ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2022 й. 447-сон "Давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2022 й.

N 447




ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

МАГИСТРАТУРА БОСҚИЧИДА ТАЪЛИМ

ОЛАЁТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ТЎЛОВ-

КОНТРАКТ МАБЛАҒЛАРИНИ ТЎЛАБ

БЕРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда уларнинг ролини мустаҳкамлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-қизларнинг таълим олишлари учун кенг шарт-шароитларни яратиш ҳамда уларни илм-фанга фаол жалб этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ҳамда "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони 3-бандининг "б" кичик банди биринчи хатбошисига мувофиқ давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон қарори 3-бандининг "б" кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қайтариш шартисиз қопланади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ушбу банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган талаба хотин-қизларнинг ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси (табақалаштирилган тўлов-контракт суммаси тўловлари бундан мустасно) тегишли олий таълим муассасаларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш;

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларга тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини (табақалаштирилган тўлов-контракт суммаси тўловлари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган сўровномаларига мувофиқ ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплашнинг янги тартиби мазмун-моҳияти ва унинг аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 август



































Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск