ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2022 й. ПҚ-336-сон "Спорт курашларининг олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2022 й.

N ПҚ-336



СПОРТ КУРАШЛАРИНИНГ ОЛИМПИЯ

ТУРЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, спорт курашларини олимпия спорт турлари сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2022-2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини (эркин кураш ва юнон-рум кураши) (кейинги ўринларда - спорт курашлари) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

спорт курашларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни, шу жумладан спортчи аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг спорт курашлари билан шуғулланиши ва профессионал спортчи бўлиши учун уларни жалб қилиш бўйича кенг ташкилий-амалий ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;

спортчиларни замонавий илмий-методик тавсиялар асосида тайёрлаш орқали ўқув-машқ жараёнини ташкил қилиш, уларнинг назарий тайёргарлик ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал маҳоратини шакллантириш, бу борада натижадор хорижий тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни таклиф қилиш;

Бирлашган кураш дунёси тренерлари ва ҳакамларини ўқитиш дастурларидан фойдаланиш орқали профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини тизимли асосда ошириб бориш;

спорт курашлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақаларни тизимли равишда ташкил қилиш, халқаро мусобақаларда иштирок этиш, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қўлга киритиш ва ҳар Олимпия ва Осиё ўйинлари циклида уларнинг сонини кўпайтириб бориш;

спортчиларнинг профессионал маҳоратини ва тренерларнинг касбий малакасини ошириш учун спорт курашлари бўйича хорижий мактаблар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш, спорт курашларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш.


2. Спорт курашларининг олимпия турларини 2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари;

спорт федерация (ассоциация)лари, жамғармалар, клублар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича):

ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро спорт мусобақалари;

ўсмирлар ўртасида "Uzbekistan-Grand Prix" халқаро спорт мусобақалари;

катталар ўртасида "New Uzbekistan" халқаро спорт мусобақалари;

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида "Вазир кубоги", Давлат хавфсизлик хизмати тизимида "Раис кубоги", Миллий гвардия тизимида "Қўмондон кубоги", маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги", "Вилоят ҳокими кубоги" ва "Тошкент шаҳри ҳокими кубоги" мусобақалари ўтказилади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев), тегишли масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

халқаро спорт мусобақалари 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилишини таъминласин;

халқаро спорт мусобақаларида маҳаллий курашчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган чет эллик кучли курашчилар, халқаро даражадаги тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

юқоридаги мусобақаларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов) юқоридаги мусобақаларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб этиш чораларини кўрсин.


4. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

ўз тизимларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида уч босқичли (туман/шаҳар, вилоят ва республика) "Вазир кубоги", "Раис кубоги", "Қўмондон кубоги", "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги", "Вилоят ҳокими кубоги" ва "Тошкент шаҳри ҳокими кубоги" спорт мусобақалари ўтказилишини таъминласин, шунингдек, ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантириш чораларини кўрсин;

мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро спорт мусобақаларининг юқори савияда ташкил этилишида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясига ҳар томонлама яқиндан ёрдам кўрсатсин.

5. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг:

ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида уюштириладиган "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларининг дастурларига спорт курашларини киритиш;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт курашлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг амалдаги давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов) ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С. Абдувалиев) билан биргаликда:

а) 2023 йилдан бошлаб:

спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича, шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этсин. Бунда, мазкур секция ва бўлимларни ташкил қилишга собиқ болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиалларини мақбуллаштириш ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қолган бюджет маблағлари йўналтирилади;

спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ғолиблари ва совриндорларининг (1-3-ўринлар), қоида тариқасида, биринчи навбатда халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишини таъминласин;

спорт курашлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ва уларнинг захира таркибларининг маҳаллий спортчилардан шакллантирилишига алоҳида эътибор қаратсин;

спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида иштирок этадиган спортчиларнинг натижалари хорижий малакали ҳакамлар томонидан баҳоланишини йўлга қўйсин;

б) спорт курашлари бўйича миллий терма жамоаларнинг бош тренерлари иштирокида ҳудудларда йил давомида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этсин;

в) замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув машғулотлари ташкил этсин.


7. 2022-2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари тўлақонли фаолият юритиши учун зарур чораларни кўрсин, шу жумладан уларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;

аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт курашларини оммалаштириш мақсадида туман (шаҳар) ва вилоят миқёсида ҳаваскорлар ўртасида спорт курашлари бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил қилсин ва ушбу мақсадлар учун тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан маблағ йўналтирсин;

2022-2023 йилларда спорт курашлари ривожланган ҳудудларда спорт курашлари бўйича ҳаваскор ва профессионал спортчилардан иборат бўлган клубларни ташкил этиш;

маҳаллий ёш тренерлар ва истиқболли спортчиларнинг спорт курашлари бўйича хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари ва спорт мусобақаларида иштирок этиши билан боғлиқ жараёнларни тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирсин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов):

спорт курашлари бўйича ўтказиладиган жаҳон, қитъа чемпионатлари, халқаро мусобақаларни, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказиладиган вилоят ва республика биринчиликлари ҳамда халқаро спорт мусобақаларини мунтазам равишда ёритиш чораларини кўрсин;

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид теле- ва радио дастурлар, спортчиларнинг профессионал фаолияти ҳақида махсус кўрсатувлар ва мақолалар тайёрласин, ўтказиладиган брифинг ва пресс-конференцияларни ёритиб борсин.


10. Миллий антидопинг агентлиги (А. Садиков) бир ой муддатда спорт курашлари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни тасдиқласин ва амалиётга жорий қилсин:

спортчилар ва тренерларни "шаффоф спорт"га тарғиб қилиш;

спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан тўғри фойдаланиш борасида спортчилар, тренерларнинг маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш;

спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш;

спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси С.К. Абдувалиев белгилансин ва уларга қуйидаги вазифалар юклансин:

иқтидорли ёшларни танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спорт курашчилари сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудларда спорт курашлари инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни белгилаш;

спорт курашларини таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш;

спорт курашлари бўйича мусобақаларни ўтказиш, ушбу йўналишда халқаро ва чет эл ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш;

2022-2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига тўлақонли эришиш;

ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини ҳар ярим йилда камида бир марта танқидий муҳокама қилиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш.


12. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июлдаги

ПҚ-336-сон қарорига

1-ИЛОВА



Спорт курашларининг олимпия турларини

2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш

ДАСТУРИ

          

N

        

Чора-тадбирлар

      

Амалга ошириш

механизмлари

                  

Амалга ошириш муддатлари

       

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул ижрочилар

       

1.

Спорт курашлари ривожланмаган ҳудудларда ушбу спорт турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Ҳудудларда спорт курашларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва муаммоларни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

сентябрь


Ижрочилар

маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Спорт курашлари ривожланмаган ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш, спорт-таълим муассасалари ва клубларининг қамрови ва ресурс таъминоти, аҳолининг спорт курашларига бўлган қизиқишини ўрганиш.


2022 йил

сентябрь-

октябрь


3. Ҳудудларда спорт курашларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

ноябрь

2.

Спорт курашлари билан шуғулланувчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш.

1. Курашчилар ва тренерлар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасига жойлаштириш.


2022 йил

декабрь


Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов, М.Исмаилов), Адлия вазирлиги (Х.Мелиев), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)

2. Спорт курашлари бўйича фаолият кўрсатаётган клубларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш.


2022 йил

октябрь


3. Таҳлил асосида натижадорлиги паст бўлган бош тренерлар ва мутахассислар ўрнини юқори натижадор хорижий тренерлар ва мутахассислар билан тўлдириш. Улар иштирокида маҳорат дарслари, семинар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш.


Режага асосан


3.

Спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия коллежларида спорт курашлари бўйича секция ва бўлимлар ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш.


1. Спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия коллежларида фаолият кўрсатаётган спорт курашлари секция ва бўлимларини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

ноябрь


Ижрочилар

маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Хатлов натижаларига кўра қуйидагиларни:

спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича;

ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этиш.


3. Ташкил этилган секция ва бўлимларни спорт-таълим муассасаларига тренерлар учун ажратилган штат бирликлари доирасида спорт курашлари бўйича тренерлар билан таъминлаш.


2023 йилдан

бошлаб


Ижрочилар

маблағлари

4.

Ҳудудларда спорт курашлари бўйича иқтидорли ёшларни танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.


1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш.


2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш.


2022 йилдан

бошлаб доимий

Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида спорт курашларини оммалаштириш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги таълим ташкилотларида спорт курашлари бўйича клублар ташкил этиш ва малакали тренерлар билан тўлдириш.


2022 йилдан

бошлаб доимий


Ижрочилар

маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)

2. Ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида ўтказиладиган "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт мусобақаларида ўтказиладиган спорт турлари рўйхатига спорт курашларини киритиш.


2022 йил

декабрь

6.

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига спорт курашлари бўйича пухта тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чоралар кўриш.


1. Спорт курашлари турлари бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.


2022 йилдан

бошлаб


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)

2. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси томонидан 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

сентябрь


3. Дастурга мувофиқ терма жамоа аъзолари учун республикада маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.


4. Терма жамоа аъзоларини нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.


2022-2024

йиллар давомида

7.

Спорт курашлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрлар ўртасида тажриба алмашиш.


1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида спорт курашлари турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш.


2022/2023

ўқув йилидан бошлаб режага асосан

Ижрочилар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)

8.

Спорт курашлари бўйича ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни жорий қилиш, ёш тадқиқотчиларни илмий фаолиятга жалб этиш.


1. Ёш тадқиқотчиларни спорт курашлари бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш.


2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ спорт курашларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳалар танловини ташкил этиш.


3. Спорт курашлари билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган замонавий ўқув адабиётлари ва қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда нашр этиш.


2023/2024

ўқув йилидан бошлаб

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)

9.

Спорт курашлари турларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


1. Спорт курашлари турларини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва танлов эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этиш.


2. Тақдим этилган лойиҳа мавзуларини саралаб олиб, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловини эълон қилиш.


3. Танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳа ижрочилари таркибига ёш тадқиқотчиларни жалб қилиш.


2023/2024

ўқув йилидан бошлаб

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов) Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ш.Турдикулова)


10.

Спорт курашлари билан шуғулланишни оммалаштириш ва ривожлантириш.


1. Ҳар бир ҳудудда 23 май - Спорт курашлари кунига бағишлаб мусобақалар ва флешмоблар ташкил этиш.


Ҳар йили

май


Ижрочилар

маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)


2. Аҳолига қулай жойларда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва Интернет сайтларида спорт курашлари иншоотлари (заллар, клублар) тўғрисидаги маълумотларни локация кўрсатилган ҳолда жойлаштириш.


2022 йил

августдан бошлаб, доимий

11.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда спорт курашлари турларини ривожлантириш ва оммалаштириш.


1. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия тизимида спорт курашларини оммалаштириш ва ривожлантириш, ҳарбий хизматчи ва ходимларини ушбу спорт турларига кенг жалб қилиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

сентябрь


Ижрочилар

маблағлари

Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)


2. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни спорт курашлари бўйича хорижий мамлакатларда фойдаланилаётган ўқув-услубий қўлланмалар, адабиётлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминлаш.


2022 йил

ноябрь


3. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш.


2022-2024

йиллар давомида

12.

Бирлашган кураш дунёси, Осиё спорт курашлари федерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг спорт курашлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.


1. Бирлашган кураш дунёси, Осиё спорт курашлари федерациясининг масъул лавозимларига мамлакатимиздаги спорт курашлари турлари бўйича етук мутахассис, спортчи ва тренерлари орасидан номзодларни илгари суриш.


2. Спорт курашлари бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, жумладан АҚШ, Арманистон, Венгрия, Грузия, Куба, Озарбайжон, Россия, Туркия, Эрон, Япония ва бошқа давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.


2022 йилдан

бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)


13.

Ўзбекистонда анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.


1. Ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро спорт мусобақаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш.


2023 йил

март


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Сурхондарё вилояти (У.Қосимов) ва Тошкент шаҳар (Ш.Умурзаков) ҳокимликлари

2. Ўсмирлар ўртасида "Uzbekistan-Grand Prix" халқаро спорт мусобақаларини Термиз шаҳрида ўтказиш.


2023 йил

июнь


3. Катталар ўртасида "New Uzbekistan" халқаро спорт мусобақаларини Нукус шаҳрида ўтказиш.


4. Ҳар бир халқаро спорт мусобақаси ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш.


2023 йил

октябрь


14.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали спорт курашларини кенг тарғиб қилиш.


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканалида спорт курашлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида "Спорт курашлари" махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида спорт курашларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

спорт журналистларининг спорт курашлари ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.


Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш -

2022 йил

сентябрь


Амалга ошириш - 2022-2024 йиллар давомида


Ижрочилар

маблағлари


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш.Қудратхўжа), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев) Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси (С.Абдувалиев)

2. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг веб-сайтини янгилаш, видеороликларни жойлаштириш, унинг ижтимоий тармоқлар ва видеохостинглардаги саҳифасини очиш.


2022 йил

ноябрь

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари


          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 июлдаги

ПҚ-336-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2024 йилларда спорт курашларининг

олимпия турларини ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

        

N

  

Кўрсаткичлар

   

Ўлчов

бирлиги

   

Йиллар кесимида

   

Масъул ижрочилар

    

2022

   

2023

    

2024

    

2025*

    

1.

Спорт-таълим муассасаларида спорт курашлари билан шуғулланувчилар, шу жумладан


Нафар

14 853

15 740

17 320

19 060

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

эркин кураш бўйича


8 969

9 500

10 450

11 500

юнон-рум кураши бўйича


5 884


6 240

6 870

7 560

2.

Спорт-таълим муассасаларида спорт курашлари билан шуғулланаётган аёллар, шу жумладан


Нафар

642

700

770

840

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

эркин кураш бўйича


642

700

770

840

3.

Спорт-таълим муассасаларидаги спорт курашлари бўлимлари (секциялари, гуруҳлари), шу жумладан


Сон

1 304

1 375

1 450

1 550

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

эркин кураш бўйича


802

825

850

900

юнон-рум кураши бўйича


502

550

600

650

4.

Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида спорт курашлари бўйича ташкил этиладиган мусобақалар, шу жумладан


Сон

10

12

14

16

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

эркин кураш бўйича


5

6

7

8

юнон-рум кураши бўйича


5

6

7

8

5.

Спорт курашлари бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш, шу жумладан


Сон

12

14

16

18

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

эркин кураш бўйича


6

7

8

9

юнон-рум кураши бўйича


6

7

8

9

6.

Ўзбекистонда спорт курашлари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш, шу жумладан


Сон


2

2


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

эркин кураш бўйича



1

1


юнон-рум кураши бўйича



1

1


7.

Спорт-таълим муассасаларидаги спорт курашлари бўйича тренерлар, шу жумладан


Нафар

721

778

846

918

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

эркин кураш бўйича


435

478

526

578

юнон-рум кураши бўйича


286

300

320

340

8.

Спорт-таълим муассасаларидаги спорт курашлари бўйича олий маълумотли тренерлар


Фоиз

(жами тренерлар сонига нисбатан)


60

65

75

85

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

9.

Спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар


Нафар

8

9

10

11

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

10.

Спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган спорт курашлари бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Фоиз

(жами ҳакамлар сонига нисбатан)


8

9

10

11

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

            

*) Прогноз кўрсаткич..



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июль






























































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск