ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Молия вазирининг 29.07.2022 й. 26-сон "Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.08.2022 й. 2383-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2022 й.

N 2383-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.07.2022 й.

N 26


БУЙРУҒИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборот

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-13-сон "Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2383, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 369-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                  Т. Ишметов




Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборот

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ буюраман:".


2. Қоидаларда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.";


б) 1-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"оммавий ахборот воситаларида, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг Корпоратив ахборотнинг ягона порталида (бундан буён матнда Корпоратив ахборотнинг ягона портали деб юритилади) ва эмитентнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш;";


г) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шунингдек, эмитент мазкур Қоидаларда белгиланган ахборотларни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор қилади."


д) 8-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корпоратив ахборотнинг ягона порталига ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали:";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"эмитент ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида жойлаштириш йўли билан;";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт, бундан аффилланган шахслар билан битим тузиш тўғрисидаги хабар мустасно";


е) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"Эмитент ўз фаолиятида юз берган ҳамда ушбу Қоидаларнинг 2-1 - 2-8-иловаларга мувофиқ шаклдаги ахборотларни улар юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали ошкор этади.".


ё) 21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Қимматли қоғозлар эгаси битим тузиш натижасида эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қила бошласа, эмитентга ушбу ахборотни битим тузилган санани, қимматли қоғозлар сони ва олинган улушни (қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида), шунингдек ўзининг жойлашган ерини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда мазкур битим тузилган санадан эътиборан беш кун ичида тақдим этиши шарт.

Эмитент ушбу ахборотни олган кундан бошлаб икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор этиши лозим.

22. Акциялар эгаси мустақил равишда ёки аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур акциядорлик жамияти устав капиталининг жами 20 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги ҳақидаги ахборотни беш кун ичида мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда эмитентга ошкор қилиши шарт.

Эмитент ушбу ахборотни олган кундан бошлаб икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор этишга мажбур.

Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эмитентга хабарнома жўнатиш орқали хабардор қилиши шарт.

Эмитент ушбу хабарномани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида ошкор этиши лозим.";


ж) 23-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


з) 23-3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)";


и) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-8-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 2-1-2-8-иловалар билан тўлдирилсин.


к) 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 9-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


л) 3-33-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 10-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-1-ИЛОВА



1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Эмитент қимматли қоғозларининг хорижий ва (ёки) махаллий уюшган (тартибга солинадиган) молия бозорида савдо қилишга рухсат этилган листинг рўйхатига киритилиши

Қарор қабул қилинган сана:


Рўйхатга киритилган сана:


Рўйхатга киритилган хорижий фонд биржаси:


Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

    

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, эмитент листингга киритилган сана ҳисобланади.".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-2-ИЛОВА



1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Эмитентнинг қимматли қоғозларини хорижий ва (ёки) махаллий уюшган (тартибга солинадиган) молия бозорида савдо қилишга рухсат этилган листинг рўйхатидан чиқарилиши

Қарор қабул қилинган сана:


Рўйхатдан чиқарилган сана:


Рўйхатдан чиқарилган хорижий фонд биржаси:


   

Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

    

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, эмитент листингдан чиқарилган сана ҳисобланади.".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-3-ИЛОВА

1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш

Эмитентнинг қарор қабул қилган органи:


Қарор қабул қилинган сана:**


Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши сабаби:

Тўлиқ бўлмаган жойлаштириш ёки жамиятнинг устав капиталини камайтириш мақсадида акцияларнинг умумий сонини қисқартириш

Қимматли қоғознинг тури:


Қимматли қоғозларнинг сони:

қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилгунга қадар

қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилгандан кейин



Чиқарилишнинг умумий суммаси:

қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилгунга қадар

қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилгандан кейин



Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси


Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами


Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

**) Давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳисобланади.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-4-ИЛОВА



1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Соф фойдани (дивидендни) тақсимлаш бўйича Кузатув кенгашининг тавсияси (таклифи)

Қарор қабул қилинган сана:


Кузатув кенгаши мажлиси (йиғилиши) баённомаси тузилган сана:


Кузатув кенгаши таклифи

Тақсимлаш ёки тақсимламаслик

Тақсимлаш бўйича таклиф берилганда:


бир дона акцияга сўмда


бир дона акциянинг номинал қийматига фоизда


Имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш *


бир дона акцияга сўмда


бир дона акциянинг номинал қийматига фоизда


Бошқа қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш*


бир дона қимматли қоғозга сўмда


бир дона қимматли қоғознинг номинал қийматига фоизда


Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган сана ҳисобланади.".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-5-ИЛОВА



1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Эмитент томонидан акциядорларга тўлаб берилган дивидендлар

Эмитентнинг қарор қабул қилган органи:


Қарор қабул қилинган сана:


Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлашни бошлаш ва тугаш санаси:

Бошлаш санаси

Тугаш санаси



Қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган ва тўланган дивиденд миқдори минг сўмда:

Ҳисобланган

тўланган

қарздорлик

минг сўм

фоиз

минг сўм

фоиз

минг сўм

фоиз








Дивидендни тўлиқ тўламаганлик бўйича тушунтириш (изоҳ):


     

Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, Бошқарув органининг баённномасига кўра қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни тўлаб бериш санасининг охирги куни ҳисобланади.

Бошқарув органининг баённномаси тақсимланган дивидендларни тўлаб бериш санаси кўрсатилмаган тақдирда, ахборот юз берган вақт эмитентнинг ваколатли органи қарор қабул қилган сананинг олтмишинчи куни ҳисобланади.".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-6-ИЛОВА



1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Қимматли қоғозлар эгаси битим тузиш натижасида эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қила бошлаши

Акциялар эгасининг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи:


Акциялар эгасининг жойлашган ери (почта манзили):


Эмитентнинг тўлиқ номи:


Битим тузилган санаси:


Олинган қимматли қоғозлар сони акцияларнинг устав капиталидаги миқдори (фоизда ва минг сўмда):

Олинган қимматли қоғозларнинг сони

Фоиз (қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида)

минг сўмда




Акциялар эгаси эмитентни хабардор қилган сана:


Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

   

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, акциялар эгаси эмитентни хабардор қилган сана ҳисобланади.".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

7-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-7-ИЛОВА

1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Акциялар эгасининг акциядорлик жамияти устав фондининг жами 20 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги

Акциялар эгасининг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи:


Акциялар эгасининг жойлашган ери (почта манзили):


Олинган қимматли қоғозлар сони акцияларнинг устав капиталидаги миқдори (фоизда ва минг сўмда):

Фоиз (қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида)

Олинган қимматли қоғозларнинг сони

минг сўмда




Акциялар эгаси эмитентни хабардор қилган сана:


Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

    

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, акциялар эгаси эмитентни хабардор қилган сана ҳисобланади. акциялар аффилланган шахслар билан биргаликда олинганда кўрсатилади.".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

8-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

2-8-ИЛОВА

1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

АХБОРОТ

Ахборотнинг номи:

Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифи

Акциялар эгасининг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи:


Акциялар эгасининг жойлашган ери (почта манзили):


Қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи қимматли қоғозлар тури:


Қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи қимматли қоғоз номинал қиймати (сўм/1 дона):


Қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи асос:


Қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқини юзага келишига асос бўлган қарор қабул қилинган сана:


Қайтариб сотиб олиш баҳоси (сўм/1 дона):


Қайтариб сотиб олишни бошлаш санаси:


Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

  

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Ахборот юз берган вақт бўлиб, акциялар эгаси эмитентни хабардор қилган сана ҳисобланади.".

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

9-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

3-ИЛОВА



Эмитент фаолиятидаги муҳим фактлар

РЎЙХАТИ

Муҳим фактнинг номи

Муҳим фактнинг рақами

Ном ўзгариши

01

Жойлашган ер (почта манзили), электрон почта манзили ёки веб-сайти ўзгариши

02

Қайта ташкил этилганлиги

03

Фаолиятнинг тўхтатилганлиги

04

Фаолиятнинг тугатилганлиги

05

Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар

06

Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўзгарганлиги

07

Кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ёки ижроия органининг таркибидаги ўзгаришлар

08

Филиаллар рўйхатидаги ўзгаришлар

09

Ваколатхоналар рўйхатидаги ўзгаришлар

10

Шўъба хўжалик жамиятлари рўйхатидаги ўзгаришлар

11

Тобе хўжалик жамиятлари рўйхатидаги ўзгаришлар

12

Эмитентнинг мол-мулки ва (ёки) банк ҳисобварақлари хатланганлиги

13

Эмитентга нисбатан унинг активлари қийматининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда даъво қўзғатилганлиги

14

Устав капиталининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинганлиги

15

Активларнинг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинганлиги

16

Активларнинг қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайганлиги

17

Активларнинг қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда камайганлиги

18

Миқдори ёки мол-мулкининг қиймати битим тузилган санадаги ҳолатга кўра эмитент активларининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этадиган эмитентнинг бир марталик битимлари

19

Эмитент томонидан йирик битим тузилиши

20

Аффилланган шахс билан битим тузилиши

21

Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия олинганлиги

22

Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг бекор қилинганлиги ёки амал қилиши тугатилганлиги

23

Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганлиги

24

Қимматли қоғозларни чиқариш

25

Қимматли қоғозлар чиқарилишини тўхтатиб турилиши

26

Қимматли қоғозлар чиқарилишининг қайта тикланганлиги

27

Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш

28

Қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳақиқий эмас деб топиш

29

Эмитент 10 ва ундан ортиқ фоиз акцияларга (улушларга, пайларга) эгалик қилаётган юридик шахслар рўйхатидаги ўзгаришлар

30

Эмитент қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олишга (муомаладан чиқаришга) доир мажбуриятларини бажариш муддатлари келганлиги

31

Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш

32

Эмитентга нисбатан тўловга қобилиятсизлик таомили жорий этилганлиги

33

Кузатув кенгаши аъзоларининг эмитент акцияларига эгалик қилишидаги ўзгаришлар

34

Ижроия органи аъзоларининг эмитент акцияларига эгалик қилишидаги ўзгаришлар

35

Аффилланган шахслар рўйхатидаги ўзгаришлар

36

Қимматли қоғозлар эгаларида уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг эмитент томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқининг юзага келганлиги

37

".

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

10-ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни

тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига

3-33-ИЛОВА

1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:


Қисқартирилган:


Биржа тикерининг номи:*


2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ер


Почта манзили:


Электрон почта манзили:*


Расмий веб-сайти:*


3.

МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Муҳим фактнинг рақами:

33

Муҳим фактнинг номи:

Эмитентга нисбатан тўловга қобилиятсизлик таомили жорий этилганлиги

Тўловга қобилиятсизлик таомилининг жорий этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган сана:


Тўловга қобилиятсизлик ким томонидан ташаббус этилган:


Тўловга қобилиятсизлик жараёни:

Кузатув

суд санацияси

келишув битими

ташқи бошқарув

тугатишга доир иш юритиш

Эмитент томонидан суд қарори олинган сана:


Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:

Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган

ваколатли шахснинг Ф.И.О.:

*) Мавжуд бўлганда кўрсатилади.

Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитент томонидан суд қарори олинган сана ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август
































Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск