ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.08.2022 й. 443-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 августдаги

443-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) ҳар йили 1 майга қадар тақдим этади.


5. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзоднинг маълумотномаси (объективка);

номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);

номзоднинг сўнгги уч йил давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги фаолияти, шунингдек, яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида кўрсатган ташаббуслари акс эттирилган тавсифнома.


6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган 5 кишидан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.


7. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.

Комиссия таркибига Қўмитанинг Жамоатчилик маслаҳат кенгаши, экология соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари киритилиши мумкин.


8. Комиссия йиғилишида номзодлар тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомга 2-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ҳар йили 15 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


9. Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.


10. Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.


11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


12. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.


13. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


14. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


15. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим этади.


Ҳар йили 1 майга қадар









2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади.


Ҳар йили 15 майга қадар









3-босқич

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғини чиқаради.


Ҳар йили 1 июнга қадар









4-босқич

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар)


"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирлайди.


Ҳар йили 5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида



       





Низомга

2-ИЛОВА



"Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишонига тавсия

этилаётган номзодларни баҳолаш бўйича

МЕЗОНЛАР

Т/р

Баҳолаш йўналиши


Баҳолаш мезонлари


Балл тизими


1.

Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, асраш ва атроф муҳитга таъсир этувчи омилларни камайтириш йўналишида

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасидаги ташаббуси.


1 баллдан

5 баллгача


Ер, ер ости бойликлари, сув, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги самарали фаолияти.


1 баллдан

5 баллгача


Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш борасидаги фаолияти натижалари.


1 баллдан

5 баллгача


Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларини сақлаш ҳамда уларни қайта тиклаш жараёнидаги фаол иштироки.


1 баллдан

5 баллгача


Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни самарали ташкил этиш, муаммоларни ҳал этиш борасидаги таклифлари ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича ташаббуси.


1 баллдан

5 баллгача


2.

Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларидаги фаол иштироки

Дарахт ва буталарни экиш, парваришлаш, сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали она табиатни асраш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси.


5 балл

(ҳар 50 та

дарахт учун)


Дарахт ва буталарни маҳаллийлаштириш, уларнинг янги навларини яратиш ва етиштириш борасидаги самарали фаолияти.


1 баллдан

5 баллгача


Оғир иқлим шароитларида, чўл ва даштларда ҳамда бошқа ҳудудларда яшил майдонларни (дарахт ва бутазорлар) барпо этиш борасида эришган ижобий натижалари.


5 балл

(1 гектар учун)

Дарахт ва буталарни парваришлашда сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишларини ташкил этганлиги.


5 балл

(1 гектар учун)

3.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолияти ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги

Соҳага оид инновацион ғоялар, илғор тажриба ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш.


1 баллдан

5 баллгача


Экологик назорат ва мониторинг ишларини ташкил этишдаги фаол иштироки.


5 балл

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда узоқ муддат самарали фаолият олиб борганлиги.


5 балл

Аҳолининг экологик тарбияси ва экологик маданиятини шакллантиришга қўшган ҳиссаси.


5 балл

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишлари.


1 баллдан

5 баллгача

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги фаол иштироки.


1 баллдан

5 баллгача


4.

Экологик таълим, тарғибот ва илм-фан йўналиши

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, мутахассисларни қайта ўқитиш ва малакасини оширишдаги фаолияти.


1 баллдан

5 баллгача


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг натижасини амалиётга жорий этиш


1 баллдан

5 баллгача


Экологик инновацион янги ғоялар ва ташаббусларни жорий этиш.


1 баллдан

5 баллгача


Экологик маданиятни юксалтириш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларидаги фаол иштироки.


1 баллдан

5 баллгача

5.

Тизим раҳбарияти томонидан эътирофи

Фахрий ёрлиқ, диплом ёки сертификатлар ва бошқа мукофотлар билан тақдирланганлиги.


1 баллдан

5 баллгача

            

Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллари жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 август




















































Время: 0.0384
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск