ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.08.2022 й. 457-сон қарорига Илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 августдаги

457-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси

ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим

ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт

асосида ўқиши учун таълим кредитларини

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун ажратиладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.


3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида) (кейинги ўринларда - таълим ташкилоти) ҳамда қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, шунингдек, магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек, ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талаба хотин-қизларга (кейинги ўринларда - кредит олувчи) берилади.

Бунда кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи) ёки учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити шартномасида қатнашишлари мумкин.


4. Таълим кредитининг асосий қарзи кредит олувчи томонидан таълим ташкилотида таълимнинг тегишли тури бўйича расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.


5. Қарз олувчига таълим кредити 14 фоиз ставкасида ажратилади ва кредит фоиз ставкаларини қоплаш Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг талабномасига мувофиқ ҳар уч ойда амалга оширилади.



2-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

МУВОФИҚЛИК МЕЗОНЛАРИ ВА ТАЪЛИМ

КРЕДИТИ УЧУН УЛАРГА ДЕПОЗИТЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


6. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун депозитларни жойлаштиришда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:

тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;

тижорат банки "Fitch Ratings" ёки "Standard & Poor`s" рейтинг агентликларининг "В" даражасидан ёки "Moody`s Investors Service" рейтинг агентлигининг "В2" рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;

охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши;

тижорат банкининг регулятив капитали 500 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги;

тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги) томонидан жойлаштирилган депозитлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;

Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.

Молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.

Молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.


7. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.

Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит жойлаштириш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда - Бош битим) тузилади.

Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида жойлаштирилган депозит тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.


8. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида тегишли тижорат банклари ёзма тарзда хабардор қилинади.


9. Молия вазирлиги доимий равишда ушбу Низом доирасида Молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.


10. Молия вазирлиги тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга депозит жойлаштиради.


11. Тижорат банклари томонидан таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестри шакллантирилади ва ушбу реестр асосида таълим кредити учун депозит олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилинади.

Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.


12. Таълим ташкилотлари ўқув йили давомида тўлов-контракт миқдори ўзгарган тақдирда, бу ҳақида тижорат банкларини тўлов-контракт миқдори ўзгарган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилади.


13. Жамғарма буюртманомалар тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, тегишли маблағлар тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.


14. Бош битимга мувофиқ Жамғарма депозитни тижорат банкларига 10 фоиз ставкада жойлаштиради.



3-БОБ. ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА АЖРАТИШ ТАРТИБИ


15. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


16. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити олиш тўғрисида ариза;

б) талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактура (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

в) тижорат банкининг кредит сиёсатига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

г) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар хотин-қизлари учун).


17. Кредит олувчи ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатади. Тижорат банки тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.


18. Тижорат банки кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиб, таълим кредити шартномасини имзолайди.

Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом ва тижорат банкининг кредит сиёсати талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда тижорат банки томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчига кредит беришни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда жавоб хати юборилади.


19. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

Бунда кейинги ўқув йили учун тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномада белгиланган тўлов миқдори ва таълим кредити олиш тўғрисидаги аризадан келиб чиқиб кредит миқдори таълим кредити шартномасига қўшимча келишув имзолаш орқали ошириб борилади.


20. Тижорат банклари томонидан таълим кредитини ажратиш кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурада кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



4-БОБ. ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ

ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


21. Таълим кредитининг асосий қарз тўловлари кредит олувчи томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.


22. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.


23. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.


24. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасига асосан муддати ўтган қарз бўйича неустойка ёки бошқа турдаги жарима ҳисоблаши ва ушбу неустойка (жарима) суммасини қарз олувчидан (биргаликда қарз олувчидан) ундиришга ҳақли.

Муддати ўтган қарздорлик бўйича ҳисобланган неустойка (жарима) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди.


25. Бош битимга мувофиқ тижорат банклари қарз олувчиларга ажратилган таълим кредитлари фоизларини қоплаш юзасидан талабномани шакллантириб, Жамғармага тақдим этади.


26. Жамғарма томонидан ҳар уч ойда тижорат банклари томонидан берилган талабномага мувофиқ беш иш кунида тижорат банкларида очилган алоҳида ҳисобварағига таълим кредити фоизларини қоплаш учун тегишли маблағларни ўтказиб беради.


27. Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун депозитни қайтариш тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


29. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

             




Низомга

ИЛОВА



Олий, ўрта махсус ва профессионал

таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг

тўлов-контракт асосида ўқиши учун

таълим кредитларини ажратиш

СХЕМАСИ

      

      

Босқичлар

      


      

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

      


      

Бажариш

муддатлари

       








1-босқич


Тижорат банклари


       

Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) тақдим этади.

        


Йил давомида








2-босқич


Жамғарма


     

Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.

Тижорат банклари белгиланган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.

       


5 иш кунида








3-босқич


Молия вазирлиги


      

Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит жойлаштириш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда - Бош битим) тузилади.

Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхати Молия вазирлигининг ва бошқа расмий веб-сайтларда эълон қилинади.

        


Ўзаро келишувга

мувофиқ








4-босқич


Кредит олувчи


       

Эълон қилинган рўйхатдаги исталган тижорат банкига таълим кредити беришни сўраб ариза ва унга илова қилган ҳолда тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

       


Ўз хоҳишига кўра








5-босқич


Тижорат банклари


       

Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, кредит шартномасини имзолайди ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига бу ҳақида аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда жавоб хати юборади.

         


5 иш кунида








6-босқич


Тижорат банклари


      

Кредит олувчилар реестрини шакллантиради ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилади.

        


Бош битимда кўрсатилган муддатларда








7-босқич


Жамғарма


      

Тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, тегишли маблағлар тижорат банкларининг ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.

         


Буюртма- номалар тушган кундан бошлаб 5 иш кунида








8-босқич


Тижорат банклари


      

Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

       


5 иш кунида








9-босқич


Тижорат банклари


        

Бош битимга мувофиқ тижорат банклари қарз олувчиларга ажратилган таълим кредитлари фоизларини қоплаш юзасидан талабнома шакллантириб, Жамғармага тақдим этади.

      


Ҳар уч ойда








10-босқич


Жамғарма


          

Тижорат банклари томонидан берилган талабномага мувофиқ беш иш кунида тижорат банкларида очилган алоҳида хисобвараққа таълим кредити фоизларини қоплаш учун тегишли маблағларни ўтказиб беради.

        


5 иш кунида

           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 август





























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск