ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ички аудит /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2022 й. 416-сон "Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2022 й.

N 416




ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРНИНГ

ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низом (кейинги ўринларда - Низом) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

вазирлик ва идораларда ички аудит хизматларини ташкил этиш асослари ва тартиби;

ички аудит хизматининг вазифалари ва функциялари;

ички аудит хизмати ходимларига қўйиладиган малака талаблари ва ички аудит тадбирларида иштирок этишга чекловлар;

ички аудит хизматлари томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда молиявий ҳисоботлар шакллантирилишини ўрганиш;

ички аудит хизматининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, ички аудит хизмати фаолияти бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;

аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарларини хабардор қилиб бориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчкоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 август








































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск