ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Гаров. Ипотека. Ушлаб қолиш. Закалат. Кафиллик. Кафолат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2022 й. 420-сон "Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2022 й.

N 420




ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНМАГАН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ

СИФАТИДА ГАРОВГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқцоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сотилган давлат активлари ва ер участкалари бўйича камида 35 фоиз микдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активи ёки ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш тартиби;

тижорат банклари томонидан берилган кредитни харидорга фақат ушбу сотилган давлат активи ҳисобланган корхона (объект) ва (ёки) ер участкаси негизида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларни ривожлантириш учун сарфлаш тартиби;

берилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини тегишли тижорат банки ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мониторинг қилиш тартиби.


3. Тижорат банкларига ушбу қарор талабидан келиб чиқиб кредит еиёсатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 август






















































Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск