ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўгрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2022 й. 420-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 августдаги

420-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига

мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти

сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкагтарига нисбатан тадбиқ этилмайди.


2. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқцоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини ушбу Низом талабларига мувофиқ кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш хуқуқи берилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сотувчи - Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари;


давлат активи - мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлган давлат унитар корхоналари, мулкий мажмуалар, бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, хўжалик жамиятлари устав фонди (устав капитали)да давлат улуши (акция пакети) бўлган давлат мулки;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси (кейинги ўринларда - ер участкаси) - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси;


харидор - хусусийлаштирилаётган давлат активи ва ер участкаси бўйича олди-сотди шартномасини (биржа битимини) тузган томон (юридик ёки жисмоний шахс) ва (ёки) унинг вакили;


дастлабкн тўловнн бир йўла амалга ошириш - савдо голиби томонидан пул маблағларининг қолган қисмини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан:

"Е-auksion" электрон савдо платформаси ва биржа савдоларида сотиб олинган давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун савдо якунланган кундан бошлаб;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорларига асосан сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой муддатда сотиб олиш тўловининг (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) камида камида 35 фоизини тўлаш.


4. Давлат активи ва (ёки) ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ СИФАТИДА БЕРИЛАДИГАН

ДАВЛАТ АКТИВИ ВА ЕР УЧАСТКАСИНИ СОТИШ БЎЙИЧА

ШАРТНОМА ТУЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


5. Давлат активини ва (ёки) ер участкалари бўйича дастлабки тўловни бир йўла амалга оширадиган харидорларга олди-сотди шартномасида қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши лозим:

сотилган давлат активлари ва ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активи ёки ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш;

агар харидор сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлган тақдирда, олди-сотди шартномаси имзоланганидан сўнг харидорларнинг тўловга қобилиятлилигини тасдиқлаш учун унинг томонидан келгуси тўловларни амалга ошириш таъминоти сифатида тўловларнинг қолган қисмига тегишли сугурта компаниясининг тўловни амалга оширмаслик сугурта полиси ва (ёки) тўлов мажбуриятлари бўйича сотувчи олдида жавоб бериш мажбуриятини олиш бўйича учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолатини тақдим этиш;

сотилган давлат активини гаровга қўйган ҳолда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитни ҳаридор фақат акциялари (улушлари) сотилган корхона, объект ва (ёки) ер участкаси негизида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларни ривожлантириш учун сарфлаш ҳамда олинган кредитни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиш;

ушбу Низом доирасида харидор томонидан давлат активи ва (ёки) ер участкаси кредит таъминоти сифатида тижорат банкларида гаровга қўйилган тақдирда, сотувчи ундирувни гаровга қўйилган давлат активига ва (ёки) ер участкасига қаратишга ҳақли эмас.


6. Сотувчи сотиб олиш тўловларининг тўланиши, агар мавжуд бўлса, олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича доимий мониторингни амалга оширади.


7. Давлат активини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати савдолар ўтказилган санадаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори баравари микдоридан келиб чиққан ҳолда олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш муддатига амал қилинади.



3-БОБ. ДАВЛАТ АКТИВИ ВА ЕР УЧАСТКАСИГА

ҲУҚУҚНИ БЕЛГИЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


8. Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси бўйича дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилиб, олди-сотди шартномаси (биржа битими) имзолангандан сўнг харидор уни кредит таъминоти сифатида гаровга кўйиш ҳуқуқидан фойданиш учун сотувчига мурожаат қилади.

Бунда харидор ўз мурожаатига мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган суғурта полисини ва (ёки) сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилиши керак бўлган тижорат банки томонидан маъқулланган учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолатини илова қилади.


9. Сотувчи харидорнинг мурожаатига асосан беш иш кунидан кечикмай "тасарруф этиш хуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан" давлат ордерини тақдим этади.

Бунда давлат активлари ва (ёки) ер участкаларига мулк хуқуқи берилмайди ҳамда уларни бошқача тарзда тасарруф этиш (сотиш, юридик шахснинг устав фондига бериш, алмаштириш, ҳадя қилиш ёки бошқача тарзда бегоналаштириш) тақиқланади.


10. Харидор олди-сотди шартномаси (биржа битими) бўйича қолган сотиб олиш тўловларини тўлиқ тўлаш мажбуриятини, хусусан, таъминотни кафолатлашни, шунингдек, агар мавжуд бўлганда олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мажбуриятини олади.


11. Сотувчи давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини беришни давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун дастлабки 35 фоиз тўлов бир йўла амалга оширилмаганда ҳамда мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган сугурта полисини ва (ёки) учинчи (юридик) шахс кафиллиги ва (ёки) банк кафолати тақцим этилмаганда рад этади.


12. Тижорат банкларида давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида расмийлаштириш "Гаров тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаровга қўйишда сотувчи гаровга қўювчи сифатида иштирок этади.


13. Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкасини тижорат банкларида гаровга қўйишда, унинг гаров баҳоси сотувчи томонидан баҳоланган қийматидан кам бўлмаган миқцорда белгиланади.

Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган санадан бошлаб икки йил муддат ўтган тақдирда, сотувчи томонидан ушбу давлат активи мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатилади ҳамда ушбу баҳолаш қиймати гаровга қўйишда гаров баҳоси сифатида ҳисобга олинади.


14. Тижорат банклари томонидан берилган кредит унинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган давлат акция пакетлари (улушлари) бўлган корхона,бино-иншоотларда ва ер участкасида хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) модернизациялаш учун бутловчи қисмларни яратиш ҳамда реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун мақсадли ишлатилади.


15. Тижорат банклари томонидан ушбу Низом доирасида харидорларга берилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши тегишли тижорат банки ва сотувчи томонидан мониторинг қилинади.


16. Давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган ва сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар "тасарруф этиш ҳуқуқисиз факат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан" давлат ордери берилган ҳаридорлар қўшилган қиймат солиғини мазкур объектларга нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ ўтгандан сўнг тўлайдилар.


17. Гаровга қўйилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда реализация қилинганда тижорат банклари томонидан ажратилган кредит қопланишидан ортган қисми сотувчига ўтказиб берилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

       




Низомга

ИЛОВА



Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига

мўлжалланмаган ер участкаларини кредит

таъминоти сифатида гаровга қўйиш

СХЕМАСИ

          

         

Босқичлар

     


       

Тадбирлар

       


      

Масъуллар

       


      

Ижро муддати

       



































1-босқич


            

Давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун савдо якунланган (қарор асосида олди-сотди шартнома тузилган) кундан бошлаб дастлабки тўловни бир йўла (закалат тўловини инобатга олган ҳолда камида 35 фоиз тўловларни) амалга ошириш.

         


Харидор


Бир ой муддатда



































2-босқич


       

Сотилган давлат активи ва (ёки) ер участкаси бўйича дастлабки тўловни бир йўла амалга ошириб, уни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун сотувчига харидор томонидан тўловларнинг қолган қисмига тегишлисуғурта комианиясининг тўловни амалга оширмаслик суғурта полиси ва (ёки) тўлов мажбуриятлари бўйича сотувчи олдида жавоб бериш мажбуриятини олиш бўйича банк кафолати ва (ёки) учинчи (юридик) шахс кафиллигини тақдим этган ҳолда мурожаат қилиш.

         


Харидор


Харидор

хоҳишига кўра



































3-босқич


       

Мул ҳуқуқини тасдиқловчи "тасарруф этиш ҳуқуқисиз фақат кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи билан" давлат ордерини тақцим этиш.

           


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Беш иш кунида



































4-босқич


              

Давлат активи ва (ёки) ер участкасини гаров таъминоти сифатида расмийлаштириш.

           


Тижорат банки


Белгиланган

муддатда



































5-босқич


Ҳаридорга берилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш.


      

Тижорат банки, Давлат активларини бошқариш агентлиги

          


Белгиланган

муддатда




         

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 август






















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск