ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 25.07.2022 й. ПҚ-332-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 25 июлдаги

ПҚ-332-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат харидига доир тендер

бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник

топшириқларни комплекс экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

         

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда (кейинги ўринларда - Марказ) комплекс экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Марказнинг электрон ахборот платформаси - Марказнинг давлат буюртмачиларининг тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларини жойлаштириш ва келишишни, шунингдек, экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни таъминловчи Интернет тармоғидаги махсус электрон ахборот платформаси;


давлат хариди - давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пуллик асосда таъминлаш жараёни;


давлат буюртмачиси - давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахс (бюджет ва корпоратив буюртмачилар);


бюджет буюртмачилари - давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;


корпоратив буюртмачилар -

давлат корхоналари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;

устав фондида (устав капиталида) ушбу банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;

устав фондида (устав капиталида) ушбу банднинг тўққизинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;


тендер - давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида давлат харидларининг ижрочисини аниқлаш тартиб-таомилини назарда тутувчи танлов бўлиб, унинг натижаларига кўра давлат харидлари тўғрисидаги шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф этган харид қилиш тартиб-таомилларининг иштирокчиси ғолиб деб топилади;


давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари (тендер ҳужжатлари) - тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиби, шунингдек, тендерга қўйилаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) малакавий, техник, нарх ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги бирламчи маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами;


техник топшириқ - давлат буюртмачиси томонидан товарнинг (ишнинг, хизматнинг) асосий мақсадига, унинг тавсифига қўйиладиган талаблар, давлат харидининг бирламчи маълумотлари, мақсадлари ва вазифалари, товарни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш муддатлари, сифат кафолатлари, техник тавсифи ва ҳажми, ҳисобот шакллари (зарур ҳолларда), товарларга (ишларга, хизматларга) қўйиладиган талабларнинг асослантирилиши, эквивалент кўрсаткичлар, иқтисодий, бошқа махсус талабларни ўз ичига олган ҳужжат;


давлат харидлари электрон тизимининг оператори (оператор) - давлат харидларининг субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатадиган, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахсдир;


энг яхши таклифларни танлаш (танлаш) - харид қилиш тартиб-таомилларининг бир нечта иштирокчисидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули;


харид комиссияси - харид тартиб-таомилларининг ғолибини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган;


ариза берувчи - тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш учун тегишли ариза билан Марказга мурожаат қилган давлат буюртмачиси ёки у томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахс;


махсус ахборот портали (портал) - давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).


3. Қуйидагилар Марказда экспертизадан ўтказилади:

а) битта шартнома бўйича қуйидаги миқдорлардан ортиқ бўлган давлат харидларининг тендер ҳужжатлари (ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича):

бюджет буюртмачиси томонидан амалга ошириладиган, суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ бўлган харидлар;

корпоратив буюртмачи томонидан амалга ошириладиган, суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ бўлган харидлар. Агар корпоратив буюртмачи давлат харидини бюджет тизимининг бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга ошираётган бўлса, мазкур харид доирасида корпоратив буюртмачига бюджет буюртмачиси сифатида қаралади;

б) давлат ташқи қарзи (халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари бундан мустасно) ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида қиймати 1 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича тендер ҳужжатлари (давлат ташқи қарзи ҳисобидан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилмайди).

Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқ экспертиза қилиш учун Марказга киритилади (ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича).

Давлат буюртмачиси ихтиёрий равишда шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан олти минг бараваригача) бўлган танлаш ҳужжатларининг техник топшириқларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритиши мумкин. Бунда комплекс экспертизадан ўтказиш учун тўлов молиялаштириш манбаидан қатъи назар, техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш учун белгиланган хизмат нархи миқдорида ҳисобланади.


4. Бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидини амалга ошириш учун харид қилиш ҳужжатлари Марказга техник топшириқ шаклида лойиҳа-смета ҳужжатлари билан биргаликда киритилади ва улардаги товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмлари ва нарх параметрларининг асослилиги юзасидан экспертизадан ўтказилади.



2-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИНГ ЭКСПЕРТИЗА ПРЕДМЕТИ


5. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ қуйидагилар юзасидан экспертизадан ўтказилади:

мазкур Низом талабларига мувофиқлиги;

давлат харидини амалга оширишнинг асосланганлиги;

номланишлар ва атамаларни ягона шаклда қўллаш ҳамда уларнинг турли маъноларда талқин қилинишига йўл қўймаслик;

тендер иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиниши (лицензия, иш тажрибасининг мавжудлиги, молиявий ҳолати, техник жиҳозланганлик, давлат харидларининг аниқ объектига қараб бошқа малака талаблари);

тендер иштирокчиси таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолаш мезонларининг холислиги ва асослантирилганлиги;

бошланғич нархнинг ўртача бозор конъюнктурасига мослиги;

тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни такроран киритишда ижобий хулоса беришни рад этиш сабаблари бартараф қилинганлиги.

Харид қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш давомида ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган талабларга аниқлик киритиш мақсадида ариза берувчидан қўшимча маълумотлар сўралиши мумкин.



3-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачиси (ариза берувчи) Марказга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бундан мустасно) тақдим этади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

тендер ҳужжатлари (барча иловалари билан бирга) ҳамда давлат буюртмачисининг муҳри ва ваколатли шахс имзоси ёки QR код билан тасдиқланган техник топшириқ;

порталда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун тендер ўтказиш ҳақидаги эълоннинг тўлиқ матни;

тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш даврида амалда бўлган тижорат таклифи, биржа котировкаси, прайс-варақлар ва бошқалар, шунингдек нархларнинг таққослама жадвали кўринишида нарх шаклланишига асос бўлувчи тасдиқловчи ҳужжатлар (бунда тақдим этилган барча таклифларда ушбу таклифларни билдирган субъектларнинг юридик манзиллари ва алоқа реквизитлари бўлиши ҳамда давлат буюртмачисининг имзоси ва муҳри ёки QR код билан тасдиқланган бўлиши керак);

ваколатли ташкилотларнинг хулосалари, агар қонунчиликда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари учун уларни олиш талаби назарда тутилган бўлса;

тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачилари томонидан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек, жорий фаолият бўйича - ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ давлат харидларини амалга ошириш зарурлиги бўйича асослантирувчи ҳужжатлар.


7. Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачиси (ариза берувчи) Марказга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (қонунчиликда белгиланган бошқача талаблар бундан мустасно) тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

давлат буюртмачисининг муҳри ва ваколатли шахси имзоси ёки QR код билан тасдиқланган (барча иловалари билан бирга) техник топшириқ;

техник топшириқни ишлаб чиқиш даврида амалда бўлган тижорат таклифи, биржа котировкаси, прайс-варақлар ва бошқалар, шунингдек нархларнинг таққослама жадвали кўринишида нарх шаклланишига асос бўлувчи тасдиқловчи ҳужжатлар (бунда тақдим этилган барча таклифларда ушбу таклифларни билдирган субъектларнинг юридик манзиллари ва алоқа реквизитлари бўлиши ҳамда давлат буюртмачисининг имзоси ва муҳри ёки QR код билан тасдиқланган бўлиши керак);

ваколатли ташкилотларнинг хулосалари, агар қонунчиликда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари учун уларни олиш талаби назарда тутилган бўлса;

техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачилари томонидан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек, жорий фаолият бўйича - ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ давлат харидларини амалга ошириш зарурлиги бўйича асослантирувчи ҳужжатлар.


8. Ҳар бир тендер ҳужжати ёки ҳар бир техник топшириқ, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишдан олдин Марказга алоҳида аризалар орқали тақдим этилади.

Шу билан бирга, тендернинг ҳар бир лоти ёки техник топшириқ бир хил турдаги товарлардан, фойдаланиш мақсадлари, уларнинг вазифалари ва техник хусусиятларига қараб шакллантирилади.



4-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИНГ ТАРКИБИГА

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


9. Тендер ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

тендер иштирокчиси учун йўриқнома;

тендер ҳужжатларининг техник қисми;

тендер ҳужжатларининг нарх қисми;

шартнома лойиҳаси.


10. Тендер иштирокчиси учун йўриқномада қуйидагилар акс эттирилади:

тендерни ўтказиш шакли (очиқ ёки ёпиқ);

тендер ўтказиладиган жойнинг манзили (электрон тендер ўтказадиган операторнинг номи ва унинг веб-сайтига ҳавола);

таклифларни тақдим этиш муддати;

давлат буюртмачисининг (харид қилиш тартиб-таомили ташкилотчиси) иштирокчилар билан боғланиш учун алоқа боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ва манзили;

тендер иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;

тендер иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича аризани тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаб;

дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби, агар давлат буюртмачиси томонидан шундай қарор қабул қилинса;

тендер таклифини расмийлаштириш тартиби ва уни имзолашга қўйиладиган талаблар;

тендерда иштирок этиш учун таклифни давлат тилида ва, заруратга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;

тендер иштирокчиси таклифининг техник ва нархга оид қисми, уларни баҳолаш тартиби ҳақидаги ахборот;

иштирокчи томонидан тендер таклифи харид комиссиясига тақдим қилинганидан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби;

тўлов нархлари ва валютасини тақдим қилиш бўйича кўрсатма;

таклифларни харид комиссиясига топшириш тартиб-таомили бўйича талаблар;

тендер иштирокчиларига тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, муддати, бошланадиган ва тугайдиган сана;

таклифнинг таъминот усули, шу жумладан тендер иштирокчисининг келишилган муддат даврида ўз таклифини қайтариб олмаслигига кафолат берувчи пул закалатини киритиш ва қайтариб олиш тартиби, миқдори (агар харид комиссияси томонидан иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тўғрисидаги талабни белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган бўлса);

тендер таклифларини тақдим қилиш муддатини узайтириш имкониятининг кўрсатилиши;

ўтказилаётган тендер доирасидаги ҳар қандай ҳужжатларнинг махфийлигига кўрсатма;

тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби.


11. Тендер ҳужжатларининг техник қисми ёки техник топшириқда қуйидагилар акс эттирилади:

а) товарларнинг давлат харидида:

товарнинг тавсифи (қўлланилиш соҳаси, функционал тавсифлар ва истеъмол хусусиятлари);

товарни сотиб олишдан кўзланган мақсадлар;

харид амалга оширилаётган лойиҳа учун асослар;

товарни суғурталаш зарурати бўйича талаблар;

товарнинг зарур техник тавсифига қўйиладиган талаблар;

товарнинг маркировкасига, уни қадоқлаш, юклаш ва ташишга қўйиладиган талаблар;

агар давлат хариди тавсифида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, товарнинг янги, аввал ишлатилмаган, фойдаланилмаган бўлиши тўғрисидаги кўрсатма;

товарнинг қисмларига қўйиладиган талаблар;

товарга хизмат кўрсатиш ва уни эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар;

товарнинг эксплуатация қилиш учун материаллари, қўшимча эҳтиёт қисмлари ва харажатларига қўйиладиган талаблар;

товарнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича талаблар;

товарнинг сони, етказиб бериш миқдори, даврийлиги, муддати ва жойи бўйича талаблар;

лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, шеф-монтаж, монтаж ва созлаш ишларини амалга ошириш (агар ушбу ишлар етказиб берувчи томонидан бажарилса) бўйича талаблар;

ходимларни ўқитиш бўйича талаблар;

товар билан бирга бериладиган ҳужжатларга талаблар;

кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича талаблар (муддати, жойи);

товарнинг яроқлилик муддати, сақлаш муддати, сифат кафолатларига қўйиладиган талаблар;

товарнинг ишлаб чиқарилган йилига қўйиладиган талаблар;

б) ишлар ва хизматларнинг давлат харидида:

асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни акс эттирган ҳолда, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг номланиши ва фойдаланиш мақсадлари;

харид амалга оширилаётган лойиҳа учун асослар;

буюртмачининг ҳақиқий эҳтиёжларини инобатга олган ва амалдаги норматив ҳужжатлардан келиб чиқиб асослантирган ҳолда ижрочидан талаб қилинадиган ишлар, хизматлар рўйхати ва уларнинг ҳажми (миқдори);

аниқ манзилни (манзилларни) кўрсатган ҳолда ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи;

ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш шартлари;

давлат буюртмачиси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, иштирокчига бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда қўйиладиган талаблар;

ишлар ва хизматлар кўрсатилиши лозим бўлган давр (даврлар) ёки ишлар якунланиши ва хизматлар кўрсатилиши шарт бўлган аниқ санани ёхуд ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишнинг давлат буюртмачиси учун мақбул энг қисқа муддати ёки шартнома тузилгандан (аванс тўланган, бошқа ҳолат) кейинги ижрочи ишга киришиши ва хизматлар кўрсатишни бошлаши лозим бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари (даврлари);

ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш хавфсизлигига, уларнинг натижаларига қўйиладиган талаблар. Агар ижрочидан шартномани бажариш жараёнида учинчи шахслар олдида жавобгарликни суғурталаш талаб этилса ёки кўрсатиладиган хизматлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдириши эҳтимоли мавжуд бўлса, хизматлар кўрсатишнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча талаблар кўрсатилиши лозим;

ишлар ва хизматлар натижаларини топшириш ва қабул қилиш тартиби. Ишлар ва хизматларни бажаришнинг ҳар бир босқичи бўйича ва умумий натижаларни топшириш ва қабул қилишни таъминлаш бўйича тадбирлар, ҳар бир босқич ва умумий давр бўйича расмийлаштирилиши ва топширилиши лозим бўлган ҳисобот, техник ва бошқа ҳужжатлар (синовлар, назорат остида ишга тушириш, ишлар ва хизматларни топширишда техник назорат далолатномалари, бошқа ҳужжатларни имзолаш талаблари)нинг мазмуни кўрсатиб ўтилади;

давлат буюртмачисига ишлар ва хизматларни якунлаш ва натижаларини топшириш бўйича техник ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича талаблар;

давлат буюртмачисининг ходимларини бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан ижрочи томонидан техник ўқитиш бўйича талаблар;

ишлар ва хизматларнинг сифати кафолатлари ҳажми (ижрочининг кафолат муддати давридаги давлат буюртмачиси учун талаб этиладиган энг мақбул ёки аниқ белгиланган мажбуриятлари) бўйича талаблар;

ишлар ва хизматлар натижаларининг сифатига кафолат муддатини кўрсатиш тўғрисидаги талаблар;

ижрочи томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажариш асносида юзага келган интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни давлат буюртмачисига топшириш шартларини кўрсатган ҳолда муаллифлик ҳуқуқлари;

давлат буюртмачисининг ихтиёрига кўра ишлар, хизматлар ва уларни кўрсатиш шартларига қўйиладиган бошқа талаблар.

Санаб ўтилган талаблар товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўзига хос хусусиятларига қараб тендер ҳужжатларининг техник қисмига ва/ёки техник топшириққа киритилади.


12. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқда қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:

товарларга (ишларга, хизматларга) қўйиладиган талабларни бир маъноли ифодалаш ва тавсифлаш имкони бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш ҳолатларидан ташқари, мазкур талаблар аниқ ўлчанадиган бўлиши, сонларда ифодаланиши ва/ёки бошқа муқобили йўқ кўрсаткичлар шаклида бўлиши (ҳа/йўқ, мавжуд/мавжуд эмас, дан/гача);

товарларга (ишларга, хизматларга) қўйиладиган талаблар давлат хариди иштирокчилари сонининг асоссиз чекланишига олиб келмаслиги лозим;

норматив-техник жиҳатдан тартибга солинмайдиган ва/ёки ностандарт кўрсаткичларни қўллаш кенг тарқалган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш ҳолатларидан ташқари, товарларга (ишларга, хизматларга) талабларни белгилашда барчага маълум бўлган (стандарт), амалдаги норматив-техник ҳужжатларда назарда тутилган кўрсаткичлар, атамалар ва қисқартмалар қўлланилиши лозим;

муомалада бўлиш хусусиятлари ва/ёки хавфсизлик (шу жумладан истеъмол, саноат, экологик) талаблари қонунчиликда назарда тутилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинаётганда уларга талаблар мавжуд халқаро нормаларга мувофиқ белгиланиши лозим;

давлат томонидан харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусиятларини тавсифлашнинг бошқа етарли даражада аниқ йўли мавжуд бўлмаган ҳоллардан ташқари (бунда товарларни (ишларни, хизматларни) бошқа ишлаб чиқарувчининг эквивалент товарлари (ишлари, хизматлари) билан алмаштириш имконияти изоҳда кўрсатилиши шарт), давлат хариди объектининг тавсифига муайян товар белгиси ёки номи, патенти, конструкцияси ёки модели, аниқ ишлаб чиқарувчи ёки тайёрлаш манбаи киритилмаслиги лозим.


13. Товарларга (ишларга, хизматларга) қўйиладиган талабларда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, патентлар, фойдаланиладиган моделлар, саноат намуналари, товарнинг келиб чиқиш жойи ёки ишлаб чиқарувчиси номи кўрсатилган тақдирда, уларни кўрсатишни асослаб берувчи, шу жумладан тендер ҳужжатларининг техник қисмида ёки техник топшириқда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг), эквивалентини етказиб бериш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги қўшимча маълумотлар тақдим этилиши лозим.

Инвестицион лойиҳа ва/ёки капитал қурилиш билан боғлиқ товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидини амалга оширишда тендер ҳужжатларининг техник қисми ёки техник топшириқ амалга оширилаётган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ёки лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган параметрларига мувофиқ бўлиши лозим.


14. Тендер ҳужжатларининг нарх қисмида қуйидагилар акс эттирилади:

етказиб бериш шартлари;

тўлов шартлари ва тўлов графиги;

биржа котировкалари, тайёрловчи заводлар, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) ва бошқа етказиб берувчилар берган тижорат таклифлари, прайс-варақлардан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган нарх кўрсаткичларининг ўртача даражасини ўрганиш якунлари бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга асосланган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) бошланғич нархи;

бўлажак давлат харидларини молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, давлат бошқаруви органининг қарори ва бошқалар).

Тендер ҳужжатларининг нарх қисмини ва техник топшириқ бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) харидининг аризада белгиланган бошланғич нархини экспертизадан ўтказишда қуйидагилардан фойдаланилади:

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) бозор конъюнктурасини ўрганиш натижалари;

биржа котировкалари, тайёрловчи заводлар, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) берган тижорат таклифлари, прайс-варақлар, шунингдек, худди шу каби импорт контрактлар тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган нарх кўрсаткичларининг ўртача даражаси;

оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидаги ахборотлар;

бевосита тайёрловчи заводлар, етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий дилерларидан (дистрибьюторларидан) олинган маълумотлар.

Агар давлат буюртмачиси танловига кўра давлат харидлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга ошириладиган бўлса (уч ёки ундан ортиқ иштирокчилар - маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда), нарх қисмининг экспертизаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари (ишлари, хизматлари) бозорининг конъюнктурасини ўрганиш натижаларидан, бевосита маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан (етказиб берувчилардан) ёки уларнинг расмий дилерларидан (дистрибьюторларидан) олинган маълумотлардан фойдаланиб, шунингдек, иштирокчи-ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлигининг ишончлилигини текширган ҳолда амалга оширилади.

Бунда, давлат буюртмачиси аризада давлат харидлари уч ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилишини кўрсатиши ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари (ишлари, хизматлари) мавжудлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиши керак.


15. Шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва халқаро тижорат ҳуқуқи талабларига мос келиши лозим.


16. Экспертиза учун тақдим этилган тендер ҳужжатлари ва техник топшириқнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилиги учун давлат буюртмачиси масъулдир.



5-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВ


17. Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун Марказ томонидан тўлов ундирилади ва у Марказнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Давлат буюртмачиси (ариза берувчи) томонидан шартнома мажбуриятлари бузилган, рад этилган ёки бекор қилинган тақдирда, Марказ ҳисоб рақамига тушган тўлов суммаси қайтарилмайди.


18. Ариза берувчи томонидан комплекс экспертизадан ўтказилиши рад этилган (эътироз билан қайтарилган) тендер ҳужжатларини ёки техник топшириқ олти ой ичида қайта комплекс экспертизага киритилганда тўлов ундирилмайди.

Бунда, ариза берувчи томонидан дастлабки комплекс экспертизадан ўтказилиши рад этилган (эътироз билан қайтарилган) тендер ҳужжатларини ёки техник топшириқни олти ой ичида қайта киритилаётганлиги тақдим этилган аризада кўрсатилади.


19. Дастлабки эътироз берилган хулоса тақдим этилган кундан олти ой муддат ўтгандан сўнг, тендер ҳужжатлари ва техник топшириқлар янги ҳужжат сифатида кўриб чиқилади.


20. Бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидининг техник топшириқларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун тўлов қурилиш ва таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхати тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.



6-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ


21. Марказ:

мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 30 календарь кун ичида тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади ва хулосани QR код билан тасдиқлаган ҳолда давлат буюртмачисига (ариза берувчи)га тақдим этади.

мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида техник топшириқни экспертизадан ўтказади, хулосани QR код билан тасдиқлаган ҳолда давлат буюртмачисига (ариза берувчи)га тақдим этади.

Марказнинг ижобий хулосаси Марказнинг электрон ахборот платформаси орқали автоматик равишда порталга жўнатилади (қонунчиликда белгиланган бошқача талаблар бундан мустасно).


22. Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон Марказнинг ижобий хулосаси олингандан кейин порталда жойлаштирилади.


23. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш жараёнида экспертизага тегишли маълумотлар (изоҳ ва хулосалар) Марказнинг электрон ахборот платформаси орқали ариза берувчига юборилади.



7-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ

ТЕХНИК ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ИЖОБИЙ ХУЛОСА

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ


24. Қуйидагилар тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ экспертизаси бўйича ижобий хулоса беришни рад этиш учун асос бўлади:

давлат буюртмачиси томонидан экспертиза ўтказиш учун зарур ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжудлиги;

тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги;

товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш бўйича тендер ёки танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларидаги бошланғич нарх худди шундай хусусиятлар ва сифатга эга бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ариза берилаётган пайтдаги ўртача нархлар ва шаклланган бозор конъюнктурасига нисбатан ошириб юборилганлиги.


25. Ижобий хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома (эътироз билан қайтарилган хулоса) рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда давлат буюртмачисига (ариза берувчига) Марказнинг электрон ахборот платформаси орқали юборилади.


26. Давлат буюртмачиси қайта ишланган тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни такроран киритиш ҳуқуқига эга.


27. Ижобий хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар давлат буюртмачиси томонидан бартараф этилган тақдирда, Марказ томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ижобий хулоса бериш ёки уни рад этиш қайта ишланган тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб кўпи билан 10 календарь кун ичида амалга оширилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Давлат буюртмачиси хулоса беришни рад этилиши, шунингдек Марказ мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан юқори турувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (Марказ таъсисчисига) шикоят қилишга ҳақли.


29. Тендер ҳужжатларини ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш соҳасидаги низолар давлат буюртмачиси ва Марказ (тендер ҳужжатларини ёки техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш юзасидан хизматлар кўрсатиш шартномаси тарафлари) ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.

Низоларни музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этишнинг иложи бўлмаса, давлат буюртмачиси ёки Марказ судга мурожаат қилишлари мумкин.


30. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

           

           




Низомга

1-ИЛОВА



Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини

комплекс экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

            



     

Босқичлар

     

      

Иштирокчилар

         

        

Чора-тадбирлар

     

    

Ижро муддатлари

       

























1-босқич

Ариза берувчи

       

Зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва Марказга ариза юбориш

       

Заруратга кўра













2-босқич


Марказ


     

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда "Янги сўровнома" ҳолатини "Ҳужжатлар тўлиқ юкланмаган", "Тўлов кутилмоқда" ёки "Кўриб чиқилмоқда" ёхуд "Рад этиш" ҳолатларига ўзгартириш

        

5 (беш) иш

куни ичида




























3-босқич


Ариза берувчи


       

Кўрсатиладиган экспертиза хизматлари учун қонунчиликка мувофиқ тўловни амалга ошириш

         


5 (беш) иш

куни ичида























4-босқич


Марказ


      

"Кўриб чиқилмоқда" ҳолатидаги аризалар асосида тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш

       


30 (ўттиз) календарь

кун ичида






















АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА

        

Тендер ҳужжатларининг комплекс экспертизаси якунларига кўра




           

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА

          



























5-босқич

Марказ

        

Тендер ҳужжатлари бўйича ижобий хулосани ариза берувчига юбориш

         

-








6-босқич

Марказ

       

Тендер ҳужжатлари бўйича эътирозлар кўрсатилган хулосани ариза берувчига қайта ишлаш учун юбориш

          

-





















7-босқич

Ариза берувчи

      

Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда тендер ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш ва уни такроран кўриб чиқиш учун юбориш

        

6 (олти) ой ичида*























8-босқич

Марказ

        

1. Билдирилган эътирозлар ва камчиликларни бартараф этилгани нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.


2. Эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилган тақдирда ижобий хулосани ариза берувчига юбориш.

         

10 (ўн) календарь

кун ичида






          

*) Тендер ҳужжатлари 6 (олти) ой муддат ўтгандан кейин қайта киритилганда, янги ҳужжат ҳисобланади.

          

      




Низомга

2-ИЛОВА



Техник топшириқни комплекс

экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

           



       

Босқичлар

     

       

Иштирокчилар

      

       

Чора-тадбирлар

      

       

Ижро муддатлари

       

























1-босқич

Ариза берувчи

      

Зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва Марказга ариза юбориш

        

Заруратга кўра


















2-босқич


Марказ


       

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда "Янги сўровнома" ҳолатини "Ҳужжатлар тўлиқ юкланмаган", "Тўлов кутилмоқда" ёки "Кўриб чиқилмоқда" ёхуд "Рад этиш" ҳолатларига ўзгартириш

         

5 (беш) иш

куни ичида




























3-босқич


Ариза берувчи


      

Кўрсатиладиган экспертиза хизматлари учун қонунчиликка мувофиқ тўловни амалга ошириш

          


5 (беш) иш

куни ичида























4-босқич


Марказ


    

"Кўриб чиқилмоқда" ҳолатидаги аризалар асосида техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш

       


20 (йигирма)

кун ичида






















АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА

      

Техник топшириқнинг комплекс экспертизаси якунларига кўра




             

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА

         



























5-босқич

Марказ

      

Техник топшириқ бўйича ижобий хулосани ариза берувчига юбориш

         

-








6-босқич

Марказ

     

Техник топшириқ бўйича эътирозлар кўрсатилган хулосани ариза берувчига қайта ишлаш учун юбориш

        

-





















7-босқич

Ариза берувчи

       

Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда техник топшириқни қайта ишлаб чиқиш ва уни такроран кўриб чиқиш учун юбориш

         

6 (олти) ой

ичида*























8-босқич

Марказ

             

1. Билдирилган эътирозлар ва камчиликларни бартараф этилгани нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.


2. Эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилган тақдирда техник топшириқ бўйича ижобий хулосани ариза берувчига юбориш.

          

10 (ўн) календарь

кун ичида






         

*) Техник топшириқ 6 (олти) ой муддат ўтгандан кейин қайта киритилганда, янги ҳужжат ҳисобланади.

        

         




Низомга

3-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт

контрактларини комплекс экспертиза

қилиш маркази" ДУКга

          

20____йил _______________ __________-сон

          

АРИЗА

       

______________________________ лойиҳаси доирасида ______________________________ товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тендери бўйича харид қилиш ҳужжатларини кўриб чиқишингизни сўраймиз.

Бозор конъюнктурасини ўрганиш натижаларига кўра харид қилинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) бошланғич нархи (ҚҚС билан/ҚҚСсиз) __________________________ни ташкил этади.

Давлат харидлари қуйидаги иштирокчилар ўртасида ўтказилади:

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи барча иштирокчилар (маҳаллий ва хорижий).

Давлат харидини молиялаштириш манбаси (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):

ўз маблағларимиз;

бюджет маблағлари;

кредитлар (қарз маблағлари);

бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.

Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун олдиндан тўловни кафолатлаймиз.

Аризачининг/буюртмачининг почта манзили (жойлашуви): ______________________

Аризачининг / буюртмачининг банк реквизитлари:

________________________________ (МФО, СТИР, ҳисобрақам, банк номи)

Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин)

__________________________________________________________________.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда (ушбу Низом талабларига мувофиқ)

_____________________

_____________________

         

Аризачининг мансабдор шахси




Ф.И.Ш.




имзо ёки QR код






        

М. Ў.




           

        




4-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт

контрактларини комплекс экспертиза

қилиш маркази" ДУКга

           

20____йил _______________ __________-сон

          

АРИЗА

       

______________________________ лойиҳаси доирасида ______________________________ товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди бўйича техник топшириқни кўриб чиқишингизни сўраймиз. (агар техник топшириқ ихтиёрий ва шартнома асосида киритилаётган бўлса, бу ҳақда аризада кўрсатилади)

Бозор конъюнктурасини ўрганиш натижаларига кўра харид қилинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) бошланғич нархи (ҚҚС билан/ҚҚСсиз) __________________________ни ташкил этади.

Давлат харидлари қуйидаги иштирокчилар ўртасида ўтказилади:

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи барча иштирокчилар (маҳаллий ва хорижий).

Давлат харидини молиялаштириш манбаси (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):

ўз маблағларимиз;

бюджет маблағлари;

кредитлар (қарз маблағлари);

бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.

Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун олдиндан тўловни кафолатлаймиз.

Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин):

__________________________________________________________________.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда (ушбу Низом талабларига мувофиқ)

_____________________

_____________________

         

Аризачининг мансабдор шахси








имзо ёки QR код


Ф.И.Ш.




        

М. Ў.




           

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 июль



























































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск