ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.08.2022 й. 447-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 августдаги

447-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасаларининг

магистратура босқичига тўлов-контракт асосида

қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг

тўлов-контракт суммасини Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар (кейинги ўринларда - талабгорлар)га нисбатан татбиқ этилади.


3. Талабгорларга ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси (табақалаштирилган тўлов-контракт тўловлари бундан мустасно) тегишли олий таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қайтариш шартисиз қопланади.


4. Талабгорлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварақларида бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича 48 21 190 "Бошқа харажатлар" харажатлар моддасида бир сатрда, йилнинг чораклари ва ойлари бўйича режалаштирилган ҳолда акс эттирилади.

2023 йилдан бошлаб мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида олий таълим муассасасининг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга ажратилади.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Талабгорлар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган олий таълим муассасасининг ректори (филиал директори) номига ўқув йилининг 15 сентябрига қадар ариза билан мурожаат этадилар. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.


6. Тақдим этилган аризалар олий таълим муассасаси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилади.


7. 2022 йилда умумлаштирилган талабгорлар рўйхати беш иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборилади.

2023 йилдан бошлаб талабгорлар рўйхати беш иш кунида олий таълим муассасасининг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРГА ТЎЛОВ-КОНТРАКТНИНГ

ТЎЛИҚ СУММАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН АЖРАТИЛАДИГАН

МАБЛАҒЛАР ҲИСОБИДАН ҚОПЛАБ БЕРИШ


8. Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


9. Тақдим этилган талабгорлар рўйхатига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч иш куни ичида тегишли маблағларни олий таълим муассасаларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш юзасидан Молия вазирлигига сўровнома тақдим этади ҳамда Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда маблағлар ҳар йили 20 майга қадар тегишли олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

2023 йилдан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари уларнинг харажатлар сметасида режалаштирилган ҳолда акс эттирилади.


10. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб талабгорларга ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи қабул қилинади.


11. Талабгорлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича 48 21 190 "Бошқа харажатлар" харажатлар моддасида бир сатрда, йилнинг чораклари ва ойлари бўйича режалаштирилган ҳолда акс эттирилади.


12. Талабгорлар учун ажратилган маблағлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва белгиланган тартибда сарфланади.


13. Талабгорларга ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаш учун олий таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, улар белгиланган тартибда идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга қўшимча бюджет маблағлари ажратилиши юзасидан мурожаат қиладилар.


14. Талабгорларга ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таълим йўналишлари бўйича белгиланган базавий тўлов-контракт (стипендиясиз) қийматига эквивалент ҳисобида қопланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) талабгорларга 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича белгиланган тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда қоплаб бериш учун масъул ҳисобланади.


16. Талабгорларга тўлов-контрактни тўлиқ тўлаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумот ҳар чорак якуни билан янгиланиб борилади ҳамда йиллар бўйича акс эттирилади.


17. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.


18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасаларининг

магистратура босқичига тўлов-контракт асосида

қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг

тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

  

1-босқич


Талабгорлар (Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар)


2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган олий таълим муассасасининг ректори (филиал директори) номига ариза билан мурожаат этадилар.


Ўқув йилининг 15 сентябрига қадар

     

2-босқич


Давлат олий таълим муассасалари


Тақдим этилган аризаларни кўриб чиқади ва рўйхат шакллантиради.


3 иш кунида

            

3-босқич


Давлат олий таълим муассасалари


Тўлов-контрактлар суммаларини қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига шакллантирилган рўйхатни юборади.

2023 йилдан бошлаб талабгорлар рўйхати олий таълим муассасасининг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.


5 иш кунида

 

4-босқич


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Тақдим этилган талабгорлар рўйхатига асосан тегишли маблағларни олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш юзасидан Молия вазирлигига сўровнома тақдим этади.

2023 йилдан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларининг бюджет харажатлар сметасида режалаштирилган ҳолда акс эттирилади.


3 иш кунида

5-босқич


Молия вазирлиги


Белгиланган тартибда маблағларни тегишли олий таълим муассасаларининг бюджет шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.


Ҳар йили 20 майга қадар

 

6-босқич


Давлат олий таълим муассасалари


2022/2023 ўқув йилидан бошлаб талабгорларга ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисида тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи қабул қилинади.


Ўқув йилининг 15 октябрига қадар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 август
































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск