Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.2022 й. ПҚ-321-сон "Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2022 й.

N ПҚ-321



КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ЎЗБЕКИСТОН

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

       

         

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш, мева-сабзавотчиликда замонавий илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Юқоричирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AKIS) ҳудудида Корея Республикаси Ҳукумати томонидан:

"Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Мева-сабзавотчилик лойиҳаси) учун 2022-2026 йилларда 3,7 млн АҚШ доллари;

"Ўзбекистонда "ақлли қишлоқ хўжалиги" саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Саноат технологиялари инновацион маркази лойиҳаси) учун 2022-2026 йилларда 14 млн АҚШ доллари;

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Замонавий кўчатчилик лойиҳаси) учун 2022-2026 йилларда 3,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратилиши юзасидан келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра Корея Республикаси Ҳукуматининг мазкур грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AKIS) таркибида:

мева-сабзавотчиликнинг илғор технологиялари бўйича ўқув маркази ва намунавий хўжалик ташкил этилади ҳамда бу орқали деҳқон ва фермер хўжаликлари ходимлари учун замонавий асбоб-ускуналарни жорий этиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этилади;

Корея "ақлли қишлоқ хўжалиги" саноат технологиялари инновацион марказида ва республиканинг 5 та ҳудудида ҳудудий тажриба иссиқхоналари ташкил этилади;

кореялик мутахассислар томонидан дастурий таъминотлар билан ишлаш бўйича IT-мутахассислар ва юқори малакали маҳаллий тренерлар тайёрланади;

замонавий иссиқхоналар учун дастурий таъминот ишлаб чиқилади ва иссиқхона қурилишида фойдаланиладиган асосий жиҳозлар ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилади;

60 нафар мутахассислар, шу жумладан соҳадаги олий таълим муассасалари магистрлари ва илмий ходимлари малака ошириш учун Кореяга юборилади.


3. Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга оширишда:

Корея қишлоқ жамиятлари корпорацияси (KRC) ва Кореянинг Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик институти (DICA) Мева-сабзавотчилик лойиҳасини амалга оширувчилар ҳисобланиши;

Корея савдо-саноат ва энергия вазирлиги, Корея машинасозлик саноати ассоциацияси (KOAMI), Технологияларни ривожлантириш институти (KIAT), CAMTIC илғор мехатроника технология институти ва "Agro Solution Korea" компаниялари Саноат технологиялари инновацион маркази лойиҳасини амалга оширувчилар ҳисобланиши;

Корея қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги ва Корея озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчиликда таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати агентлиги (EPIS) Замонавий кўчатчилик лойиҳасини амалга оширувчилар ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази:

Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, янги ўқув маркази, иссиқхоналар, кўчатхоналар, намунавий хўжаликлар ташкил этиш бўйича ижро этувчи ҳамда масъул орган сифатида белгилансин;

лойиҳалар доирасида етказиб бериладиган асбоб-ускуналар ва материаллардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш учун жавобгар этиб белгилансин;

Тошкент аграр университети, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети талабалари, магистрлари, илмий ва илмий педагогик ходимларининг мазкур лойиҳалар доирасида барпо этилаётган муассасалар, тажриба майдонларида амалиёт ва стажировкалар ўташи, илмий-тадқиқотлар олиб бориши, яратилган янги ишланмаларни жорий қилиши, тажрибалар ўтказишига шароитлар яратсин.


5. Ўзбекистонда Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар ижроси бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.Ғаниев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар учун Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 2261қ-контуридаги 4,3 гектар ер участкасини суғориладиган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бошқа ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Кадастр агентлиги (Ф.Пўлатов) бир ой муддатда мазкур ер участкасини Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Тошкент вилояти Агрохизматлар марказига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев) билан бирга 2022 йил охирига қадар халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан камида 100 гектар янги ер участкаларининг ўзлаштирилиши ва суғориладиган ерлар тоифасига киритилишини таъминласин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев, А.Шукуров):

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда белгиланган тартибда давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази, Ўзбекистонда "ақлли қишлоқ хўжалиги" саноат технологиялари инновацион маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказининг фаолият тартиби ҳамда ташкилий тузилмаларини тасдиқласин.


8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Божхона кодексининг 297-моддасига мувофиқ давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод этилади;

Солиқ кодексининг 246-моддасига мувофиқ давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.


9. Белгилансинки, мазкур қарор доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида ажратиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасида иморатлар ва иншоотлар қурилиши натижасидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур қарор доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Корея Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги ҳамда Корея Савдо-саноат ва энергия вазирлиги ўртасида имзоланган Келишув ҳужжатларига мувофиқ амалга оширсин.


11. Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг виза талабномаларига биноан, мазкур қарор доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларда иштирок этувчи хорижий мутахассислар учун кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


12. Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг талабномасига асосан лойиҳада иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилиши ва узайтирилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А..Ходжаев белгилансин.

Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 июлдаги

ПҚ-321-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистонда Корея Республикаси Ҳукуматининг

грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган

лойиҳалар ижроси бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

        

         

Т/р

        

Лойиҳа доирасида амалга

ошириладиган тадбирлар

        

Амалга ошириш механизмлари

      

Бажариш

муддати

   

Масъул ижрочилар

          

     

"ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКДА ИЛҒОР

ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎҚУВ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ"

ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

         

1.

Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш.

1. Лойиҳани бошлаш учун Кореялик мутахассисларнинг Ўзбекистонга келиши.


2022 йил

сентябрь


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


2. Ўқув маркази биносини қуриш учун ер майдони танлаш.


2022 йил

сентябрь


3. Қурилиш ишларини бошлаш.


2022 йил

ноябрь


4. Зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ва ўрнатиш.


2022-2023

йиллар


5. Ўқув маркази биносини тўлиқ фойдаланишга топшириш.


2023 йил

март


2.

Ўқув-семинарларни самарали ташкиллаштириш ва олинган билимларни амалиётга қўллаш учун намунавий хўжаликлар ташкил этиш.

1. Намунавий хўжаликлар ташкил этиладиган майдончаларни танлаш.


2022 йил

сентябрь


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Қурилиш ишларини бошлаш.


2023 йил

февраль


3. Зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ва ўрнатиш.


2023 йил

сентябрь


4. Намунавий хўжаликларни фойдаланишга топшириш.


2023 йил

декабрь


3.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича давомли ўқув-семинарлари ташкил этиш.

1. Маҳаллий мутахассисларнинг илғор тажрибани ўрганиш мақсадида Кореяга юборилишини ташкил этиш.


2023-2026

йиллар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Деҳқон ва фермер хўжаликлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарларини ташкил этиш.


2023 йил

март


4.

Қилинган илмий-тадқиқотлар ва соҳа ривожланиши ўртасида боғлиқликни таъминлаш.

1. Ўзбек тилида турли хилдаги ўқув материаллар ва қўлланмалар тайёрлаш.

2022-2023

йиллар


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


2. Вазирлик веб-сайти орқали Кореялик мутахассислар томонидан соҳа вакилларига кенг миқёсда тавсиялар бериб борилишини таъминлаш.


2022-2023

йиллар


        

"ЎЗБЕКИСТОНДА АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ САНОАТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИННОВАЦИОН МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ" ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР


5.

Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудларни аниқлаш ва ер майдонларини ажратиш.

1. Лойиҳа мақсадидан келиб чиқиб, лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудлар таклифини тайёрлаш.


2022 йил

сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Таклиф этилган ҳудудларни донор ташкилот билан келишиш.


2022 йил

ноябрь


3. Лойиҳани амалга ошириш учун ер майдонларини ажратиш.


2022 йил

декабрь


6.

Иссиқхона қурилишида фойдаланиладиган асосий жиҳозлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш.

1. Маҳаллийлаштирилиши самарали бўлган асбоб-ускуналарни аниқлаш.


2023 йил

апрель


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


2. Иссиқхона жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича қурилиш ишларини бошлаш.


2023 йил

август


3. Мазкур асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилишини тўлиқ йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь


7.

Танланган ҳудудларда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш.

1. Иссиқхона ташкил этиладиган ер майдонини танлаш ва ерга бирламчи ишлов бериш.


2023 йил

май


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Қурилиш ишларини бошлаш.


2023 йил

июль


3. Зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ва ўрнатиш.


2023 йил

сентябрь


4. Зарур инфратузилма объектларини ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


5. Иссиқхоналарни тўлиқ фойдаланишга топшириш.


2023 йил

декабрь


8.

қлли фермер хўжалиги"ни бошқариш бўйича давомли ўқув-семинарларини ташкил этиш.

1. Ўқув-семинарларини ташкил этиш.


2023 йил

сентябрь


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


2. Маҳаллий мутахассисларнинг Кореяга юборилишини ташкил этиш.


2024-2026

йиллар


3. Ўзбек тилида турли хилдаги ўқув материаллар ва қўлланмалар тайёрлаш.


2022-2023

йиллар


4. Вазирлик веб-сайти орқали Кореялик мутахассислар томонидан соҳа вакилларига кенг миқёсда тавсиялар бериб борилишини таъминлаш.


2022-2023

йиллар


          

"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ"

ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

        

9.

Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудларни аниқлаш ва ер майдонларини ажратиш.

1. Таклиф этилган ҳудудларни аниқлаш ва донор ташкилот билан келишиш.


2022 йил

сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Лойиҳани амалга ошириш учун ер майдонларини ажратиш.


2022 йил

ноябрь


10.

Ин-витро лабораторияси ва кўчатхона ташкил этиш.

1. Қурилишни амалга оширувчи пудратчи ташкилотни танлаш.


2022 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


2. Лаборатория ва кўчатхона қурилишини амалга ошириш.


2023 йил

сентябрь


3. Зарур асбоб-ускуналар ва материалларни олиб келиш ва ўрнатиш.


2023 йил

декабрь


4. Ин-витро лабораторияси ва кўчатхонани тўлиқ ишга тушириш.


2024 йил

январь


11.

Замонавий иссиқхона ташкил этиш.

1. Иссиқхона ташкил этиладиган ер майдонини танлаш ва ерга бирламчи ишлов бериш.


2023 йил

февраль


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Қурилиш ишларини бошлаш.


2023 йил

март


3. Зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ва ўрнатиш.


2023 йил

декабрь


4. Зарур инфратузилма объектларини ташкил этиш.


2024 йил

апрель


5. Иссиқхоналарни тўлиқ фойдаланишга топшириш.


2024 йил

май


12.

Корея кўчатчилик тажрибасини ўрганиш бўйича ўқув-семинарларини ташкил этиш.

1. Ўқув-семинарларини ташкил этиш.


2023 йил

сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Ҳар йили 10 та маҳаллий мутахассисларнинг илғор тажрибани ўрганиш мақсадида Кореяга юборилишини ташкил этиш.


2022-2023

йиллар


3. Ўзбек тилида турли хилдаги ўқув материаллар ва қўлланмалар тайёрлаш.


2022-2023

йиллар


          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 июль























































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск