ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2022 й. 413-сон "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2022 й.

N 413



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХОРИЖДАГИ КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ

ОРҚАЛИ ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўрсатиладиган барча давлат хизматларидан эркин фойдаланиш имкониятини берадиган электрон рақамли имзо калити сертификатини беришни жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш тартиби;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари томонидан хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш тартиби;

электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари томонидан бериш мақсадида ахборот алмашинуви электрон тизимини йўлга қўйсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда ташқи ишлар вазири в.б. В.И. Норов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 июль








































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск