини тўлақонли намойиш этиш мақсадида қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташлансин:

уран захиралари ва ресурслари геологияси, уларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

"Навоийуран" ДКнинг 2021 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари бўйича маълумотлар.


8. Белгилансинки, 2022-2030 йилларда минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида уран, нодир ва камёб металлар прогноз ресурсларини ҳамда захираларини кўпайтириш бўйича геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишлари "Навоийуран" ДК томонидан амалга оширилади.


9. "Навоийуран" ДКга истиқболи юқори бўлган уран маъданли майдонларнинг захиралари ҳисобланган блокларида, геологик ўрганишни давом эттириш ва уран хомашёсини қазиб олиш ишларини бир вақтнинг ўзида олиб боришга, истисно тариқасида, рухсат берилсин.


10. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган истиқболли ва янги истиқболли майдонлар негизида топилган конларнинг уран захиралари Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг "Навоийуран" ДКнинг мурожаати асосида ушбу конларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни тўғридан-тўғри расмийлаштирсин.


11. Навоий, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилояти ҳокимликлари Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг мурожаати асосида мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган истиқболли майдонлар ва конлар жойлашган ер участкаларини белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш чораларини кўрсин.

12. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги "Уранкамёбметгеология" АЖнинг уран, нодир ва камёб металлар қазиб олиш бўйича истиқболли майдонларни ўрганишга йўналтирилган барча активлари ва мажбуриятларини "Навоийуран" ДК га ўтказиш ҳамда "Уранкамёбметгеология" АЖни белгиланган тартибда тугатиш ва акцияларини давлат реестридан чиқариш;

"Nurlikum mining Uzbek-French joint venture" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидаги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг улушини "Навоийуран" ДКга устав фондида давлат улушини мос равишда ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Солиқ кодексининг 243-моддаси 17-бандига ва 304-моддаси 8-бандига мувофиқ "Навоийуран" ДКга берилган мол-мулклар ва улушлар солиққа тортилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


13. Белгилансинки:

"Уранкамёбметгеология" АЖ ходимлари билан меҳнат муносабатлари ушбу ходимларнинг хоҳишига кўра Меҳнат кодексининг 98-моддасига мувофиқ, улар билан тузилган амалдаги меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали "Навоийуран" ДКда давом эттирилади. Бунда:

ўтказилган ишчи ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари, шу жумладан белгиланган тариф разрядлари ва ставкалари, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, моддий ёрдам ҳамда қонунчилик билан белгиланган туман коэффициентлари сақлаб қолинади;

"Уранкамёбметгеология" АЖда фаолият юритаётган барча ходимлар учун қонунчиликка мувофиқ ва жамоа шартномасида белгиланган имтиёзлар, шунингдек, товон, компенсация ва нафақаларнинг барча турлари (меҳнатда майиб бўлганлик, касб касалликлари, соғлиққа шикаст етганлик, бола парвариши ва бошқалар учун) сақлаб қолинади;

"Навоийуран" ДК ходимлари учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси" корхонаси ходимлари иш ҳақини туманлар (ҳудудлар) бўйича тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида"ги 232-сон қарори татбиқ қилинади;

"Уранкамёбметгеология" АЖда мавжуд бўлган иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестация хариталари амал қилиши сақланиб қолинади.


14. Ички ишлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Кадастр агентлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар йиғимлар ва бошқа тўловларни ундирмасдан тегишли ариза берилган кундан бошлаб 10 календарь кунидан ошмаган муддатда:

"Уранкамёбметгеология" АЖдан "Навоийуран" ДКга ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланадиган таркиб ички ишлар органларида қайта расмийлаштирилишини;

"Уранкамёбметгеология" АЖдан "Навоийуран" ДКга ўтказиладиган кўчмас мулк объектларига нисбатан мулк ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилишини;

"Уранкамёбметгеология" АЖдан "Навоийуран" ДКга лицензия, сертификат, патент ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар берилишини, рўйхатдан ўтказилишини ва қайта расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда "Навоийуран" ДКнинг уран хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети (Россия Федерацияси) филиали, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳамда бошқа олий таълим ташкилотларини моддий-техник таъминлаш бўйича уларнинг харажатларини амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаи сифатида "Навоийуран" ДК томонидан уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


16. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2023 йил 1 апрелга қадар:

"Ўзкимёсаноат" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда "Навоийуран" ДКнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари кескин ошишини ҳисобга олган ҳолда мазкур қарорга 6-иловада келтирилган хомашёларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда уран қазиб олиш ва қайта ишлаш учун зарур хомашёни узлуксиз ва доимий етказиб бериш бўйича юк айланмаси ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари дастурини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


17. Мазкур қарорга 1 - 5-иловалар билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар ҳамда белгиланган чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларида - Ишчи гуруҳи) 7-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


18. Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Мазкур қарорга 1, 2, 3-иловаларда белгиланган мақсадли кўрсаткичлар, 4-иловадаги йўл харитасида ҳамда 5-иловадаги чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилишида манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу жараённи назорат қилиш;

манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган таклифларни кўриб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

уран, нодир ва камёб металлар қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини муҳокама қилиб бориш, шунингдек, юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш.


19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида қуйидагилар:

Бош вазир маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов - уран бўйича геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва захираларни 100 минг тоннага етказишга;

"Навоийуран" ДК бош директори Ж.Т. Хасанов - ишлаб чиқаришни икки бараварга оширишга;

молия вазирининг биринчи ўринбосари О.З. Насритдинходжаев - "Навоийуран" ДКни трансформация қилиш ва оператив самарадорлигини оширишга ҳамда Лойиҳа офис фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул ҳамда шахсан жавобгар этиб белгилансин.


20. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-319-сон қарорига

1-ИЛОВА



Геология-қидирув ишлари орқали

уран захираларини кўпайтиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

тонна

Т/р

        

Геологик объектнинг номи

           

2021 йил

(амалда)

            

Йиллар кесимида

         

2021 йилга нисбатан ўсиш

         

2022

йил

    

2023

йил

     

2024

йил

     

2025

йил

     

2026

йил

     

2027

йил

     

2028

йил

    

2029

йил

    

2030

йил

   


Жами кўпайтириладиган уран захиралари


4 761

5 350

5 500

5 700

6 100

7 600

8 300

9 300

9 900

10 500

2,2 баравар


шу жумладан:













I.

Ўзлаштирилаётган конлар бўйича (қанотлари билан)


2 404

1 500

1 600

1 300

1 350

1 550

1 600

2 000

2 000

1 860


1.

Учқудуқ




300

300

250

250

200

200

200

300


2.

Суграли








300

400

400

400


3.

Кендиктюбе






100

300

300

300

300

300


4.

Мейлисай









300

300

100


5.

Шимолий Конимех


371

200










6.

Жанубиарқий Женгельди


534

700

200









7.

Аульбек


654

500

300

200

200

200






8.

Шимолий Букинай


845

100










9.

Жанубий Букинай




600

600

600

600

600

600

600

600


10.

Собирсой




200

200

200

200

200

200

200

160


II.

Геологик ўрганилаётган истиқболли майдонлар бўйича


1 956

3 850

3 800

3 400

3 600

3 800

2 900

2 900

2 700

2 900


1.

Болғали (Баймин)









500

500

600


2.

Зиёкон


538

1 050

600

400

400

400

300





3.

Мингбай




100

300

300

300

300

400

400

400


4.

Қизилқоқ




200

200

400

400

400

400

400

400


5.

Тамдиқудуқ-Тулантош










300

400


6.

Кухнур марказий қисми

886

1 150

600

500

500

400






7.

Нуркон



150










8.

Маликработ




300

300

300

300






9.

Арнасой




700

700

700

900

1 000

1 000

700

700


10.

Омад (Кухнур кони ғарбий қанотлари)



200

500

300

300

300

300

200




11.

Агрон (Шарқий қанот)


477

500










12.

Жанубий Ингички


55

800

500

300

300

300

200





13.

Тувактау




300

400

400

500

400

400

400

400


III.

Янги истиқболли майдонлар бўйича


401



500

650

1 650

2 000

2 500

3 300

3 840



Муллали









200

300

300



Истиқбол





250

200

300

300

400

400

400



Сахоба





250

250

500

500

500

500

400



Қизилча







250

400

500

500

400



Тошқура









200

300

300



Жарқум










400

600



Жанубий Нурота










200

500



Тутли








200

400

400

600



Зиёвуддин






200

400

400






Овминза







200

200

300

400

400


IV.

Инвестициявий объектлар бўйича (Шимолий ва Жанубий Женгельди, Мешети, Оқберди, Джасага)

             



100

500

500

600

1 800

1 900

1 900

1 900


              

Изоҳ. Геологик объектлар кесимидаги уран захираларини кўпайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари геология-қидирув ишларининг натижаларига кўра ўзгариши мумкин. Уран захираларини аниқлаш бўйича геология-қидирув ишлари йўналишлари ва ҳажмлари ҳар йили минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида аниқлаштириб борилади.

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-319-сон қарорига

2-ИЛОВА



Уран қазиб олиш ва қайта ишлашнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

            

Т/р

    

Хомашё номи

        

Ўлчов бирлиги

     

2021 йил (амалда)

      

Йиллар кесимида

       

2021 йилга нисбатан

ўсиш

      

2022

йил

    

2023

йил

     

2024

йил

     

2025

йил

     

2026

йил

     

2027

йил

    

2028

йил

    

2029

йил

    

2030

йил

  

1.

Табиий уран концентрати


тонна

3 526

3 556

3 650

3 800

4 200

5 100

5 500

6 000

6 500

7 100

2 баравар

2.

Аммоний перренати


кг

2 215

2 400

2 500

2 600

2 800

3 000

3 200

3 350

3 500

3 700

1,7 баравар

          

Изоҳ:


1. Вазирлар Маҳкамаси "Навоийуран" ДКнинг Кузатув кенгаши томонидан маъқулланган асосли таклифлари асосида (зарур бўлса) ушбу кўрсаткичларга ўзгартиришлар киритиши мумкин.


2. Уран қазиб олиш ва қайта ишлаш прогнозида хорижий инвестициялар ("Нурлиқум майнинг" МЧЖ ҚК (Франция), Jogmec (Япония) ва бошқалар) ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар инобатга олинган.

           

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-319-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Навоийуран" давлат корхонаси томонидан уран

қазиб олиш ва қайта ишлашни кўпайтириш мақсадида

амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

          

млн АҚШ доллари

Т/р

      

Лойиҳа номи

         

Амалга ошириш

муддатлари

         

Лойиҳалар

қиймати*

       

2022 йилда ўзлашти-

риладиган қисми

        

I. Амалдаги инвестиция лойиҳалари


216,3

32,4


1.

"Жингелди" конининг истиқболли майдонларида қазиб олиш участкаларини қуриш


2020-2022 йй.

5,0

1,6

2.

қтау" конида руда қазиш майдонини қуриш.


2021-2023 йй.

5,0

2,5

3.

"Учқудуқ" ишлаб чиқариш майдонининг қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини техник ва технологик қайта жиҳозлаш


2019-2026 йй.

22,5

6,0

4.

"Нуробод" ишлаб чиқариш майдонининг қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини техник ва технологик қайта жиҳозлаш


2021-2026 йй.

13,5

3,0

5.

"Зафаробод" кон бошқармасининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришини техник ва технологик қайта жиҳозлаш


2020-2028 йй.

59,5

15,0

6.

Асосий технологик ва транспорт ускуналар паркини кенгайтириш


2022-2030 йй.

110,8

4,3

II. Истиқболли инвестиция лойиҳалари


242,6



7.

Уран ишлаб чиқариш заводини кенгайтириш ва реконструкция қилиш


2023-2025 йй.

19,5


8.

Сульфат кислотаси цехининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш


2023-2025 йй.

27,1


9.

Истиқболли майдонларда қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини қуриш


2023-2029 йй.

64,4


10.

Шимолий ва Жанубий Жингелди майдонларида қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини қуриш


2023-2030 йй.

45,8


11.

"Арнасай" майдонида қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуасини қуриш


2023-2030 йй.

21,1


12.

Геологик-қидирув ишларининг технологик ва транспорт ускуналар паркини кенгайтириш


2023-2030 йй.

41,5


13.

Жасага ва Мешети майдонларида қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини қуриш


2025-2027 йй.

13,4


14.

Техник ускуналарни модернизация қилиш ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолиш


2027-2028 йй.

9,8


         

Изоҳ. Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига мувофиқ лойиҳалар таркибига, қийматига ҳамда молиялаштириш манбаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


*) Лойиҳанинг якуний қиймати ва молиялаштириш манбалари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатига асосан аниқлаштирилади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-319-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Навоийуран" давлат корхонасини ривожлантириш

ва трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

       

        

Т/р

    

Чора-тадбирлар номи

          

Амалга ошириш механизми

       

Амалга ошириш муддатлари

        

Масъул ижрочилар

       

           

I. УРАН ХОМАШЁ БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ҚАЙТА ТЎЛДИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

        

1.

Уран минерал хомашё базасини кенгайтириш бўйича 50 тадан ортиқ объект (Букантоғ-Томдитоғ, Нурота, Зиёвуддин-Зирабулоқ ва Овминза-Белтоғ, Кулжуктоғ уран маъданли майдонлари)ларда геология-қидирув ишларини ўтказиш, уран прогноз ресурслари ва захираларни кўпайтириш кўрсаткичларини таъминлаш, умумий захираларни 100 минг тоннага етказиш.


2022-2030 йилларда жами уран захира/ресурсларини 68 250 / 140 300 тоннага кўпайтиришни таъминлаш.


2022 йилдан

бошлаб


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


1. Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури доирасидаги лойиҳалар бўйича 10,70 млн метр бурғулаш ишлари, уран захира / ресурслари - 59 050 / 128 300 тонна, шундан:



а) 2022 йилда Агрон, Аулбек, Шимолий Конимех, Шимолий Букиной, Женгелди, Жанубий Ингичка, Нуркон, Зиёкон, Кўҳнур, Арнасой, Тувактов ва бошқа объектлар бўйича 713 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 5 350 / 12 500 тонна;


2022 йил

декабрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


б) 2023 йилда Аулбек, Зиёкон, Женгелди, Нуркон, Арнасой, Маликработ, Шимолий Букиной, Қизилқоқ, Агрон, Жанубий Ингичка, Зиёкон, Кўҳнур ва бошқа объектлар бўйича 955 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 5 400 / 11 000 тонна;


2023 йил

декабрь


в) 2024 йилда Зиёкон, Истиқбол, Қизилқоқ, Мингбай, Арнасой, Жанубий Букиной, Женгелди, Маликработ, Тувактов, Жанубий Ингичка, Сахоба, Зиёкон, Кўҳнур ва бошқа объектлар бўйича 985 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 5 100 / 11 000 тонна;


2024 йил

декабрь


г) 2025 йилда Зиёкон, Тувактов, Томдиқудуқ, Маликработ, Қизилқоқ, Женгелди, Кендиктюбе, Сахоба, Жанубий Букиной, Жанубий Ингичка, Зиёкон, Кўҳнур ва бошқа объектлар бўйича 1 045 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 5 700 / 11 000 тонна;


2025 йил

декабрь


д) 2026 йилда Аулбек, Зиёкон, Истиқбол, Минбой, Қизилқоқ, Маликработ, Жанубий Букиной, Сахоба, Тувактов, Арнасой, Женгелди, Кендиктюбе, Кўҳнур ва бошқа объектлар бўйича 1 255 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 7 000/13 500 тонна;


2026 йил

декабрь


е) 2027 йилда Зиёкон, Истиқбол, Мингбой, Баймин, Ауминза, Мейлисай, Суграли, Омад, Арнасой, Марказий Қароқота, Тутли, Сахоба, Жанубий Букиной ва бошқа объектлар бўйича 1 285 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 6 500 / 15 000 тонна;


2027 йил

декабрь


ж) 2028 йилда Истиқбол, Мингбой, Баймин, Ауминза, Мейлисай, Суграли, Омад, Арнасой, Марказий Қароқота, Тутли, Сахоба, Муллали, Тошқўра ва бошқа объектлар бўйича 1 410 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 7 400 / 16 500 тонна;


2028 йил

декабрь


з) 2029 йилда Истиқбол, Мингбой, Баймин, Ауминза, Мейлисай, Суграли, Омад, Арнасой, Марказий Қароқота, Тутли, Сахоба, Муллали, Тошқўра ва бошқа объектлар бўйича 1 480 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 8 000 / 18 300 тонна;


2029 йил

декабрь


и) 2030 йилда Истиқбол, Мингбой, Баймин, Шўртепа, Омад, Ауминза, Суграли, Мейлисай, Арнасой, Марказий Қароқота, Тутли, Сахоба, Муллали, Тошқўра ва бошқа объектлар бўйича 1 570 минг м бурғулаш ишлари, уран захира / ресурс - 8 600 / 19 500 тонна.


2030 йил

декабрь


2. Инвестиция дастури лойиҳалари бўйича 2022-2030 йилларда уран захира / ресурслари - 9 200 /12 000 тонна, шундан:

"Нурлиқум майнинг" МЧЖ ҚК - 3 та майдонда (Шимолий ва Жанубий Женгелди, Янгиқудуқ) уран захираси - 2 400 тонна;

JOGMEC корпорацияси - 3 та майдонда (Жасага, Мешети ва Оқберди) уран захираси /ресурси - 6 800/12 000 тонна.


2022 йилдан

бошлаб, инвестиция битимлари ва график бўйича

"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев)


2.

Республиканинг барча ҳудудларида янги истиқболли майдонларни, шу жумладан ноанъанавий турдаги ("қора сланецли", "палеорусло", "гидротермал" ва бошқа) истиқболли ҳудудларни ажратишга йўналтирилган мавзувий башорат (прогноз тематик) ишларни кескин кўпайтириш.


1. Дастурга киритилган прогноз тематик ишлар бўйича геологик топшириқ, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Белгиланган прогноз тематик ишларни лойиҳалар доирасида бажариш ва уларнинг натижадорлигини Илмий-техник кенгашларда кўриб бориш.


2023 йилдан бошлаб, дастур билан белгиланган муддатларда


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

3. Прогноз тематик ишлар натижасида аниқланган янги истиқболли ҳудудларда бирламчи излаш ишларини ўтказиш ва объектларни истиқболини баҳолаш.


Ҳар чоракда


4. Тизимли равишда Илмий-техник кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш ва олинган геологик натижалар ва маълумотлар асосида прогноз тематик ишларнинг янги йўналишлари ва ҳудудларни белгилаш.

5. Белгиланган тартибда янги лойиҳаларни амалга ошириб бориш.


Дастур билан белгиланган муддатларда

3.

Уран захиралари бўйича истиқболли майдонларда аниқланган ва ҳисобланган уран захираларини тажриба-технологик даражада ажратиб олишни ўрганиб чиқиш ва саноат даражасида ўзлаштиришга тайёрлаш.


1. Режалаштирилган конларда тажриба-технологик ишларни ўтказиш.


2. Тажриба-технологик ишлар натижалари бўйича уран захираларини ҳисоблаш. Натижаларини Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига ураннинг саноат захираларини тасдиқлаш ва Ишлаб чиқариш бўлинмаларига янги инвестиция лойиҳалари ва уран қазиб олиш ишларини режалаштириш учун тақдим этиш.


2023 йилдан бошлаб, геологик лойиҳаларда белгиланган муддатларда


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлари университети (М.Исоқов)


4.

Ураннинг "қора сланецли" туридаги конларининг келажакда ўзлаштириш масаласини ўрганиб чиқиш.


1. Илмий-техник кенгашида белгиланган йўналишлар бўйича тажриба-технологик тадқиқотларни ўтказиш учун пудратчи ташкилотларни танлаш (шу жумладан илғор хорижий компанияларни жалб этиш) ва улар билан шартномаларни расмийлаштириш.


2023 йил

июль


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

2. Режалаштирилган конларда тажриба-технологик тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини "Навоийуран" ДК Илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


3. Тажриба-технологик тадқиқотлар натижалари билан ураннинг "қора сланецли" туридаги конларининг келажакда ўзлаштириш масаласини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

декабрь

5.

"Уранкамёбметгеология" АЖнинг геология-қидирув ишларини бажариш қувватларини модернизация қилиш ва кучайтириш.


1. Мазкур қарор билан белгиланган ишларни бажариш, "Уранкамёбметгеология" АЖнинг геология-қидирув ишларини бажариш қувватларини модернизация қилиш ва кучайтириш учун керак бўладиган ҳамда замонавий бурғулаш ускуналари ва ёрдамчи техникалар, лаборатория ускуналари рўйхати ва миқдорини шакллантириш.


2022 йил

ноябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


2. Талаб этиладиган замонавий бурғулаш ускуналари ва ёрдамчи техникалар, лаборатория ускуналарини харид қилиш мақсадида йиллар кесимида тақсимлаш.


2022 йил

декабрь


3. Ҳар йили харид қилинадиган ускуналарнинг техник топшириқларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ҳар йили

1 февралгача


4. Замонавий бурғулаш ускуналари ва ёрдамчи техникалар, лаборатория ускуналарини ўрнатилган тартибда харид қилиш ва ишга тушириш.


Шартномада белгиланган муддатларда


6.

Уран намуналари (кернлар) сақлаш омборхоналарини такомиллаштириш.

1. Белгиланган режа асосида намуналарни сақлаш омборхоналарини халқаро талаблар асосида қайта қуриш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш.


2023 йил

декабрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

2. Намуналарни сақлаш омборхоналарини замонавий жиҳозлар билан тўлдириш.


2024 йил

декабрь


7.

Ўзлаштирилаётган конларда ҳисобланган уран захиралари ва уларнинг бугунги кундаги ҳолатини таҳлил қилиш.


1. Ўзлаштирилаётган конларда ҳисобланган уран захиралари ва уларнинг бугунги кундаги ҳолатини таҳлил қилиш учун қўшма ишчи гуруҳ (кейинги ўринларида - Қўшма ишчи гуруҳ) тузган ҳолда, улар томонидан ажратилган конларнинг уран захираларини тизимли равишда қайта ҳисоблаш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш чораларини кўриш.


2022 йил

сентябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов)


2. Уран захиралари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари паст бўлган конларни корхона балансидан чиқариш.


Идоралараро илмий-техник кенгаш ва Давлат комиссияси режасига мувофиқ


8.

Уран захиралари қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботларини халқаро стандартларига мувофиқ баҳолаш.

1. "SRK Consulting Group" ва "DMT GROUP" консалтинг компанияларидан бирини танлов асосида жалб қилган ҳолда қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни тасдиқлашни босқичма-босқич бошлаш.


2. Асосий ишлаб чиқариш қувватларини таъминлаб берадиган конларни биринчи босқичда JORC стандартларига мувофиқ баҳолатиш чораларини кўриш.


2023 йил

январь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев)


      

II. УРАН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ

ЖАРАЁНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

        

9.

Мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари натижадорлигини ошириш мақсадида, хорижий экспертлар билан бирга технологик аудитни ўтказиш

1. Илмий-тадқиқот ташкилотлари ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳар кон бўйича уран захиралари билан боғлиқ геологик маълумотлар ва уларда уранни ажратиб олиш даражасини танқидий ўрганиб чиқиш ва уни ошириш йўлларини белгилаб олиш.


2. Соҳада илғор технологиялар қўллаётган хорижий компаниялар билан алоқалар ўрнатиш ва "Навоийуран" давлат корхонаси мутахассислари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


3. "Навоийуран" ДК ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш дастури доирасида "Орано Майнинг" тажрибаси ва экспертларини жалб қилиш ва комплекс технологик аудит ўтказиш. Бунда хорижий экспертлар билан уран хомашё базаси, олиб борилган геология қидирув ишлари ҳамда уранни қайта ишлаш бўйича батафсил маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш ва компетент хулосаларини олиш.

           

2022 йил

декабрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев)

10.

Тажриба-саноат технологик ишларини кучайтириш чораларини кўриш.


1. Илмий-тадқиқот ташкилотлари, маҳаллий ва халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда белгиланган участкаларда тажриба-саноат технологик ишларни ўтказиш.


2023 йилдан бошлаб


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов)


2. Маълум участкаларда тажриба-саноат технологик ишлари якунлари ва тавсия этилган технологик регламентлар асосида конларни саноатда ўзлаштиришга татбиқ этиш масаласини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш.


Режа-жадвал асосида

белгиланган муддатларда


11.

Уран қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнига хорижий мамлакатлардаги илғор компаниялар тажрибасини татбиқ этиш.

1. Хорижий компаниялар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш учун тажрибали мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳ тузиш.


2023 йил

февраль


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали (Ш.Абдукамилов), Саноат хавфсизлиги бўйича давлат қўмитаси (Б.Гулямов), "Ўзатом" агентлиги (Ж.Мирзамаҳмудов)

2. Махсус Ишчи гуруҳ томонидан жойларда хорижий компанияларнинг бевосита технологик жараёнларини ва ишлаб чиқариш объектларини ўрганиш, шунингдек, уларнинг мутахассисларини республикамиздаги уран объектларига ташрифини ташкил этиш йўли билан тажриба алмашиш.


3. Тажриба алмашиш даврида олинган билим ва кўникмаларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш, биргаликда тажриба-технологик тадқиқотлар ўтказиш.


Доимий равишда

12.

"Қумтошли" туридаги уран конларини ўзлаштиришда йўлдош фойдали компонентларни (лантаноидлар) ажратиб олиш.

1. Тузилган ишчи гуруҳ томонидан масалани кенг қамровли ўрганиб чиқиш ва истиқболлари мавжуд бўлганда тегишли тавсиялар бериш. Берилган тавсиялар асосида тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

август


Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

2. Тасдиқланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ажратиб олинган йўлдош компонентларни реализация қилиш ёки чуқур қайта ишлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Чора-тадбирларда белгиланган муддатларда


13.

"Навоийуран" давлат корхонасининг уран қазиб олиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш.

1. 2022-2030 йилларда уран қазиб олиш ва ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда янги қувватларни қуриш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда мавжуд конларда ишлаб чиқариш фаолияти доирасини кенгайтириш мумкин бўлган чораларни белгилаш.


Ҳар йил

1 январгача


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


2. Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашни таъминлаш.


3. Мавжуд ўзлаштирилаётган конларда ишлаб чиқариш фаолияти доирасини кенгайтириш чораларини амалга ошириш.


4. Инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва қувватларни кенгайтириш орқали уран қазиб олиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш.


Инвестиция дастурида белгиланган муддатларда

          

III. "НАВОИЙУРАН" ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ

ҚИЛИШ ҲАМДА ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАРГА МУВОФИҚ ЭКОЛОГИК,

ИЖТИМОИЙ ВА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ (ESG)

ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

        

14.

Корхонада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш.

1. Корхона активларини халқаро стандартлар асосида қайта баҳолашга тайёрлаш бўйича ҳар бир активнинг рўйхатини шакллантириш ва баҳолатишни якунлаш.


2023 йил

июль


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)

2. Корхонанинг миллий стандартлар асосида тайёрланган барча бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартига (IFRS) ўтказиш.


2023 йил

апрель

15.

Корхонанинг халқаро стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларига халқаро аудиторлик компанияларини аудиторлик хулосасини олиш.


1. "Катта тўртлик" ("Big Four") халқаро аудиторлик компаниясига тегишли маълумотларни тақдим этиш.


2022 йил

декабрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)

2. Молиявий ҳисоботларнинг аудит ишларини ўтказиш ва аудиторлик хулосасини олиш.


2023 йил

сентябрь

16.

Уран ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида экологик талабларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сувдан оқилона фойдаланиш жаҳон стандартларига мос меҳнатни муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш механизмини жорий этиш.


1. Амалдаги давлат харидлари қонунчилигига мувофиқ халқаро тан олинган консалтинг компаниялар билан ўқитиш, жорий қилиш ва аудитдан ўтказиш бўйича шартнома имзолаш.


2023 йил

январь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)


2. Пудратчи консалтинг компаниясига тегишли маълумотларни тақдим этиш ва аудитдан ўтказиш.


Шартномадаги муддатларда


3. Уран ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ISO 14001:2015 "Экологик менежменти" ва ISO 45001 "Меҳнатни муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш" тизимлари талабларини босқичма-босқич жорий этиш ва ISO сертификатларини олиш.


2023 йил

апрель


4. Узоқ муддатли экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва мақсадли кўрсаткичларини белгилаш.


2023 йил

май


17.

Нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан ("Standard & Poor`s", "Moody`s", "Fitch Ratings") халқаро кредит рейтингини олиш.


1. Нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири билан шартнома имзолаш.


2. Танланган агентликнинг консультантларига тегишли маълумотларни тақдим этиш ва улар билан ишлаш.


2024 йил

март


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)

3. Нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бирининг халқаро кредит рейтингини олиш.


2024 йил

декабрь

18.

"Навоийуран" давлат корхонаси бошқарув лавозимларига хорижий мутахассисларни ва экспертларни, шу жумладан чет элдаги юртдошларни жалб қилиш.

1. Хорижий нуфузли рекрутинг ташкилотини жалб қилган ҳолда "Навоийуран" ДК Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари, бош директори ўринбосари, жумладан бош геолог, бош геотехнолог лавозимларига ва бошқа корхона раҳбарлик лавозимларига хорижий мутахассис ва экспертларни, шу жумладан хорижий мамлакатлардаги ватандошларни ёнлаш.


2. "Бошқарув ходимлари қобилиятини ривожлантириш" дастури доирасида корхона бошқаруви ходимларини ҳамда раҳбарларини камида 30 фоизини хорижий давлатларнинг соҳада юқори рейтингга эга бўлган олий таълим муассасаларида ҳамда етакчи халқаро компанияларда малакасини ошириш.


2022 йил

ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


19.

Корхонада давлат харидлари жараёнини очиқ ва шаффофлигини ошириш.


1. "Катта тўртлик" ("Big Four") халқаро аудиторлик компанияларининг бири билан "форензик" аудитини ўтказиш бўйича шартнома имзолаш.


2023 йил нварь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев),


2. Пудратчи аудиторлик компаниясига тегишли маълумотларни тақдим этиш.


Шартномадаги муддатларда


3. Давлат харидлари жараёнини аудитдан ўтказиш ва аудиторлик хулосасини олиш.


2023 йил

март

20.

"Ўзбек геология қидирув" АЖда молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритилишини таъминлаш ва халқаро кредит рейтингини олиш.


1. 2022 йил учун дастлабки молиявий ҳисоботларни халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (IFRS) асосида тайёрлашни.


2023 йил

июнь


Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш. Алимов), "Ўзбекгеологияқидирув" АЖ (М. Илхамов)

2. Корпоратив кредит рейтингини олиш учун халқаро рейтинг агентликларини жалб қилиш.


2024 йил

июль


3. Танланган рейтинг агентлиги томонидан "Ўзбек геология қидирув" АЖга халқаро кредит рейтингини олиш ва олинган кредит рейтинги пресс-релизини ОАВда эълон қилиш.


2024 йил

декабрь

21.

Корхона фаолиятида рақамли трансформацияни амалга ошириш.

1. Корхонанинг молия, харидлар, кадрлар, омборхоналар ва экспортни тўлиқ қамраб оладиган ресурсларни бошқариш (ERP) ахборот тизимини яратиш.


2. Корхонада уран хомашёсини қазиб олиш, дастлабки ва охирги қайта ишлаш босқичларини бошқариш бўйича (SCADA) рақамлаштирилган тизимини такомиллашиш.


2023 йил

ноябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

         

IV. УРАН ХОМАШЁСИНИ ҚАЗИБ ОЛИШ

ВА ҚАЙТА ИШЛАШ СОҲАСИДА ИЛМ-ФАН ВА АМАЛИЁТ

ИНТЕГРАЦИЯСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ҲАМДА ЯНГИ

ДАРАЖАДАГИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА

         

22.

Уран хомашёсини қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш йўналишида илмий изланишлар, инновациялар, самарадорликни ошириш бўйича ишланмаларни молиялаштириш ҳажмларини ошириш.


1. "Навоийуран" ДКнинг Илмий-техник кенгаши шафелигида ҳар йили тасдиқланадиган дастур асосида илм-фан ва амалиёт ўртасида ўзаро инновацион ҳамкорликнинг тизимини жорий этиш.


2022 йил

август, кейинчалик -

ҳар йили

1 январгача


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Геология фанлари университети (М.Исоқов), Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали (Ш.Абдукамилов), жалб этиладиган илмий-тадқиқот муассасалари


2. Илм-фан ва амалиёт дастуридаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йиллик соф фойданинг 10 фоизгача маблағларни бизнес-режаларда назарда тутиш.


Ҳар йили

1 декабргача


3. Илм-фан ва амалиёт дастури доирасида мақсадли молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг натижадорлигини таъминлаш, уларнинг амалга ошириш ҳолатини ҳар чоракда "Навоийуран" давлат корхонасининг Илмий-техник кенгашида етук олимлар ва малакали мутахассислар иштирокида муҳокама қилиб бориш.


2023 йилдан

ҳар чоракда

23.

Республика ҳудудида уранни чуқур қайта ишлаш кейинги технологик босқичларини йўлга қўйиш.


1. Маҳаллий илмий-тадқиқот ташкилотлари, етук мутахассислар ва илғор хорижий компаниялар иштирокида ишчи гуруҳ тузган ҳолда уран диоксидини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

ноябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали (Ш.Абдукамилов), Саноат хавфсизлиги бўйича давлат қўмитаси (Б.Гулямов), "Ўзатом" агентлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б.Абдиназаров) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов)


2. Уран диоксидини ишлаб чиқариш бўйича илғор технологиялар жорий этган етакчи хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиш, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини жойида танишган ҳолда маҳаллий мутахассислар томонидан ўрганиш.


2023 йил

март


3. Ўрганишлар асосида республикада уран диоксидини ишлаб чиқариш қувватларини яратиш истиқболлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

май


4. Таклифлар ижобий ҳал бўлганда, тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

июль

24.

Техник ҳамкорлик дастури доирасида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорлик қилиш.


1. Мақсадли ўқитиш бўйича эҳтиёжларни шакллантириш (ўқитиш мавзулари ва иштирокчилар рўйхати).


2023 йил

январь


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б.Гулямов), "Ўзатом" агентлиги (Ж.Мирзамахмудов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Фанлар академияси (Б.Юлдошев), тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Сўров тайёрлаш ва Халқаро атом энергияси агентлиги котибиятига юбориш.


2023 йил

март


3. Халқаро атом энергияси агентлиги билан биргаликда тадбирлар режасини келишиш.


Келишувлар

асосида


25.

Россия Федерациясининг "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университетида атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида таълим олиб қайтган ёшларни "Навоийуран" давлат корхонасига ишга қабул қилиш.


1. Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиалининг давлат гранти асосида ўқиган битирувчиларининг билим малакасини саралашда иштирок этиш.


2. "Навоийуран" давлат корхонасига тегишли қисмини эҳтиёждан келиб чиқиб ишга жойлаштириш чораларини кўриш.


2023 йилдан

бошлаб

"Ўзатом" агентлиги (Ж.Мирзамахмудов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали (Ш.Абдукамилов)


26.

Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда уран, нодир, камёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун кадрлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш.


1. Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, уран, нодир, камёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун кадрлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш. Бунда:

уран, нодир ва камёб металлар саноати ҳамда унга боғлиқ бўлган соҳалар учун муҳандис, техник ва бошқа ўрта бўғин ишчи-ходимларини тайёрлаш бўйича профессионал таълим ўқув дастурларини уларнинг амалиёт билан узвий боғлиқлигини кучайтирган ҳолда такомиллаштириш, соҳаларда фаолият юритувчи ташкилотлар ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дуал таълимни жорий этишга доир ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ихтисослаштирилган олий таълим ташкилотларида мос йўналишлар бўйича кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари асосида кадрлар тайёрлаш тизимини дуал таълим тамойили асосида ишлаб чиқариш амалиётини йўлга қўйиш.


2023 йил

февраль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б. Абдиназаров), "Навоийуран" ДК (Ж.Ҳасанов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

2. Дуал таълим шакли жорий этиладиган профессионал таълим ташкилотларига ва дуал таълим тамойили асосида ишлаб чиқариш амалиёти йўлга қўйиладиган олий таълим ташкилотларига таълим жараёнини ташкил этиш.


Ҳар йили, келишилган муддатларда


27.

"Навоийуран" давлат корхонаси таркибидаги ўқув маркази фаолиятини такомиллаштириш.


Ўқув маркази фаолиятини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан халқаро стандартлар (WORLDSKILLS) асосида кадрларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш бўйича ишчи ва ўқув дастурларини тайёрлаш ва тасдиқлаш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш.


2023 йил

декабрь

"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов),  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н.Ҳусанов)

28.

Уран геология йўналишида фаолият юритаётган мутахассисларнинг билим даражасини ва кўникмаларини ошириш

1. Маҳаллий олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни "Навоийуран" ДК ишлаб чиқариш майдонларида амалий машғулотларни (On field training) ташкил этиш.


2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий семинарлари ва тренингларни ташкил қилиш, маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларида самарали ўқитиш ва малакасини ошириш амалиётини жорий этиш.


ҳар йили, жадвалга мувофиқ

"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлар университети (М.Исоқов) Фанлар академияси (Б.Йўлдошев)


              

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасига ушбу "Йўл харитаси"га заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-319-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Навоийуран" давлат корхонаси томонидан

ишлаб чиқаришни кескин ошириш ва трансформация

дастурларини жадаллаштириш бўйича 2022 йилда

амалга ошириладиган чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

       

       

Т/р

   

Чора-тадбирлар номи

         

Амалга ошириш механизми

      

Амалга ошириш муддатлари

      

Масъул ижрочилар

        

            

I. "НАВОИЙУРАН" ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ

ҚИЛИШ ҲАМДА ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАРГА МУВОФИҚ ЭКОЛОГИК,

ИЖТИМОИЙ ВА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ (ESG)

ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

            

1.

2022 молиявий йилидан бошлаб бухгалтерия ҳисоботини тайёрлашда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш чораларини кўриш.


1. Корхонанинг миллий стандартлар асосида тайёрланган барча бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартига (IFRS) ўтказишга тайёрлаш.


2022 йил

август


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)


2. Корхона активларини халқаро стандартлар асосида қайта баҳолашга тайёрлаш бўйича ҳар бир активнинг рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

ноябрь


2.

Уран бўйича геология-қидирув ишларини амалга оширишда, қазиб олиш ва ишлаб чиқаришда экологик талабларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сувдан оқилона фойдаланиш жаҳон стандартларига мос меҳнатни муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш механизмини жорий этиш ишларини бошлаш.


1. Уран ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ISO 14001:2015 "Экологик менежменти" ва ISO 45001 "Меҳнатни муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш" тизимлари талабларини тўлиқ жорий этиш ва ISO сертификатларини олиш бўйича ички аудиторларни ўқитиш.


2. Ички ҳужжатларни халқаро стандартга мослаштириш бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.


2022 йил

август


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев)

3. Амалдаги давлат харидлари қонунчилигига мувофиқ халқаро тан олинган консалтинг компаниялар билан ўқитиш, жорий қилиш ва аудитдан ўтказиш бўйича шартнома имзолаш.


2022 йил

декабрь


4. Узоқ муддатли экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва мақсадли кўрсаткичларини белгилаш бўйича статистик маълумотлар йиғиш.



3.

Корхонанинг халқаро стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларига халқаро аудиторлик корхоналарни жалб қилиш.


1. "Катта тўртлик" ("Big Four") халқаро аудиторлик компанияларининг бири билан молиявий ҳисоботлар аудити бўйича шартнома имзолаш.


2022 йил

ноябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

2. Аудиторлик компанияси сўровномаси асосида тегишли маълумотларни тайёрлаш.

Шартномада белгиланган муддатларда


4.

Корхонанинг 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясини ва операцион самарадорлигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.


1. "McKinsey & Company" ва "Boston Consulting Group" консалтинг компанияларидан бирини танлаб олиш ва шартнома имзолаш.


2022 йил

октябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б.Абдиназаров), Молия вазирлиги (О.Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев)


2. Консалтинг компанияси, шу билан бирга "Orano Mining" компанияси экспертларини жалб қилган ҳолда, "Навоийуран" давлат корхонаси фаолиятини молиявий, техник, юридик ва ишлаб-чиқариш қувватларини комплекс ўрганиш ўтказиш ҳамда ривожланиш стратегияси, операцион самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларни оптималлаштириш ва автоматлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлаш.


2022 йил

декабрь


5.

"Навоийуран" давлат корхонасининг замонавий ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш, лавозимларни баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда ходимлар малакасини ошириш

1. "Навоийуран" давлат корхонаси фаолиятига хорижий экспертлар жалб этиладиган раҳбарлик лавозимлари, шу жумладан кузатув кенгаши аъзолари рўйхатини шакллантириш.


2. Хорижий нуфузли рекрутинг ташкилотини жалб қилган холда "Бошқарув ходимлари қобилиятини ривожлантириш" дастурини ва корхонанинг замонавий ташкилий тузилмасини ишлаб чиққан ҳолда лавозимларни баҳолаш тизимини (Grading System) жорий этиш чораларини кўриш.


3. "Бошқарув ходимлари қобилиятини ривожлантириш" дастури доирасида корхона бошқаруви ходимларини ҳамда раҳбарларини камида 30 фоизини хорижий давлатларнинг соҳада юқори рейтингга эга бўлган олий таълим муассасаларида ҳамда етакчи халқаро компанияларда малакасини ошириш ўқишлар ва ўқувчилар рўйхатини тайёрлаш.


2022 йил

декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


6.

"Уранкамёбметгеология" АЖ ва "Ўзбекгеофизика" АЖ носоҳавий объектларини жамиятлар активларидан чиқариш.


1. "Уранкамёбметгеология" АЖнинг Навоий вилояти Учқудуқ шаҳри Геологлар шаҳарчаси ва Конимех тумани Кўкча МФЙда жойлашган қозонхона, ҳаммом ва аҳоли масканлари билан боғлиқ инфраструктура тармоқлари ва бошқа мол-мулкларини ҳамда Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида геология соҳаси ходимларига берилган уй-жойларни мазкур уй жойларда истиқомат қилувчиларга хусусийлаштириб бериш шарти билан маҳаллий давлат ҳокимияти тасарруфига ўтказиш чораларини кўрсин.


2022 йил

ноябрь


Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов) Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), "Регионалгеология" ДУК (А.Варисов), "Ўзбекгеологияқидирув" АЖ (М.Илхамов)


2. Уран бўйича "Уранкамёбметгеология" АЖнинг оператив самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги қаттиқ фойдали қазилмалар геология қидирувига тегишли йўналишлардаги носоҳавий объектларни:

а) Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчасидаги умумий ер майдони 0,4 гектар бўлган маъмурий ва ишлаб чиқариш бино-иншоотларини Давлат геология қўмитаси тизимидаги "Регионалгеология" ДУКга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида;

б) Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Широқ кўчаси 110-уйдаги умумий ер майдони 1,46 гектар бўлган ишлаб чиқариш базасини ҳамда Навоий вилояти, Конимех тумани Кўкча МФЙда автотранспорт гараж майдонида жойлашган намуна майдалаш цехи ва намуна дубликатларини сақлаш омборхонасини "Ўзбекгеологияқидирув" АЖ устав капиталига баланс қийматида ўтказилсин.

Бунда, ушбу объектлар "Уранкамёбметгеология" АЖ устав капиталидаги давлат улушини объектларнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтириш ҳисобига ўтказилади.


2022 йил

октябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), "Ўзбекгеофизика" АЖ (Р.Юсупжонов)

3. "Ўзбекгеофизика" АЖнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Клиник шифохонасини ўрнатилган тартибда тегишли компанияларни жалб этган ҳолда баҳолатиш.

4. "Ўзбекгеофизика" АЖнинг Клиник шифохонасини ўрнатилган тартибда шаффоф механизмлар орқали реализация қилиш ва сотишдан тушган маблағларни жамиятни трансформация ва модернизация қилиш чора-тадбирларини молиялаштиришга мақсадли йўналтириш.


2022 йил

декабрь


7.

Корхонада давлат харидлари жараёнини очиқ ва шаффофлигини ошириш.


1. Амалдаги харид жараёни ҳолатини ички танқидий ўрганиш ва унинг натижаларига кўра аниқланган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш.


2. Онлайн танловлар/тендерлар ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича ишларни ташкил этиш


2022 йил

ноябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

8.

Корхона фаолиятида рақамли трансформация амалга ошириш.

1. Корхонада мавжуд тизимлардан олинадиган маълумотлар базасини шакллантириш ва янги тизимга интеграция қилиш чораларни кўриш.


2022 йил

сентябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


2. Корхонага IT йўналишидаги ходимларни юқори малакали ходимларни ва рақамли трансформация бўйича тажрибага эга хорижий ва маҳаллий корхоналарни ўрнатилган тартибда ёллаш.


2022 йил

ноябрь


          

II. УРАН ХОМАШЁ БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ҚАЙТА ТЎЛДИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

         

9.

2022 йилда, уран захирасини 5 350 тоннага ва ресурсларни 12 500 тоннага етказиш.


1. Агрон, Аулбек, Шимолий Конимех, Шимолий Букиной, Женгелди, Жанубий Ингичка, Нуркон, Зиёкон, Кўҳнур, Арнасой, Тувактов истиқболли майдонларда (14 та) геология қидирув ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш.


2022 йил

ноябрь


Давлат геология қўмитаси (Ш.Алимов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

2. Геология қидирув ишлари жараёнига супервайзер сифатида "Орано Майнинг" компанияси мутахассисларини жалб қилиш.


2022 йил

ноябрь


3. Юқорида кўрсатилган 14 та истиқболли майдонларда 713 минг м бурғулаш ишларини амалга ошириш.


2022 йил

декабрь

10.

Ҳозирда ўзлаштирилаётган конларда ҳисобланган уран захиралари ва уларнинг бугунги кундаги ҳолатини таҳлил қилиш чораларини кўриш.


1. Қўшма ишчи гуруҳ тузиш таркибига "Орано Майнинг" экспертларини жалб қилишни таъминлаш.


2022 йил

сентябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев)


2. Қўшма ишчи гуруҳ томонидан геологик ва қазиб олиш маълумотларини таҳлил қилиш ва натижаси бўйича конлардаги тасдиқланган ва қазиб олинаётган захиралар ҳажмлари бўйича тафовут ва технологик муаммолар аниқланган конларни ажратиш.


2022 йил

октябрь

11.

Уранга колонкали бурғулаш ишлари тезлигини ошириш ва намуна (керн) олиш миқдорини 70 фоиздан кам бўлмаган миқдорда таъминлаш.


1. Амалдаги бурғулаш ишлари тезлиги ва намуна (керн) олиш миқдорини танқидий ўрганиб чиқиш ва унга таъсир қилувчи омилларни аниқлаштириш.


2022 йил

сентябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

2. Таҳлил асосида бурғулаш ишлари тезлиги оширишга ва намуна (керн) олиш миқдорини лойиҳавий миқдорда таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, ускуналар паркини модернизация қилиш ишлари билан параллел равишда бурғуловчи кадрлар малакасини ошириш, керак бўлган материаллар билан ўз вақтида таъминлаш чораларини эътиборга олиш.


2022 йил

октябрь


3. Тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш.


2022 йил

декабрь


12.

Уран намуналари (кернлар) сақлаш омборхоналарини такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш.

1. Мавжуд уран намуналари (кернлар) сақлаш омборхоналарини ўрганиб чиқиш ва бажарилиши керак бўлган қайта қуриш ва реконструкция қилиш ишлари ҳажмини белгилаш.


2. Янги қуриладиган уран намуналари омборларини лойиҳалаш.


2022 йил

сентябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

13.

Ноанъанавий турдаги "қора сланецли", "палеорусло", "гидротермал" ва бошқа истиқболли ҳудудларни ажратишга йўналтирилган мавзувий ишларни кескин кўпайтириш чораларини кўриш.


1. "Навоийуран" давлат корхонасида уран, нодир ва камёб металлар геологияси мавзувий ишларини ўрганиш бўйича Илмий-техник кенгаш ташкил этиш ва унда соҳага алоқадор олимлар ва малакали мутахассислар иштирокида республика ҳудудининг ўрганилганлиги, олинган натижалар ва геология-қидирув ишларини ривожлантириш, мумкин бўлган ҳудудлар ва йўналишларини белгилаш. Бунда:

қумтошли турдаги уран маъдан ҳудудларида:

Зиявутдин-Зирабулоқ (Самарқанд вилояти), Букантов-Томдитов, Қулжуқтов, Белтов-Ауминзов, Нурота (Навоий вилояти);

гидротермал ва қора сланецли уран маъдан ҳудудларида:

Зиявутдин-Зирабулоқ (Самарқанд вилояти), Букантов-Томдитов, Белтов-Ауминзов, Нурота (Навоий вилояти), Чотқол-Қурама (Тошкент ва Наманган вилоятлари);

палеорусло турдаги уран маъдан ҳудудларида:

Зиявутдин-Зирабулоқ (Самарқанд вилояти), Букантов-Томдитов (Навоий вилояти) мавзувий башорат ишларни олиб бориш.


2022 йил

октябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Геология фанлари университети (М.Исоқов)

2. Илмий-техник кенгашда тавсия этилган йўналишлар бўйича прогноз тематик ишлар рўйхатини шакллантириш ва уларни 2023 йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурига киритиш.


2022 йил

декабрь


14.

Истиқболли майдонларда аниқланган ва ҳисобланган уран захираларини тажриба-технологик даражада ажратиб олишни ўрганиш.


1. Разведка қилинган ва қилинаётган конлар бўйича геологик натижалар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси бўйича, керак бўлганда, уларга тажриба-технологик ишларни киритиш.


2022 йил

ноябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлари университети (М.Исоқов)


2. Режалаштирилган конларда тажриба-технологик ишларни ўтказишга тайёргарлик кўриш.


2022 йил

декабрь

15.

"Қора сланецли" туридаги уран конларининг келажакда ўзлаштириш чораларини кўриш.


1. Бугунги кунгача аниқланган "қора сланецли" туридаги уран конлари геологияси ва уларда ўтказилган тажриба-технологик тадқиқотлар бўйича маълумотларни йиғиш.


2022 йил

ноябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санақулов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов)


2. "Навоийуран" ДК Илмий-техник кенгашида соҳага алоқадор олимлар ва малакали мутахассислар (керак бўлганда чет эллик мутахассислар) иштирокида "қора сланецли" туридаги уран конларининг келажакда ўзлаштириш масаласини муҳокама қилиш ҳамда қазиб олиш харажатларини камайтирадиган ва уран ва бошқа йўлдош металларни ажратиб олишнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича тажриба-технологик тадқиқотларни давом эттириш йўналишлари ва конларини белгилаш.


2022 йил

декабрь


16.

Уран захиралари ҳисоботларини халқаро стандартларига мувофиқ баҳолаш ишларини ташкиллаштириш.


1. Уран захиралари ҳисоботи халқаро стандартларига мувофиқ баҳоланадиган конлар рўйхати ва режа-жадвалини тасдиқлаш, мазкур конлар бўйича талаб этиладиган бирламчи ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш.


2022 йил

ноябрь

"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)


2. Ҳар бир уран захиралар конлари ва майдонлари маълумотлари профилларини тайёрлаш.


2022 йил

декабрь

         

III. УРАН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ

ЖАРАЁНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

       

17.

Уран қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнига хорижий мамлакатлардаги илғор компаниялар тажрибасини ўрганишни ташкил этиш.

1. Уран геологияси, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлашда кўп йиллик ва илғор тажрибага эга бўлган Япониянинг "Иточу" ва "Жогмег", Франциянинг "Орано Майнинг", Қозоғистоннинг "Казатомпром" ва бошқа хорижий компаниялар ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2. Уран қазиб олиш соҳасида хорижий корхоналар билан ҳамкорлик ва англашув меморандумларини имзолаш.


2022 йил

декабрь

"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали (Ш.Абдукамилов), Саноат хавфсизлиги бўйича давлат қўмитаси (Б.Гулямов), "Ўзатом" агентлиги (Ж.Мирзамаҳмудов)


18.

"Қумтошли" туридаги уран конларини ўзлаштиришда йўлдош фойдали компонентларни (лантаноидлар) ажратиб олиш истиқболларини ўрганишни бошлаш.

1. "Навоийуран" давлат корхонаси, Геология фанлари университети, Фанлар академияси ва бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда илғор хорижий компаниялар мутахассисларни жалб этган ҳолда уран конларини ўзлаштиришда йўлдош компонентларни ажратиб олиш истиқболларини ўрганиб чиқиш ва комплекс қазиб олишни йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

июль


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев), Геология фанлари университети (М.Исоқов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

2. Ишчи гуруҳ ишлаш регламенти ва иш режаларини тасдиқлаш.


2022 йил

август

19.

2022 йил йилда "Навоийуран" давлат корхонасида амалга ошириладиган чоралар ва самарадорлик кўрсаткичларини бажариш.


1. Маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш:

9 ойлик якуни билан 2 658 тоннага;

жорий йил якуни билан 3 556 тоннага етказиш.


2. Таркибида уран мавжуд бўлган қоришмаларни қайта ишлаш кўрсаткичларини тўлиқ бажариш:

9 ойликда 0,6 млн п.м ва 168 млн куб. м;

жорий йил якуни билан 1,2 млн п.м бурғулаш ва 220 млн куб. м.


3. Инвестиция лойиҳалари доирасида маблағларни ўзлаштириш:

9 ойлик якуни билан 21,6 млн долл;

жорий йил якуни билан 32,3 млн долл.


4. Маҳсулот экспорт прогнозини бажариш:

9 ойлик якуни билан 103 фоизга;

жорий йил якуни билан 104 фоизга.


5. Маҳсулот таннархи ва ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш:

9 ойлик якуни билан 64 млрд сўмга;

жорий йил якуни билан 97,2 млрд сўмга.


2022 йил

декабрь

"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов)

20.

Мавжуд уран конлари бўйича захираларни қазиб олишга тайёрлаш мақсадида тажриба-саноат технологик ишларини бошлаш.

1. Амалдаги ҳисобга олинган конлар бўйича геологик маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда натижаси бўйича тажриба-саноат технологик ишлар ўтказиладиган участкалар рўйхатини шакллантириш.


2. Тажриба-саноат технологик ишлар майдонлар бўйича режа-жадвалини тасдиқлаш.


2022 йил

сентябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов)

21.

Ишқорлаш усулида ўзлаштирилаётган конларда уранни рудадан ажратиб олиш даражасини 70 фоиздан оширишни таъминлаш.


1. Хорижий консалтинг корхоналари хулосалари асосида тегишли конларда ва участкаларда уранни рудадан ажратиб олиш даражасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш чораларини кўриш.


2. Тизимли равишда ҳар бир қазиб олиш участкаси бўйича уранни ажратиб олиш даражасини ошириш масалаларини муҳокама қилиш ва тезкор чоралар кўриб бориш.


2022 йил

сентябрь

"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (А.Кадирходжаев)

         

IV. УРАН ХОМАШЁСИНИ ҚАЗИБ ОЛИШ

ВА ҚАЙТА ИШЛАШ СОҲАСИДА ИЛМ-ФАН ВА АМАЛИЁТ

ИНТЕГРАЦИЯСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ҲАМДА ЯНГИ

ДАРАЖАДАГИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА

          

22.

Россия Федерациясининг "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университетида атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида таълим олиб қайтган ёшларни корхонага ишга қабул қилиш чораларини кўриш .


1. "Ўзатом" агентлиги, "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети ва ушбу университетда таҳсил олаётган маҳаллий талабалар ўртасида имзоланган шартномаларга мувофиқ битирувчиларни "Навоийуран" давлат корхонасига ишга тақсимлашда иштирок этиш.


2. Ишга қабул қилинадиган бўш иш ўринлари рўйхатини корхона бўлинмалари кесимида шакллантириш.


2022 йил

август


"Ўзатом" агентлиги (Ж.Мирзамахмудов), "Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали (Ш.Абдукамилов)


23.

"Навоийуран" давлат корхонаси таркибидаги ўқув маркази фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш.

1. Ўқув марказ фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиш ва уни такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни тасдиқлаш.


2. Ўқув марказини такомиллаштириш бўйича ажратиладиган маблағларнинг манзилли рўйхатини тузиш.


2022 йил

август


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Ҳусанов)

24.

Уран геология йўналишида фаолият юритаётган мутахассисларнинг билим даражасини ва кўникмаларини такомиллаштириш чораларини кўриш.


1. Уран геология йўналишида фаолият юритаётган мутахассислар малакасини ошириш курслари дастурлари ва жадвалларини шакллантириш.


2022 йил

август


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш.Алимов), Геология фанлар университети (М.Исоқов) Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


2. Ходимлар малакасини ошириш бўйича маҳаллий ва хорижий муассасалари билан шартномалар тузиш.


2022 йил

декабрь


25.

Республика ҳудудида уранни чуқур қайта ишлаш кейинги технологик босқичларини йўлга қўйиш бўйича концепцияни ишлаб чиқиш.


1. Маҳаллий илмий-тадқиқот ташкилотлари, етук мутахассислар ва илғор хорижий компаниялар иштирокида ишчи гуруҳ тузган ҳолда уран диоксидини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

октябрь


"Навоийуран" ДК (Ж.Хасанов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали (Ш.Абдукамилов), Саноат хавфсизлиги бўйича давлат қўмитаси (Б.Гулямов)


2. Ўрганилган тажрибалар асосида уранни чуқур қайта ишлаш кейинги технологик босқичларини йўлга қўйиш бўйича концепцияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш.


2022 йил

декабрь

26.

Республиканинг ихтисослиги мос етакчи олий таълим муассасалари ва хорижий филиаллар негизида уран геологияси, қазиб олиш, қайта ишлаш ва қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.


1. Хорижий илғор тажрибани ҳамда республикада уран геологияси, қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни инобатга олган ҳолда қисқа ва узоқ муддатли даврда кадрларга бўлган эҳтиёжини шакллантириш.


2. Кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Филиалда ядро ёқилғи цикли материаллари кимё технологияси, материалшунослик, дозиметрия ва уран хомашёсини қайта ишлаш соҳаси эҳтиёжи учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида янги таълим йўналишларини очиш масаласи бўйича Россия Федерациясининг "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети, Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети, Санкт-Петербург кончилик университети ва бошқа хорижий олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш.


2022 йил

декабрь

"Навоийуран" ДК (Ж.Ҳасанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б.Абдиназаров) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), "Ўзатом" агентлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Навоийуран" ДК (Ж.Ҳасанов)


           

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасига ушбу "Чора-тадбирлар режаси"га заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

           

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-319-сон қарорига

6-ИЛОВА



2022-2030 йилларда "Навоийуран" давлат

корхонасининг уран қазиб олиш ва қайта ишлаш

жараёнида ишлатиладиган асосий кимёвий

ва бошқа хомашё маҳсулотларга бўлган

ТАЛАБНОМА

           

Т/р

         

Маҳсулотлар номи

       

Ўлчов бирлиги

      

Прогноз кўрсаткичлари

     

2022

йил

     

2023

йил

     

2024

йил

    

2025

йил

     

2026

йил

   

2027

йил

     

2028

йил

    

2029

йил

   

2030

йил

    

1.

Сульфат кислотаси


минг тонна


587

659

798

915

1 194

1 320

1 435

1 530

1 687

2.

Нитрат кислотаси


минг тонна


7,3

7,5

7,8

8,7

10,5

11,3

12,3

13,3

14,5

3.

Аммиакли сув


минг тонна


19,2

19,8

20,6

22,7

27,3

29,4

32,0

34,6

37,7

4.

Аммиак селитраси


минг тонна


17,8

18,3

19,0

21,0

25,5

27,5

30,0

32,5

35,5

5.

Техник олтингугурт


минг тонна


194

217

263

302

394

436

473

505

557

6.

Полиэтилен грануласи


тонна

505

539

561

664

964

1 003

1 025

1 037

1 098

7.

ПВХ грануласи


минг тонна


5,7

5,9

6,7

7,2

8,9

10,0

10,0

11,6

12,7

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-319-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Навоийуран" давлат корхонасини

трансформация қилиш ва фаолиятини ривожлантириш

чора-тадбирлари, шунингдек уран захираларини, уларни

қазиб олишни ва қайта ишлашни кўпайтириш бўйича

мақсадли кўрсаткичларни бажарилишини

мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

      

Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳи раҳбари


А.Р. Жуманазаров

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масаллари Департаменти бошлиғи, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


О.З. Насритдинходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


Б.К. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


А.Ж.Ортиқов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Ш.П. Алимов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари


О.Ф. Равшанов

-

"Навоий КМК" АЖ бош муҳандиси


Ж.Т. Хасанов

-

"Навоийуран" ДК бош директори


А.У. Мирзаев

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Навоий бўлими раиси

           

Изоҳ.


1. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.


2. Ишчи гуруҳи таркибига ушбу қарор билан белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилиши мумкин.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 июль































































Время: 0.0363
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск