ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 й. 427-сон "Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2022 й.

N 427




АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонининг 20-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида (кейинги ўринларда - Мажбурий ижро бюроси) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда "Алимент тўловлари" жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан ундирилган маблағлар;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Белгилансинки:

Жамғарма ҳисобидан тўловлар фақат вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорга нисбатан татбиқ этилади;

Жамғарма фаолиятини бошқариш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади;

Жамғарма томонидан тўловларни тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида барча амалиётлар Мажбурий ижро бюросининг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда тўловлар ушбу тизим билан интеграция қилинган алимент олувчиларнинг банк карталарига ўтказилади.


4. Жамғарманинг маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, шу жумладан Жамғарма маблағлари ҳисобидан алимент тўловларидан қарздорлик тўланадиган ҳолатлар ва шахслар тоифасини белгилашни назарда тутувчи Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг:

Мажбурий ижро бюроси тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида Молия-режалаштириш бўлимига 1 та штат бирлиги ажратиш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишни таъминлаш бўйича самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичларида (KPI) Жамғармадан қопланган алимент маблағларини ундиришни асосий мезонлардан бири сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 30 декабрга қадар:

Жамғармани шакллантириш манбаларини кенгайтириш, шу жумладан ижро ҳужжатлари бўйича ундирилиб, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га йўналтирилаётган маблағларнинг бир қисмини Жамғармага йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин;

Бюронинг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини Молия вазирлигининг Ғазначилиги электрон тизими билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.A. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Ресиубликасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 август







































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск