ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2022 й. ПҚ-349-сон "Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2022 й.

N ПҚ-349



САНИТАР ТОЗАЛАШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА

ТОЗАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-189-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси бошқарув органининг ушбу ташкилотни тугатиш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари негизида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий филиаллари ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантириш, абонентлар ҳамда тўловлар ҳисобининг ягона биллинг тизими, шу жумладан электрон тўлов тизимларини такомиллаштириш;

чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришда электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш харажатларини марказлаштирилган ҳолда қоплаш;

аҳолини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этиш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни шакллантириш, иқтисодий-техник жиҳатдан асослантириш, ваколатли органлар билан келишиш борасида ишчи орган вазифасини бажариш;

соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик битимларини амалга оширишда иштирок этиш, инвестиция лойиҳалари юзасидан лойиҳа таклифлари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш ҳолатини тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) тизимига кирувчи санитар тозалаш корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш.


4. Қуйидагилар:

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) Марказ Давлат экология қўмитаси тизимидаги давлат муассасаси ҳисобланади;

б) Марказ директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Давлат экология қўмитаси раиси маслаҳатчисига тенглаштирилади;

в) Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ундирилган компенсация тўловларининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказиладиган миқдоридан қолган қисми;

давлат унитар корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўловлардан ажратмалар;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

г) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Марказнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади;

д) Марказнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади ва тўлов топшириқномаларисиз тегишли ташкилотлар ҳисобварақларига автоматик тарзда ўтказилади;

е) Марказ давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилиши натижасида санитар тозалаш хизматлари тўлиқ хусусий секторга ўтган ҳудудлардаги "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

8. 2022-2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш бўйича манзилли дастур 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, чиқинди контейнерлари билан жиҳозлаш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

10. Чиқиндиларни бошқариш тизимини мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика комиссиясининг таркиби 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Чиқиндиларни бошқариш тизимини мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика комиссиясига мазкур соҳани ривожлантиришга оид дастурларга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

11. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасини белгиланган тартибда тугатиш чораларини кўриб, унинг мол-мулки ва бошқа активлари Марказга ўтказилишини таъминласин;

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази низомини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Давлат экологик экспертиза маркази Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 15-уйга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 августдаги

ПҚ-349-сон қарорига

1-ИЛОВА



Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш

республика маркази марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

            











Бошлиқ





































































































Бош муҳандис - бошлиқ

ўринбосари



Эксплуатация бўйича бошлиқ

ўринбосари



Халқаро шартномалар, инвестиция ва ижтимоий лойиҳалар билан ишлаш бўлими

5































Ишлаб чиқариш техника бўлими

2



Махсус техникадан

фойдаланиш бўлими

2




















Бухгалтерия ҳисоб бўлими

3














Қурилиш ва капитал таъмирлаш

бўйича етакчи муҳандис

1















Марказий диспетчерлик

ва онлайн кузатув бўлими

2















Юрисконсульт

1



















Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, тарғибот ва ташвиқот бўлими

2






















Жисмоний ва юридик шахслар,

якка тартибдаги тадбиркорлар билан

ишлаш бўлими



Кадрлар бўйича етакчи мутахассис

1



































Ижро интизомини назорат қилиш

бўйича етакчи мутахассис

1


Давлат-хусусий шерикликни

ривожлантириш бўлими

6















Режа-иқтисод, таҳлил

ва прогнозлаштириш бўлими
































Девонхона мудири

1


Чиқиндиларни қайта ишлаш,

реализация, утилизация қилиш

ишлари ва объектлари бўлими

2















Инвестиция ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўлими

3




















Ишлар бошқармаси

1
































            

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 40 нафар.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 августдаги

ПҚ-349-сон қарорига

2-ИЛОВА



Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш

республика маркази ҳудудий филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

          








Бошлиқ



























































































Тарифларни ҳисоблаш ва санитар тозалаш ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоб ҳужжатларини тайёрлаш сектори

2





Санитар хизматлар кўрсатиш учун ҳудудларни бириктириш, тузилган битимлар ва шартномалар шартлари бажарилишини назорат қилиш сектори

2-4









































































Биллинг тизимида абонентлар ҳисоби

юритилишини назорат қилиш сектори

3-4





Абонентлар билан ишлаш, дебиторлик

қарзларни ундириш сектори

2





























































Махсус техника ҳаракатини

мониторинг қилиш сектори

2-4





Девонхона ишларини юритиш

ва мурожаатлар билан ишлаш сектори

3





















            

          

Қорақалпоғистон Республикасида -18 нафар


Самарқанд вилоятида - 18 нафар

Андижон вилоятида - 18 нафар


Сурхондарё вилоятида - 17 нафар

Бухоро вилоятида - 16 нафар


Сирдарё вилоятида - 15 нафар

Жиззах вилоятида - 16 нафар


Тошкент вилоятида - 20 нафар

Қашқадарё вилоятида - 17 нафар


Фарғона вилоятида - 18 нафар

Навоий вилоятида - 15 нафар


Хоразм вилоятида - 16 нафар

Наманган вилоятида - 16 нафар

Тошкент шаҳрида - 18 нафар

         

       

Ҳудудий филиаллар бошқарув ходимларининг жами сони - 238 нафар.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 августдаги

ПҚ-349-сон қарорига

6-ИЛОВА



022-2023 йилларда ижтимоий

соҳа объектларини чиқинди контейнерлари

Билан қўшимча жиҳозлаш бўйича

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР

         

(млн сўм)

Т/р

      

Ҳудудлар номи

       

Жами чиқинди контей-

нерлари

   

Суммаси

   

Шундан ташкилотлар кесимида:

     

2022 йил

        

2023 йил

       

мактабгача таълим ташкилотлари

       

халқ таълими муассасалари

     

соғлиқни сақлаш муассасалари

      

мактабгача таълим ташкилотлари

      

халқ таълими муассасалари

       

соғлиқни сақлаш муассасалари

  

сони

  

суммаси

     

сони

    

суммаси

    

сони

   

суммаси

    

сони

      

суммаси

    

сони

   

суммаси

      

сони

  

суммаси

  

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1645,0

7402,5

419,0

1885,5

283,0

1273,5

121,0

544,5

418,0

1881,0

283,0

1273,5

121,0

544,5

2.

Андижон вилояти


1481,0

6664,5

453,0

2038,5

129,0

580,5

163,0

733,5

453,0

2038,5

120,0

540,0

163,0

733,5

3.

Бухоро вилояти


1135,0

5107,5

200,0

900,0

268,0

1206,0

100,0

450,0

199,0

895,5

268,0

1206,0

100,0

450,0

4.

Жиззах вилояти


929,0

4180,5

110,0

495,0

260,0

1170,0

95,0

427,5

109,0

490,5

255,0

1147,5

100,0

450,0

5.

Қашқадарё вилояти


1980,0

8910,0

400,0

1800,0

360,0

1620,0

243,0

1093,5

377,0

1696,5

360,0

1620,0

240,0

1080,0

6.

Навоий вилояти


608,0

2736,0

114,0

513,0

184,0

828,0

12,0

54,0

114,0

513,0

184,0

828,0



7.

Наманган вилояти


2005,0

9022,5

600,0

2700,0

280,0

1260,0

123,0

553,5

599,0

2695,5

280,0

1260,0

123,0

553,5

8.

Самарқанд вилояти


1321,0

5944,5

411,0

1849,5

90,0

405,0

161,0

724,5

411,0

1849,5

87,0

391,5

161,0

724,5

9.

Сурхондарё вилояти


1639,0

7375,5

342,0

1539,0

320,0

1440,0

160,0

720,0

341,0

1534,5

320,0

1440,0

156,0

702,0

10.

Сирдарё вилояти


412,0

1854,0

57,0

256,5

100,0

450,0

60,0

270,0

50,0

225,0

94,0

423,0

51,0

229,5

11.

Тошкент вилояти


1070,0

4815,0

250,0

1125,0

250,0

1125,0

65,0

292,5

203,0

913,5

250,0

1125,0

52,0

234,0

12.

Фарғона вилояти


2584,0

11628,0

749,0

3370,5

330,0

1485,0

220,0

990,0

740,0

3330,0

330,0

1485,0

215,0

967,5

13.

Хоразм вилояти


1342,0

6039,0

315,0

1417,5

273,0

1228,5

94,0

423,0

302,0

1359,0

273,0

1228,5

85,0

382,5

14.

Тошкент шаҳри


716,0

3222,0

143,0

643,5

121,0

544,5

98,0

441,0

143,0

643,5

121,0

544,5

90,0

405,0

Жами


18867,0

84901,5

4563,0

20533,5

3248,0

14616,0

1715,0

7717,5

4459,0

20065,5

3225,0

14512,5

1657,0

7456,5

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 августдаги

ПҚ-349-сон қарорига

10-ИЛОВА


Чиқиндиларни бошқариш тизимини

мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр)

иқтисодиётни ривожлантириш бўйича

республика комиссияси

ТАРКИБИ

       

А.Ж. Раматов

-

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раиси


А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Комиссия раиси ўринбосари


И.А. Қутбиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


Ш. Т. Тўхтабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари


А.Р. Сормонкулов

-

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари


И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


Н.Қ. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи


Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари


А.И. Ахмедхаджаев

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


О.А. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Қ. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари, Бош давлат санитария врачи


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари


С.С. Юлдашев

-

Бош вазир котибияти масъул ходими, Комиссия котиби

         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 август


















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск