ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

Давлат статистика қўмитасининг 01.07.2022 й. 20-mb-сон "Cтатистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.07.2022 й. 3312-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2022 й.

N 3312-2




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.07.2022 й.

N 20-mb


ҚАРОРИ



Cтатистика ҳисоботини электрон шаклда

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги ва 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3312, 2021 йил 16 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/3312/0684-сон) билан тасдиқланган Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитасининг раиси                              Б.А. Бегалов






Қарорга

ИЛОВА



Статистика ҳисоботини электрон шаклда

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"респондентнинг номи ва идентификацион кодлари (солиқ тўловчининг идентификация рақами - СТИР (юридик шахслар учун), корхона, ташкилотнинг асосий коди - КТУТ, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами - ЖШШИР (жисмоний шахслар учун);".


2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган респондентнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланган ва ўзида мажбурий реквизитларни тўлиқ акс эттирган электрон шаклдаги статистика ҳисоботи респондентдан чиқувчи ҳужжат деб ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июль
















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск