ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг k-6-сон, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 01-03/2-320-сон "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 21.07.2022 й. Қарори (АВ томонидан 09.08.2022 й. 1670-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2022 й.

N 1670-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

21.07.2022 й.

N k-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

21.07.2022 й.

N 01-03/2-320


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин

ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва

"N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини

"Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга

мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш

тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 50-сон "Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 1-п, 80-ТК-сон "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1670, 2007 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 159-модда);

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 21 февралдаги к-2, 1-сон "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1670-1, 2020 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/1670-1/0338-сон).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бош директор

Д.Н. Саттаров

Раис

Н.Н. Обломурадов

                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август





















































Время: 0.0146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск