ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 08.07.2022 й. 14/7-сон "Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.08.2022 й. 916-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2022 й.

N 916-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.07.2022 й.

N 14/7


ҚАРОРИ



Марказий банк томонидан тижорат банкларининг

ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 22 февралда 466-сон билан тасдиқланган Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 916, 2000 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банк томонидан тижорат банкларининг

ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.1. Мазкур Низом тижорат банкларининг банк операциялари билан боғлиқ бўлган ички меъёрий ҳужжатларига Марказий банк томонидан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.".


2. 3.1-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Юридик хулосада ички меъёрий ҳужжат лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Низомда белгиланган ички меъёрий ҳужжатларга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги акс эттирилиши лозим.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. IV боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 август






















































Время: 0.1520
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск