Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2022 й. 428-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2022 й.

N 428




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президеитининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон Фармони ҳамда "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иктисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига асосан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) бевосита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон Фармонига мувофиқ Жамғарма томонидан:

кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредитлари (лизинглари) бўйича асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини коплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилиши;

кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши маълумот учун кабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарманинг асосий вазифалари, функциялари ва фаолият йўналишлари;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш, улардан фойдаланилишини ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ҳамда назорат қилиш;

Жамғармани бошқариш ва унинг тузилмасини тасдиқлаш тартиби;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари (лизинглари) бўйича Жамғарманинг кафиллиги берилишини кўриб чиқиш шартлари ва тартиби;

тадбиркорлик субъектлари кредитларига (лизингларига) компенсация бериш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш, бекор қилиш ва қайта тиклаш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Тадбиркор" ахборот тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириб бориш чораларини кўрсин:

тижорат банклари ахборот тизимларида компенсация тўловларининг манзилли етиб боришини таъминловчи механизмни жорий этиш;

тижорат банклари билан биргаликда молиявий ёрдамдан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари бўйича онлайн мониторингни амалга ошириш имкониятини яратиш;

мажбуриятлар юзага келишининг прогнози ҳамда тақдим этилган молиявий ёрдамнинг таҳлилий маълумотларини шакллантириш;

дастурий таъминотни замон талабларига мослаштириб бориш.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 август





























Время: 0.1909
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск