ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.08.2022 й. 445-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 августдаги

445-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жазони ижро этиш тизими

ходимларининг шахсий видеорегистраторлар

(бодикамералар) билан таъминланган ҳолда

хизматни ўташ тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Жазони ижро этиш муассасаларида (кейинги ўринларда - ЖИЭМ) шахсий таркибнинг (кейинги ўринларда - ходимлар) хизматни ўташ давомида видеорегистратор (бодикамера)лардан (кейинги ўринларда - бодикамералар) фойдаланиш ҳамда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар (кейинги ўринларда - маҳкумлар) билан ўзаро муносабатлари вақтида ушбу мулоқотни қайд этиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


махсус мосламалар - махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки мобил комплекслар;


маҳкум - Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган моддаларда кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд ҳукмига асосан ЖИЭМга жазо муддатини ўташ учун келтирилган шахс;


назорат - ЖИЭМда маҳкумлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва тартиббузарликларнинг олдини олишга қаратилган тизим;


тартиббузарлик - маҳкумлар томонидан жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя қилмасдан, ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида содир этилган ҳолат.



2-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИ ЎЗ ХИЗМАТИНИ

ЎТАШ ВАҚТИДА МАҲКУМЛАР ТОМОНИДАН СОДИР

ЭТИЛГАН ТАРТИББУЗАРЛИКЛАР ЖАРАЁНИДА

БОДИКАМЕРАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ


3. Ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.


4. Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:

кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда (уйқудан уйғотиш, нонушта, тушлик ва кечки овқат, саноқ текширувлари, олиб борилаётган тарбиявий профилактик тадбирлар);

умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;

маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;

жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;

маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;

маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;

маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;

маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;

маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;

фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;

маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;

маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;

маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;

маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш даврида.


5. Ходимларга бириктирилган бодикамераларнинг доимий равишда соз ва дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши юзасидан қатъий назорат олиб бориш вазифаси ЖИЭМ бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва муассаса бошлиғининг ёрдамчиси - тезкор навбатчи (кейинги ўринларда - МБЁТН) зиммасига юкланади.


6. Бодикамералар ишламаган ёки ходим томонидан рухсатсиз ўчириб қўйилган ҳолларда МБЁТН зудлик билан бевосита ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг тегишли ўринбосарига ахборот беради.

Ҳар бир ҳолат юзасидан хизмат текширувлари ўтказилиб, айбдор ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида таклифлар киритилади.


7. Бодикамера ходимга нарядни қабул қилиш жараёнида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади ҳамда бириктирилади.


8. Бодикамераларни қабул қилиш жараёнида уларнинг аккумулятор батареялари тўлиқ қувватланган бўлиши лозим.


9. Бодикамера қувватини тўлдиришни автотранспортда ёки белгиланмаган жойларда амалга ошириш қатъиян тақиқланади.


10. Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим. (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно)


11. Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.


12. Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.


13. Хизмат якунида бодикамералардаги видео ёзувлар электрон маълумот сақлаш қурилмаларига юкланади (кўчирилади) ҳамда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади. Бодикамералардаги видеоёзувлар электрон маълумот сақлаш қурилмаларига юкланиб (кўчирилиб), электрон маълумот сақлаш қурилмалари ёки компьютер хотирасида 1 йил мобайнида тартибот бўлими (бўлинма) бошлиғининг хизмат хонасида сақланади.


14. Ходим меҳнат таътилига, хизмат сафарига кетганда ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, шунингдек, бодикамера носоз ҳолатга келган тақдирда, ходим томонидан ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўринбосарларига ахборот берилиб, тегишли ЖИЭМнинг ташқи навбатчилик қисмига тоширилади ва мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарда қайд этилади.


15. Ходим ўзига бириктирилган бодикамерани йўқотиб қўйган тақдирда, зудлик билан МБЁТНга хабар бериши, у эса мазкур ҳолат юзасидан ЖИЭМ бошлиғи ёки унинг ўринбосарларига ахборот бериши лозим.


16. Ходимларга бириктирилган бодикамераларнинг мавжудлиги ва соз ҳолда эканлигини текшириб бориш МБЁТН зиммасига юкланади.



3-БОБ. БОДИКАМЕРАЛАРНИ ИШЛАТИШ

ЧОҒИДА ХОДИМЛАРНИНГ МАҲКУМЛАР

ВА БОШҚА ШАХСЛАР БИЛАН ЎЗАРО

МУНОСАБАТЛАРИ


17. Ходим маҳкум билан суҳбат жараёнида ўзини таништириб, "Ҳурматли маҳкум, Сиз билан суҳбатлашиш жараёни бодикамера орқали ёзиб олинаётганлигини маълум қиламан" деб огоҳлантириши шарт.


18. Маҳкум ходимга ўзини таништиришда қуйидагиларни баён этиши лозим:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган йили ва санаси;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қайси моддалари билан судланганлиги;

жазо муддатини ўтаётган туркуми.


19. Маҳкум томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб қўйишга уриниш тақиқланади.

Агар ушбу ҳолат содир этилган тақдирда, ходим томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддасига мувофиқ интизомий жазога тортилади.


20. Ходим томонидан маҳкум билан суҳбат ўтказиш жараёнида ҳам бодикамерадан фойдаланилиши мумкин.


21. Ходимлар бодикамерадан фойдаланган ҳолда ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари шарт.


22. Маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Бодикамера орқали ёзиб олинган ёзувлар хизматда фойдаланиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адвокатура органлари томонидан юборилган сўровномага асосан тақдим этилади.


23. Ходимлар ва маҳкумлар суҳбат ўтказиш жараёнида муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.


24. Тартиббузарлик содир қилган маҳкумлар билан мулоқотга киришганда, уларни бодикамера орқали ёзиб олинаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш шарт.


25. Маҳкумлар билан мулоқотга киришаётганда ходим ҳушёрликни йўқотмасдан, ўзини оғир, вазмин тутиб, ҳар қандай кутилмаган ҳаракатга қарши тайёр туриши лозим.



4-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


26. Бодикамералардан фойдаланиш даврида унда сақланаётган видеоёзувларнинг кўчирилиши, ўчирилиши, ўзгартирилиши ва ундан нусха олиниши, блокланиши, компьютер қурилмаларига уланиши, корпуси очилиши тақиқланади.


27. Бодикамера орқали қайд этилган, юборилган ёки кўчирилган видео ёзувларни олиш, сўраш ёхуд уларни ўзгартириш, хизмат зарурати билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда диспетчерлик марказларидаги мавжуд маълумотлар базаларидан текшириш тақиқланади.


28. Бодикамера бузилган ёки йўқолган ҳолатда, зудлик билан ҳудудий ЖИЭМ бошлиғига (ЖИЭМ бошлиғи бўлмаган ҳолларда, унинг вазифасини бажараётган раҳбарга) ахборот бериб, қурилмани вақтинча ёки доимий блоклаш чоралари кўрилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Ҳар бир ходим ўзига бириктирилган бодикамераларнинг бут сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Ходим бодикамераларнинг йўқолишига, унга қасддан зарар етказилишига, хусусан, унга ўрнатилган дастур ва иловаларнинг яроқсиз ҳолга келишига йўл қўйган тақдирда, жавобгарликка тортилади ва зарарни ўз ҳисобидан қоплайди.


30. Бодикамера фойдаланувчининг эҳтиётсизлиги оқибатида бузилганда, таъмирлаш ва тиклаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар ушбу қурилмадан фойдаланаётган ходим ҳисобидан ундирилади.


31. Бодикамералар бириктирилиши лозим бўлган ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланади.


32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

       

       




Низомга

1-ИЛОВА



устки қисми


Бодикамерани ходимга

бириктириш ва қабул қилиш

Д А Ф Т А Р И

       

       

Бошланди: 20___ йил "______" ____________

Тамомланди: 20___ йил "______" ____________



ички қисми

        

Т/р

      

Бодикамера

рақами

   

Берилган

бодикамера

сони

      

Қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони

ва лавозими

      

Қабул қилиб олинган сана

ва соат

     

Топширилган сана

ва соат

     

Қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О., махсус унвони

ва лавозими

      

Ишчи ҳолати

         

1.

   








2.

    








3.

    








....

    








           

          




Низомга

2-ИЛОВА



устки қисми


Бодикамерадаги видеоёзувларни

рўйҳатдан ўтказиш

Д А Ф Т А Р И

      

     

Бошланди: 20___ йил "______" ____________

Тамомланди: 20___ йил "______" ____________



ички қисми

      

Т/р

     

Бодикамера рақами

    

Олинган видео

ёзувлар таҳлили

      

Қабул қилган ходимнинг Ф.И.О.,

махсус унвони ва лавозими

       

Қабул қилинган

қарор натижаси

        

1.

    





2.

    





3.

    





...

     





         

         




Низомга

3-ИЛОВА



устки қисми


Маълум бир сабабларга кўра ходим

томонидан зарар етказилган ҳамда носоз ҳолга

келиб қолган бодикамераларни қабул қилиш

Д А Ф Т А Р И

      

       

Бошланди: 20___ йил "______" ____________

Тугатилди: 20___ йил "______" ____________



ички қисми

      

Т/р

      

Бодикамера рақами

      

Топширилганлик сабаби

     

Қабул қилган ходимнинг Ф.И.О.,

махсус унвони ва лавозими

      

Қабул қилинган

қарор натижаси

       

1.

   





2.

    





3.

    





...

   





           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 август




























































Время: 0.0250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск