ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Кафолатлар ва компенсация тўловлари. Хизмат сафарлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 й. 424-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2022 й.

N 424



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ХИЗМАТ САФАРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича "йўл харитаси"нинг 24-бандида хизмат сафари харажатларини ҳисоблаш ва уларни молиялаштириш тартиби ва нормативларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ходимларни хизмат сафарига юбориш тартиби;

хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;

хизмат сафарига юборилган ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

хизмат сафарига кетаётган ва хизмат сафаридан қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш бўйича махсус электрон журналлар юритиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда хизмат сафари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқсин ҳамда ишга туширсин.

Бунда:

мобил илова орқали хизмат сафарида бўлган ходимнинг транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва бошқа харажатлари харид чекининг фискал белгиси матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида онлайн тарзда ҳисобга олинади ҳамда хизмат сафари харажатларини автоматик равишда ҳисоблаш учун "ЎзАСБО" дастурий мажмуасига узатилади;

дастурий таъминотда ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ҳамда ходимлар хизмат сафарига юборилганлиги тасдиқлангандан сўнг меҳмонхона харажатлари бўйича меҳмонхоналарга тўланадиган тўловлар пул ўтказиш йўли билан автоматик равишда ўтказиб берилади.


4. Хизмат сафари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда бюджет ташкилотлари ҳамда меҳмонхоналар ўртасида республика ҳудудида хизмат сафарига юборилган ходимларни турар жойдан фойдаланишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва тўловларни амалга ошириш бўйича электрон модулни яратсин ҳамда дастурий таъминотга интеграция килинишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси "Soliq.uz" дастури орқали матрицали штрих код (QR-код)ли харид чеклари ёрдамида хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи маълумотлар "ЎзАСБО" дастурий мажмуасига узатилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 август







































Время: 0.0020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск