ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2022 й. ПҚ-317-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2022 й.

N ПҚ-317



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ҲАМДА ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ ТАДБИРКОРЛИГИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ - 2-ФАЗА" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА

            

            

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-72-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, янги корхоналарни ташкил этиш ёки мавжуд корхоналар салоҳиятини кенгайтириш, кичик бизнес субъектлари учун молиявий ва номолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, қишлоқдаги ёшлар ва аёлларни бизнесга кенг жалб қилиш ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) 2022 йил 22 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида "Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (кейинги ўринларда - ХТТБ) 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 180,0 млн АҚШ доллари ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмасининг (кейинги ўринларда - ХТУ) 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 30 йил муддатга 20,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ажратилиши маъқулланганлиги;

2022 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХТТБ ва ХТУ ўртасида қарз битими имзоланганлиги;

б) Лойиҳанинг умумий қиймати 246,8 млн АҚШ доллари эквивалентини, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши - 3,0 млн АҚШ доллари солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ҳамда Лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарларнинг) улуши - 43,8 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Лойиҳа 5 йил (2022-2026 йиллар) давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади;

Лойиҳани амалга оширишда харид қилинадиган товарлар (хизматлар) божхона божидан озод этилади, қўшилган қиймат солиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади (кредит линияси орқали молиялаштириш ва кичик грантлар доирасида сотиб олинадиган товарлар (хизматлар) билан боғлиқ бўлган солиқлар бундан мустасно);

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, мониторинг қилиш ва ҳисоботини юритиш бўйича жавобгарлик юклатилади, шунингдек, Агентлик ХТТБ ва ХТУ кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Агентликка Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил қилишга, миллий ва чет эл валютасида алоҳида банк ҳисоб рақамлари очишга рухсат берилади;

Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметаси ҳар йили Молия вазирлиги билан келишилади.


3. Қуйидагилар:

"Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзларидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг кредитидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3а-иловага мувофиқ;

"Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредитидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3б-иловага мувофиқ;

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Агентлик Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа доирасида бериладиган қарзни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда, ХТТБ ва ХТУнинг қарзидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари 2022-2026 йиллар давомида Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, ХТТБ ва ХТУ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ зарур ҳисоботлар, ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан масъул ҳисобланади.


6. Молия вазири ўринбосари О.Исаковга Ўзбекистон Республикаси номидан ХТТБ ва ХТУ билан қарз ва молиялаштириш битимларини имзолаш, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайта кредитлаш битимларини имзолаш, шунингдек, уларга Агентлик ва Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.


7. Лойиҳада иштирок этувчи молиявий ташкилотлар зиммасига кредит линиясини бошқариш, ХТТБ ва ХТУ кредитларининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторингни юритиш вазифалари юклансин.

Агентлик молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар ярим йил якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигига ҳисобот киритиб борсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борсин.


8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М. Убайдуллаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 июлдаги

ПҚ-317-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қишлоқ тадбиркорлигини

ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳасининг асосий

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

           

           

Т/р

    

Кўрсаткичлар номи

       

Ўлчов бирлиги

       

Жами

      

Молиялаштириш манбалари:

             

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари

          

Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағлари

      

Ўзбекистон Республикаси улуши

        

Бенефициарлар маблағлари

      

1.

Товар ва хизматлар


минг АҚШ долл.


20 250

4 250

16 000



2.

Кредит линиялари орқали молиялаштириладиган лойиҳалар


минг АҚШ долл.


189 800

146 000



43 8001

3.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси капиталлашуви


минг АҚШ долл.


29 300

29 300




4.

Аёллар тадбиркорлиги учун кичик грантлар2


минг АҚШ долл.


4 000


4 000



5.

Бир марталик комиссия (ХТТБ қарз суммасидан 0,25%)


минг АҚШ долл.


450

450




6.

Солиқ ва божхона тўловлари


минг АҚШ долл.

3 038



3 0383


Жами:


минг АҚШ долл.


246 838

180 000

20 000

3 038

43 800

            

1. Кредит линияси орқали молиялаштириладиган сублойиҳалар эгаларининг ўз улушлари ҳисобига шаклланади ҳамда уларнинг бизнес режаларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.


2. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш субкомпоненти доирасида ўз истиқболли бизнес режасини яратган аёллар учун тадбиркорлигини йўлга қўйишга бериладиган кичик грантлар.


3. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган солиқлар ҳисобига шаклланган ҳамда харидлар режасида кутилиши мумкин бўлган ўзгаришларга боғлиқ.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 июлдаги

ПҚ-317-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қишлоқ тадбиркорлигини

ривожлантириш - 2-фаза" лойиҳаси

бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси

қарзларидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

           

Компонентлар номлари

         

Қарз

           

Қарзни тўлаш манбаи

   

минг АҚШ долл.

      

фоиз

       

1-компонент. Тадбиркорликни ривожлантириш


20 000

10,0


1.1. Мураббийлик ва Бизнес инкубация субкомпоненти


5 100

2,55

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


1.2. Ҳамкорликни ривожлантириш ва сотиш занжирларини яратиш субкомпоненти


700

0,35

1.3. Climate Smart технологиялари демонстрацияси субкомпоненти


5 500

2,75

1.4. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш субкомпоненти


8 700

4,35

2-компонент. Молиялаштириш


175 800

87,9


2.1. Микро-, кичик, ўрта корхоналарни молиялаштириш учун кредит линияси субкомпоненти


146 000

73

Иштирок этувчи молия ташкилотлари маблағлари


2.2. Микро-, кичик, ўрта корхоналар учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига йўналтириладиган маблағлар субкомпоненти


29 300

14,65

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


2.3. Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотлари ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига техник кўмак субкомпоненти


500

0,25

3-компонент. Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш


4 200

2,1


Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш


3 750

1,875

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Қарз бўйича бир марталик тўлов (комиссия)


450

0,225

365,9 минг АҚШ долл. - иштирок этувчи молия ташкилотлари маблағлари


84,1 минг АҚШ долл. - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


ЖАМИ

    

200 000

100,0


          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 июлдаги

ПҚ-317-сон қарорига

3а-ИЛОВА



"Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза"

лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банкининг кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш,

комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

Кредит муддати:


25 йил (5 йил имтиёзли давр)


Қарз валютаси:


АҚШ доллари


Қарз миқдори:


180 000000


Фоиз ставкаси*


SOFR (6 ойлик) +ўзгарувчан спред


Захирага қўйиш учун комиссия тўлови:


0,25%


Бир марталик бошланғич тўлов

0,25%

             

АҚШ доллари

Тўлов санаси

        

Ўзлаштириш**

   

Кредит

баланси

         

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

        

Фоиз

суммаси***

       

Захирага қўйиш учун комиссия тўлови

        

Бошланғич бир марталик тўлов

          

Жами тўланадиган сумма

         

01.08.2022 й.


450 000

450 000




450 000


01.08.2022 й.


44 887 500

45 337 500






15.08.2022 й.



45 337 500


19 571

13 092


32 663

15.02.2023 й.


44 887 500

90 225 000


251 623

168 328


419 951

15.08.2023 й.


44 887 500

135 112 500


500 749

112 219


612 968

15.02.2024 й.


44 887 500

180 000 000


749 874

56 109


805 984

15.08.2024 й.



180 000 000


999 000

0


999 000

15.02.2025 й.



180 000 000


999 000



999 000

15.08.2025 й.



180 000 000


999 000



999 000

15.02.2026 й.



180 000 000


999 000



999 000

15.08.2026 й.



180 000 000


999 000



999 000

15.02.2027 й.



180 000 000


999 000



999 000

15.08.2027 й.



175 500 000

4 500 000

999 000



5 499 000

15.02.2028 й.



171 000 000

4 500 000

974 025



5 474 025

15.08.2028 й.



166 500 000

4 500 000

949 050



5 449 050

15.02.2029 й.



162 000 000

4 500 000

924 075



5 424 075

15.08.2029 й.



157 500 000

4 500 000

899 100



5 399 100

15.02.2030 й.



153 000 000

4 500 000

874 125



5 374 125

15.08.2030 й.



148 500 000

4 500 000

849 150



5 349 150

15.02.2031 й.



144 000 000

4 500 000

824 175



5 324 175

15.08.2031 й.



139 500 000

4 500 000

799 200



5 299 200

15.02.2032 й.



135 000 000

4 500 000

774 225



5 274 225

15.08.2032 й.



130 500 000

4 500 000

749 250



5 249 250

15.02.2033 й.



126 000 000

4 500 000

724 275



5 224 275

15.08.2033 й.



121 500 000

4 500 000

699 300



5 199 300

15.02.2034 й.



117 000 000

4 500 000

674 325



5 174 325

15.08.2034 й.



112 500 000

4 500 000

649 350



5 149 350

15.02.2035 й.



108 000 000

4 500 000

624 375



5 124 375

15.08.2035 й.



103 500 000

4 500 000

599 400



5 099 400

15.02.2036 й.



99 000 000

4 500 000

574 425



5 074 425

15.08.2036 й.



94 500 000

4 500 000

549 450



5 049 450

15.02.2037 й.



90 000 000

4 500 000

524 475



5 024 475

15.08.2037 й.



85 500 000

4 500 000

499 500



4 999 500

15.02.2038 й.



81 000 000

4 500 000

474 525



4 974 525

15.08.2038 й.



76 500 000

4 500 000

449 550



4 949 550

15.02.2039 й.



72 000 000

4 500 000

424 575



4 924 575

15.08.2039 й.



67 500 000

4 500 000

399 600



4 899 600

15.02.2040 й.



63 000 000

4 500 000

374 625



4 874 625

15.08.2040 й.



58 500 000

4 500 000

349 650



4 849 650

15.02.2041 й.



54 000 000

4 500 000

324 675



4 824 675

15.08.2041 й.



49 500 000

4 500 000

299 700



4 799 700

15.02.2042 й.



45 000 000

4 500 000

274 725



4 774 725

15.08.2042 й.



40 500 000

4 500 000

249 750



4 749 750

15.02.2043 й.



36 000 000

4 500 000

224 775



4 724 775

15.08.2043 й.



31 500 000

4 500 000

199 800



4 699 800

15.02.2044 й.



27 000 000

4 500 000

174 825



4 674 825

15.08.2044 й.



22 500 000

4 500 000

149 850



4 649 850

15.02.2045 й.



18 000 000

4 500 000

124 875



4 624 875

15.08.2045 й.



13 500 000

4 500 000

99 900



4 599 900

15.02.2046 й.



9 000 000

4 500 000

74 925



4 574 925

15.02.2046 й.



4 500 000

4 500 000

49 950



4 549 950

15.02.2047 й.



0

4 500 000

24 975



4 524 975

Жами:


180 000 000

0

180 000 000

27 995 316

349 748


208 345 065

            

*) Ўзгарувчан спреднинг ставкаси 2022 йил 1 январь ҳолатига йиллик 1,05 фоизни ташкил этади.


**) Режалаштирилган қарз ҳажмидан 0,25 фоиз миқдорида бир марталик комиссия тўлови қарз ҳисобидан қопланади ҳамда қарзнинг умумий миқдорига капиталлаштирилади.


***) Йиллик 1,11 фоиз ҳисобланган.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 июлдаги

ПҚ-317-сон қарорига

3б-ИЛОВА



"Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза"

лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг

кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия

ва фоиз тўловларини амалга ошириш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

            

Кредит муддати:


30 йил (5 йил имтиёзли давр)


Қарз валютаси:


АҚШ доллари


Қарз миқдори:


20 000000


Фоиз ставкаси*


1,25%+тўғрилаш ставкаси


Хизмат кўрсатганлик учун тўлов**


0,75%+тўғрилаш ставкаси


Захирага қўйиш учун комиссия тўлови:

0,5%

          

АҚШ доллари

Тўлов санаси

         

Ўзлаштириш**

       

Кредит

баланси

     

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

       

Фоиз суммаси

        

Хизмат кўрсатганлик учун тўловлар суммаси

        

Захирага қўйиш учун комиссия

         

Жами тўланадиган сумма

     

01.08.2022 й.


5 000 000

5 000 000






15.08.2022 й.


5 000 000

10 000 000


2 644

2 839

2 917

8 400

15.02.2023 й.


5 000 000

15 000 000


68 000

73 000

25 000

166 000

15.08.2023 й.


5 000 000

20 000 000


102 000

109 500

12 500

224 000

15.02.2024 й.



20 000 000


136 000

146 000


282 000

15.08.2024 й.



20 000 000


136 000

146 000


282 000

15.02.2025 й.



20 000 000


136 000

146 000


282 000

15.08.2025 й.



20 000 000


136 000

146 000


282 000

15.02.2026 й.



20 000 000


136 000

146 000


282 000

15.08.2026 й.



20 000 000


136 000

146 000


282 000

15.02.2027 й.



20 000 000


136 000

146 000


282 000

15.08.2027 й.



19 670 000

330 000

136 000

146 000


612 000

15.02.2028 й.



19 340 000

330 000

133 756

143 591


607 347

15.08.2028 й.



19 010 000

330 000

131 512

141 182


602 694

15.02.2029 й.



18 680 000

330 000

129 268

138 773


598 041

15.08.2029 й.



18 350 000

330 000

127 024

136 364


593 388

15.02.2030 й.



18 020 000

330 000

124 780

133 955


588 735

15.08.2030 й.



17 690 000

330 000

122 536

131 546


584 082

15.02.2031 й.



17 360 000

330 000

120 292

129 137


579 429

15.08.2031 й.



17 030 000

330 000

118 048

126 728


574 776

15.02.2032 й.



16 700 000

330 000

115 804

124 319


570 123

15.08.2032 й.



16 370 000

330 000

113 560

121 910


565 470

15.02.2033 й.



16 040 000

330 000

111 316

119 501


560 817

15.08.2033 й.



15 710 000

330 000

109 072

117 092


556 164

15.02.2034 й.



15 380 000

330 000

106 828

114 683


551 511

15.08.2034 й.



15 050 000

330 000

104 584

112 274


546 858

15.02.2035 й.



14 720 000

330 000

102 340

109 865


542 205

15.08.2035 й.



14 390 000

330 000

100 096

107 456


537 552

15.02.2036 й.



14 060 000

330 000

97 852

105 047


532 899

15.08.2036 й.



13 730 000

330 000

95 608

102 638


528 246

15.02.2037 й.



13 400 000

330 000

93 364

100 229


523 593

15.08.2037 й.



13 070 000

330 000

91 120

97 820


518 940

15.02.2038 й.



12 740 000

330 000

88 876

95 411


514 287

15.08.2038 й.



12 410 000

330 000

86 632

93 002


509 634

15.02.2039 й.



12 080 000

330 000

84 388

90 593


504 981

15.08.2039 й.



11 750 000

330 000

82 144

88 184


500 328

15.02.2040 й.



11 420 000

330 000

79 900

85 775


495 675

15.08.2040 й.



11 090 000

330 000

77 656

83 366


491 022

15.02.2041 й.



10 760 000

330 000

75 412

80 957


486 369

15.08.2041 й.



10 430 000

330 000

73 168

78 548


481 716

15.02.2042 й.



10 100 000

330 000

70 924

76 139


477 063

15.08.2042 й.



9 770 000

330 000

68 680

73 730


472 410

15.02.2043 й.



9 440 000

330 000

66 436

71 321


467 757

15.08.2043 й.



9 110 000

330 000

64 192

68 912


463 104

15.02.2044 й.



8 780 000

330 000

61 948

66 503


458 451

15.08.2044 й.



8 450 000

330 000

59 704

64 094


453 798

15.02.2045 й.



8 120 000

330 000

57 460

61 685


449 145

15.08.2045 й.



7 790 000

330 000

55 216

59 276


444 492

15.02.2046 й.



7 460 000

330 000

52 972

56 867


439 839

15.08.2046 й.



7 130 000

330 000

50 728

54 458


435 186

15.02.2047 й.



6 800 000

330 000

48 484

52 049


430 533

15.08.2047 й.



6 120 000

680 000

46 240

49 640


775 880

15.02.2048 й.



5 440 000

680 000

41 616

44 676


766 292

15.08.2048 й.



4 760 000

680 000

36 992

39 712


756 704

15.02.2049 й.



4 080 000

680 000

32 368

34 748


747 116

15.08.2049 й.



3 400 000

680 000

27 744

29 784


737 528

15.02.2050 й.



2 720 000

680 000

23 120

24 820


727 940

15.08.2050 й.



2 040 000

680 000

18 496

19 856


718 352

15.02.2051 й.



1 360 000

680 000

13 872

14 892


708 764

15.08.2051 й.



680 000

680 000

9 248

9 928


699 176

15.02.2052 й.



0

680 000

4 624

4 964


689 588

Жами:

         

20 000 000

0

20 000 000

5 068 644

5 441 339

40 417

30 550 400

            

*) 2022 йил 1 январь ҳолатига хизмат кўрсатганлик учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,71 фоизни ташкил этади.


**) 2022 йил 1 январь ҳолатига фоиз тўлови учун тўғрилаш ставкаси йиллик 0,11 фоизни ташкил этади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 июлдаги

ПҚ-317-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза"

лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

              

Т/р

          

Чора-тадбирнинг номи

      

Муддати

        

Масъул ижрочилар

     

1.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича қўлланмани (Project Operation Manual) Жаҳон банки тартиб-таомилларига мувофиқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

август

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев)


2.

Маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

август

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (М. Убайдуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев)


3.

Жаҳон банки талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш.


2022 йил

август

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев)


4.

Лойиҳа доирасида тегишли ва масъул бўлган шахслар имзоларининг намунасини тасдиқлаш ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмасига тақдим этиш.


2022 йил

август

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари


5.

Лойиҳа доирасида бериладиган қарзни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини белгилаган ҳолда, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзларидан ташкил қилинадиган кредит линиясидан фойдаланиш тартибини (қўлланмасини) ишлаб чиқиш.


2022 йил

август

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари


6.

Жалб қилинган қарзни қайта кредитлаш мақсадида салоҳиятли тижорат банкларини аниқлаш ҳамда Жаҳон банкидан тасдиқлатиш.


2022 йил

сентябрь

Марказий банк (М. Нурмуратов), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), тижорат банклари


7.

Лойиҳа доирасида кредит маблағларига эҳтиёжманд тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб бориш.


Лойиҳани амалга ошириш даврида


Марказий банк (М. Нурмуратов), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


8.

Аниқланган салоҳиятли тижорат банклари билан Молия вазирлиги ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ўртасида алоҳида қайта кредитлаш шартномаларини имзолаш.


2022 йил

ноябрь

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари


9.

Микро-, кичик, ўрта корхоналар учун Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш бўйича Жаҳон банки тартиб-таомилларига мувофиқ қисман кредит кафолатларини тақдим қилиш бўйича қўлланмани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

сентябрь

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (А. Махаматов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (М. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


10.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш субкомпоненти доирасида аёллар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун кичик грантлар бўйича Жаҳон банки талаблари ва тамойилларига мувофиқ Грантлар ажратиш қўлланмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари


11.

Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги Инвестиция дастурларига киритиш.


2023-2026

йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев)


12.

Лойиҳани амалга ошириш мобайнида йиллик белгиланган ўзлаштириш прогнозларининг бажарилиши, лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, лойиҳанинг бюджет параметрлари ҳамда кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш.


Лойиҳани амалга ошириш даврида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (М. Убайдуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


13.

Жалб қилинган кредитни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмасига ўз вақтида қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


доимий

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


            

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 июль




























































Время: 0.0461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск