Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.07.2022 й. 391-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 июлдаги

391-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона

хизмати органлари ходимларининг фарзандларига

давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий

ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга

кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

           

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда - божхона органлари) ходимларининг фарзандларига Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда - давлат олий таълим муассасалари) бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом қоидалари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг, шунингдек, божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.


3. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича божхона органлари ходимларининг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.


4. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси (кейинги ўринларда - Раис) томонидан:

божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда берилади.


5. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Раис томонидан:

божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда берилади.


6. Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ҳамда аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.


7. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (кейинги ўринларда - тавсиянома) бланклари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Давлат божхона қўмитаси учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан Қўмита буюртманомаси асосида "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланади.



2-БОБ. ТАВСИЯНОМАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Марказий божхона лабораторияси, Божхона институти ҳамда Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда - таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари) бошлиқлари (директори) Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармасига ҳар йили 10 мартга қадар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномани киритади:

а) божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун:

анкета-маълумотнома ва автобиографик маълумотлар;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари учун:

анкета-маълумотнома ва автобиографик маълумотлар;

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ходимнинг ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома (хизмат мажбуриятини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар учун).

Мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


9. Тавсиянома бериш масаласи Раис ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган, камида беш нафар раҳбар ходимлар ва мутахассислардан иборат таркибдаги комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан кўриб чиқилади.

Комиссиянинг таркиби Раис томонидан тасдиқланади.


10. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси томонидан киритилган:

таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари бошлиқларининг тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларини;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.


11. Комиссия таркибий тузилмалар ва тизим ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелга қадар Комиссия йиғилишида кўриб чиқади.

Комиссия йиғилиши якунлари бўйича тавсиянома бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилиниб, баённома шаклида расмийлаштирилади ва Комиссия раисининг имзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг гербли муҳри билан тасдиқланади.


12. Комиссия йиғилишининг баёни асосида тавсиянома бериш тўғрисида Раис буйруғини қабул қилиш бўйича Раисга таклиф киритилади.

Тавсиянома бериш тўғрисида Раис буйруғи ҳар йили 1 майга қадар қабул қилинади.


13. Мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Раис буйруғи қабул қилингандан сўнг божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.


14. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Кадрлар бошқармаси томонидан юритилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майга қадар юборади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Комиссия ходимнинг божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшгани ва хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришганлигини таркибий тузилмалар томонидан тақдим этилган тақдимнома асосида унинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссаси, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда эришган натижаларидан келиб чиқиб баҳолайди.


17. Тавсиянома асосида олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлик тўғрисида расмий буйруқ чиқарилгандан сўнг имтиёздан такроран фойдаланишга йўл қўйилмайди.


18. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги, хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.


19. Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талабалар (курсантлар) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳишига кўра), уларга тавсиянома қайта берилмайди.


20. Комиссиянинг ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

          

          




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона

хизмати органлари ходимларининг фарзандларига

давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий

ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига

ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар

       


       

Иштирокчилар

      


         

Тадбирлдар

      


    

Бажариш

муддатлари

        

































1-босқич


Таркибий

тузилмалар

раҳбари


         

а) хизматдаги офицерлар ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларни Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини Низомда белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармасига кўриб чиқиш учун юборади.

           


Ҳар йили

10 мартга

қадар


































2-босқич


Давлат божхона қўмитаси

Кадрлар бошқармаси


          

Тақдим этилган тақдимномалар ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.

             


Ҳар йили

15 мартга

қадар

































3-босқич


Комиссия


        

1. Қуйидаги ҳужжатларни кўриб чиқади:

а) Тавсиянома бериш тўғрисидаги тақдимномаларни;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатларини.


2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузиб, имзолайди ва қўмитанинг гербли муҳри билан тасдиқлайди.

           


Ҳар йили

1 апрелга

қадар

































4-босқич


Давлат божхона қўмитаси

Кадрлар бошқармаси


          

1. Комиссия йиғилиши баённомаси асосида тавсиянома бериш тўғрисида Раис буйруғини чиқаради.


2. Ходимларга фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома беради.


3. Тавсиянома берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини Давлат комиссиясига юборади.

         


Ҳар йили

1 майга

қадар

































5-босқич


      

Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича котибият) ишчи органи

        


Тавсиянома берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини кўриб чиқади.


Ҳар йили

15 июнга

қадар




           

            




Низомга

2-ИЛОВА



ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

          

       

TAVSIYANOMA DBQ 000000

       

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan

_________________________________________

_________________________________________

_________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi _____________________________

_________________________________________

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)


Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "__" _________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.




M. O`.

________________________________________

________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)



20__-yil "__" ____________

      

       

TAVSIYANOMA DBQ 000000

         

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan


___________________________________________________________________________

______________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)


farzandi ____________________________________________________________________

__________________________________________________________________________ga

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-apreldagi PQ-3665-son qaroriga muvofiq yo`nalishlar bo`yicha bakalavrlar tayyorlashda (ikkinchi ta`limdan tashqari) respublikaning barcha davlat oliy ta`lim muassasalariga davlat granti asosida kirishda ajratilgan qo`shimcha ikki foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "___" ___________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.


M. O`.

____________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)


20__-yil "__" ____________


         

           




Низомга

3-ИЛОВА



ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

        

       

TAVSIYANOMA DBQ 000000

         

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog`ida halok bo`lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo`lib qolgan

_________________________________________

_________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi _____________________________

_________________________________________

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)


Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "__" ____________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.


M. O`.

_________________________________________

_________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)


20__-yil "__" ____________


       

TAVSIYANOMA DBQ 000000

         

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog`ida halok bo`lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo`lib qolgan

___________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)

farzandi ___________________________________________________________________

_________________________________________________________________________ga

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-apreldagi PQ-3665-son qaroriga muvofiq yo`nalishlar bo`yicha bakalavrlar tayyorlashda (ikkinchi ta`limdan tashqari) respublikaning barcha davlat oliy ta`lim muassasalariga kirishda tanlovsiz, belgilangan qabul kvotasidan tashqari davlat grantiga asosan o`qishga kirish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "___" ___________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.


M. O`.

__________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)



20__-yil "__" ____________


         

         




Низомга

4-ИЛОВА



ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

         

       

TAVSIYANOMA DBQ 000000

        

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan

________________________________________

________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi ____________________________

________________________________________

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)


Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "__" ____________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.


M. O`.

________________________________________

________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)





20__-yil "__" ____________


        

TAVSIYANOMA DBQ 000000

      

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan ___________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)


farzandi ___________________________________________________________________

_________________________________________________________________________ga

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya va Davlat bojxona qo`mitasi tizimidagi oliy (magistratura, ikkinchi va undan keyingi oliy ta`limdan tashqari) ta`lim muassasalariga (dastlabki va kasbiy (harbiy-professional) tanlov natijalariga asosan) kirishda umumiy qabul parametrlari doirasida ajratilgan ikki foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "___" ___________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.


M. O`.

________________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20__-yil "__" ____________


          

         




Низомга

5-ИЛОВА



ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

           

     

TAVSIYANOMA DBQ 000000

         

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog`ida halok bo`lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo`lib qolgan

_________________________________________

_________________________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi _____________________________

_________________________________________

(tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)


Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "__" ____________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.


M. O`.

_________________________________________

_________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)




20__-yil "__" ____________

      

      

TAVSIYANOMA DBQ 000000

       

O`zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chog`ida halok bo`lgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron bo`lib qolgan

____________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)


farzandi ____________________________________________________________________

__________________________________________________________________________ga

(F.I.O, pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)


O`zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya va Davlat bojxona qo`mitasi tizimidagi oliy (magistratura, ikkinchi va undan keyingi oliy ta`limdan tashqari) ta`lim muassasalariga (dastlabki va kasbiy (harbiy-professional) tanlov natijalariga asosan) kirishda tanlovsiz, belgilangan qabul kvotasidan tashqari o`qishga kirish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo`mitasi raisining 20__-yil "___" ___________ dagi ____-son buyrug`iga asosan berildi.


M. O`.

__________________________________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)


20__-yil "__" ____________


         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 июль

























































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск