ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2022 й. 451-сон "Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2022 й.

N 451




ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


1-илова. Оилавий болалар уйлари тўғрисида Низом

         

2-илова. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармони ҳамда "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 4 августдаги ПҚ-345-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-345-сон қарорига мувофиқ оилавий болалар уйларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу уйларга бериш тартибини тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

оилавий болалар уйларини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу уйларга бериш тартиби;

оилавий болалар уйларини ташкил этган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги;

оилавий болалар уйларига тарбияга берилган болаларнинг ижтимоий ёрдам, таълим ва соғломлаштиришга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш тартиби;

оилавий болалар уйи таъминоти учун маблағ ажратиш шартлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 августдаги

451-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 31 июлдаги 158-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сои, 43-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 175-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 август























































Время: 0.2094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск