ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 03.08.2022 й. ЎРҚ-786-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.03.2022 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 13.06.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.08.2022 й.

N ЎРҚ-786



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 мартда қабул қилинган

Cенат томонидан 2022 йил 13 июнда маъқулланган

            

      

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 175-модда учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш юзасидан солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш";


2) 176-1-модда чиқариб ташлансин;


3) қуйидаги мазмундаги 215-7-модда билан тўлдирилсин:


"215-7-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик (бундан ушбу Кодекснинг 175-7 ва 229-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), жумладан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлик -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 245-модданинг биринчи қисми "215-4" рақамидан кейин "215-7" рақами билан тўлдирилсин;


5) 245-1-модданинг матнидаги "176-1" рақами чиқариб ташлансин;


6) 245-7-модданинг биринчи қисмидаги "176-1-моддасида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) қуйидаги мазмундаги 245-10-модда билан тўлдирилсин:


"245-10-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга

қарши курашиш агентлиги


Ушбу Кодекснинг 215-7-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади";


8) 271-модданинг 11-бандидаги "176-1" рақами "176-2" рақами билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2008 йил, N 12, 641-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2018 йил, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 1, 3-модда, N 5, 267-модда, N 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

қтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш;

экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш";

ўн иккинчи хатбошиси ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 7-1-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Адвокат сўровига кўра экспертиза хулосасини олиш муддатлари давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан тузилган шартномаларда белгиланади";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Адвокат сўровига ордернинг кўчирма нусхаси, суд экспертизаси адвокат сўровига кўра тайинланганда эса ўрганиш объектлари ва тўлақонли экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган иш материаллари ҳам илова қилинади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 5-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда; 2020 йил, N 3, 198-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 35-моддасининг матнидаги "176-1" рақами чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги 721-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 641-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 4-моддасининг тўртинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

қтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш;

экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791, 792-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар, N 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, N 1, 8-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 58-модданинг иккинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 95-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишонч билдирувчи шахснинг розилиги билан адвокат шартнома асосида экспертиза ўтказилишига доир адвокат сўровини давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига юбориши мумкин";


3) 98-модданинг тўртинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасасида ёки" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 99-модданинг иккинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасаси" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилоти" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 101-модданинг бешинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасасига" деган сўзлардан кейин "ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198; 2021 йил, N 1, 9-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 52-модданинг иккинчи қисми "Давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 79-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишонч билдирувчи шахснинг розилиги билан адвокат шартнома асосида экспертиза ўтказилишига доир адвокат сўровини давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига юбориши мумкин";


3) 82-модданинг иккинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасаси" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилоти" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 84-модданинг бешинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасасига" деган сўзлардан кейин "ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 85-модданинг учинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасасида ёки" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 55-модданинг иккинчи қисми "Давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 80-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишонч билдирувчи шахснинг розилиги билан адвокат шартнома асосида экспертиза ўтказилишига доир адвокат сўровини давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига юбориши мумкин";


3) 83-модданинг иккинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасаси" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилоти" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 85-модданинг бешинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасасига" деган сўзлардан кейин "ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 86-модданинг учинчи қисми "давлат суд-экспертиза муассасасида ёки" деган сўзлардан кейин "нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги 661-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 359-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 661а-ХII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 360-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2022-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда) XIV бўлими;


4) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 70-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда) XI бўлими;


5) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-542-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 267-модда) 3-моддаси;


6) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 880-модда) 3-моддаси.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 8-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 август


"Халқ сўзи", 2022 йил 4 август


















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск