ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.09.2021 й. ПҚ-5247-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2021 й.

N ПҚ-5247



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ВА МИЛЛИЙ

ГВАРДИЯСИНИНГ ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ҲАРБИЙ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎҚИТИШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда - ОҲТМ):

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни (кейинги ўринларда - таълим бериш) йўлга қўйиш;

умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш;

ОҲТМнинг илмий, ўқув-тарбиявий бўлинмаларига тарбиявий ва ўқув-услубий ишларни ташкил этиш, назорат ва мониторинг қилишда кўмаклашиш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни ташкил этишнинг мазмуни, шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг Ўзбекистон шароитига мослашишида ҳар томонлама кўмаклашиш ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишининг назоратини таъминлаш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун биргаликдаги тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг санъат, маданият ва спорт соҳасидаги таниқли намояндалари ва давлат (маҳаллий) ташкилотларининг фаолларини жалб этган ҳолда, давлат ва жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;

тайёргарлик натижадорлиги, маданий тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини ўтказиш;

бўлимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш.


3. Белгилансинки:

а) ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади;

б) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;

в) Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг (қўшинларининг) умумий чекланган сони доирасида ОҲТМнинг Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлими ташкилий-штат тузилмасига заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади;

г) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш:

олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича курсантлар умумий чекланган штат бирликларидан ташқари ажратиладиган квоталар доирасида;

магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастури бўйича ОҲТМга ажратилган квоталардан ташқари квоталар доирасида амалга оширилади;

д) хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш ОҲТМнинг курсантлари, тингловчилари, докторантлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади;

е) хорижий давлатлардан ҳарбий кадрларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига келиб тушган маблағлар Мудофаа вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳарбий-техник мулкни сотиб олиш ва модернизация қилиш, бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларига йўналтирилади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат, магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастурлари бўйича хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида ташкил этиш тартиби;

ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ битирувчиларнинг ҳарбий-касбий тайёргарлигининг малака талаблари асосида мутахассислар тайёрлаш тартиби;

хорижий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган сўровномаларга асосан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини ўқишга қабул қилишни режалаштириш ҳамда мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича ҳар йилги квоталарни тақсимлаш тартиби;

таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига дастлабки "лейтенант" ва "тиббий хизмат лейтенанти" ҳарбий унвонлари ҳамда мутахассислик бўйича диплом ва кўкрак нишонларини бериш тартиби;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни молиялаштириш ва уларнинг тиббий таъминоти ҳамда Ўзбекистон Республикасида таълим олиш давомида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

ўз тизимидаги ОҲТМ томонидан ҳарбий кадрларга таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш мақсадида ОҲТМнинг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг соҳа бўйича юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда, хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун ўзбек тилини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси буюртмасига биноан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига белгиланган тартибда визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг буюртмасига асосан хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг фарзандларини яшаш манзили (вақтинча рўйхатдан ўтган жойи) бўйича бириктирилган микроҳудуддаги қабул қилиш имконияти мавжуд бўлган умумтаълим муассасаларига жойлаштириш чораларини кўрсин.

8. Белгилансинки, мазкур қарорни амалга ошириш, шу жумладан хорижий давлатларнинг ҳарбий кадрларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирлар:

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида;

2022 йил ва келгуси йилларда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 сентябрь






























Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск