ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Молия соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.08.2022 й. 431-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 августдаги

431-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат молиявий назорати

инспекциясини ижтимоий ривожлантириш

ва ходимларни моддий рағбатлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясини (кейинги ўринларда - Инспекция) ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


2. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларда ўтказилган назорат тадбирлари (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарорларига асосан ўтказиладиган назорат тадбирлари билан бирга) натижалари бўйича Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, пеня ва жарималар ҳамда ноқонуний харажатлар суммаларининг 8 фоизи;

ўтказилган назорат тадбирларида Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчи ташкилот томонидан шартнома шартларини бажармаганлик учун ҳисобланиб, белгиланган тартибда ундирилган жарима (пеня) суммаларининг 10 фоизи;

ўтказилган назорат тадбирларида Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан аниқланган ҳақиқатда бажарилмаган ва ҳисоботга қўшиб ёзилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича аниқланган ва суд қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган сумманинг 10 фоизи;

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ходимлари томонидан бюджет ва смета-штат интизомини бузиш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённомаларга асосан ундирилган жарима суммасининг 40 фоизи;

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ходимлари томонидан Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённомаларга асосан ундирилган жарима суммасининг 100 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Инспекция жамғармасига ўтказиб берилган молиявий ёрдам маблағлари;

Жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Давлат молиявий назорати органлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан аниқланган ноқонуний харажатлар, талон-торож, растраталар, камомадлар, шартнома шартларини бажармаганлик учун ҳисобланиб, белгиланган тартибда ундирилган жарима (пеня) суммалари ва қўшиб ёзилган бажарилмаган ва сифатсиз бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари суммалари бўйича тикланган ёки ундирилган маблағларнинг тегишли қисми мазкур Низомнинг 2-банди иккинчи-тўртинчи хатбошиларида белгиланган тартибда Жамғармага ундирилади.


3. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус шахсий ҳисобварақда жамланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


4. Тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасидан ортиқча ҳақиқий тушумларни харажат қилиш сметаларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.


5. Инспекция раҳбари, у бўлмаган тақдирда эса - унинг биринчи ўринбосари Жамғарма маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.


6. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:


а) Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун:

ходимларнинг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, касбий қобилиятларини инобатга олган ҳолда Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ваколат берган орган (Инспекция раҳбари томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган Комиссия) томонидан лавозим маошининг 200 фоизи (қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказишга масъул ходимларга лавозим маошининг 300 фоизи) миқдоридан кўп бўлмаган миқдорларда ходимларнинг ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) белгиланадиган шахсий устамаларни тўлашга;

молиявий назорат тадбирлари (иштирок этган ходимларга) натижаси бўйича аниқланиб, ундирилган қонунбузилишлар суммаларининг Жамғармага тушган қисмининг 10 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баробаридан кўп бўлмаган миқдорида мукофотлашга;

Инспекция раҳбарига Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан белгиланадиган лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда ҳар ойлик устамаларни тўлашга;

ўта муҳим ва тезкор ишларни бажарганлиги, давлат молиявий назорати натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришганлиги, тизимли молиявий қонун бузилишининг олдини олиш юзасидан дастурий мажмуаларни такомиллаштириш бўйича таклифлари қабул қилинганлиги ҳамда Инспекция фаолиятида фаол иштирок этганлиги учун ходимни лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлашга;

ходимларнинг меҳнат таътил пулини, шунингдек, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация пулининг тегишли қисмини тўлашга;


б) қуйидаги ҳолатларда ходимларни бир йўла рағбатлантириш учун:

байрам кунларида (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ), шунингдек, чорак якуни муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) бир баравари миқдоригача мукофотлашга;


в) Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланмаган Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан ошмаган миқдорда ҳар ойлик компенсация тўлашга;

жамоат транспортидан (маршрут ва йўналишли таксилардан ташқари) фойдаланиш харажатларини қисман қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида компенсация тўлашга;

ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда овқатланиш харажатларини қисман қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида компенсация тўлашга;

алоҳида заруратга кўра, йилда бир марта (ходимлар 50 ва 60 ёшга тўлган юбилей саналарида, бахтсиз ҳодиса, оғир касаллиги сабабли даволаниш, соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги) лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) икки баробари миқдорида моддий ёрдам беришга;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (қоида тариқасида куз ойларида) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг саккиз бараваригача миқдорида моддий ёрдам пули беришга;

ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) икки баробари миқдоригача моддий ёрдам беришга;

ходим ёки яқин қариндоши (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда - вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорида моддий ёрдам беришга;

ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва меҳнатини муҳофаза қилишга;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба ўрганишларини ташкил этишга;

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини маданий ҳордиқ олишларини ташкил этиш учун ҳар йили икки мартагача маданий ва спорт тадбирларини молиялаштириш, ходимларнинг санаторийларда дам олишини ташкил этиш учун белгиланган тартибда маблағлар ажратишга;

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи тўлашга;

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш вақтидан ташқари ишлари ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча ҳақ тўлашга;

байрамлар ҳамда маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш, шунингдек, спорт тадбирларида қатнашувчи Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун спорт кийимлари ва зарур спорт анжомларини сотиб олиш харажатларига;


г) Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техника базасини ривожлантириш учун:

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари бино ва иншоотларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, қўшимча объектларни (маъмурий бинолар ва бошқа объектлар) қуриш, реконструкция қилиш, сотиб олиш, ижара ҳамда объектларни сақлаш харажатларига;

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари иш фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ маъмурий ва хўжалик сарф-харажатларини (коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар, сафар харажатлари, автотранспортларнинг ижара харажатларини) қоплашга;

ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш, алоқа воситалари, ҳисоблаш техникаси, компьютер ва ташкилий техникани сотиб олиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот воситалари харид қилиш ва хизмат кўрсатишга;

бюджет-солиқ сиёсатига доир ўқув ва методик қўлланмалар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини чоп эттириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари тўпламларини сотиб олишга;

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти учун инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бошқаларни сотиб олиш, шунингдек, уларни жорий ва мукаммал таъмирлашга;

конференция, симпозиум, семинар, тренинг, йиғилиш, учрашув, байрам, маданий ва спорт тадбирларини ташкил қилиш ҳамда ўтказишга;


д) Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларининг идоравий харажатлари учун:

хорижий делегацияларни кутиб олиш ва кузатиш билан боғлиқ бўлган вакиллик харажатлари учун (меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш, меҳмонхона, транспорт, таржимонларни ёллаш харажатлари ҳамда эсдалик совғаларини харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва бошқалар);

Инспекция ходимларининг хорижий давлатларга амалга оширадиган хизмат сафарлари харажатлари, хизмат сафари давридаги вакиллик харажатларига (расмий қабуллар билан боғлиқ харажатларга, таржимонларни ёллаш харажатларига ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробаригача миқдорида эсдалик совғаларини харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва бошқаларга);

иқтисодий, маънавий ва маърифий соҳаларга оид маъруза қилувчи мутахассислар, Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятига жалб этилган бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассисларининг шартнома асосида меҳнатига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланишига;

кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (шу жумладан, хорижий давлатларда) ҳамда Инспекция ходимларининг чет эл хизмат сафарларига бориши, шунингдек, хорижий давлатларда тажрибасини ошириши билан боғлиқ харажатларни қоплашга;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармасига зарур ҳолларда маблағ ажратишга;


е) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларга.


7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш харажатлари Инспекция раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.


8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА

ХАРАЖАТЛАРИ СМЕТАСИНИ ТУЗИШ,

ТАСДИҚЛАШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ


9. Жамғарма тушумларининг прогноз кўрсаткичлари йил бошида кутилаётган Жамғармадаги қолдиқ маблағлар ҳамда молия йили давомида тушадиган тушумлардан келиб чиқиб жорий йилдаги прогноз кўрсаткичлари белгиланади.


10. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ ушбу Жамғармадан молиялаштирилиши мумкин бўлган харажатлар бўйича эҳтиёждан келиб чиқиб, бюджет таснифига асосан Инспекция томонидан ҳисоб-китоб қилинади.


11. Жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Инспекциянинг қўшимча штат бирликлари жадвали Инспекция томонидан тасдиқланиб, Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.


12. Давлат бюджети таснифига асосан Жамғарма сметасининг даромад ҳамда харажатлар қисми гуруҳлар бўйича моддаларга бўлинган ҳолда тузилади ва Инспекция раҳбарияти томонидан тасдиқланиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.


13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


14. Жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш Инспекция томонидан амалга оширилади. Бунда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қўшимча маблағ талаб этилганда, унга ўзгартиришлар тушумларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда Инспекция томонидан амалга оширилади ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲИСОБОТИ

ВА НАЗОРАТИ


15. Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботлар белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.


16. Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва мақсадли фойдаланилиши бўйича Инспекция раҳбари масъул ҳисобланади.


17. Жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 август





























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск