ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спортни ривожлантириш вазирининг 22.07.2022 й. 10-мҳ-сон "Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2022 й. 3135-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2022 й.

N 3135-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

22.07.2022 й.

N 10-мҳ


БУЙРУҒИ



Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор,

кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини

баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль)  (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур ўзгартиришлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    А. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор,

кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини

баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирларининг (бундан буён матнда педагог кадрлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.".


2. 3-банддаги "касб-ҳунар коллежларини" деган сўзлар "профессионал таълим муассасаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасалари (бундан буён матнда тегишли таълим муассасалари деб юритилади) билан келишилган ҳолда камида 9 кишидан иборат баҳолаш комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.";

тўртинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 14-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи-бешинчи ҳатбошилар тегишли равишда иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. 15-банднинг иккинчи хатбошисидан "паспорт ва таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 18-банддаги "касб-ҳунар коллежи" деган сўзлар "профессионал таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Жисмоний тарбия ўқитувчилари

(инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти

самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг

тизими тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Академик лицей ва профессионал таълим муассасаси

педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини

БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

       

(Академик лицей ва профессионал таълим муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.)

           

20__/20__  ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р


Мезонлар


Балл


1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.


5

2.

Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).


15

3.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.


5

2

4.

Соҳа бўйича берилган тоифалар:

бош ўқитувчи;

етакчи ўқитувчи;

катта ўқитувчи;

мутахассис ўқитувчи.


5

3

2

1


5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

1 та спорт туридан бўлса.


5

2


6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсида;

вилоят миқёсида;

туман (шаҳар) миқёсида;

лицей, профессионал таълим муассасалариаро;

лицей, профессионал таълим муассасалари миқёсида.


5

4

3

2

1


7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш.


2

8.

Лицей, профессионал таълим муассасалариаро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун).


3

9.

Лицей, профессионал таълим муассасаси ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш.


3

10.

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

халқаро мусобақаларда;

республика миқёсидаги мусобақаларда;

лицей, профессионал таълим муассасалариаро мусобақаларда;

лицей, профессионал таълим муассасаларининг ўзидаги мусобақаларда.


5

4

3

2


11.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.


3

12.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш.


2

13.

Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

халқаро миқёсида;

республика миқёсида.


5

3

14.

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.



5

3


15.

Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг лицей, профессионал таълим муассасаси спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).


5

16.

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.


3

17.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

халқаро анжуманда;

республика миқёсидаги анжуманда.


5

3


18.

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:

якка муаллифликда;

ҳаммуаллифликда.


5

3


19.

Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида).


5

20.

Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.


3


Жами:


100

__________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;


__________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;


__________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;


__________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

Комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

Котиб





(Ф.И.О.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 июль























































Время: 0.0370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск