ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой фондини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2022 й. ПҚ-346-сон "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2022 й.

N ПҚ-346



КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

БОШҚАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИ МОЛИЯВИЙ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни сақлашва таъмирлаш, уларга туташ ер участкаларини аниқ белгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 15 та ҳудудида кўп квартирали уй-жойлар жойлашган ерларни очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктириш бўйича лойиҳа амалга оширилди ва таҳлил натижаларига кўра мазкур лойиҳа доирасида 1 227 та кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолининг яшаш шароитлари янада яхшиланди.

Қисқа вақт ичида бошқарувчи ташкилотларнинг кредит қарздорлиги 2 бараварга қисқарди, 500 нафарга яқин иш ўринлари яратилди, ишчилар иш ҳақи ҳамда бошқарувчи ташкилотлар даромади 2 бараварга ошди.

Шу билан бирга, республикада фаолият олиб бораётган 772 та уй-жой мулкдорлари ширкатларининг 311 тасида муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд бўлиб, 2,5 мингдан зиёд кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолига тегишли хизматлар кўрсатилмай ёки сифатсиз кўрсатиб келинмоқда.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, бошқариш ташкилотлари томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида:


1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2022 йил 1 сентябрга қадар муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг бошқарув усулини ўзгартириш бўйича уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиши қарори қабул қилинган тақдирда уларни молиявий соғломлаштириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифига розилик берилсин. Бунда:

республикадаги муаммоли банк кредитлари мавжуд барча уй-жой мулкдорлари ширкатлари тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши мумкин;

тугатилган ёки бошқариш усули ўзгартирилган уй-жой мулкдорлари ширкатларининг бошқарувида бўлган кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотлар жалб қилинади;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жалб қилинган бошқарувчи ташкилот фаолиятини, шу жумладан у томонидан кўрсатилган хизматлар сифатини олти ой мобайнида мониторинг қилади ва кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилмаган бошқарувчи ташкилотларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни қўллайди.


2. Бош прокуратура, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд уй-жой мулкдорлари ширкатларини молиявий соғломлаштириш мақсадида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти уй-жой мулкдорларига тўлиқ етказилишини ҳамда мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган тадбирларнинг ижроси юзасидан зарур ташкилий ишларнинг улар билан биргаликда амалга оширилишини;

муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд бўлмаган ва молиявий-иқтисодий ҳолати барқарор кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятига аралашувга йўл қўйилмаслигини таъминласин.


3. Белгилансинки, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади.


4. Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:

а) қуйидаги ҳужжатларда кўп квартирали уйлардаги тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойлар, умумий мол-мулк (умумий жойлар) рўйхати ҳамда ҳар бир кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси (режаси, жойлашган объектлар, шу жумладан лойиҳада назарда тутилган автотураргоҳлар, болалар ва спорт майдончалари, дам олиш масканлари, сайилгоҳлар, йўлаклар ва кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар) майдони ҳамда чегаралари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

кўп квартирали уйларни қуриш (реконструкция қилиш) ишларининг лойиҳа ҳужжатлари;

фойдаланишга қабул қилинаётган кўп квартирали уйга белгиланган тартибда расмийлаштириладиган кадастр паспорти;

қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома;

б) мазкур ҳужжатларда ушбу маълумотлар кўрсатилмаган тақдирда ваколатли органлар томонидан тегишинча лойиҳа ҳужжатлари бўйича хулоса, кадастр паспорти (лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилмаган тақдирда), кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома (лойиҳа ҳужжатларида ва кадастр паспортида кўрсатилмаган тақдирда) берилмайди;

в) қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.


6. Белгилансинки:

кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади. Бунда амалга оширилиши керак бўлган тўловлар (шу жумладан кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловлар) жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уйларни бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин;

кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома ушбу уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни жойларнинг мулкдорлари номига, кейинчалик реализация қилинадиган тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойларни эса буюртмачи номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади;

ушбу банднинг учинчи хатбошиси мазкур қарор кучга киргунга қадар белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уйларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қурилиш вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар ўз ҳудудларидаги кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини умумий фойдаланиш учун (нотижорат мақсадларда) кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш юзасидан қарорлар қабул қилсин.


8. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда барча таълим ва тиббиёт муассасаларига коммунал ва туташ ер участкаларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, шунингдек, авария-диспетчерлик хизматларини кўрсатиш учун бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аутсорсинг шартномаси асосида бошқарувчи ташкилотларни жалб қилишни кўзда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вазирлик ҳузуридаги "Ягона ҳисоб-китоб маркази" ва унинг шаҳар (туман), туманлараро филиалларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган "Таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг шаҳар ва туман филиалларини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 августдаги

ПҚ-346-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўп квартирали уйларни бошқариш

тизимини такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

Республикадаги муаммоли банк кредитлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти юзасидан тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олинган тақдирда, жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиш қарори асосида уларнинг бошқариш усулини ўзгартириш.

Бунда, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг бошқарувида бўлган кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотларни жалб қилиш.


2022 йил

1 сентябрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун умумий смета қийматининг 30 фоизини кўп квартирали уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариш тартибини амалиётда қўллаш ва унинг самарасини таҳлил қилиш ҳамда натижаси бўйича уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариладиган маблағнинг миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2022 йил

1 ноябрь


Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Бир йилда бир марта ўтказиладиган таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлиги бўйича хатлов натижалари тўғрисида ҳисоботни ҳамда бузилган таянч конструкцияларни тиклаш юзасидан таклифларни Ҳукуматга киритиш.


2022 йил

1 октябрь


Уй-жой фонди инспекцияси, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва уларни кўп квартирали уйларни бошқариш органларига етказиш.


2022 йил

1 ноябрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси


5.

Мазкур қарорнинг 5- ва 6-бандларидан келиб чиқиб, кўп квартирали уйларнинг қурилишига оид шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш.


2022 йил

1 октябрь


Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


6.

Уй-жой мулкдорлари ширкатларини тугатиш ва давлат реестридан чиқариш бўйича тартибни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

1 январь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк


7.

Кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотларнинг ягона статистик маълумотлари тўлиқ юритилиши ҳамда уларнинг рейтингини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичида алоҳида кўрсатилишини таъминлаш.


2023 йил

1 январь


Давлат статистика қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


8.

Кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишига жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган кўп квартирали уйга туташ ер участкаларини ушбу уйга хизмат кўрсатувчи бошқариш органига кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан уч йилгача бўлган муддатга ҳақ эвазига ёки текинга ижарага бериш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 октябрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


9.

Фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк қурувчи томонидан бошқарувчи ташкилотга сақлаш ва бошқаришга топширилганда, ушбу мол-мулк солиқ солиш объекти ҳисобланмаслиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 238-моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 ноябрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


10.

Бухоро шаҳрида тажриба тариқасида иссиқлик, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш, чиқиндиларни олиб чиқиш ва кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий бадал тўловларини ягона шахсий ҳисобварақ орқали амалга оширишни жорий этиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

1 май


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


11.

Бино ва иншоотларни кўп квартирали уйлар тоифасига ўтказиш борасидаги амалиётни таҳлил қилиб, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 ноябрь


Қурилиш вазирлиги, Олий суд, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


12.

Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказишда амалга оширилиши керак бўлган тўловларни (шу жумладан, кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловларни) жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уйнинг бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш тизимини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 ноябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги


13.

Кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари ва уларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда жами 2 миллион, Тошкент шаҳрида эса 1 миллион туп мевали ва манзарали дарахт-буталар кўчатларини экиш.


2022 йил

куз ва 2023

йил баҳор

мавсумлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


14.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда турли аварияларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда тегишли хизматларнинг фавқулодда вазиятларга зудлик билан жавоб беришга тайёрлигини таъминлаш мақсадида "Рақамли пойтахт" ахборот-таҳлил марказига фойдаланувчи сифатида улаш. Уланиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, етишмаётган маблағларни - республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.


2022 йил

1 сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги


15.

Самарали ҳамкорлик қилиш учун ташкил қилинган "Xalq nazorati" интерактив сервис хизматига келиб тушаётган мурожаатларни онлайн мониторинг қилиш ҳамда камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида мурожаатларни тегишли бошқариш органига юбориш чораларини кўриш ва уларнинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш.


Доимий

равишда


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


16.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланадиган режа-графикка қатъий амал қилган ҳолда, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг "Xalq nazorati" интерактив сервис хизматига босқичма-босқич уланишини таъминлаш.


2023 йил

якунига

қадар


Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


17.

"Tashkent Index" мажмуаси ҳудудига ташқи муҳандислик-коммуникация (ичимлик ва оқова сув) тармоқларини тортиш ишларини якунлаш чораларини кўриш.


2022 йил

якунига

қадар


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ


18.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Ягона ҳисоб-китоб маркази" ҳамда унинг шаҳар (туман), туманлараро филиаллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган "Таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг шаҳар ва туман филиалларини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш.


2022 йил

1 сентябрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


19.

Германия, Франция, Грузия ва Япония каби илғор давлатларнинг эскирган ва авария ҳолатидаги тушган уй-жойларни янгилаш бўйича жойларга чиққан ҳолда тажрибасини ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида"ги 18-сон қарорини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ҳукуматга киритиш. Бунда, эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойларнинг мулкдорларини янги уй-жой билан таъминлаш бўйича тартибини ҳам белгилаш.


2023 йил

1 январь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 4 августдаги

ПҚ-346-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2800-сон қарорига 1-илованинг "Идоравий формали кийим" бўлими қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-позициялар билан тўлдирилсин:

"

8.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси




9.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2900-сон қарорида:


а) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 8-иловада:


2-банддан "ва "Таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхоналарини" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ва "Таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхоналарини (кейинги ўринларда - "ТТХ" ДУК)" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 17-банднинг биринчи хатбошисидаги "ташкилотлари ва "ТТХ" ДУКларни" сўзлари "ташкилотларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 15-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва "ТТХ" ДУКларни" сўзлари чиқариб ташлансин;


иловада (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш схемаси):


I босқич "Тадбирлар" устунидан "ва ТТХ" ДУКларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


II ва III босқичлар "Тадбирлар" устунидаги "ташкилотлари ва "ТТХ" ДУКларни", "ташкилотлари ва ТТХ" ДУКларини" сўзлари "ташкилотларини" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги "2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2922-сон қарорида:


6 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


қарорга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сон қарорида:


а) 4-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) 2023 йил 1 январдан бошлаб мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш мазкур уй-жойларни таъмирлаш ишлари умумий смета қиймати доирасида амалга оширилади, бунда:

2023 йил учун Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан 156,4 миллиард сўм ажратилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб маблағларнинг:

30 фоизи мулкдорлар ҳисобидан қопланади. Мазкур маблағлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасида кўп квартирали уй-жойларни таъмирлашни молиялаштириш учун очиладиган махсус ҳисобварақда (кейинги ўринларда - Махсус ҳисобварақ) шакллантирилади;

35 фоизи республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади;

35 фоизи маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади;


б) 7-бандда:


"а" ва "д" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади. Бунда:

қурувчи томонидан бошқариш усули танланади ёки мазкур вазифани амалга ошириш учун шартномага асосан бошқарувчи ташкилот жалб қилиниши мумкин;

қурувчи кўп квартирали уйдаги жойни сотиб олиш истагида бўлган шахсларни танланган бошқарув усулидан хабардор қилиши ва уй-жойни олди-сотди шартномаси билан бир вақтда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузилишини ташкиллаштириши лозим;

кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари ўзгариши натижасида умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш учун умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбуриятлар янги мулкдорга ўтади;

биринчи икки йил ичида кўп квартирали уй-жойдаги қурувчидан ташқари мулкдорларнинг сони эллик фоиздан ошган тақдирда мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойни бошқариш усули танланади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги "Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-257-сон қарори 3-бандининг "а" кичик бандиҳоли пунктларини марказлашган ичимлик сув" сўзлардан кейин "ва оқова сув чиқариш хизмати" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 август

















































Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск