язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти/ Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 декабрдаги

595-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб

бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга

олишни юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларни шахсий ҳисобга қўйишни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асосини, принциплари ва механизмларини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


фуқароларни шахсий ҳисобга олиш (кейинги ўринларда матнда "шахсий ҳисобга олиш" деб юритилади) - жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ҳар бир қатнашчиси тўғрисидаги маълумотларни ташкил этиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;


жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи (кейинги ўринларда матнда "бадал киритувчи" деб юритилади) - жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фойдасига бадаллар киритаётган иш берувчи юридик шахс ёки жисмоний шахс;


шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи - фуқаронинг Халқ банкидаги эгаси ёзилган шахсий ҳисобварағи бўлиб, бадал киритувчиларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ва улардан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўланадиган шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб қўшилган фоизлар ана шу ҳисобварағига келиб тушади ва унда ҳисобга олинади;


жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи - унинг фойдасига жамғариб бориладиган пенсия тизимига бадаллар киритиладиган (унинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар ўтказилади), шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс;


жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси - фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашишини тасдиқловчи ҳужжат, унда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг асосий реквизитлари кўрсатилади ва ушбу ҳисобварағида пул маблағларининг ҳаракати акс эттирилади.


3. Қуйидагилар шахсий ҳисобга олишнинг мақсадлари ҳисобланади:

фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашиши тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинишининг тўлиқлигини таъминлаш, бадал киритувчилар томонидан шахсий пенсия тўловларини олувчи фойдасига амалга ошириладиган шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар киритиш даврлари ва миқдорлари, маблағларни жойлаштиришдан олинган фоизли даромадлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам шу жумлага киради;

жамғариб бориладиган пенсия тизимининг қатнашчилари ва уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига омонатлари тўғрисидаги Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасини яратиш;

маблағларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўғри ўтказилганлигини тезкор назорат қилиш учун шарт-шароитлар яратиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиларига жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тайинлаш тартибини соддалаштириш ва тартиб-қоидасини тезлаштириш.


4. Шахсий ҳисобга олиш қуйидаги принципларга асосланади:

жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобининг мажбурийлиги, тўлиқлиги ва тезкорлиги;

шахсий ҳисобга олиш маълумотларининг махфийлиги, ушбу маълумотлардан фақат жамғариб бориладиган пенсия тизими мақсадлари учун фойдаланиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари бўлган фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги ўзларининг ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши.



II. ШАХСИЙ ҲИСОБГА

ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки шахсий ҳисобга олишни амалга оширувчи ҳисобланади.


6. Шахсий ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш;

иш даврлари (ўзгаришлар) ва ҳисобга олингандан кейинги иш даври учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўлаш миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;

жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдорини белгилаш ва унга тузатиш киритиш жараёнини ахборот билан таъминлаш.


7. Иш берувчилар, шунингдек, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга ошираётган фуқаролар учун жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашиш мажбурий ҳисобланади, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса.

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Халқ банкининг филиали фуқаро жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олингандан бошлаб икки иш куни мобайнида жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини расмийлаштиради.

10. Иш берувчи тегишли хабарнома келган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини, илова қилинадиган ведомостни олади ва улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ходимларга беради. Ходим жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олганлиги тўғрисида илова қилинадиган ведомостга имзо чекади. Илова қилинадиган ведомость тўлдирилгандан кейин беш кун муддатда Халқ банки филиалига қайтарилади.

Агар иш берувчи ходим узоқ вақт бўлмаганлиги муносабати билан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини унга бериш имкониятига эга бўлмаса, иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги ёзувларни текширади, илова қилинадиган ведомостда бўлмаган ходим учун имзо қўяди ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бўлмаган ходимга топшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.

11. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобда турган (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига эга бўлган) ходимни ишга қабул қилишда, ходим иш берувчига ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

12.

Ҳисобга олингандан кейин ихтиёрий тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи шахсга беш иш куни мобайнида унинг шахсий имзоси остида жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси берилади.


13. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи тўғрисидаги қуйидаги умумий маълумотларни ўз ичига олади:

а) бир вақтнинг ўзида жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг ҳам тартиб рақами ҳисобланган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами;

б) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ҳисобга олиш пайтидаги фамилияси, исми, отасининг исми;

в) жинси;

г) туғилган санаси ва жойи;

д) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ҳисобга олиш пайтида мавжуд бўлган паспортининг серияси ва рақами;

е) жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш санаси;

ж) қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ҳисобга олишдан чиқариш санаси;

з) ҳисобга олган Халқ банки филиалининг номи.

Мазкур банднинг "б" ва "д" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар ўзгарганда шахсий ҳисобга олиш маълумотларига тегишли қўшимчалар киритилади.


14. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобга олиш тўғрисидаги махсус маълумотлар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар миқдори ва уларни тўлаш даврларини акс эттиради ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар амалга оширилган даврлар (ойлар);

б) иш берувчи томонидан тақдим этилган ахборотга мувофиқ шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар улардан амалга оширилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори;

в) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ҳисобланган ва тўланган бадаллар суммаси;

г) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси;

д) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўланган жамғариб бориладиган пенсия тўловлари суммаси.

Мазкур банднинг "а"-"г" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар янги маълумотлар пайдо бўлишига қараб мунтазам равишда тўлдирилади ва ўзгартирилади.


15. Шахсий ҳисобга олишни юритиш учун қонун ҳужжатларига ва идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ киритиладиган бошқа маълумотлардан ҳам фойдаланиш мумкин.


16. Ҳар бир иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этаётган ходимлар реестрини жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси форматида электрон ҳужжат сифатида шакллантириши иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий "тадбиркорлик субъекти кабинети" ёхуд Интернет тармоғининг реестрни юбориш имконини берувчи бошқа сайтлари орқали бевосита жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасига юбориши шарт.

Кўрсатиб ўтилган электрон ҳужжат тушган пул маблағларини фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Иш берувчи томонидан тузилган реестрнинг қоғоз манбасидаги асл нусхасини раҳбар ва бош бухгалтер имзолайди ва иш берувчида сақланади.

17. Реестрни жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасига киритиш жараёнида хатолар ва тафовутлар аниқланган тақдирда ушбу реестр қабул қилинмайди ва автоматик режимда хатоларни тузатиши ёки тафовутларни бартараф этиш учун иш берувчига қайтарилади.

Иш берувчи қайтарилган реестрдаги хатоларни тузатади ёки тафовутларни бартараф этади ҳамда уч кун муддатда иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда такроран тақдим этади ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий "тадбиркорлик субъекти кабинети" ёхуд Интернет тармоғининг реестрни юбориш имконини берувчи бошқа сайтлари орқали юборади.

Агар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача иш берувчи реестрга тузатиш киритиш чораларини кўрмаса, Халқ банки филиали бу ҳақда давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органини чора кўриш учун хабардор қилади.

18. Ходим ишдан бўшаган тақдирда иш берувчи бир ҳафта муддатда Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи филиалига тегишли маълумотларни юборади.


19. Корхона тугатилган тақдирда иш берувчи бу ҳақда Халқ банки филиалини хабардор қилади ва ходимларни шахсий ҳисобга олиш учун зарур бўлган маълумотларни юборади.

Тадбиркорлик субъекти - юридик шахс ихтиёрий тугатилган тақдирда тугатиш тўғрисида Халқ банки филиали юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган орган томонидан хабардор қилинади.

20. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий асосда қатнашадиган фуқаролар Халқ банкининг филиалига тўлов ҳужжатининг нусхаси билан биргаликда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўланган бадаллар тўғрисидаги маъмлумотларни тақдим этади. Маълумотлар фуқаронинг танловига кўра исталган вақтда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағига бадаллар тўланиши билан бир вақтда тақдим этилади.


21. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи вафот этган тақдирда иш берувчи ёки олувчининг меросхўрлари белгиланган тартибда фуқаролик ҳолатини қайд этиш ёзувлари органи томонидан берилган олувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида Халқ банки томонидан белгиланадиган шакл бўйича маълумотларни Халқ банки филиалига тақдим этади.


22. Шахсий ҳисобга олиш ҳужжатлари раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ёзма шаклда тақдим этилади ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий "тадбиркорлик субъекти кабинети" орқали электрон шаклда юборилади. Электрон шаклда юборилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо мавжуд бўлган тақдирда юридик кучга эга бўлади.

23. Иш берувчилар, шунингдек ихтиёрий асосдаги жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган молиявий ҳисобот ҳужжатларини сақлаш қоидаларига мувофиқ сақланади.

Шахсий ҳисобга олиш ҳужжатларини сақлаш муддати тамом бўлгандан кейин уларни йўқ қилиш жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасида мавжуд бўлган маълумотлар билан танишгандан (компьютердан чиқарилган шаклда тақдим этилади) ва унга танишиш санасидаги ҳолат бўйича шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан кўчирма топширилгандан кейин амалга оширилади.


III. ШАХСИЙ ҲИСОБГА ОЛИШНИ

ЮРИТИШ ВА ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


24. Халқ банки иш берувчи томонидан реестр тақдим этилгандан кейин электрон тўлов ҳужжатида кўрсатилган суммаларни ва реестрда кўрсатилган бадалларнинг якуний суммасини солиштиради ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси орқали фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий равишда иштирок этаётган фуқаролардан тушган шахсий ҳисобга олиш маълумотлари тегишли мурожаат Халқ банки филиалига тушган кунда текширилади ва жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказилади.


IV. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТИЗИМИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиси бўлган фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида мавжуд бўлган маълумотларни Халқ банки филиалидан бир йилда бир марта бепул, шунингдек ўз сўровига кўра исталган вақтда олиш;

исталган вақтда сўров бўйича шахсий ҳисобга олиш учун иш берувчи томонидан Халқ банки филиалига тақдим этилган маълумотларнинг нусхасини иш берувчидан олиш;

ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида мавжуд бўлган маълумотларга, шу жумладан ўтказилган жамғариб борилган пенсия бадаллари суммасига рози бўлмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тузатиш тўғрисидаги ариза билан иш берувчига, Халқ банкига, ёхуд судга мурожаат қилиш.


26. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти қатнашчилари бўлган фуқаролар қуйидагиларга мажбурдир:

жамғариб бориладиган пенсия тизмида ўз вақтида шахсий ҳисобга олишда туриш;

ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги мавжуд маълумотлар ўзгарганлиги, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида иш берувчига ёки Халқ банкининг филиалига маълум қилиш;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини зарур тартибда сақлаш.


27. Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиларини ишга қабул қилишда улардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини кўрсатишни талаб қилиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобда турмаган ходимлардан мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи шахслар тўғрисидаги ўзи томонидан тақдим этилган маълумотларни тегишли органлар билан келишган ҳолда тўлдириш ва аниқлаштириш;

фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан сўраш ва олиш.


28. Иш берувчи қуйидагиларга мажбурдир:

мазкур Низомга мувофиқ жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатда Халқ банкига тақдим этиш;

Халқ банки тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ходимларнинг расмийлаштирилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини олиш ва уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилишини таъминлаш;

ҳисобланган бадалларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўз вақтида ва тўғри ўтказиш;

ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган бадаллар суммаси тўғрисида Халқ банкига тақдим этилган маълумотлар нусхаларини ходимнинг талабига кўра бепул бериш;

ходимга берилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси реквизитларининг ходимнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат реквизитларига мувофиқлигини назорат қилиш.

29. Халқ банки қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

иш берувчилар ва жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиларидан мазкур Низомда белгиланган маълумотлар ўз вақтида ва тўғри тақдим этилишини талаб этиш;

фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан сўраш ва олиш.


30. Халқ банки қуйидагиларга мажбурдир:

белгиланган муддатларга риоя қилган ҳолда мажбурий ва ихтиёрий тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган фуқароларни шахсий ҳисобга олишни таъминлаш;

жамғариб бориладиган пенсия тизимига бадаллар тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ва ягона маълумотлар электрон базасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;

шахсий ҳисобга олиш маълумотлари, шу жумладан бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари (сўровномалар, реестрлар ва бошқалар) ишончли сақланишини таъминлаш;

мазкур Низомда белгиланган маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўловчилар томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизимига тақдим этилишининг тўғрилигини, шу жумладан уларнинг ҳисобга олиш маълумотларининг тўғрилиги тақдим этилиши устидан назорат қилиш;

фуқароларнинг сўровига кўра жамғариб бориладиган пенсия тизимида жамғарилган бадаллар тўғрисидаги маълумотларни бепул бериш ва фуқароларни уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати тўғрисида бир йилда бир марта мажбурий тартибда хабардор қилиш;

молия ва солиқ органларига уларнинг буюртманомалари бўйича жамғариб бориладиган пенсия тизимига тегишли уларга юкланган назорат функциялари ушбу органлар томонидан амалга оширилиши учун зарур бўлган умумлаштирилган маълумотларни тақдим этиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари бўлган фуқароларга ва иш берувчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шахсий ҳисобга олиш технологиясини, шаклларни тўлдириш ва маълумотларни тақдим этиш тартибини тушунтириш;


31. Халқ банкининг мазкур Низомга мувофиқ шахсий ҳисобга олиш маълумотларини тўплаш, сақлаш, бериш ва улардан фойдаланишда қатнашадиган раҳбарлари ва мансабдор шахслари ахборотнинг махфийлигига риоя қилишга мажбурдир.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларни шахсий ҳисобга олиш маълумотлари Халқ банки томонидан "Банк сири тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда тақдим этилиши мумкин. Кўрсатилган маълумотлардан фойдаланиш ноқонуний чекланишида ёки ахборот ҳимояси режими бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Мазкур Низомда назарда тутилган ишончли ва тўлиқ ҳажмдаги маълумотлар тақдим этилишидан бош тортган жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

3-ИЛОВА


_______________________________   _____________________________

_______________________________   _____________________________

_______________________________                 (Халқ банки филиали)

_______________________________

      (корхонанинг бурчакли штампи)


Жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган ходимларнинг

200___ йил "___" ____________ даги _______-сон

РЕЕСТРИ

Т/р

Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи

Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Даромад солиғи тўланадиган даромад миқдори (сўм)

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган мажбурий бадал миқдори

(сўм)

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган ихтиёрий бадал миқдори

(сўм)

Ўтказилган бадал суммаси,

сўм


(5-устун+

6-устун)

1

2

3

4

5

6

7

Ҳаммаси:

200___ йил ________________ да жамғариб бориладиган пенсия

тизимида ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия

ҳисобварағига бадаллар миқдори _______________ сўмни ташкил этди.

(сумма ёзув билан)

Кўрсатиб ўтилган сумма 200___ йил "___"____________ даги ___-сон

тўлов топшириғига (илова қилинади) мувофиқ Халқ банки

_____________________________________________________________

(Халқ банки филиалининг номи)

филиали _______________________________ ҳисобварағига ўтказилди.

(Халқ банки филиалининг ҳисобварағи)


Корхона раҳбари _____________ ____________________________

(имзо)                          (Ф.И.О.)


Бош бухгалтер _____________ ____________________________

(имзо)                                (Ф.И.О.)


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 516-модда.