ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.2022 й. ПҚ-344-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2022 й.

N ПҚ-344



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ УЧУН

КАДРЛАР ЗАХИРАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

          

      

Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш салоҳиятини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 августдаги

ПҚ-344-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4375-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи-саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг "Темурбеклар мактаби" учун йиллик қабул квотаси 150 кишини ташкил этади. Бунда:

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари учун қўшимча контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва фуқаро таркибидаги ходимлар штат бирликлари тегишли равишда Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинма (қўшин)ларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ажратилади;

ушбу банднинг олтинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш тизимида "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади";


б) 3-илованинг 77-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"77. Молиялаштириш маблағлари "Темурбеклар мактаби" ихтиёрида бўлиб, улардан қонунчилик ҳужжатларига ва "Темурбеклар мактаби" уставига мувофиқ мустақил равишда фойдаланилади.

Ҳар бир "Темурбеклар мактаби"да юқори касб маҳоратига эга бўлган ва таълим-тарбия жараёнига шахсан аниқ ҳисса қўшаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, ходимларга мукофотлар тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларни рағбатлантириш учун бюджет маблағлари ҳисобидан Директор жамғармаси ташкил этилади.

Директор жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


в) 4-иловада:


қув курси" блоки "106 (1-5-100-0)" рақамларидан кейин "(158 (1-7-150-0)****)" рақамлари билан тўлдирилсин;


"Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари - ўқув бўлими бошлиғи 1 (0-0-0-1)" блокидан "- ўқув бўлими бошлиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


қув бўлими бошлиғи ўринбосари 1 (0-0-0-1)" блоки "Ўқув бўлими 2 (0-0-0-2)" блоки билан алмаштирилсин;


қув бўлими котиби 1 (0-0-0-1)" блоки чиқариб ташлансин;


"Аниқ фанлар кафедраси 16**(0-0-0-16)" блокидаги "кафедраси" сўзи "ўқув қисми" сўзи билан алмаштирилсин;


"Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси 12**(0-0-0-12)" блокидаги "кафедраси" сўзи "ўқув қисми" сўзи билан алмаштирилсин;


"Автомобиль секцияси" блокидаги "5 (0-1-0-4)" рақамлари "5** (0-1-0-4)" рақамлари билан алмаштирилсин;


изоҳ қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:


"****) ўқувчилар сони 150 кишини ташкил этадиган "Темурбеклар мактаби" учун";

"***** ўқувчилар сони 150 кишини ташкил этадиган "Темурбеклар мактаби" учун ўқув гуруҳлари сони 6 тадан иборат бўлади";


"Шахсий таркиб сони" жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

        

Шахсий таркиб сони

         



Жами

Офицерлар

Сержантлар таркибига мансуб контракт

бўйича ҳарбий хизматчилар


Ўқувчилар

Ишчи ва хизматчилар

қитувчилар)



         

Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик

хизмати "Темурбеклар мактаби"

         



300


3

13

200

84 (32)



        

Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ва Миллий гвардия "Темурбеклар мактаби"

         



404


3

17

300

84 (32)

".

       

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4910-сон қарорининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 17-банди Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар тизимидаги ҳарбий-академик лицейлар ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги академик лицейларнинг ("Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари, Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва "Ёш чегарачи" ҳарбий-академик лицейи бундан мустасно) фуқаро таркибидаги (шаҳодатланмаган) маъмурий бошқарув, педагог ва бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 август



















































Время: 0.1793
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск