ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Крипто активлар /

Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш Қоидалари (АВ томонидан 15.08.2022 й. 3379-сон билан рўйхатга олинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 18.07.2022 й. 33-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 15 августда 3379-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлиги директорининг

2022 йил 18 июлдаги

33-сон буйруғига

ИЛОВА



Крипто-биржада крипто-активлар

савдоларини амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар крипто-биржада крипто-активлар савдоларини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мижозлар - крипто-биржа билан крипто-биржада крипто-активлар бўйича операцияларни амалга ошириш учун шартнома тузадиган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний ва юридик шахслар;


клиринг - крипто-биржа мижозларининг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олишга доир операциялар мажмуаси, шунингдек улар ўртасида амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоблар;


котировкалаш варағи - крипто-биржа томонидан белгиланган мезонларга мос келадиган ҳамда крипто-активлар савдоларига рухсат этилган крипто-активлар рўйхати;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) - клиринг электрон тизими орқали крипто-биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи крипто-биржанинг таркибий бўлинмаси;


ҲККП иккиламчи ҳисобварағи - крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ҳамда битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ўтказиш учун очилган крипто-биржанинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварақлари;


фойдаланувчининг индивидуал рақами (бундан буён матнда ФИР деб юритилади) - клиринг иштирокчисига бериладиган махсус хос рақам;


виртуал ҳисобварақ - крипто-биржанинг ҲККПда клиринг бўйича операцияларни амалга ошириш учун очилган махсус ҳисобварақ;


тўғридан-тўғри савдолар майдончаси - крипто-биржанинг электрон платформаси таркибидаги крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича битимларни амалга ошириш учун мўлжалланган электрон майдонча;


ўзаро ўзгармас токенлар савдоси майдончаси - крипто-биржа электрон платформаси таркибидаги ўзаро ўзгармас токенларни чиқариш ва муомалага киритиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган электрон майдонча;


токен - крипто-активнинг бир тури бўлган, смарт-контракт асосида бошқариладиган, маълум бир активга бўлган мажбуриятни ёки мулк ҳуқуқини тасдиқлаш учун мўлжалланган маълумотларнинг тақсимланган реестридаги ҳисоб бирлиги;


смарт-контракт - рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома;


таъминланган токен - бирор-бир моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланган токен;


ўзаро ўзгармас токен - моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган, мулкдорнинг рақамли шаклдаги ноёб контентга (матн, аудиовизуал, мусиқий, фотографик асарлар, шунингдек тасвирий санъат асарлари ва бошқалар) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи крипто-активнинг алоҳида тури;


барқарор токен - қиймати хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг тури;


токенни чиқариш - токеннинг пайдо бўлишига қаратилган ташкилий-техник тадбирлар;


таъминланган токенни чиқаришни рўйхатдан ўтказиш - чиқарилган таъминланган токенларни листинг қилиш мақсадида рўйхатдан ўтказиш;


листинг - крипто-биржа томонидан крипто-активларни крипто-биржанинг электрон платформасида муомалага чиқариш учун рухсат бериш жараёни;


делистинг - крипто-биржа томонидан листинг қилинган крипто-активларни крипто-биржанинг электрон платформасида муомаладан чиқариш жараёни;


таъминланган токеннинг дастлабки таклифини жойлаштириш - фаолиятни молиялаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида крипто-биржанинг электрон платформасида таъминланган токенларни сотиш учун муомалага чиқариш;


крипто-ҳамён - крипто-активларни сақлаш ва бошқариш учун мўлжалланган дастурий ёки дастурий-техник восита;


крипто-ҳамён манзили - маълумотларнинг тақсимланган реестридаги крипто-активларни бир крипто-ҳамёндан бошқасига юбориш ва қабул қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун ишлатиладиган рақамлар, ҳарфлар ва белгилардан ташкил топган ноёб комбинация;


клиринг иштирокчиси - акцепт йўллаган ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ҲККПда рўйхатдан ўтган крипто-биржа мижози;


савдолар иштирокчилари - крипто-биржа томонидан крипто-активлар савдоларида қатнашишга рухсат этилган мижозлар;


крипто-активлар савдолари - крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютада олди-сотди ёки бир турдаги крипто-активларни бошқа турдаги крипто-активларга айирбошлаш битимларини тузиш жараёни;


крипто-биржанинг электрон платформаси - крипто-биржанинг қуйидагилар амалга ошириладиган ахборот тизими ва (ёки) дастурий-аппарат мажмуаси:

крипто-активлар савдоларида қатнашиш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активлар савдоларида иштирок этиш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

крипто-активларнинг листинги ва делистингини амалга ошириш;

таъминланган токенларнинг дастлабки таклифини жойлаштириш ва сақлаш;

ўзаро ўзгармас токенларни муомалага киритиш;

крипто-активларни сотиб олишга, сотишга ва (ёки) айирбошлашга қаратилган битимларни амалга ошириш;

крипто-активлар нархларни эълон қилиш;

крипто-активлар билан битимлар тузилиши натижасида савдолар иштирокчиларининг мажбурият ва талабларини белгилаш, шунингдек ушбу битимларнинг ижросини таъминлаш;

крипто-активлар билан тузилган битимлар бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ва шакллантириш;

крипто-активлар билан битимларни тузиш ва ижроси учун зарур бўлган маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ошкор қилиш;

крипто-активлар савдоларини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа вазифалар;


крипто-активларни сотиш ва сотиб олишга қаратилган йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) - крипто-биржа электрон платформасининг тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютада сотиш ва сотиб олишга қаратилган, умумий миқдори битимни тузиш кунида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг бараваридан ортиқ бўлган операция;


крипто-активлар ҳақида инсайдер ахборот - крипто-активлар, уларни яратган ва жойлаштирган шахслар, крипто-активлар билан тузилган битимлар ҳақидаги оммавий бўлмаган ҳамда унга эга бўлган шахсларни бошқа мижозларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган ахборот;


крипто-активлар нархлари билан ҳийла-найранг ишлатиш - крипто-активларнинг нархларини амалдаги бозор шароитларига нисбатан сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш мақсадида крипто-активларга талаб ва (ёки) таклиф, крипто-активларнинг бозор нархлари ёки савдо ҳажмларига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳаракатларнинг амалга оширилиши;


крипто-биржанинг охирги бенефициар мулкдори - крипто-биржани бевосита ёки билвосита таъсис этувчи ёхуд унинг устав жамғармасидаги (капиталидаги) улушларига (акцияларига) бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёхуд ушбу шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.


2. Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган юридик шахс мазкур фаолиятни мазкур Қоидалар ва махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириши лозим.


3. Крипто-биржа:

крипто-биржа электрон платформасининг зарур даражада ишлашини таъминлашга;

крипто-биржа ва мижозларнинг крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-активларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши ва сақланишини таъминлаш, бунда икки ва ундан ортиқ мижозларнинг пул маблағларини крипто-активларнинг қўшма ҳисоби юритилишига йўл қўймасликга;

ҳар куни кун якуни бўйича мижозлар томонидан амалга оширилган битимлар (операциялар) ҳақида барча маълумотларнинг захира нусхасини яратишга;

мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ мижозларнинг крипто-активлар савдоларига буюртмаларини уларни бажариш имкони мавжуд бўлганда, шу жумладан крипто-биржа электрон платформасида қарши буюртмалар мавжуд бўлганда ижросини таъминлашга;

крипто-биржа электрон платформасининг зарур даражада ахборот хавфсизлигини таъминлашга;

крипто-биржа ишчилари ва улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида бевосита крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган шахсларнинг крипто-биржа фаолиятини тартибга солувчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва крипто-биржа томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжатларини (бундан буён матнда локал ҳужжат деб юритилади) билиш даражасини доимий ошириб боришга;

крипто-биржа мижозларининг крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-активларни қайтариш (ўтказиш) ҳақидаги кўрсатмаларини, шунингдек мижозларнинг бошқа кўрсатма ва ҳаракатлари амалга оширилишини таъминлашга;

крипто-биржа электрон платформаси орқали операцияларни амалга оширишда савдолар иштирокчиларига уларни мажбурий идентификациядан ўтказиш механизмини жорий этганидан ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ бошқа чораларни қўллаганидан сўнг рухсат беришга;

крипто-активларни реклама қилишда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя қилишга;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни бажаришга мажбур.

Крипто-биржа қуйидаги жараёнларни тартибга солишни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаши лозим:

крипто-активларни листинги ва делистинги;

фаолиятни молиялаштиришга ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш;

ўзаро ўзгармас токенларни муомалага киритиш.


4. Крипто-биржа крипто-активлар савдолари билан боғлиқ битимлар устидан доимий назоратни амалга оширади.

Крипто-биржа томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтарилмаслиги бўйича чоралар кўрилиши лозим.

Крипто-биржа томонидан аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар бузилишининг ҳар бир факти ҳақидаги ахборот ушбу факт аниқланган санадан бошлаб камида беш йил давомида сақланиши лозим.

Ваколатли органнинг сўровномалари бўйича крипто-биржа сўровномани олган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан ваколатли органга қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш факти ҳақидаги ахборотни тақдим этиши лозим.

Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, крипто-биржа дарҳол ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма равишда хабар беришга мажбур.


5. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари крипто-биржанинг электрон платформасида:

крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, жумладан крипто-активларни тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сотиш ва сотиб олишгақаратилган битимларни амалга ошириши;

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан фақатгина крипто-активларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир.


6. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ўзаро ўзгармас токенларни хорижий крипто-биржалар ва платформаларда бошқа турдаги крипто-активларга айирбошлаши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан ўзаро ўзгармас токенларни хорижий крипто-биржалар ва платформаларда айирбошланганлиги натижасида қабул қилинган крипто-активлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг (бундан буён матнда хизматлар провайдерлари деб юритилади) электрон платформаларида сотилади.


7. Крипто-биржа крипто-депозитарий фаолиятини мазкур фаолият тури учун алоҳида лицензия олган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда, крипто-биржа мазкур фаолият доирасида таъминланган токенларни чиқариш ва (ёки) чиқарилган токенларни рўйхатга олиши мумкин.

Крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш жараёнида крипто-биржа томонидан таъминланган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш ва муомалага киритиш, жумладан қуйидагиларни:

крипто-биржада таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштирган шахс томонидан шартнома мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда қайтиб сотиб олинишини таъминлаш;

чиқарилган токенларнинг номланиши ёки рамзларида "давлат", "давлат томонидан таъминланган", "давлат томонидан қўллаб-қувватланган", "Ўзбекистон", "ўзбек", "миллий", "сўм (UZS)" ҳамда Ўзбекистон Республикаси шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, шунингдек уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатишни тақиқлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаши лозим.


8. Крипто-биржа крипто-депозитарий фаолиятини амалга оширишда:

таъминланган токенларни чиқаришни рўйхатга олиш ва жойлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган юридик шахсларнинг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг вакилларини мазкур Қоидаларнинг 14-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига кириш ёки кирмаслигини аниқлашга;

таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида уларни таъминлаш учун киритилган моддий ва (ёки) бошқа мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширувдан ўтказишга мажбур.


9. Крипто-биржаларда:

барқарор токенларни чиқариш ва чиқаришни рўйхатга олиш;

токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тақиқланади.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютага сотиш ва сотиб олиш ҳамда крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлаш бўйича операцияларини хизматлар провайдерларидан ташқарида амалга ошириш тақиқланади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.


11. Крипто-биржада тузилган битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга крипто-биржа электрон платформасида амалга оширилган крипто-активлар савдолари тўғрисидаги маълумотлар асос бўлади.



2-БОБ. МИЖОЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРНИ

ЎРНАТИШ ТАРТИБИ


12. Крипто-биржа мижозлар билан муносабатларни шартнома асосида ўрнатади.

Шартномада қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган маълумотларни ваколатли органга юборилиши;

мижозлар билан музокараларнинг аудио- ёки видеоёзуви уларнинг розилиги билан олиб борилиши, шу жумладан ёзишмаларнинг ёзиб борилиши ҳамда ушбу маълумотларнинг камида беш йил давомида сақланиши;

мазкур Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар;

мазкур Қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар.


13. Мижоз билан муносабатларни ўрнатиш учун крипто-биржа қуйидаги маълумотларни сўраб олади:

жисмоний шахсдан - шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

якка тартибдаги тадбиркордан - шахсини тасдиқловчи ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар нусхаси;

юридик шахсдан - давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси, жойлашган жойи, раҳбарияти ҳақидаги ҳамда таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар;

мижоз билан алоқа ўрнатиш учун контакт маълумотлар (электрон почта манзили ва бошқа контакт маълумотлар);

қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.


14. Қуйидагилар билан крипто-биржа муносабат ўрнатишга ҳақли эмас:

вояга етмаган шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахслар.


15. Крипто-биржа ва унинг мижози ўртасида муносабат ўрнатилганда, мижозга крипто-биржа электрон платформасида мижоз, унинг крипто-биржада сақланаётган пул маблағлари ҳамда крипто-активлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) яратилади.

Бир мижозга икки ва ундан ортиқ ҳисобга олиш ёзув (аккаунт)ларни очиш тақиқланади.


16. Қонунчилик ҳужжатлари ёки мазкур Қоидаларга зид бўлмаганда, крипто-биржа ўз номи ва ҳисобидан крипто-активлар савдоларни амалга ошириш учун ҳар қандай мижозга крипто-активлар савдоси иштирокчиси мақомини тақдим этишга (крипто-активлар савдосига рухсат этишга) ҳақли.


17. Крипто-биржа жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан мижозларга қуйидаги маълумотларни етказишга мажбур:

мижоз билан муносабат ўрнатиш шартлари, шу жумладан тегишли шартнома матни (бунда крипто-биржа мижозга крипто-биржага тўланаётган мукофотнинг ундириш шакли, миқдори ва тартибини тушунтириши лозим);

крипто-биржа томонидан крипто-активларни листинг қилишга қаратилган битимларни амалга ошириш (ташкил этиш) жараёнида "White paper" декларациясининг мазмуни.


18. Мазкур Қоидаларнинг 16-бандида кўрсатилган маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларга улар билан муносабатлар ўрнатиш жараёнида ёки ундан олдин оғзаки ёки ёзма шаклда етказилиши керак.

Крипто-биржа веб-сайтининг бош саҳифасида мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган маълумотлар жойлаштирилиши лозим.



3-БОБ. КРИПТО-АКТИВЛАР САВДОЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Крипто-биржа мижозларга ўзининг электрон платформасига крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлашга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш учун киришга рухсат бериш орқали крипто-активлар савдосини ташкиллаштиради.

Крипто-биржанинг электрон платформасига киришга рухсат фақатгина шартнома асосида тақдим этилади.

Мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-активлар савдолари қоидаларини бузганлиги учун савдолар иштирокчиси сафидан чиқарилган мижоз уч ой давомида савдолар иштирокчиси бўла олмайди.

Мижозларнинг крипто-активлар савдоларига, жумладан крипто-биржанинг бошқа хизматлари ("спот", "маржинал" савдолари ва бошқалар) ва маҳсулотларига киришига рухсат бериш, шунингдек крипто-активлар савдолари иштирокчилари сафидан чиқариш локал ҳужжатлар билан белгиланади.


20. Крипто-биржа:

крипто-активлар савдоларини амалга ошириш жараёни шаффофлиги, шунингдек уларнинг натижасида юзага келадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаши;

крипто-биржанинг электрон платформасида таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида таъминланган токенларни таъминлаш учун киритилган моддий ва (ёки) бошқа мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширувдан ўтказиши шарт.


21. Крипто-биржа мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-активлар ҳақида инсайдер ахборотларни ишлатиш, уларнинг нархлари билан ҳийла-найрангларни аниқлаш, олдини олиш, тўхтатишга, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриши шарт.

Крипто-активлар ҳақидаги инсайдер ахборотдан фойдаланиш деганда мазкур ахборотдан шахсий мақсадларда, шу жумладан ўз номи ва ҳисобидан крипто-активлар савдоларида иштирок этиш мақсадида фойдаланиш, шунингдек учинчи шахсларга тақдим этиш тушунилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Крипто-активлар ҳақидаги инсайдер ахборотга эга бўлган шахсларга куйидагилар киради:

крипто-активларни яратган ва жойлаштирган ташкилотнинг бошқарув органлари аъзолари ва бошқа ишчилари;

крипто-активларни яратган ва листингни амалга оширган шахс;

крипто-активларни яратган ва жойлаштирган шахсга ёки савдо иштирокчисига аудиторлик хизматини кўрсатадиган аудиторлик ташкилотининг ходимлари;

ўзининг хизмат мавқеи, меҳнат мажбуриятлари ёки крипто-активларни яратган ва жойлаштирган шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида мазкур маълумотга эга бўлган бошқа шахслар.


22. Крипто-биржа локал ҳужжатларига мувофиқ фақатгина ўзининг крипто-активлар савдоларида иштирок этиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилганидан, унинг иштироки туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар кўрилганидан ва ошкор қилинганидан сўнг крипто-активлар савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.


23. Битимларни тузиш учун савдо иштирокчиси ёки крипто-биржа крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани жойлаштиради.

Крипто-активни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани бериш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади.

Мижозларнинг крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномаси крипто-биржа томонидан уларнинг талабларига жавоб берадиган қарши талабнома мавжуд бўлганида ижро этилиши шарт. Талабномаларнинг бажарилишини қарши талабнома мавжуд бўлганидан кейин кечиктириш, уларнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишга йўл қўйилмайди.


24. Крипто-активлар билан савдони (ҳисоб-китобларни) амалга ошириш учун савдолар иштирокчиси ҲККПга тегишлича пул маблағлари ва (ёки) крипто-активларни ўтказади.

Савдолар иштирокчисининг пул маблағлари ва крипто-активлари крипто-биржа ҳамда бошқа савдолар иштирокчиларининг пул маблағлари ва крипто-активларидан алоҳида ҳисобга олиниши керак.


25. Крипто-биржа ҳар куни крипто-активлар савдоларида қатнашган ҳар бир мижоз бўйича крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш юзасидан тузилган битимлар ва уларнинг суммаси, шунингдек крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномалар ижро этилганлиги ва ижро этилмаганлиги тўғрисида ҳисобот тузиши лозим.

Ҳисобот тузилганидан кейин ҳар бир мижоз томонидан амалга оширилган битим ва операцияларга уларни қайд қилиш учун ноёб код берилади.

Ҳисобот тайёрланган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши шарт. Ҳисоботларни сақлаш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади. Ҳисоботларга тузатиш ва ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Крипто-биржа ҳисоботни қуйидагиларга беғараз шартлар асосида тақдим этиши шарт:

мижозларга - тегишли сўровни олган санадан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмаган ҳолда, уларга тегишли ҳажмда;

ваколатли органга - унинг сўровида кўрсатилган ҳажмда ва муддат давомида.


26. Крипто-биржа крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича тузилган битимларнинг бажарилишини таъминлайди.

Савдолар иштирокчиси томонидан крипто-активлар савдоларида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича битим тузилганда, крипто-биржа ушбу битимнинг ижро суммасини (сони) ушбу савдолар иштирокчисининг ҲККП иккиламчи ҳисобварағида ёки крипто-ҳамёни манзилида сақланаётган пул маблағлари, крипто-активларидан айириб ташлаши ҳамда савдолар иштирокчисининг контрагентига бириктириши лозим.

Крипто-биржа мижоздан олинадиган мукофотни ундиришни крипто-активлар савдоларида қатнашиш шартномасида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида амалга оширади.


27. Крипто-биржа мижознинг розилиги асосида унинг пул маблағлари ва крипто-активлари билан мижознинг топшириқлари (кўрсатмалари) мавжуд бўлмаганда, ўз номидан ва ўз манфаатларини кўзлаб қуйидаги ҳолларда битимлар тузишга ҳақли:

крипто-биржанинг ликвидлиликка таъминлашга, яъни мижозлари олдидаги қабул қилинган (ёки қабул қилиниши режалаштирилган) мажбуриятларини бажариши учун унинг мижози бўлмаган контрагентларидан пул маблағлари ва крипто-активларни олганида;

мазкур битимларнинг тузилиши натижасида крипто-биржанинг мижозларидан олинган пул маблағлари ва крипто-активларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришга етарли ишонч ҳосил қилганида.

Томонлар келишган муддатда пул маблағлари ва крипто-активлар крипто-биржа томонидан қайтарилиши лозим. Мижознинг маблағларини ишлатганлик учун шартномада фоиз ундириш назарда тутилиши мумкин.


28. Крипто-биржа ўзининг электрон платформасида тегишли миқдордаги крипто-активларни (ёки шунга тенг миқдордаги бошқа крипто-активларни) томонлар келишган муддатда қайтариб бериш шарти билан ўзининг крипто-активларини мижозларига битимларни тузиш ва мажбуриятларини бажариш учун ишлатишга рухсат бериш ҳуқуқига эга. Крипто-биржа ўзининг крипто-активларидан мижозлар томонидан фойдаланганлик учун фоиз ундиришга ҳақли.



4-БОБ. ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ САВДОЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


29. Крипто-биржа мижозларга тўғридан-тўғри савдолар майдончасига киришга рухсат бериш орқали крипто-активларни сотиш ва сотиб олишга қаратилган операцияларни амалга оширишни ташкиллаштиради.

Тўғридан-тўғри савдолар майдончасига киришга рухсат мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатлар билан белгиланган талабларга мувофиқ алоҳида шартнома асосида тақдим этилади.


30. Крипто-биржа крипто-активлар билан тўғридан-тўғри савдоларнинг амалга ошириш жараёни шаффофлиги, шунингдек уларнинг натижасида юзага келадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаши лозим.


31. Мижознинг йирик битимлари фақатгина тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни сотиш натижасида олинган маблағларни мижознинг унга хизмат кўрсатадиган тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга оширилади.


32. Тўғридан-тўғри савдолар майдончасида битимлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

крипто-активларни сотувчи ўзининг шахсий кабинетида крипто-активларнинг нархига бўлган талаблари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварақ реквизитларини кўрсатган ҳолда крипто-активларни сотиш учун буюртма тузади;

крипто-биржа сотувчининг крипто-активларини битим амалга оширилгунига ёки сотувчининг мазкур крипто-активларни қайтариш ҳақидаги сўровномаси қабул қилингунига қадар тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сақлаб туради;

харидор буюртмани қабул қилиб, маблағларни сотувчи томонидан тақдим этилган ҳисобвараққа миллий ёки хорижий валютада ўрнатилган тартибда ўтказади;

харидор ўзининг шахсий кабинети орқали маблағларнинг ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ўтказманинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тақдим этади (илова қилади);

сотувчи ўзининг ҳисобини текшириб, маблағларнинг тўлиқ қабул қилинганига ишонч ҳосил қилади ҳамда шахсий кабинетида крипто-биржага крипто-активларни харидорга жўнатилишига рухсат беради.

Крипто-биржа тўғридан-тўғри савдолар майдончасида маблағларни крипто-биржанинг ҲККП орқали ўтказган ҳолда ўзининг ва (ёки) топшириқ шартномаси асосида мижозларнинг номидан ҳамда ҳисобидан крипто-активлар билан савдо-сотиқ битимларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


33. Битимни бекор қилиш, маблағларни қайтариш ёки бошқа низолар томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ўрнатилган тартибда ҳал қилинади.


34. Тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш бўйича битимларни тузиш сотувчи ва харидорнинг ўзаро келишувига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.


35. Крипто-биржа тўғридан-тўғри савдолар майдончасида битимларни амалга оширганлик учун фоиз белгилаши ва ундириши мумкин.


36. Крипто-биржа мазкур Қоидаларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри савдолар майдончасида томонлар ўртасида битимларнинг зарур тарзда ташкил этилиши учун жавобгардир.



5-БОБ. МИЖОЗЛАР БИЛАН ВОСИТАЧИЛИК

МУНОСАБАТЛАРИ АСОСИДА БИТИМЛАР ТУЗИШ


37. Крипто-биржа қуйидаги тартибда мижозларнинг манфаатларини кўзлаб, биржа битимлари орқали воситачилик муносабатларини ўрнатиб, крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича битимларни тузиш ҳуқуқига эга:

топшириқ шартномаси асосида мижозларнинг номи ва ҳисобидан;

комиссия шартномаси асосида ўзининг номидан ва мижозларнинг ҳисобидан;

қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулда.


38. Крипто-биржа мазкур Қоидаларнинг 37-бандида назарда тутилган битимларни:

ўзининг электрон платформасида;

бошқа чет эл крипто-биржаларининг электрон платформаларида ва савдо тизимларида тузишга ҳақли.

Крипто-биржа мазкур битимларни тузишда мижозларнинг манфаатларини кўзлаб:

қонунчилик ҳужжатларига ва мижозлар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилган ҳолда виждонан, оқилона ва малакали тарзда ҳаракат қилиши;

мижозларни битимлар билан боғлиқ таваккалчиликлар, уларни ҳар бирининг моҳияти ва даражаси тўғрисида хабардор қилиши;

мижозлар учун энг мақбул шартлар асосида ва энг яхши нархда битимлар тузиши;

тегишли крипто-активлар учун нархлар бозор нархидан сезиларли даражада фарқ қилган (10 фоиздан ортиқ) тақдирда, агар ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича мижоз билан келишилган бўлмаса, битимлар тузмаслиги лозим.

Бунда, крипто-биржа крипто-активлар учун бозор нархини аниқлаш тартибини мижоз билан тузилган шартномада кўрсатиб ўтиши шарт.



6-БОБ. КРИПТО-БИРЖАДА ҲИСОБ-КИТОБ-КЛИРИНГ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1-§. ҲККПнинг мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари


39. ҲККП крипто-биржанинг таркибий бўлинмаси бўлиб, юридик шахс мақомига эга эмас ҳамда крипто-биржа номидан мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган ҳар қандай мустақил операция ва ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқисиз иш олиб боради.


40. ҲККП қуйидаги асосий функцияларни бажаради:

клиринг иштирокчиларини рўйхатга олади;

клиринг иштирокчиларига ҳисобварақларнинг очилиши ва юритилишини таъминлайди;

битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлайди;

ўзаро мажбуриятларини белгилайди, аниқлаштиради ва ҳисобга олади, шунингдек клиринг иштирокчиларининг тузилган битимлар бўйича мажбуриятлари ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади;

клиринг якунларига кўра, зарур ахборотни шакллантиради ва клиринг иштирокчиларига тақдим этади;

клиринг амалга оширилаётган битимлар, клиринг натижалари тўғрисидаги ахборотнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ сақланишини таъминлайди;

тузилган битимлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;

крипто-биржа ҳисоб рақамига пул тушумлари киримини таъминлайди.


41. ҲККП қуйидаги ҳуқуқларга эга:

клиринг ўтказиш усулини мустақил танлаш;

клиринг иштирокчиси битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, шунингдек крипто-биржанинг арбитраж ва/ёки интизом комиссияларининг клиринг иштирокчисига крипто-активлар савдоси қоидалари ёки шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жарима қўллаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлганда айбдор клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағидан жарима суммасини акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш;

битимлар қайд этилиши билан крипто-биржанинг воситачилик йиғимларини ҳисобдан чиқариш;

клиринг иштирокчиларидан ҳисоб-китоб-клиринг операциялари учун зарур ахборот олиш.


42. ҲККП қуйидагиларга мажбур:

фақат крипто-биржада рўйхатга олинган битимлар ва улар билан боғлиқ операциялар (воситачилик йиғимлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатлар) бўйича ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

ҳар бир клиринг иштирокчиси мажбуриятларининг ҳисоби алоҳида-алоҳида юритилишини таъминлаш;

битим мазмуни тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ушбу ахборотни клиринг иштирокчиларининг розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этмаслик.


43. ҲККП томонидан крипто-биржа электрон платформасида амалга оширилаётган операциялар бўйича барча ҳаракатлар, шу жумладан крипто-биржа электрон платформаси иштирокчиларнинг виртуал ҳисобварағидаги маблағлар ҳисоби бўйича вазифалар олиб борилиши лозим.


44. ҲККП ва клиринг иштирокчиларига ҲККП ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланган ҳолда, пулли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.



2-§. Клиринг иштирокчиларини рўйхатга олиш


45. ҲККП локал ҳужжатларда кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни олганидан кейин бир иш куни давомида крипто-биржа мижозига битимлар бўйича мажбуриятларни ва талаб ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФИРни беради ҳамда тегишли виртуал ҳисобварақни очади.


46. ҲККП мазкур Қоидаларнинг 69-бандида назарда тутилган ҳолатларда клиринг иштирокчисига хизмат кўрсатишни тўхтатади.



3-§. ҲККПда ҳисобварақларни юритиш тартиби


47. Крипто-биржа хизмат кўрсатувчи банкда клиринг иштирокчиларининг пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган ҲККП иккиламчи ҳисобварағини очади, уларнинг ҳисоби ҲККПда алоҳида виртуал ҳисобварақларда юритилади.


48. ҲККП клиринг иштирокчиларининг виртуал ҳисобварақлари ҳисобини юритади.


49. Клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағини ёпиш ҲККП томонидан ҳисобварақ эгаси (ёки унинг ҳуқуқий вориси) топшириғи бўйича амалга оширилади, мазкур Қоидаларнинг 69-бандидаги ҳоллар бундан мустасно.


50. Виртуал ҳисобварақни ёпишдан олдин ундаги қолдиқ пул маблағлари банкдаги ҳисобварақ эгасининг ҳисоб рақамларига унинг топшириғига кўра ўтказилади.

Виртуал ҳисобварақни ёпиш фақат ҳисобварақда қолдиқ пул маблағлари бўлмаганда амалга оширилади.


51. Виртуал ҳисобварақ реквизитларини ўзгартириш клиринг иштирокчисининг номи ёки бошқа реквизитлари ўзгарганда амалга оширилади.


52. Виртуал ҳисобварақ эгаси ҲККПда қуйидагилар бўйича кўрсатмалар беришга ҳақли:

пул маблағларини (пул маблағларининг бир қисмини) виртуал ҳисобварақдан хизмат кўрсатувчи банкдаги ўзининг ҳисобварағига қайтариш;

агар битим крипто-биржа локал ҳужжатлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган бўлса битим бўйича клирингни амалга ошириш.


53. ҲККП фақат битимлар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ операциялар бўйича виртуал ҳисобварақлар орқали пул маблағлари ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.



4-§. Клиринг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


54. Клиринг иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

крипто-биржа томонидан рўйхатга олинган битимлар бўйича клирингда иштирок этиш;

виртуал ҳисобварақнинг ҳолати, мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур ахборотни олиш;

крипто-биржа ва контрагентлар олдидаги пул мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш;

ўз виртуал ҳисобварағидаги бўш пул маблағларини ўзининг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағига чиқариш.


55. Клиринг иштирокчисининг мажбуриятлари:

ҲККПга мазкур Қоидаларга мувофиқ ишончли ахборотни бериш;

шартнома бекор қилинган тақдирда, шартнома бекор бўлгунга қадар юзага келган мажбуриятларни бажариш;

ахборот махфийлиги тартибига риоя қилиш;

мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилиш.


56. ҲККПнинг клиринг иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлиги клиринг хизмати кўрсатиш шартномаси асосида амалга оширилади.


57. Крипто-биржа ва клиринг иштирокчилари ўртасидаги клиринг ва ҳисоб-китоб бўйича, шунингдек клиринг иштирокчиларининг шартномавий мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.



5-§. Клирингни ўтказиш тартиби


58. Клиринг иштирокчилари рўйхатдан ўтганларидан кейин ҲККПнинг крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилган иккиламчи ҳисобварағига крипто-биржада крипто-активлар савдоларида иштирок этиш ҳамда ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини ўтказадилар.


59. Клиринг иштирокчиси закалат сифатида ва/ёки битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи ҳисобварағига иштирокчининг виртуал ҳисобварағига кирим қилиш учун ўтказадилар. Закалат миқдори локал ҳужжатлар билан белгиланади.


60. ҲККП ҳар бир клиринг иштирокчисининг пул маблағлари ва мажбуриятларини уларнинг виртуал ҳисобварақларида алоҳида ҳисобга олади.


61. Клиринг иштирокчиларининг ҲККП виртуал ҳисобварақларидаги маблағлари қуйидаги мақсадларда ишлатилади:

битимлар бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб учун;

савдо сессияларида иштирок этиш учун закалат сифатида;

мижознинг топшириғига кўра - клиринг иштирокчисининг маблағларини унга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағига қайтариш учун;

биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;

битимларнинг тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳолатларда.

Битимлар бўйича ҳисоб-китоблар фақат клиринг электрон тизими орқали амалга оширилади, бундан мазкур Қоидаларнинг 4-бобида белгиланган ҳоллар мустасно.


62. Электрон клиринг тизими ҳар бир савдо сессиясидан олдин буюртмаларнинг таъминланганлиги бўйича назоратни амалга оширади. Буюртмаларнинг таъминланганлигини назорат қилиш савдо сессиялари доирасида тузиладиган битимларга буюртмалар бўйича амалга оширилади.


63. Клиринг электрон тизими тузилган битимлар реестрига асосан клиринг иштирокчиларининг мажбуриятларини белгилайди ва закалатларга тақиқ қўяди. Крипто-биржанинг воситачилик йиғимлари крипто-биржа томонидан белгиланган тарифларга асосан ушлаб қолинади.


64. Битим рўйхатга олингандан сўнг харидор шартномада белгиланган муддатларда битим бўйича мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲККПнинг иккиламчи ҳисобварағига қўшимча маблағлар ўтказиши шарт. Ушбу суммага ҲККП томонидан мажбуриятларнинг сотувчи томонидан тўлиқ бажарилгунига қадар тақиқ қўйилади.


65. Тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхати сотувчига крипто-активларни ўтказиб бериш учун асос бўлади.


66. Клиринг иштирокчиси - сотувчи томонидан крипто-активлар ўтказиб берилганлиги ҳақида ҲККПга дарҳол ахборот берилади. Ушбу битим бўйича сотувчи ва харидорларнинг пул маблағлари клиринг иштирокчиси - харидорнинг крипто-ҳамён манзилига крипто-активлар ўтказиб берилганлиги тасдиқланмагунга қадар тақиқда қолади.



6-§. Тузилган крипто-биржа битимларининг

бажарилишини таъминлаш тартиби


67. Тузилган битимларни ёпиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

клиринг иштирокчилари - сотувчи ва харидор томонидан битим бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилганда;

клиринг иштирокчиси - сотувчи ва харидор томонидан битим бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ва улар томонидан жарима тўлангандан сўнг;

клиринг иштирокчилари - сотувчи ва харидор жарима тўлаб ёки тўламасдан битимни ёпишга ўзаро рози бўлганда;

арбитраж комиссиясининг қарорига кўра;

клиринг иштирокчилари - сотувчи ва харидорнинг шартномада кўрсатилган муддат давомида эътирозлари бўлмаганда, жарималарсиз.


68. Агар шартнома шартларида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин клиринг иштирокчиси битим бўйича мажбуриятларини бажармаса, ҲККП:

харидор томонидан шартномада белгиланган тўлов тўланмаганлиги учун шартномани бекор қилади;

арбитраж комиссиясининг қарорига кўра крипто-активларнинг ўтказиб берилмаганлиги учун шартномани бекор қилади;

клиринг иштирокчиси - сотувчи ёки харидорнинг ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади.



7-§. Клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатиш


69. Қуйидаги ҳолатларда ҲККП клиринг иштирокчисига клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатади ва унинг виртуал ҳисобварағини ёпади:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бекор қилинганда;

клиринг иштирокчиси тугатилганда;

суд ва бошқа ваколатли органларнинг қарорига кўра.


70. Крипто-биржа пул маблағларини ҲККП орқали ўтказиш, савдолар иштирокчиси номига ҳисобга олинган крипто-активларни унинг банк хисобварағига ёки крипто-ҳамён манзилига ушбу иштирокчи талабига биноан крипто-активлар савдосида иштирок этиш тўғрисидаги шартномада белгиланган тартиб ва муддатга мувофиқ ўтказилишини таъминлайди.

Крипто-активлар билан боғлиқ операция шубҳали деб топилган тақдирда, пул ўтказмалари ҳамда крипто-активларни ўтказиб бериш крипто-биржа томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг олдини олиш чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


71. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Қоидаларга

ИЛОВА



Крипто-биржа веб-сайтига жойлаштириладиган

АХБОРОТ


1. Крипто-биржа тўғрисидаги умумий маълумот (бошқарувчилар, яратилиш тарихи ва бошқалар).


2. Ваколатли орган томонидан белгиланган талабларга жавоб берадиган крипто-активларни сотишнинг умумий шартлари.


3. Крипто-биржа фаолиятида вужудга келадиган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тартиби ҳақидаги локал ҳужжат.


4. Крипто-биржа ҳаракати (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлганда, мижоз қайси ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эканлиги тўғрисида маълумот (шу жумладан, мижознинг судга мурожаат қилиш ва медиация орқали низони ҳал қилиш имконияти ҳақидаги ҳуқуқи кўрсатилиши лозим).


5. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва ҳажмда крипто-биржа фаолиятининг рекламасида кўрсатилиши талаб қилинадиган маълумот.


6. Крипто-активлар савдолари бўйича қуйидаги маълумотлар:

а) крипто-активларни сотиш вақти, котировкалаш варағи;

б) крипто-активлар билан крипто-биржа электрон платформасида илгари амалга оширилган битимлардаги нархлар ҳақида (тарихий котировкалар). Ушбу нархлар жойлаштириш (ошкор қилиш) санасидан олдинги уч йилдан кам бўлмаган давр бўйича, агар крипто биржа фаолиятини бошлаганига уч йилдан кўп ўтмаган бўлса,унинг бутун фаолият даври бўйича кўрсатилади;

в) крипто-биржанинг крипто-активлар савдоларида иштирок этганлиги ва крипто-биржа томонидан қабул қилинган ушбу иштирок натижасида келиб чиқадиган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳақида;

г) крипто-биржа, унинг ходимлари, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки охирги бенефециар мулкдорининг эгалигида бўлган, крипто-активлар савдоларига рухсат этилган крипто-активлар тўғрисидаги маълумот қуйидаги холатларда эълон қилиниши шарт:

агар крипто-биржа, унинг ходими, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки охирги бенефециар мулкдорининг эгалигидаги крипто-активларнинг сони крипто-биржадаги крипто-активларнинг умумий сонининг беш ва ундан кўп фоизини ташкил қилса;

крипто-биржа, унинг ходими, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки охирги бенефециар мулкдори крипто-активларни ўз манфаатига кўра чиқариш учун буюртмачи бўлганда ва (ёки) крипто-активларни чиқарганда.


7. Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларига мувофиқ ҳисоботларни сақлаш (депонентлаш) бўйича хизмат кўрсатадиган ташкилотнинг номи, жойлашган жойи, электрон почта манзили ва телефон рақами ҳақидаги маълумот.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 август





















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск