ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2022 й. 443-сон "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2022 й.

N 443




"ТАБИАТ ҲИМОЯЧИСИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони билан кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиёти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


3. Қуйидагилар:

"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси буюртмасига асосан "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


5. "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

кўкрак нишонини ҳар йили 5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда бериб борилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 августдаги

443-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида қуёш нури фонида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг эмблемаси жойлаштирилган.

Кўкрак нишони айланаси зарҳал ҳошияли оқ эмаль фонидаги доира билан ўралган. Айлананинг юқори қисмида ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр бўлган "TABIAT НIMOYACНISI" сўзлари ёзилган. Унинг пастки икки чети бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари жойлаштирилган. Япроқлар яшил рангда.

Кўкрак нишонининг пастки қисми марказида дафна япроқлари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган ҳамда унда "O`ZBEKISTON" сўзи ёзилган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида икки қаторда ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр бўлган "YASНIL MAKON YARATUVCНISI" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли тўқ яшил рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўртасидан эни 0,5 миллиметрли иккита оч яшил рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 августдаги

443-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, тўғри тўртбурчак шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "TABIAT НIMOYACНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 7 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, "GUVOНNOMA №" сўзи (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) ва 16 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Ундан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 9 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 8 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza", учинчи сатрда "qilish davlat qo`mitasi raisining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 7 миллиметр пастда оралиғи 5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ yil т "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "TABIAT НIMOYACНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan", учинчи сатрда "mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда, "Qo`mita raisi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 август


























































Время: 0.2035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск