ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2022 й. ПҚ-335-сон "Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2022 й.

N ПҚ-335



ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАШИНАСОЗЛИГИ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинаётган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерига кўчириш, уларни жойлаштириш, қурилиш ишларини жадаллаштириш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида кооперация тизимини кучайтириш, техникаларга сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш ҳамда илм-фан билан ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Молия вазирлиги 2022 йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун тижорат банкларининг сўровномаларига асосан 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштирсин. Бунда:

тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникалари харидорларига кредитларни (лизингни) 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 10 йилгача бўлган муддатга 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратади;

ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс томонидан исталган хўжалик субъектларидан ҳеч қандай чекловларсиз, рақобат асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш имконияти яратилади;

Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга ажратиладиган кредитлар учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини белгилайди.


2. "Ўзавтосаноат" АЖга қуйидаги вазифалар юклансин:

жорий йил 1 сентябрга қадар республикада фаолият юритаётган "CLAAS", "John Deere", "Case" компаниялари билан ҳамкорликда маҳаллий автомобилсозлик корхоналарининг ("Samarqand Avtomobil zavodi" МЧЖ, "UzautoTrailer" МЧЖ, "Uz Truck and Bus Motors" МЧЖ) дилерлик марказлари билан кооперация асосида, ҳудудларда 14 та замонавий сервис марказлари ва 100 та мобиль бригадаларни ташкил қилиш ҳамда зарур асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш;

бунда, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ва автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларининг биринчи навбатдаги вазифаси техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш марказларини ташкил қилиш, сотилаётган автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасига кафолат муддатида, кафолат муддатидан кейинги хизмат кўрсатиш, ички бозорни ускуналар, ихтисослаштирилган инструментлар, жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда сотиш учун эҳтиёт қисмларни етказиб беришни ўз ичига олган зарур даражада сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳисобланади;

жорий йил 1 сентябрга қадар қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида дилерлик марказлари негизида 14 та малака ошириш марказларини ташкил қилиш;

жорий йил 1 сентябрдан бошлаб осма ва тиркама техникаларни йиғув усулида ишлаб чиқариш;

2023 йилда халқаро тан олинган GMS стандартларидан келиб чиққан ҳолда, кластерда замонавий ишлаб чиқариш тизимини жорий қилиш;

2023-2024 йилларда кластердаги мавжуд ишлаб чиқариш ускуналарини босқичма-босқич модернизация қилиш;

2023 йил 1 сентябрга қадар миллий тракторни ишлаб чиқариш бўйича нуфузли хорижий ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш;

2023-2024 йилларда кластер қувватларида чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик соҳаларида талаб юқори бўлган янги осма ва тиркама техникаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


3. "Ўзавтосаноат" АЖ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари ва лизинг компаниялари ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда 2022 йил 15 декабрга қадар "ягона дарча" тамойили асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш, харидни молиялаштириш, субсидиялардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, сервис хизматларидан фойдаланиш ҳамда эҳтиёт қисмларни харид қилиш имкониятини берувчи рақамлаштирилган ягона ахборот порталини (кейинги ўринларда - Рақамлаштирилган ягона ахборот портали) ишга туширсин.


4. Қуйидагилар:

"Texnologmash" МЧЖ устав капиталидаги "Texnolog" АЖга тегишли 100 фоиз улушни номинал қийматида "Ўзавтосаноат" АЖга бериш тўғрисида 2022 йил 3 июнда "Texnolog" АЖ кузатув кенгашининг қарори қабул қилинганлиги;

"Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚКга тегишли Тошкент шаҳридаги бўш турган бино ва иншоотларни туташ ер участкаси билан биргаликда "Uzautocomponents" МЧЖ тасарруфига ўтказиш бўйича 2022 йил 5 апрелда "Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚК иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарори қабул қилинганлиги;

"Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун "Uzautocomponents" МЧЖ томонидан Андижон вилоятида "Машинасозлик ва электротехника саноат хаби"да завод қуриб бериш тўғрисида 2022 йил 6 июнда "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан ягона иштирокчининг қарори қабул қилинганлиги;

"Agregat-Agrotech" МЧЖ устав капиталидаги "Uz-Semyung Ko" АЖ ҚКга тегишли 100 фоиз улушни баҳоланган қийматда "Uzautocomponents" МЧЖга сотиш тўғрисида 2022 йил 3 июнда "Uz-Semyung Ko" АЖ ҚК кузатув кенгашининг қарори қабул қилинганлиги;

"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг "Асакабанк" АЖдан жалб қилинган кредитлар бўйича юзага келган қарздорлиги ва ҳисобланган фоизларини сўндириш мақсадида "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖга тегишли бино ва иншоотлар туташ ер участкаси (кейинги ўринларда - объект) билан биргаликда "Асакабанк" АЖ тасарруфига баҳоланган қийматда ўтказиб берилиши, объектнинг баҳолаш ва кредитдан қарздорлик суммаси ўртасидаги фарқ "Toshkent traktor zavodi" МЧЖга очилган алоҳида ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилиши юзасидан 2022 йил 6 июнда "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг ягона акциядори томонидан қарор қабул қилинганлиги;

"Agregat-Agrotech" МЧЖ, "Ist Batterflay" МЧЖ, "Texnologmash" МЧЖ ва "Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚКларнинг Тошкент шаҳридаги жами 6,1 гектар ер участкаларида 1-иловада назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бошқарув органларининг қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Асакабанк" АЖ, "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ, "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, "Texnolog" АЖ, "Texnologmash" МЧЖ, "Uz-Semyung Ko" АЖ ҚК, "Agregat-Agrotech" МЧЖ, "Uzautocomponents" МЧЖ, "Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚК ва "Ist Batterflay" МЧЖ бошқарув органларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг ("Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг ўтказиладиган қарздорлигини инобатга олган ҳолда) "Асакабанк" АЖдан жалб қилинган кредитлари бўйича юзага келган қарздорлик ва ҳисобланган фоизларни сўндириш мақсадида "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖга тегишли объектни тўлиқ "Асакабанк" АЖ тасарруфига ўтказиб бериш;

"Асакабанк" АЖ балансига қабул қилинган объектнинг баҳоланган қиймати ҳамда "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг "Асакабанк" АЖ олдидаги қарздорликлари ўртасидаги фарқ суммасини уч ой муддатда "Toshkent traktor zavodi" МЧЖга очилган алоҳида ғазначилик ҳисобрақамига ўтказиб бериш;

"Асакабанк" АЖ ёки унинг тизимидаги корхоналар томонидан потенциал инвесторларни, халқаро ва маҳаллий девелопер ва бошқа консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда, объектда Тошкент шаҳрининг архитектура қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида, аҳоли учун кўп қаватли уй-жой ва хизмат кўрсатиш объектлари (савдо мажмуаси, нодавлат таълим муассасалари ва бошқа) барпо этилиши ёки мавжуд ер участкалари ва бино-иншоотларни потенциал инвесторларга сотилишини Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга ошириш;

"Texnolog" АЖга тегишли "Texnologmash" МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушни "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ устав фондидаги давлат улушини ва "Texnolog" АЖнинг устав фондидаги "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ улушини номинал қийматда камайтириш ҳисобига "Ўзавтосаноат" АЖга ўтказиш, бунда ушбу улушнинг номинал қиймати ҳисобига "Ўзавтосаноат" АЖ устав фондидаги Молия вазирлигининг улушини ошириш;

"Uz-Semyung Ko" АЖ ҚКга тегишли "Agregat-Agrotech" МЧЖнинг улушини баҳоланган қийматда "Uzautocomponents" МЧЖга сотиш;

"Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан Андижон вилоятида "Машинасозлик ва электротехника саноат хаби"да қурилган бино ва иншоотларни ажратиш ҳисобига "Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚКнинг Тошкент шаҳри ҳудудидаги бўш турган бино ва иншоотларини туташ ер участкаси билан биргаликда "Uzautocomponents" МЧЖ тасарруфига ўтказиш;

"Асакабанк" АЖ тасарруфига ўтказиб берилаётган объектни 2023 йил 1 апрелга қадар "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖга бепул фойдаланишга бериш;

мазкур қарор қабул қилинган кунда "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган корхона ва ташкилотларга 2023 йил 1 апрелга қадар мавжуд ижара шартларини ўзгартирмасдан, "Асака Капитал Инвест" МЧЖ билан ўрнатилган тартибда ижара шартномалари тузган ҳолда эгаллаб турган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш. Бунда, ушбу объектлар "Асакабанк" АЖ томонидан "Асака Капитал Инвест" МЧЖга оператив бошқарув шартларида топширилади;

"Agregat-Agrotech" МЧЖ, "Ist-Butterfly" МЧЖ, "Texnologmash" МЧЖ ва "Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚКларнинг Тошкент шаҳридаги жами 6,1 гектар ер участкаларида мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш;

мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган лойиҳаларни амалга оширишдан олинган даромадларни "Ўзавтосаноат" АЖ тизимига кирувчи ёки устав фондидаги давлат улуши унга ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган манзилли инвестиция ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини, шу жумладан Андижон вилоятида ташкил этилаётган замонавий металл қуюв цехи лойиҳасини, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ўз вақтида ишга тушириш, дастгоҳ ва ускуналарни янгилаш, дуал таълим тизимини йўлга қўйиш, муддати ўтган ва жорий қарздорликларни қоплаш ҳамда айланма маблағлар билан таъминлаш учун йўналтириш.


6. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ ташкилотдан ташкилотга ўтказиладиган мулк, мулк ҳуқуқлари, шунингдек, давлат улушларини камайтириш ҳисобига мол-мулкларнинг берилишига, жумладан объектни "Асакабанк" АЖ тасарруфига ўтказилиши ва келгусида банк тасарруфидан чиқарилиши реализация сифатида қаралмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товарлар берилишига тенглаштирилади;

"Асакабанк" АЖ тасарруфига ўтказиб берилган объект потенциал харидорларга сотилгунга ёки замонавий инфратузилма объектлари барпо этилиб, ишга туширилгунига қадар, бироқ кўпи билан 2023 йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларининг 50 фоизини тўлашдан озод қилинади.


7. Чирчиқ шаҳридаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари А.М. Бобоев ва "Ўзавтосаноат" АЖ раиси Ш.Б. Умурзаков белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 июлдаги

ПҚ-335-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзавтосаноат" АЖ тизимига кирувчи хўжалик

жамиятларининг Тошкент шаҳри ҳудудидаги

бўшайдиган бино ва иншоотлари жойлашган ер

участкаларида амалга ошириладиган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Манзили

Эгаллаган

майдони,

гектар


Балансда сақловчи

(мулкдор)


Лойиҳанинг мақсади


1.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 61/139

2,4

"Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚК

1. "Kwangjin Autosystems" МЧЖ қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун Андижон вилоятида "Машинасозлик ва электротехника саноат хаби"да қурилган бино ва иншоотларни ажратиш ҳисобига объектни (бино ва иншоотлар, улар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар билан бирга) "Kwangjin Autosystems" МЧЖ қўшма корхонасидан "Uzautocomponents" МЧЖ тасарруфига ўтказиш.


2. "Uzautocomponents" МЧЖ томонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.


2.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 284

1,9

"Texnologmash" МЧЖ

1. "Texnolog" АЖга тегишли "Texnologmash" МЧЖнинг 100 фоиз улушини "Ўзавтосаноат" АЖ устав фондига давлат улушини ошириш ҳисобига номинал қийматда ўтказиш.


2. "Texnologmash" МЧЖ томонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.


3.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 117

1

"Agregat-Agrotech" МЧЖ

1. "Uz-Semyung Ko" АЖ ҚКга тегишли "Agregat-Agrotech" МЧЖнинг улушини олди-сотди шартномасига асосан "Uzautocomponents" МЧЖга ёки унинг корхонасига ўтказиш.


2. "Agregat-Agrotech" МЧЖтомонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.


4.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 7


0,8

"Ist-Butterfly" МЧЖ

1. "Ist-Butterfly" МЧЖ томонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 июлдаги

ПҚ-335-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чирчиқ шаҳридаги қишлоқ хўжалиги

машинасозлиги кластерини ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирнинг номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


Молиявий масалалар

1.

2022 йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларининг сўровномаларига асосан 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштириш.

Молия вазирлиги томонидан 100 млн. АҚШ доллари эквивалентида молиявий ресурсларни тижорат банкларига 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада миллий валютада жойлаштириш.

Бунда, жойлаштирилган ресурсларни қуйидаги йўналишларда сарфлаш:

2022 йил давомида

Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ

88,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги ресурсларни қишлоқ хўжалиги техникалари савдосини молиялаштириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга имтиёзли шартларда ажратиш;

2022 йил

давомида


Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, лизинг компаниялари, "Ўзавтосаноат" АЖ

10,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги ресурсларни қишлоқ хўжалиги техникаларининг эҳтиёт қисмлари савдосини ташкил этиш учун талаб қилинадиган айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ ва/ёки сервис хизматларини кўрсатиш марказларига имтиёзли шартларда ажратиш;

2022 йил

давомида


Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ,

2,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги ресурсларни "Автосаноат Агро Лизинг" МЧЖга ва/ёки сервис хизматлари кўрсатиш марказларига мобиль сервис хизматларини кўрсатиш мақсадида махсус жиҳозланган 100 дона "Дамас" русумли ва 13 дона "Исузу" русумли автомобилларни сотиб олиш учун ажратиш.


2022 йил

15 август


"Автосаноат Агро Лизинг" МЧЖ, сервис марказлари, "Ўзавтосаноат" АЖ

2.

"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг ("Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг ўтказиладиган қарздорлигини инобатга олган ҳолда) "Асакабанк" АЖдан жалб қилинган кредитлар бўйича юзага келган қарздорлик ва ҳисобланган фоизларни сўндириш мақсадида "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖга тегишли бино ва иншоотларини туташ ер участкаси (кейинги ўринларда - объект) билан биргаликда тўлиқ "Асакабанк" АЖ тасарруфига ўтказиб бериш.

1. Объектни белгиланган тартибда баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш.


2022 йил

1 сентябрь

"Ўзавтосаноат" АЖ, "Асакабанк" АЖ, "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Объектни "Асакабанк" АЖга ўтказиб бериш юзасидан "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ бошқарув органлари қарорини расмийлаштириш.


2022 йил

10 сентябрь


3. Объектни "Асакабанк" АЖга расмийлаштириш.


2022 йил

20 сентябрь


4. "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ("Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг ўтказиладиган қарздорлигини инобатга олган ҳолда)нинг "Асака банк" АЖ олдидаги қарздорлиги ва объектнинг баҳоланган қиймати ўртасидаги фарқ суммасини "Toshkent traktor zavodi" МЧЖнинг алоҳида ғазначилик ҳисобрақамига ўтказиб бериш.


2022 йил

1 октябрь

5. "Асакабанк" АЖ тасарруфига ўтказиб берилаётган объект 2023 йил 1 апрелга қадар "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖга бепул фойдаланишга бериш.


2023 йил

1 апрель


6. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган корхона ва ташкилотларга 2023 йил 1 апрелга қадар ижара шартларини ўзгартирмасдан эгаллаб турган майдонлардан фойдаланиш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.


2023 йил 1 апрель

Савдо ва маркетинг масалалари

3.

Кластер ва фермерлар томонидан кредит ва лизинг шартларида харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича кредитни (лизингни) қайтариш муддатини юқори унумли техникалар бўйича 7 йилдан 10 йилгача, қолган техникалар бўйича эса 5 йилдан 7 йилга узайтириш.


1. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

30 август


Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармаси, "Ўзавтосаноат" АЖ


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил 15 сентябрь

4.

"CLAAS", "John Deere", "Case" компаниялари билан ҳамкорликда "Samarqand Avtomobil zavodi" МЧЖ, "UzautoTrailer" МЧЖ, "Uz Truck and Bus Motors" МЧЖ дилерлик марказлари билан кооперация асосида ҳудудларда 14 та замонавий сервис марказлари ва 100 та мобиль бригадаларни ташкил қилиш.

1. Дилерлик марказлари билан дилерлик келишувларини тузиш.


2022 йил

10 август


"Ўзавтосаноат" АЖ

2. Ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ҳамда мобиль бригадаларга зарур асбоб-ускуналарнинг рўйхатини шакллантириш, бозор ҳажми ва нархларни аниқлаш.


2022 йил

15 август


3. Мазкур эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналарнинг марказлашган тартибда харидини ташкил этиш.


2022 йил

20 август


4. Мобиль бригадалар учун махсус жиҳозланган 100 дона "Дамас" русумли ва/ёки 13 дона "Исузу" русумли автомобилларини харид қилиш.


2022 йил

25 август

5. Республикадаги қишлоқ хўжалиги паркидан келиб чиқиб, 100 та мобиль бригадаларни ҳудудлар бўйича тақсимлаш.


2022 йил

25 август

6. Ҳудудларда дилерлар негизида сервис марказларини ташкил қилиш.


2022 йил

1 сентябрь


5.

Эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ва дилерларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш.

1. Қишлоқ хўжалиги техникалари бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг аниқ рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

10 август


"Ўзавтосаноат" АЖ

2. Бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчиларидан ўрнатилган тартибда тижорий таклифларни олиш ва улар билан музокаралар ўтказиш.


2022 йил

15 август


3. Мазкур эҳтиёт қисмларнинг марказлашган тартибда харидини ташкил этиш.


2022 йил

25 август


4. Ҳудудлардаги дилерларга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва уларнинг савдосини ташкил этиш.


2022 йил

1 сентябрь


6.

Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланувчилар ва механизаторларнинг малакасини ошириш мақсадида дилерлик марказлари негизида 14 та малака ошириш марказларини ташкил қилиш.

1. Ҳудудлардаги дилерлик марказларида замонавий ўқув хоналарини ташкил қилиш (ажратиш).


2022 йил

15 август


"Ўзавтосаноат" АЖ, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2. Хоналарни керакли жиҳозлар билан жиҳозлаш.


2022 йил

25 август


3. Малака ошириш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 сентябрь


7.

Рақамлаштирилган ягона ахборот порталини яратиш ва ишга тушириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва иш графигини ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 август


"Ўзавтосаноат" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармаси

2. Техник топшириқ ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2022 йил

1 октябрь


3. Порталнинг демо нусхасини яратиш ва синовдан ўтказиш.


2022 йил

1 ноябрь


4. Синов якунларига кўра порталга зарур ўзгартиришлар киритиш.


2022 йил

1 декабрь


5. Портални тўлиқ ишга тушириш.


2022 йил

15 декабрь


Ишлаб чиқариш масалалари

8.

Осма ва тиркама техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Кластер ҳудудига кўчириб ўтказилган дастгоҳ ва ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш ишларини якунлаш.


2022 йил

20 август


"Ўзавтосаноат" АЖ

2. Осма ва тиркама техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2022 йил

10 сентябрь


9.

Халқаро тан олинган GMS стандартларидан келиб чиққан ҳолда, кластерда замонавий ишлаб чиқариш тизимини жорий қилиш.

1. Кластерда ишлайдиган ходимларни GMS стандартлари асосида ўқитиш.


2022-2023

йиллар

давомида


"Ўзавтосаноат" АЖ

2. Юқори аниқликдаги замонавий ўлчаш ускуналарини ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилиш.


2023-2024

йиллар

давомида


3. GMS стандартларини жорий қилиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этиш (заруратга кўра).


2023 йил

давомида


10.

2023-2024 йилларда кластердаги мавжуд ишлаб чиқариш ускуналарини босқичма-босқич модернизация қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш режа жадвалини ишлаб чиқиш.


2022 йил

10 сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Экспертиза маркази, "Ўзавтосаноат" АЖ

2. Мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, дастгоҳ ва ускуналар учун техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тендер ҳужжатларини шакллантириш.


2022 йил

30 сентябрь


3. Таклифларни кўриб чиқиб, шартномалар тузиш.

2022 йил

30 октябрь


4. Дастгоҳларни олиб келиш, ўрнатиш ва синов жараёнларини якунлаш, ишга тушириш.


Шартнома

шартларига

асосан


11.

Хорижий ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, замонавий миллий тракторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Хорижий трактор ишлаб чиқарувчилардан ўрганиш учун намуналар олиб келиш.


2022 йил

10 сентябрь


"Ўзавтосаноат" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги техникасини ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази

2. Муҳандислик ишларини амалга ошириш.


2022 йил

10 октябрь


3. Техник ҳужжатларни тайёрлаш.


2023 йил

1 январь


4. Миллий трактор прототипини яратиш.


2023 йил

1 апрель


5. Миллий трактор прототипини синовдан ўтказиш.


2023 йил

1 июль


6. Хорижий корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш.


2023 йил

1 сентябрь


7. Оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2023 йил

31 декабрь


12.

Кластер ишлаб чиқариш қувватларида янги турдаги осма ва тиркама техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

1. Лазерли ер текислагич, озуқа и?иғиш комбаи?ни, штангали пуркагич, картошка ковлагич, картошка эккич, озуқа тарқаткич, ўра қазгич ва бошқа турдаги техникаларни ўрганиш мақсадида уларнинг намуналарини ўрнатилган тартибда олиб келиш.


2022 йил

31 сентябрь


"Ўзавтосаноат" АЖ

2. Ўрганишлар натижалари ижобий бўлганда, иқтисодий асослантирилган осма ва тиркама техникалар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


2023 йил

10 апрель


Ташкилий масалалар

13.

"Kwangjin Autosystems" МЧЖ ҚК, "Ist-Butterfly" МЧЖ, "Agregat-Agrotech" МЧЖ ва "Texnologmash" МЧЖларга тегишли жами 6,1 гектар ер участкаларида кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун корхоналарга ижарага берилган ер участкаларини ажратиш.


2022 йил

III чорак


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Кадастр агентлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ

2. Бино ва иншоотларни бузиш, бўшаётган ер участкаларида турар-жой мажмуаларини қуриш ишларини амалга оширишга рухсат бериш.


2022 йил

якунига

қадар


3. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

I чорак


4. Қурилиш ишларининг бошланиши юзасидан Қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясига хабарномани юбориш.


2023 йил

I ярим

йиллик


5. Кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш (барпо этиш).


2023-2024

йилларда


6. Кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш (барпо этиш) ишлари тугагани муносабати билан қабул қилиш-топшириш ишларини амалга ошириш.


2024 йил

давомида


7. Кўп қаватли турар-жой мажмуалардан фойдаланиш бўйича давлат бошқарув органларининг тегишли рухсатларини олиш.


2024 йил

давомида


8. Кўп қаватли турар-жой мажмуалари жойлашган ва унга туташ ер участкасини турар-жой мажмуаларидаги жойларнинг мулкдорларига умумий фойдаланиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини қабул қилиш.


2024 йил

давомида

9. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.


2024 йил

давомида


14.

Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


1. Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда алоқадор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2022 йил

30 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ


2. Ҳукумат қарорини тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш.


2022 йил

якунига

қадар


15.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликда "Саноат ишлаб чиқариш технологиялари" бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш.

1. Ўқув режаси лойиҳасини тайёрлаш.


2022 йил

30 август


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, "Ўзавтосаноат" АЖ


2. Лойиҳани Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига лицензия олиш мақсадида киритиш.


2022 йил

30 сентябрь


3. Қабул қилиш жараёнини ташкил қилиш ва имтиҳонларни ўтказиш.


2022 йил

якунига қадар


4. Ўқитишни бошлаш.


Ўқув

режасига

асосан


16.

"Ist-Butterfly" МЧЖнинг устав фондига берилган мулкий комплекс, шу жумладан бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш.


"Ўзавтосаноат" АЖ устав капиталига берилган Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 7-уй манзилда жойлашган бино-иншоотлар бўйича мулкка эгалик ҳуқуқини "Ist-Butterfly" МЧЖ номига расмийлаштириш.


2022 йил

30 август


Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ


17.

2023-2024 йилларда хорижий университет ва ташкилотлар билан ҳамкорликда машинасозлик соҳасида махсус сертификат бериладиган Дуал таълим марказини ташкил этиш.

1. Соҳа корхоналарининг эҳтиёжларини ўрганиб чиқиш.


2022 йил

30 август


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ

2. Ўқув режаси лойиҳасини тайёрлаш.


2022 йил

15 сентябрь


3. Лойиҳани Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига лицензия олиш мақсадида киритиш.


2022 йил

30 сентябрь


4. Ўқитишни бошлаш.


Ўқув

режасига

асосан


18.

"Auto Spring Components" МЧЖ томонидан чўян бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида "Auto Spring Components" МЧЖнинг устав фондини "Ўзавтосаноат" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига ошириш чораларини кўриш.

1. "Auto Spring Components" МЧЖнинг устав фондини ошириш масаласини "Ўзавтосаноат" АЖнинг кузатув кенгашида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.


2022 йил

15 август


"Ўзавтосаноат" АЖ

2. "Auto Spring Components" МЧЖ бошқарув органларида корхона устав фондини ошириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш.


2022 йил

30 август


3. "Auto Spring Components" МЧЖ устав фондининг оширилиши муносабати билан таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш.


2022 йил

15 сентябрь


19.

Бозорда ўрганишлар (маркетинг тадқиқоти) амалга ошириш мақсадида BYD компаниясининг энергия манбаларида ҳаракатланувчи янги транспорт воситалари намуналари бўйича ўрнатилган тартибда мувофиқликни баҳолаш соддалаштирилган тарзда ўтказилишини таъминлаш.

1. BYD компаниясининг янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини импорт қилиш.


2022 йил

30 август


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзавтосаноат" АЖ

2. Импорт қилинган транспорт воситалари намуналарига тегишли сертификация ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш.


2022 йил

1 октябрь


3. Импорт қилинган транспорт воситалари намуналари юзасидан мувофиқликни баҳолаш соддалаштирилган тарзда ўтказилишини таъминлаш.


2022 йил

1 октябрь


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 июлдаги

ПҚ-335-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4268-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "ғалла ўриш ва пахта териш техникаси, республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, ғалла ва пахта сеялкалари, шунингдек, уч ёки ундан ортиқ омоч корпусларини" сўзлари "республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги ўзиюрар, осма ва тиркама техникаларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги "Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-7-сон қарорида:


а) 2-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "уч ой муддатда" сўзлари "2022 йил якунига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Texnolog" АЖга тегишли "Texnologmash" МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушни "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ устав фондидаги давлат улушини ва "Texnolog" АЖнинг устав фондидаги "Toshkent traktor zavodi" МЧЖ улушини номинал қийматда камайтириш ҳисобига "Ўзавтосаноат" АЖга ўтказиш, бунда ушбу улушнинг номинал қиймати ҳисобига "Ўзавтосаноат" АЖ устав фондидаги Молия вазирлигининг улушини ошириш";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ҳамда унинг ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган, Чирчиқ шаҳрига кўчирилаётган корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери томонидан тайёр ҳолда четдан олиб келинадиган ёки йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан маҳаллийлаштириш даражасига боғланмаган ҳолда мазкур қарорнинг 8-бандида назарда тутилган субсидиялар, истисно тариқасида, 2024 йил 31 декабргача татбиқ этилсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги хусусийлаштириладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхатидан 32 ва 37-позициялар чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, қарз олувчининг лизинг ёки кредит шартномаси барча турдаги комбайнлар ва двигатель қуввати 100 от кучидан кўп бўлган тракторлар учун 10 йил муддатга, қолган тракторлар, осма ва тиркама техникалар учун 7 йил муддатга расмийлаштирилган бўлиши лозим".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июль





















































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск