язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2004 й. 596-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясига аъзолиги тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2004 й.

N 596



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙ

СЕКТОРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИСЛОМ

КОРПОРАЦИЯСИГА АЪЗОЛИГИ ТЎҒРИСИДА



Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистоннинг Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясига қабул қилиниши тўғрисидаги қарор Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) раҳбарияти томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 1999 йил 3 ноябрдаги Битим моддалари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни қабул қилганлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясига маълум қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига:

ХСРИК ўз авуарларини сақлаши мумкин бўлган депозитарий;

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 1999 йил 3 ноябрдаги Битим билан боғлиқ масалалар юзасидан ХСРИК билан алоқаларни амалга ошириш функциялари юклансин.


4. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси устав капиталига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда:

ўз маблағлари ҳисобига ҳар бирининг номинал қиймати 10 000 АҚШ доллари бўлган 5 та акцияга ёзилишни;

иловага асосан тасдиқланган тўлов жадвалига мувофиқ бадаллар тўланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси - Ислом тараққиёт банки бошқарувчисининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ўринбосари З. С. Мирхўжаев Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси номидан фаолият юритишга вакил қилинсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 декабрдаги

596-сон қарорига

ИЛОВА



Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси

устав капиталига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш

ЖАДВАЛИ


Тўлаш йиллари


Тўлаш суммаси (АҚШ долларида)*


2004


10 000

2005


10 000

2006


10 000

2007


10 000

2008


10 000







*) Изоҳ. 1 та акциянинг қиймати 10 000 АҚШ доллари. Тўловлар АҚШ долларида амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 517-модда.