Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.08.2022 й. 428-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 августдаги

428-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини

қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) вазифалари ва фаолият йўналишларини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма ўз фаолияти юзасидан Вазирликка ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Жамғармани бошқариш бўйича кенгашга (кейинги ўринларда - Кенгаш) ҳисобот беради.


3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Кенгаш қарорлари, Вазирлик буйруқлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ва банк ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларга ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.


5. Жамғарманинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;

қисқартирилган номи - Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственный фонд поддержки предпринимательской деятельности при Министерстве экономике и финансов Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Государственный фонд поддержки предпринимательской деятельности;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - State fund for support of entrepreneurship activities under the Ministry of economy and finance of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - State fund for support of entrepreneurship activities.


6. Жамғарма барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар бўйича Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Жамғарма Давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.


7. Жамғарманинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (7-қават), почта индекси 100027.


8. Ушбу Низомга 1-иловада белгиланган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг олдин қабул қилинган қарорлари (фармойишлари) билан тасдиқланган ҳамда Жамғарма томонидан тақдим этилган кафиллик ва компенсация шартномаларига татбиқ этилмайди.


9. Жамғарма кафиллиги ва компенсациялари кичик тадбиркорлик субъектларига 1-иловага мувофиқ тижорат банкларининг фақат миллий валютада ажратиладиган кредитлари (лизинглари) учун берилади.


10. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кредит - қарз олувчи лойиҳаларини молиялаштириш учун фойдаланиладиган тижорат банки кредити;


тижорат банки - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли лицензиясига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган тижорат ташкилоти;


қарз олувчи - Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик ташаббусини амалга оширувчи кичик тадбиркорлик субъекти, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тааллуқли юридик шахс;


лизинг - молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради;


компенсация - тижорат банклари кредитлари (лизинглари) бўйича фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш;


кафиллик - қарз олувчининг тижорат банки олдидаги ўз мажбуриятларини бажариши учун жавоб бериш масъулиятини Жамғармага юклайдиган кафиллик шартномаси;


лойиҳалар - тадбиркорлик фаолиятидан иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаат кўриш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар ва ишлар мажмуи, қуйидагиларни назарда тутувчи кредитлар (лизинглар) бундан мустасно:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш;

савдо (экспортолди молиялаштириш бундан мустасно), умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш ҳамда электр қувватлантириш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;

енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва таъмирлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);

бино-иншоотларни сотиб олиш;

айланма маблағларни шакллантириш (экспортолди молиялаштириш бундан мустасно);

илгари олинган кредитларни (лизингларни) ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;

нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари ресурс базасини шакллантириш;


суғурталаш - кредит гарови ва қайтарилмаслигини суғурталаш бўйича суғурта компанияларининг мажбурияти;


Аудит қўмитаси - мустақил аудиторлик ташкилотини танлаш, молиявий ҳисоботлар тузилишини назорат қилиш, аудиторлик текширувининг ўтказилиш жараёнларини кузатиш, ички аудит ходими ва унинг иш режасини тасдиқлаш учун Кенгаш тасдиғига киритиш, ташқи ва ички аудит текширувлари натижаларини олиш, муҳокама қилиш, аудит текширувларида аниқланган камчиликлар юзасидан ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар ижросини назорат қилиб бориш учун масъул бўлган Кенгашнинг уч нафар аъзоларидан иборат бўлган қўмита;


Таваккалчиликни бошқариш қўмитаси - Жамғарма молиявий ёрдамлари кўрсатилишида белгиланган таваккалчилик меъёрларига риоя қилинишини назорат қилиб бориш, ўтказилган стресс тестлар натижалари ва таваккалчилик меъёрларига риоя қилиниши юзасидан таваккалчиликни бошқариш бўлими ҳисоботларини эшитиб бориш, таваккалчилик меъёрларига амал қилинишини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар ижросини назорат ва муҳокама қилиб бориш мақсадида Кенгашнинг уч нафар аъзоларидан иборат таркибда тузиладиган қўмита;


аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Жамғарма томонидан белгиланган мезонларга мос келадиган ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатдан ўтган аҳоли қатламлари;


тоифа - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитидан келиб чиқиб ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхати.


2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


11. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тадбиркорликни ривожлантиришни, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш;

тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш.


12. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ куйидаги функцияларни бажаради:


а) тадбиркорликни ривожлантиришни, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож катламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш соҳасида:

кичик тадбиркорлик субъектларининг кредитлари (лизинглари) бўйича кафиллик ва компенсациялар тақдим этади;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини кафиллик берган ҳолда молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;


б) тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринларини яратишда иштирок этади;

давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Жамғарма томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам турларини тадбиркорлик субъектлари орасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўради;


в) тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаршини рағбатлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш соҳасида:

ахборот тизимларини яратиш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини қўради;

ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашади.


13. Олдин Жамғарманинг молиявий ёрдамини олган тадбиркор қуйидаги ҳолатларда Жамғармага кафиллик ва/ёки компенсация олиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади:

амалдаги кафиллик шартномаси бўйича шартнома амал қилган кредит (лизинг) қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;

амалдаги компенсация шартномаси бўйича шартнома амал қилган кредит (лизинг) қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;

кафиллик ва компенсация бериш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда.


14. Жамғармадан молиявий ёрдам олган тадбиркорлик субъекти Жамғарманинг буюртмасида қарз олувчи сифатида кўрсатилган солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича аниқланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


15. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки қарори билан тасдиқланадиган Кенгаш Жамғарма бошқарувининг олий органи ҳисобланади.

Кенгаш қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Кенгаш унинг йиғилишида аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Кенгаш йиғилишида овозлар сони тенг бўлиб қолганда, йиғилиш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


16. Вазирлик:

Жамғарма фаолияти, шу жумладан, маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатишга доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

Жамғарма томонидан ушбу Низомда кўрсатилмаган молиявий ёрдамнинг бошқа турларини кўрсатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.

Вазир:

Жамғарма штатлар жадвалини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Ижрочи директор ва унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Кенгаш:

Жамғарма фаолияти ва уни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида Жамғарма ижрочи директори ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда Жамғарма фаолиятининг устувор йўналишларини белгилайди;

манфаатдор вазирлик, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларининг Жамғарма молиявий ёрдамларидан фойдаланиш натижадорлиги ҳақидаги ҳисоботларини ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида эшитади;

2023 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдоридан келиб чиқиб, Жамғарма томонидан бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорларини белгилайди.

Бунда бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорлари чораклар бўйича таксимланади;

молиявий ёрдамлар самарадорлик кўрсаткичлари ва таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, молиявий ёрдам миқдорларини камайтириш ёки тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилади;

Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган базавий меъёрлар ва шартларни белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;

Жамғарма фаолиятини ривожлантириш ва уни жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлаштириш учун унинг ташкилий тузилмаси ва ходимлар сонига ўзгартириш киритади;

Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида эксперт таҳлил гуруҳи ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг маблағларини кўпайтириш тўғрисида таклифлар киритади;

Жамғарманинг Стратегик ва бизнес режалари ҳамда йиллик даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Жамғарма аудит хизмати, аудит қўмитаси, таваккалчилик қўмитаси, таваккалчиликни бошқариш, мониторинг қилиш, ходимларни рағбатлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида Жамғарма маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги низомлар, ҳисоб сиёсати, Жамғарма фаолиятида ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланиши зарур бўладиган бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди (таркибий тузилма ҳақидаги низомлар, қоида ва бошқа техник тартиблар бундан мустасно);

Жамғарма фаолияти бўйича Таваккалчилик ва Аудит қўмиталари ахборотини ҳар чоракда эшитиб боради;

Жамғарма Дирекцияси таркибини тасдиқлайди;

лойиҳаларнинг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиладиган кафиллик учун олинадиган бир марталик воситачилик ҳақи миқдорини тасдиқлайди;

Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг янги хизмат турларини жорий этади ҳамда уларнинг тартиб ва қоидаларини белгилайди;

тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилишни таъминлаш мақсадида Жамғарма молиявий ёрдам кўрсатиш параметр ҳамда қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

Кредит (лизинг) миқдори, фоиз ставкаси чегарасига нисбатан белгиланган талаблар, шунингдек, компенсация ва кафиллик муддати, ставкаси ҳамда миқдори молиявий ёрдам кўрсатиш параметрлари ҳисобланади.

Молиявий ёрдам кўрсатиш шартлари ва кредит (лизинг) мақсадига нисбатан қўйилган талаблар молиявий ёрдам кўрсатиш қоидалари ҳисобланади.


17. Жамғармада Ижрочи директор, унинг ўринбосарлари, шунингдек, Жамғарма таркибий тузилма раҳбарларидан иборат таркибда Дирекция (кейинги ўринларда - Дирекция) тузилади.

Дирекция Жамғарманинг ижро органи ҳисобланади.


18. Дирекция:

Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда, Жамғарма бизнес режаси (даромадлари ва харажатлари)нинг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;

Жамғарманинг стратегик режасини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўради;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасининг ижроси юзасидан ҳисоботни Кенгашга тақдим этади;

Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан белгиланган тартибда мониторинг олиб борилишини таъминлайди ҳамда мониторинг натижасида аниқланган ҳолатларни муҳокама қилади ва ваколати доирасида қарор қабул қилади;

Жамғарма Кенгаши қарорларини тўлиқ ва ўз вақтида ижросини таъминлайди;

таваккалчилик даражаси ошиб бораётган йўналишларга кафилликлар берилишини тўхтатиш юзасидан таклифларни тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


19. Вазирлик буйруғи билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ижрочи директор Жамғарма дирекциясининг раҳбари ҳисобланади.

Вазирлик билан келишган ҳолда, халқаро ва хорижий ташкилотларни, шунингдек, малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни уларнинг хизмат ҳақини Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаган ҳолда жалб қилишга ҳақли.

Ижрочи директор:

Жамғарма жорий фаолиятини оператив бошқаради;

Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади;

ташкилот ва идораларда Жамғарма манфаатларини ифодалайди;

Жамғарма номидан меҳнат, кафиллик ва компенсациялар тақдим этиш, вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, хўжалик ҳамда бошқа шартномаларни имзолайди;

бажарилган ишлар ҳамда келгуси чорак учун иш режалари тўғрисида ҳар чоракда Кенгаш олдида ҳисоб беради;

Жамғарма ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақида буйруқлар чиқаради;

Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа буйруқ ва фармойишлар чиқаради;

Жамғарма номидан суд идораларига ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилади;

Жамғармада ишни ташкил этиш мақсадида турли комиссия ва ишчи гуруҳлар тузади;

ички меҳнат тартиби қоидалари, таркибий бўлинма низомлари, лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


20. Жамғарманинг сақлаш харажатлари (бошқарув-маъмурий харажатлар) Кенгаш томонидан тасдиқланадиган бизнес-режа (харажатлар сметаси) асосида Жамғарма даромадлари ҳисобидан амалга оширилади.


21. Жамғарма ўзининг бухгалтерия ҳисобини Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, зарур ҳолларда халқаро стандартлар бўйича юритади.


22. Жамғарма ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда давлат бошқаруви органлари ходимлари учун Вазирликнинг марказий аппарати ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш коэффициенти жорий этилади.


23. Жамғарма ходимларини қўшимча рағбатлантириш ва мукофотлаш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш Жамғарма маблағларининг сарфланиши бўйича ишлаб чиқилган ва Жамғарманинг бошқариш бўйича кенгаш томонидан тасдиқланган низомга асосан амалга оширилади.


24. Жамғарма ва унинг ходимларининг қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Жамғарманинг ички ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги туфайли зарар кўриш эҳтимоли суғурта қилиниши мумкин.

Суғурта харажатлари харажатлар сметасида белгиланади.


25. Хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш учун Жамғармага 1 та шахсан бириктирилган автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА САРФЛАШ


26. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киради ва унинг ҳисоби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси орқали амалга оширилади.


27. Жамғарманинг маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ташкилотларнинг бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган бошланғич бадал;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йили тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари;

в) халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

г) Жамғарманинг, шу жумладан, вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, кафилликлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар;

д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари доирасида ажратилиши кўзда тутилган маблағлар.


28. Жамғарма маблағлари Жамғарма фаолияти бўйича йўналишларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида белгиланган тартибда очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.


29. Жамғарма маблағларидан:

қарз олувчиларнинг кредитлари (лизинглари) бўйича берилган кафилликлар билан боғлиқ тўловларни тижорат банкларига тўлаш;

тижорат банкларининг кредитлари (лизинглари) бўйича фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш;

Жамғарма фаолиятини моддий-техник таъминлаш, асосий воситалар ва номоддий активларни харид қилиш, шу жумладан, меҳнатга ҳак тўлаш ва меҳнатга ҳақ тўлашга тенглаштирилган тўловларни ҳамда рағбатлантирувчи тусдаги тўловларни тўлаш харажатларини амалга ошириш учун фойдаланилади.

Ушбу бандда қайд этилган мақсадларни молиялаштириш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан қатъий белгиланган йўналишларда фойдаланилади.



5-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯНИ БЕРИШ, ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТЎХТАТИШ, БЕКОР ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ ТАРТИБИ


30. Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларининг кредитларига (лизингларига) компенсация ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ берилади.


31. Тижорат банклари компенсацияларни олувчи ҳисобланади.

Жамғарма томонидан компенсация бериш даври "2+1" тамойили асосида кредитнинг (лизингнинг) дастлабки икки йилига, тадбиркорлар томонидан бизнес-режада кўзда тутилган маҳсулотларни (хизматлар кўрсатишни) ишлаб чиқариш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилганлиги юзасидан тижорат банкининг маълумотига асосан компенсация шартномаси қўшимча бир йилга узайтирилади ва тўлаб борилади.

Бунда қўшимча бир йил учун компенсация тўловлари лойиҳа амалга оширилгунга қадар мавжуд бўлган ҳамда бизнес-режада кўрсатилган янги иш ўринларининг сақлаб турилишидан келиб чиқиб, электрон ахборот базасида мавжуд маълумотлар асосида реестр бўйича ҳар ойда тўлаб борилади.


32. 2022 йил 1 июлга қадар тузилган компенсация шартномалари бўйича кредитни (лизингни) қайтариш жадвалига ўзгартириш киритилган тақдирда, амалдаги компенсация шартномаси шартлари мутаносиб равишда ўзгартирилади.

Бунда компенсация миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, кредит (лизинг) муддатига мос равишда тўлаб борилади.


33. Жамғарма фақат:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;

тугатилиш босқичида бўлмаган;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган;

мурожаат санасида кредитлар (лизинглар), солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.


34. Кредит (лизинг) берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қарз олувчининг тижорат банки ҳудудий таркибий бўлинмасига ариза билан мурожаат қилиши компенсация ташаббусига асос ҳисобланади.


35. Тижорат банки ёҳуд унинг ҳудудий таркибий бўлинмаси кредит (лизинг) беришнинг имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиққандан сўнг икки иш куни мобайнида "Тадбиркор" ахборот тизими орқали:

кредит (лизинг) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилса - компенсация бериш тўғрисидаги буюртмани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаган ҳолда тижорат банкига тақдим этади ва бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади;

тижорат банки бир иш кунида кредит (лизинг) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилса - компенсация бериш тўғрисидаги буюртмани Жамғармага юборади;

кредит (лизинг) ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилса - рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда карз олувчига ёзма жавоб юборади.

Жамғарма буютмани кўриб чиқиш жараёнида тижорат банкидан қўшимча маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавоб беради.


36. Жамғармага нотўғри ва/ёки ёлғон маълумотларнинг тақдим қилиниши, ушбу маълумотлар асосида молиявий ёрдам олганлик учун, шунингдек, тижорат банки ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун Жамғарма жавобгар ҳисобланмайди.


37. Буюртма Жамғармага тушган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида уни кўриб чиқади ва компенсация бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


38. Жамғарма тижорат банкини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилган тақдирда - асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик қарз олувчига маълумот бериш учун хабардор қилади.

Компенсация берилиши рад этилгани тўғрисидаги билдиришномани олган тижорат банки бир иш куни мобайнида бу ҳақда ҳудудий таркибий бўлинмаси ва қарз олувчини хабардор қилади.


39. Компенсация берилиши тўғрисида билдиришномани олгандан сўнг беш иш куни мобайнида:

тижорат банки ёки унинг ҳудудий таркибий бўлинмаси компенсация берилиши тўғрисида қарз олувчини хабардор қилади;

тижорат банки ёки унинг ҳудудий таркибий бўлинмаси ва қарз олувчи компенсация берилиши тўғрисида шартномани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзолайдилар.

Компенсация шартномаси белгиланган муддатда электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзоланмаганда, шартнома тузилмаган ва мажбурият юзага келмаган ҳисобланади.


40. Ҳар бир ой учун компенсация Жамғарма томонидан ой якунлангандан сўнг 30 кун мобайнида, тижорат банки томонидан Жамғармага ой якунлангандан сўнг 20 кун мобайнида бериладиган компенсация реестри асосида тўланади.


41. Тижорат банки компенсация берилиши тўғрисидаги шартнома амал қиладиган ҳар бир кредитнинг (лизингнинг) қолдиқлари бўйича ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда компенсация реестрини тузади.

Бунда:

лойиҳа ташаббускорларининг кредит (лизинг) маълумотларининг "Тадбиркор" ахборот тизимига интеграциясини таъминлайди;

реестрни Жамғарма талаблари доирасида электрон тарзда шакллантиради;

электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзоланган реестрни "Тадбиркор" ахборот тизими орқали етказиши мумкин.

Тижорат банки шакллантириладиган реестрнинг барча ҳисоб-китобларини исталган муддатга онлайн режимда Жамғармага тақдим этиш имкониятини яратишни назарда тутувчи дастурий таъминотга эга бўлиши лозим.


42. Жамғарма тижорат банки томонидан "Тадбиркор" ахборот тизими орқали бериладиган электрон компенсация реестри асосида тўловларни амалга оширади.

Тижорат банклари компенсация реестрининг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.


43. Тижорат банки белгиланган тартибда компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган ва Жамғарма томонидан компенсация қилинадиган фоизларнинг ҳисобини алоҳида 16325 - "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси компенсацияси" баланс ҳисобварағида юритади.


44. Хорижий валютада олинган компенсация мажбуриятлари тўлови миллий валютада, тўлов амалга ошириладиган ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўланади. Маблағларни конвертация қилиш билан боғлиқ харажатлар, жумладан, курс ўртасидаги фарқлар ва бошқа харажатлар қарз олувчи томонидан қопланади.


45. Компенсация маблағи тижорат банки тақдим этган реестр асосида бир пайтнинг ўзида бир қанча кредит (лизинг) шартномалари бўйича:

тижорат банкининг 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" транзит ҳисобварағига;

тижорат банкининг 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" транзит ҳисобварағига тушган маблағларни ҳар бир қарз олувчи учун алоҳида очилган 16325 - "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси компенсацияси" ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.


46. 2022 йил 1 июлдан сўнг тузилган компенсация шартномалари бўйича қарз олувчилар томонидан кредитни (лизингни) қайтариш жадвалига мувофиқ муддатларда сўндирмаслиги оқибатида компенсация миқдори буюртмада қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.


47. Жамғарма қуйидаги ҳолатларда компенсация беришни тўхтатиб туради:

а) қарз олувчи томонидан кредит (лизинг) бўйича муддати ўтган қарздорлиги 90 кундан ошганда;

б) қарз олувчи ва тижорат банкининг буюртмасида нотўғри ва/ёки ёлғон маълумотлар аниқланганда.

Бунинг натижасида ортиқча тўланган компенсация маблағи тижорат банки томонидан Жамғармага қайтарилади.


48. Жамғарма компенсация беришни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолат аниқлангани тўғрисида тижорат банкининг хабарини олгандан сўнг уч кун мобайнида компенсация беришни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу тўғрисида тижорат банкини, ўз навбатида тижорат банки қарз олувчини хабардор қилади.


49. Компенсация тўлаш:

мазкур Низомнинг 47-банди а) кичик бандига асосан тўхтатилганда, муддати ўтган барча кредит (лизинг) қарздорликлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг;

47-банди б) кичик бандига асосан тўхтатилганда, тўхтатиш сабаблари бартараф этилганлиги юзасидан тижорат банки томонидан хабар берилган санадан қайта тикланади.

Тўхтатиб турилган давр учун компенсация ҳисобланмайди.


50. Жамғарма қуйидаги холатларда компенсация беришни тўхтатади:

қарз олувчи кредит (лизинг) шартномаси бўйича кредитни (лизингни) тўлиқ қайтарса;

кредит (лизинг) шартномасининг амал қилиши тўхтатилса;

компенсация бериш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиши тўхтатилса.

Жамғарма қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам компенсация беришни тўхтатиши мумкин.


51. Кредит (лизинг) маблағлари кредит (лизинг) шартномаси да ва/ёки буюртмада белгиланган мақсадларда ишлатилмаганда, Жамғарма томонидан компенсация шартномаси бир томонлама бекор қилинади ҳамда тўланган компенсация маблағлари тижорат банки томонидан қайтарилади.


52. Тижорат банки компенсация беришни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилишни назарда тутувчи ҳолатларни аниқлаш мақсадида қарз олувчининг фаолияти юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг олиб боради ва улар аниқланганда, бу ҳақда Жамғармани уч иш куни мобайнида хабардор қилади.


53. Тижорат банки бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилувчи органлар ҳамда Жамғармага кафиллик ва компенсация берилган кредитлар (лизинглар) бўйича танлов асосида мониторинг қилиш ва тегишли ҳужжатларни олиш учун шароит яратиб беради.


54. Компенсация бериш тўхтатиб турилган, тўхтатилган ёки компенсация бериш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолатларда:

бу қарз олувчининг айби билан содир бўлса - қарз олувчи кредит (лизинг) бўйича фоизларни тўлиқ тўлайди;

бу тижорат банкининг айби билан содир бўлса - банк компенсацияни ўз маблағлари ҳисобига тўлайди.



6-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТЛАРИ

(ЛИЗИНГЛАРИ) БЎЙИЧА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ЖАМҒАРМАНИНГ КАФИЛЛИГИ БЕРИЛИШИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


55. Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари (лизинглари) бўйича кафиллик ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ берилади.


56. Жамғарма фақат:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;

тугатилиш босқичида бўлмаган;

уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган;

мурожаат санасида кредит (лизинг), солиқлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги бўлмаган;

ёмон кредит тарихига эга бўлмаган ("Кредит-ахборот таҳлил маркази" Кредит бюроси маълумоти асосида аниқланади) қарз олувчиларга кафиллик беради.


57. Қарз олувчининг тижорат банкининг кредит сиёсатида назарда тутилган кредит (лизинг) бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда унинг ҳудудий таркибий бўлинмасига ариза билан мурожаат қилиши кафиллик ташаббуси билан чиқиш учун асос ҳисобланади.


58. Қарз олувчиларнинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Жамғарма томонидан белгиланган мезонларга мослиги ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлиги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун тижорат банклари ажратадиган кредитлар (лизинглар) бўйича Жамғарма кафиллигини бериш учун асос ҳисобланади.

Тижорат банки қарз олувчи томонидан топширилган ҳужжатларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини, шунингдек, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини аниқлайди.


59. Кредит (лизинг) бериш имконияти тўғрисидаги масала кўриб чиқилгандан кейин тижорат банки:

кредит (лизинг) бериш тўғрисида қарор қабул қилинса - кафиллик олиш учун буюртмани "Тадбиркор" ахборот тизимига киритади;

кредит (лизинг) бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса - рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда қарз олувчига ёзма жавоб юборади.


60. Тижорат банки ҳудуддаги таркибий бўлинмасидан ҳужжатлар олинганидан кейин:

олинган ҳужжатларни кўриб чиқади;

"Тадбиркор" ахборот тизимидаги буюртма тўғри тўлдирилганини текширади ва уни электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлайди;

буюртмада хатоликлар аниқланса, тижорат банки ҳудудий таркибий бўлинмасига қайтаради.

Буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавоб беради.


61. Жамғарма буюртма келиб тушган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида уни кўриб чиқади ва кафиллик бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


62. Жамғарма бир иш куни мобайнида тижорат банкининг ҳудуддаги таркибий бўлинмасини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилган тақдирда - асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик қарз олувчига маълумот бериш учун хабардор қилади.


63. Кафиллик бериш тўғрисида Жамғарманинг ижобий қарори олинганда, тижорат банки беш иш куни мобайнида қарз олувчи билан биргаликда кафиллик берилиши тўғрисида шартномани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзолайди.

Кафиллик шартномаси белгиланган муддат мобайнида банк ва қарздор томонидан имзоланмаса, кафиллик шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади ва Жамғарма мажбурияти юзага келмайди.


64. Лойиҳаларнинг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, Кенгаш томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган кафиллик суммасининг икки фоизи миқдоригача бир марталик воситачилик ҳақи олинади. Воситачилик ҳақи қарз олувчининг исталган ҳисобварағи, жумладан, транзит ҳисобвараги орқали ҳам тўлаб берилиши мумкин.

Кафиллик шартномаси имзоланган кундан бошлаб кучга киради, лекин қарз олувчи томонидан бир марталик воситачилик ҳақи Жамғарма ҳисобварағига тўлиқ миқдорда ўтказиб берилгандан сўнг Жамғарманинг мажбурияти юзага келади.

Бир марталик воситачилик ҳақи кафиллик буюртмасига ижобий хулоса берилганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида тўланмаган тақдирда, кафиллик шартномаси тузилмаган ёки ўз кучини йўқотган ҳисобланади.


65. Кафиллик бўйича мажбуриятлар қуйидаги ҳолатларда бекор бўлади:

кредит (лизинг) бўйича асосий қарзнинг кафиллик билан таъминланган қисмининг тўланиши;

Жамғарма томонидан кафиллик бўйича тўловнинг амалга оширилиши;

Жамғарманинг ёзма рухсатисиз кредит (лизинг) шартномаси бўйича мажбуриятларда шахсларнинг алмаштирилиши;

кредит (лизинг) маблағлари буюртма ва кредит (лизинг) шартномасида белгиланган мақсадларда ишлатилмаслиги;

гаров таъминотининг Жамғарма розилигисиз ўзгартирилиши ёки бегоналаштирилиши;

кафиллик шартномаси тузилгандан сўнг тижорат банки томонидан уч ой мобайнида кредит (лизинг) ажратилмаслиги.


66. Жамғарма кафиллик портфелининг қисман ёки тўлиқ ҳажми учун суғурта қопламасини жалб этиш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта қопламаси бўйича сарф-харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



7-БОБ. БЕРИЛГАН КАФИЛЛИК БЎЙИЧА

МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ЖАМҒАРМА

ТОМОНИДАН БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ


67. Қарз олувчи кредитни (лизингни) қайтарганда ва кредит (лизинг) бўйича ўз мажбуриятларини камайтирганда, биринчи навбатда, кредит (лизинг) бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда Жамғарма кафиллиги таъминланишидан озод этилади. Бунда қарз олувчи томонидан ажратилган кредит (лизинг) бўйича таъминлаш сифатида тақдим этилган мол-мулк фақат Жамғарма кафиллиги тўлиқ қоплангандан сўнг гаровдан озод этилади.


68. Тижорат банки кредит (лизинг) шартномаси шартлари бажарилиши юзасидан қарз олувчи фаолиятининг мониторингини юритади.

Мониторинг натижасида кредитнинг (лизингнинг) тўлиқ ёки қисман мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланса, тижорат банки бу ҳақда Жамғармага уч иш куни мобайнида хабар бериши лозим.


69. Қарз олувчи берилган кредит (лизинг) бўйича мажбуриятларни бажармаса ёки тегишли равишда бажармаса, банк қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унга ёзма талаблар кўяди.


70. Қарз олувчи кредит (лизинг) шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб банк 90 календарь куни мобайнида қарз олувчидан кредит (лизинг) бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган суммасини олиш, ундан фоизларни ундириш ва кредит (лизинг) шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун, жумладан:

қарз олувчининг ҳисобварағидаги маблағларни унинг рухсатисиз олиб қўйиш;

ундирувни гаров (лизинг) предметига қаратиш ва таъминлашга талаблар қўйиш (Жамғарма кафиллиги бундан мустасно) йўли билан барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чораларни кўришга мажбур;

кредит (лизинг) таъминоти сифатида суғурта полиси олинган ҳолларда ҳам ундирув аввал суғурта полисига қаратилади.

Жамғарма кафиллиги бўйича жавобгарлик субсидиар ҳисобланади.

Ушбу бандда назарда тутилган барча зарур тартиботлар бажарилгандан сўнг, агар кредит (лизинг) шартномасида белгиланган тартибда банк олдидаги қарз суммаси қайтарилмаса, банк Жамғармага қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди:

кафиллик шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами, банк ва Жамғарма кафил бўлган қарз олувчининг номи);

кафиллик шартномаси билан таъминланадиган кредит (лизинг) шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами ва бошқалар);

қарз олувчининг кредит (лизинг) асосий қарздорлигидан бажарилмаган мажбуриятлари ҳажми бўйича жавобгарликнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Жамғарманинг кафиллик шартномаси бўйича молиявий жавобгарлик миқдори ҳисоб-китоби;

Жамғарма томонидан тўланадиган маблағлар ўтказилиши керак бўлган ва тўлов реквизитлари кўрсатилган банк ҳисобварағи.


71. Талаб (эътироз) тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан имзоланиши ва банк муҳрининг босма изи ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланиши керак.


72. Ушбу талабга қуйидагилар илова қилинади:

талабни (эътирозни) имзолайдиган шахснинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;

қарз олувчининг қарздорлиги ҳисоб-китоби ва Жамғарма жавобгарлигининг ҳисоб-китоблари;

қарз олувчининг банк олдидаги қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

тижорат банки қарз олувчига нисбатан ушбу Низомда қайд этилган чораларни кўрганлиги ва тегишли ишларни амалга оширганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхалари билан биргаликда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.

Банкнинг Жамғармага нисбатан талаби (эътирози) қайд этилган барча ҳужжатлар тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан имзоланиб, банк муҳри билан тасдиқланиши лозим.


73. Тақдим этилган талаб Жамғарма томонидан берилган кафилликка ва илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш кафиллик шартномасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.


74. Жамғарма тижорат банкига кафиллик суммасини тўлаш ҳақидаги талабни бажаришни тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом ва кафиллик шартномаси шартларига мувофиқ бўлмаганда рад этишга ҳақли.

Эътирозлар билдирилган тақдирда, Жамғарма банкдан талаб тушган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида тижорат банкига мавжуд барча эътирозлар кўрсатилган хатни юборади.


75. Жамғарма эътирозлар билдирилмаганда, тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа пул маблағларини ўтказиши шарт. Жамғарма тижорат банкининг талаблари асосида ва кафиллик шартномасига мувофиқ тижорат банкига кредитнинг (лизингнинг) тўланмаган қисми бўйича кафиллик шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар суммасидан ошмайдиган миқдорда кредитнинг (лизингнинг) асосий қарзи бўйича тўловни амалга оширади.


76. Жамғарма мажбуриятлари Жамғарма томонидан тижорат банкига маблағлар ўтказилган пайтдан бажарилган ҳисобланади.


77. Кафиллик бўйича тўловлар тўлагандан сўнг Жамғарма қарз олувчининг бошқа ликвид мулки ҳисобидан, шу жумладан, судга мурожаат қилиш орқали қопланишини регресс тартибида талаб қилишга ҳақли.



8-БОБ. ЖАМҒАРМА ТОМОНИДАН

МОЛИЯВИЙ КЎМАК БЕРИЛИШИДА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


78. Жамғарма замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи "Тадбиркор" ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланган ҳолда, кафиллик ва компенсациялар бериш бўйича буюртмаларни қабул қилиш, улар юзасидан қабул қилинган Жамғарма қарорларини электрон тарзда етказиш;

электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланган ҳолда, кафиллик ва компенсациялар бериш тўғрисида электрон шартномалар тузиш;

электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланган ҳолда, кафиллик ва компенсациялар бўйича ҳисоботлар тузиш, ўзаро маълумотлар алмашиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, тижорат банклари ва бошқа давлат ташкилотлари билан "Тадбиркор" ахборот тизимининг интеграциясини амалга ошириш;

тижорат банклари ва уларнинг мижозларига Жамғарманинг расмий веб-сайти орқали реал вақт режимида буюртмаларнинг кўриб чиқилишини ҳамда бажарилиш ҳолатини кузатиб бориш имконини бериш;

2023 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга тақдим этиладиган молиявий ёрдамларнинг риск (таваккалчилик) даражасини белгилаш "Тадбиркор" ахборот тизими орқали амалга оширилади.



9-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

ҲИСОБОТ БЕРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


79. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.


80. Тижорат банклари ҳар ой якуни билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай, Жамғарма кафиллиги остида ажратилган кредитлар (лизинглар) бўйича ҳисоботлар тақдим этади.


81. Давлат молиявий назорати органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг ушбу Низомда белгиланган шартлари, мақсадлари ҳамда тартибига риоя этилишини текширади.


82. "Тадбиркор" ахборот тизими Жамғарма томонидан молиявий ёрдамлар кўрсатиш ва мониторинг қилишда фойдаланиш учун қуйидагилар билан интеграция қилинади:

солиқлар бўйича карздорлик ва яратилган иш ўринлари маълумотларини олиш учун Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизими;

экспорт қилувчи корхоналар бўйича маълумот олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими;

яратилган иш ўринлари маълумотларни олиш учун Халқ банки фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминот тизими;

тижорат банклари ва кредит бюроси ахборот тизимлари;

тадбиркорлик субъектлари реквизитлари, иқтисодий фаолият тури ва кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига мансублигини аниқлаш ҳамда бошқа маълумотларни олиш учун "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформаси;

Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликлар учун тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган бир марталик воситачилик ҳақи тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан аниқлаш учун Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими ва "МУНИС" - Банклараро универсал неттинг ахборот тизими.

Ушбу ахборотлар Жамғармага бепул тақдим этилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


83. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофик жавоб берадилар.


84. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.


85. Жамғарма қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси томонидан кўрсатиладиган

молиявий ёрдам шакллари


1. Кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача;

Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Бунда, компенсация "2+1" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес-режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)ларни сотиш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, қўшимча бир йилга узайтирилади.


2. Тижорат банклари кредит (лизинг)ларига:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит сумманинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит сумманинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

2025 йил 1 январга қадар олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлар ҳамда маҳаллаларга бириктирилган "етакчи" кичик тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам шу жумлага киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

Бунда, "аъло" кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича Жамғарма кафиллигидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдор ва шартлар доирасида кафилликлар тақдим этилади.


3. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб бир йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмаган қисми Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

Ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланган низом асосида қоплаб берилади.


Изоҳ: тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш Тадбиркорлик фаолиятини кўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бош битимлар асосида ваколатли тижорат банклари орқали миллий валютада амалга оширилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат

жамғармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг

кредитларига (лизингларига) компенсация бериш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субьектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Қарз олувчи

(кичик тадбиркорлик субъекти, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тааллуқли юридик шахс)


Кредит (лизинг) берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тижорат банкига мурожаат қилиш.


Заруратга кўра









2-босқич

Тижорат банки


Кредит (лизинг) беришнинг имконияти тўғрисидаги масала кўриб чиқилгандан сўнг "Тадбиркор" ахборот тизими орқали кредит ва лизинг ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда:

компенсация бериш тўғрисидаги буюртмани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаган ҳолда тижорат банкига тақдим этиш ва бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилиш;


2 иш куни мобайнида


компенсация бериш тўғрисидаги буюртмани Жамғармага юбориш.



1 иш куни мобайнида








3-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси


Буюртмани кўриб чиқиш ва компенсация бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


3 иш куни мобайнирда









4-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси


Тижорат банки


Тижорат банкини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилган тақдирда - асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик қарз олувчига маълумот бериш учун хабардор қилиш.

Компенсация берилиши рад этилгани тўғрисидаги билдиришнома бўйича ҳудудий таркибий бўлинмаси ва қарз олувчини хабардор қилиш.


1 иш куни мобайнида









5-босқич

Тижорат банки


Тижорат банки ва қарз олувчи


Компенсация берилгани тўғрисида билдиришномани олгандан сўнг:

компенсация берилгани тўғрисида қарз олувчини хабардор қилиш;

компенсация берилиши тўғрисида шартномани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзолаш.


5 иш куни мобайнида







Низомга

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси томонидан тадбиркорлик

субъектларига тижорат банклари кредит

(лизинг)лари бўйича кафиллик бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Қарз олувчи

(кичик тадбиркорлик субъекти, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тааллуқли юридик шахс)


Кредит (лизинг) берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тижорат банкига ариза билан мурожаат қилиш.


Заруратга кўра









2-босқич

Тижорат банки


Кредит (лизинг) бериш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиққандан кейин:

кредит (лизинг) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда - кафиллик олиш учун буюртмани "Тадбиркор" ахборот тизимига киритиш;

кредит (лизинг) ажратиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинганда - рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда қарз олувчига ёзма жавоб юбориш.


Тижорат банкининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда









3-босқич

Тижорат банки


Ҳудуддаги таркибий бўлинмасидан ҳужжатлар олингандан кейин:

олинган ҳужжатларни кўриб чиқиш; "Тадбиркор" ахборот тизимидаги буюртмани тўғри тўлдирилганини текшириш ва уни электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаш;

буюртмада хатоликлар аниқланса, тижорат банки ҳудудий таркибий бўлинмасига қайтариш.


Тижорат банкининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда









4-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси


Буюртмани кўриб чиқиш, кафиллик бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.



3 иш куни мобайнида









5-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-кувватлаш давлат жамғармаси


Тижорат банкининг ҳудуддаги таркибий бўлинмасини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилган тақдирда - асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик қарз олувчига маълумот бериш учун хабардор қилиш.


1 иш куни мобайнида









6-босқич

Тижорат банки ва қарз олувчи


Кафиллик бериш тўғрисида Жамғарманинг ижобий қарори олинганда, қарз олувчи билан биргаликда кафиллик берилиши тўғрисида шартномани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзолаш.


5 иш куни мобайнида



            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 август










































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск