Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2022 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2022 й.

N 391




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ДАВЛАТ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲАМДА ОЛИЙ

ҲАРБИЙ ВА ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН

ТАВСИЯНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари учун ижтимоий кафолатларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

а) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда - божхона органлари) ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида:

белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда - давлат олий таълим муассасалари) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) қабул параметрларидан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижаларига мувофиқ қабул қилиниши;

б) божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун:

давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар;

олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш тартиби, тавсияноманинг амал қилиш доираси ва муддати, тавсиянома беришни рад этиш учун асосларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

мазур қарор қоидалари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг ҳамда божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади;

божхона органлари ходимларининг фарзандларига тавсиянома бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади;

божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ҳамда аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш тадбирлари ушбу қарор талабларига мувофиқ холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 июль





















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск