ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2022 й. 427-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 3 августдаги

427-сон қарорига

ИЛОВА



Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда - Бюро) Алимент тўловлари жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарманинг мақсади Бюро органлари иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжати билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган ва ундириш имкони бўлмаган маблағларни ушбу Низомда белгиланган ҳолларда, Жамғарма маблағларидан алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бирйўла тўлаш учун молиялаштириш ҳисобланади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида ташкил этилади ва Молия вазирлигининг Ғазначилиги ҳисобварағида маблағлари миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақларида жамланади.


4. Алимент тўловлари жамғармасидан фойдаланиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА САРФЛАШ


5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан ундирилган маблағлар;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.


7. Жамғарма маблағларидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.


8. Жамғармадан алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.


9. Алимент тўловларини қоплаб бериш Бюронинг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда тўловлар ушбу тизим билан интеграция қилинган алимент олувчиларнинг банк карталарига ўтказилади.


10. Бюро Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


11. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ АЖРАТИШ,

УЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ВА ҲИСОБДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


12. Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.


13. Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

алимент ундириш тўғрисидаги ва жиноят ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжати бўйича юритилган ижро иши рақамлари;

алимент тўловлари қоплаб берилиши лозим бўлган жами маблағлар суммаси;

алимент тўловлари қоплаб берилиши лозим бўлган давр;

ундирувчининг банк реквизитлари.


14. Алимент тўловларини қоплаб бериш Жамғарма томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


15. Жамғарма маблағлари алимент тўловларини қоплаб бериш учун етарли бўлмаган тақдирда, алимент тўловлари Жамғармага маблағлар келиб тушган кундан бошлаб қопланади.

Бунда, тўловлар алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорлар келиб тушган кетма-кетликка мувофиқ амалга оширилади.


16. Давлат ижрочиси жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни Жамғармага қайтариш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатларини амалга оширади.


17. Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжати ва ижро иши юритишда тарафни алмаштириш тўғрисидаги қарори "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасида белгиланган тартибда давлат ижрочисининг қарорига асосан Жамғармага қайтарилади.


18. Давлат ижрочисининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан қабул қилинган қарори Жамғарма томонидан қабул қилиниб, икки ой давомида ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали мунтазам равишда мулкий аҳволи ўрганилиб борилади. Мулкий аҳволи ўзгармаган тақдирда қарздорлик Жамғарма томонидан ҳисобдан чиқарилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Жамғармани бошқариш, шу жумладан, Жамғарма жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Бюро томонидан амалга оширилади.


20. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маблағлар ажратишга келиб тушган қарорлар бўйича маълумотлар олиш;

ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда келиб тушган суммаси бўйича тижорат банклари ва тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистика маълумотларини сўраб олиш;

хорижий валютада ҳисобварақлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;

Жамғарма бўш маблағларини миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш.


21. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидагиларга мажбур:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;

Жамғарма даромадларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш.


22. Бюро ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Жамғармага юборилган алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорлар ва Жамғармага ундирилган маблағлар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


23. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Алимент тўловлари жамғармасидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар








1-босқич

Давлат ижрочиси (Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)


Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб бериш (бирйўла ундирувчига тўлаб бериш) мақсадида Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилади.


Зарурат юзага келганда









2-босқич

Давлат ижрочиси (Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)


Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорни унга жиноят ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжатини илова қилган холда Жамғармага юборади.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда









3-босқич

Алимент тўловлари жамғармаси


Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор асосида алимент тўловлари қоплаб берилади.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда









4-босқич

Давлат ижрочиси (Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)


Жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни Жамғармага қайтариш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилади.


Қарздорлик бартараф этилгунга қадар









5-босқич

Давлат ижрочиси (Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)


Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжати ва ижро иши юритишда тарафни алмаштириш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда Жамғармага қайтарилади.


Ундиришни имкони бўлмаган тақдирда









6-босқич

Алимент тўловлари жамғармаси


Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорнинг мулкий аҳволи ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали мунтазам равишда ўрганиб борилади ҳамда мулкий аҳволи ўзгармаган тақдирда қарздорлик ҳисобдан чиқарилади


2 ой муддатда



             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 август













































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск