Расчеты с персоналом

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 й. 431-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2022 й.

N 431



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ

НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ташкил этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Молия вазирлиги ҳузурида давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 24 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ Инспекция марказий аппаратининг тузилмаси ва ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Инспекциянинг мақоми ва унинг фаолиятини ташкил этиш асослари, вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Инспекция томонидан бюджет қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўйича бюджет ташкилотлари билан биргаликда тизимли равишда профилактика ишларини олиб бориш;

масофавий назоратни фаол қўллаш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш;

давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Инспекция тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва юзага келтирувчи омилларини бартараф этиш;

Инспекциянинг фаолиятига оид маълумотлар ва назорат тадбирлари натижалари юзасидан ҳисоботларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш.

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш ҳамда маблағларини шакллантириш;

Жамғарма маблағлари ҳисобини юритиш ва маблағлардан фойдаланиш мақсадлари;

Жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби;

Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 августдаги

431-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори билан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низомининг VIII бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VIII. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш,

идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни

ҳисобга олишни назорат қилиш


28. Солиқ органлари:

акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши;

алкоголь маҳсулотларининг (табиий ва кўпикланадиган винодан ташқари) акциз маркалари ва мувофиқлик белгилари билан тўғри маркировка қилиниши;

алкоголь маҳсулотларини белгиланган тартибда идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар;

29. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги:

хомашё, материаллар сарфи ва тайёр маҳсулот чиқиши нормативларига риоя қилиниши;

спирт ва вино-ароқ маҳсулотларини амалда ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларни сотиш ҳажмларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мувофиқлиги;

спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва бериш (сотиш) талабларига риоя

...
Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск