ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2022 й. ПҚ-355-сон "Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2022 й.

N ПҚ-355



КОНЬЯ ШАҲРИДА (ТУРКИЯ) БЎЛИБ

ЎТГАН V ИСЛОМ БИРДАМЛИГИ ЎЙИНЛАРИДА

ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОР БЎЛГАН СПОРТЧИЛАР

ҲАМДА УЛАРНИНГ ТРЕНЕРЛАРИНИ БИР

МАРТАЛИК ПУЛ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



2022 йил 9 - 18 август кунлари Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси учун ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантириш, ёшларни профессионал спортга кенг жалб қилишни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки:

а) V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

олтин медаль учун - 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 3 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 2 000 АҚШ доллари;

б) V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:

олтин медаль учун - 2 500 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 1 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 1 000 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Ш.Ташматов, О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), тегишли спорт федерация (ассоциация)лари:

V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари ҳамда уларни тайёрлаган тренерлар рўйхатини тасдиқласин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) билан биргаликда бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилиши ҳамда ушбу жараён оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенгёритилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 август






































Время: 0.1776
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск