ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент шаҳар хокимининг 14.01.1997 й. 7-сон "Автотранспорт воситалари эгаларининг солиқ тўлаганлигини билдирувчи қўшимча ҳисоб варақасини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ХОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1997 й.

N 7




АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ

СОЛИҚ ТЎЛАГАНЛИГИНИ БИЛДИРУВЧИ

ҚЎШИМЧА ҲИСОБ ВАРАҚАСИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг ”Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида”ги Қонунига асосан транспорт воситалари эгаларидан олиниадиган транспорт солиғи жорий қилинган. Лекин транспорт воситаларини ҳар икки йилда бир маротаба теҳник кўрикдан ўтказиш тартиби мавжудлиги туфайли транспорт воситалари эгалари томонидан солиқларни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари рўй бермоқда.


Натижада мазкур солиқ белгиланган муддатда ва тўлиқ маҳаллий бюджетга тушмай қолмоқда. Бу эса шаҳар аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа иқтисодий масалаларни ҳал қилишда муаммолар келтириб чиқармоқда.


Ушбу камчиликларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ”Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида”ги Қонунига оғишмай амал қилиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. 1997 йил 1 январдан бошлаб шаҳар ҳудудида транспорт воситалари эгаларини тўлиқ рўйҳатга олишга қулайлик яратиш, Давлат автомобил назорати ва муҳлдорлик (нотариал) идоралари ходимларининг ишини енгиллаштириш мақсадида шаҳар солиқ бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб, тақдим этилган ”Транспорт воситалари солиғини тўлаганлиги тўғрисидаги ҳисоб варақаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 1997 йил 1 апрелдан бошлаб ”Транспорт солиғини тўлаганлиги тўғрисидаги ҳисоб варақаси” қатъий ҳисобда турувчи босма иш қоғозлари қаторига критилсин ва бу варақа транспорт воситасида доимий равшда олиб юрилиши белгилаб қўйилсин.


3. Шаҳар муҳрдорлик (нотариал) идоралари олди-сотди ва бошқа транспорт воситаларини расмийлаштириш масалаларини амалга оширишлари, шунингдек давлат автомобильназорати ходимлари транспорт воситасини рўйҳатдан, қайта рўйҳатдан ва теҳник кўрикдан ўтказишдан олдин транспорт воситалари эгаларидан ”Транспорт солиғини тўлаганлиги тўғрисидаги ҳисоб варақасини” кўрсатишларини сўрасинлар ҳамда солиқни ўз вақтида тўламаган солиқ тўловчиларга солиқ тўламаганлиги учун амалдаги қонунларга асосан кўп устама (пеня)тўлашлигини иш жараёнида тушунтирсинлар.


4. Тошкен шаҳар давлат солиқ бошқармаси 15 кун муддатда ”Транспорт солиғини тўлаганлиги тўғрисидаги варақаси”ни керакли миқдорини аниқлансин ва уни тайёрлаш, жорий этиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳисоблаб чиқсин. Шаҳар хокимлиги молия бош бошқармаси мазкур ҳисоб асосида маблағ ажратсин.


5. Шаҳар давлат солиқ бошқармаси, Давлат автомобил назорати бошқармаси ва адлия бошқармаси бошлиқларига амалга киритилаётган вароқда транспорт воситасида доимо олиб юрилишини ташкил этиш ва ва ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўланиши юзасидан биргаликда назорат олиб бориш юклатилсин.


6. ”Транспорт солиғини тўлаганлиги тўғрисидаги ҳисоб варақаси” ни транспорт воситаси эгаси истиқомат қилувчи туман солиқ идоралари томонидан берилиши белгилаб қўйилсин.


7. Мазкур қарорни бажарилиши назорати шаҳар Ҳокимининг ўринбосари Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                            К.Н. Тўлаганов

















Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск