ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2022 й. 454-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш йўли билан мавжуд монополияни бартараф этиш ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2022 й.

N 454



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТЛИ

ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ АСКАРЛАР ҲАМДА БОШЛИҚЛАР

ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ

ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 26 ЯНВАРДАГИ

38-СОН ҚАРОРИГА ЭКСКЛЮЗИВ ҲУҚУҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ

ЙЎЛИ БИЛАН МАВЖУД МОНОПОЛИЯНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

ҲАМДА ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш орқали камбағалликни қисқартириш, иқтисодиётда рақобатни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш, бозор муносабатларига тўлақонли ўтишни жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий инвестициялар ҳажмини кескин ошириш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётда рақобат муҳитини янада яхшилаш ва хусусий сектор олдидаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда) иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

мажбурий давлат суғуртасини ўтказиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш;

суғурта компанияларини ушбу соҳага очиқ танловлар асосида жалб қилиш чораларини кўриш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 августдаги

454-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий

мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар

таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий

суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "суғурталовчилар" сўзи "суғурта қилдирувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Вакил қилинган суғурталовчи очиқ танловлар асосида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.

Ҳар бир йил бошлангунга қадар вакил қилинган суғурталовчи ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ўртасида зарур суғурта шартномалари тузилади".


2. 4-1- ва 4-2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 август







































Время: 0.1938
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск